вторник, 11 марта 2014 г.

Путин Қиримга кирди, аммо Россия Украинадан хайдалганмиди?

               Украина бошкарувидаги Россия хукумронлиги,  хар доим яширин келишувлар билан хал қилинмокда эди. Украинларнинг давлат қуриш харакати Москва тарафидан Қирим Хонлигиниг тикланиши билан тенг ходиса сифатида қаралган.

  Украин етнонегизида туркий халқлар кони 30% атрофида хисобланмокда. Украин тарихчилари бу хақда хужжатлар асосида кўплаб китоблар ёзишган. Туркий халқлардан бўлган Печенеклар, Кипчoқлар, Гагавузлар, Аварлар бугунги Украиналикларниг ичига сингиб кетган қавмларимиздир. Гарбий Украинада жой номлари, кўплаб туркий исимлар халиям кўплаб учрамокда. Украинадаги, Молдова, Руминя, Мажористон (Венгеря) Балгарядаги християн турк кавмларинг уйгониши, узлигига кайтаяпгани кузатилмокда.  Венгеряда, Руминяда, Молдавяда расмий сиёсий партиялар тузилган ва улар атрифига турклик асосида  бирлашишни шиор килишган. Венгеряда, Руминядаги Секелистан автoном вилоятида эски туркчани ўрганиш бошлангич мактабларда расмий тил билан бирга тенг хукукли хисобланди. Олдинига Чор Рус, кейинчалик Совет ва хозир Путинизм тасирида колган ўзбеклар бу маьлумотларга кулишади. Улар учун Россиядек кудратли ога хамма нарсага кодир. Туркий халклар одам бўлмайди. Узбеклар хечам одаммас..... Бу манкуртлик васвасаси билан 150 йилдан бери Туркистонда миллионларча халкимизни мияси ювилмокда.  Россиянинг Қирим ишголини олкишлаётган ўзбекларнинг овози баланд пардадан янграмокда.



       Путинниг Қирим ишголи.


  Гарбий Украина Чор Россияси ва Советларга карши доимий исён бешиги эди. Бу 350 йилдан бери давом этаётган мужодала силсиласига хар кандай режим бунга чора тополмаган. Путин хам анча йиллардан бери бунга чора излади. Путинниг устози Cталин бу масалани Украинада суний очлик келтириб чикариш оркали хал килгандай бўлди. Миллионларча Украин очликдан кирилиб кетди. Аммо бу халк 1991 йилда Советларниг таркатилиши тарафдори бўлиб чикди. Руслар бу "хоинлик"ни кечирмадилар. 1996 йилда Украина тузокка туширилди. Атом куролларидан вос кечирилишида Росиянинг роли катта бўлди. Мана бугун бу куроллар Украина учун канчалик мухим химоя воситаси эканлиги ўртага чикди.

   Советлар таркагандан кейин Россияда "Примаков доктирини" ишлаб чикилди. Бу хужжатнинг бир кисми билан мен хам танишганман. Бир кадам олгага кетиш учун бир кадам чекиниш оркали Россия имперясинг кайта тикланиш методлари борлигини тахмин килгандик. Ислом Каримовга очик хат оркали Узбекистон тупрокларида колган совет армияси куролларини Россияга бермасликни талаб килдик.

Ўрта манзилли атом ракеталари ва узок манзилли атом бомба ташийдиган самалётларни саклаб колиш кераклиги хакида талабнома хам киритдик. Хатто Чирчикдаги харбий вертлётлар ўзбек миллий учувчи харбийларимиз билан биргаликда килган харакатларимиз соясида кўткарлди. Қискачаси Совет давлати таркалди аммо унинг харбий салохияти биттагина Россия химматига берилди.

   Эсигизда булса 1990 йилларда тинмасдан матбуот оркали, ўгирланган атом куроллари, бир карасанг Саддамга, бошка гал Қаддофийга ва хатто Ал Қоидга сотилди деган маьлимотлар таркатилмокда эди. Хаммасинг оркасида эски КГБ матбуот мутахасислари бўлган. Максад халкаро майдонда эски советлардан колган барча куролларни энг хавфсиз саклай оладиган рус армияси деган тушунча уйготиш бўлган. Хакикатдан хам бунга эришди КГБ давомчилари. Гарб давлатлари янги ташкил топган давлатларни ишонарсиз хисоблаб Россияга харбий салохиятнинг кайтадан ўтиб кетганидан хабарсиз эдилар. Гарб капиталист, очкўзлик билан янги давлатлардан окиб келаётган ноконунуй бойликларни банкаларига йигиш билан овора бўлди. Россия бу масалада гинг демади. Гарб янги давлатларда янги кадрлар хокимиятга келиши учун хеч нарса килмади. Инкилоб экпорти билан битта ўгрини бошкасига алмаштирди халос. Роcсия учун эса эски кадрлари сафига ёшлардан янги кадрлар таёрлаш учун мукаммал вакт имкони берилди.

Янги мустакил давлатлардаги жaраёнларни сабрли кузатувчиси булган КГБ  олдинига Россия хокимиятига ўз одами Путинни ўтказди. Эски совет жумхурятларидаги (Балкикбўйидан ташкари) харбий академялар ва разведкаси, Миллий Хавфсизлик Хизматлари академяларини уз эски кадрлари билан таминлади. Бу кадрлар укитишнинг юкори боскичини факат Россия махсус академяларидагина берилади деган коидани жорий килишди. Гарбда тайёргарчиликдан уткан ёшларга   албатда ЦРУ, Моссад.... агентлари деб "ишонарли" далиллар билан йўк килиниши ташкил килинди.  Эски Политбуюродан чиккан бугунги мустакил Призидентлар бу "маьлумотлар" асосида миллий фикирлайдиган кадрларни йўк килдилар.


Бу Путинизмнинг бошланиши эди.


2010 йилга келганда Путинизм эски советларни тиклаш ва янги Чор Россиясини барпо килиш  "Примаков доктрини"  амалга ошириш бошлагани эълон килинди.


Биринчи масала: 

10 мустакил давлатда кадрлар россияпараст килиб тарбиялаб керакли ишларга кўйилди:


Иккинчи масала: 

Гарб дунёси бошлатадиган иктисодий камалга карши АҚШ миллий хосилотинг 30% тенг микдорда $ йигилди. 24 соатда бу давлатга иктисодий ултиматом кўйиш имкони пайдо бўлди. АҚШ Марказий банкасига 30% хазина бoнусларингни кайтариб ол дейилиши,  Амракада деволятцион бошланиши демак.

Мана энди шу машхур "нима килмок керак"?  - дедан саволга келдик.


Гарб оч капиталист банкирлар асрини тугатилиб реал иктисод кoнунларига ўтилиши учун бир кун хам кеч колмасликi  керак. Гарбда бораётган иктисодий инкирозларнинг сабаби офшор банкачилик системидир.  Реал ишлаб чикариш ўрнига электрон хисобларда айланаяпган тириллонларча $ борсалар ораси ва банкалар ораси "фоизланишини" тўхтатиши керак.   Чунки бу масала якин келажакда дунёда сиёсий иккироз ва окибатида ядровий уруш чикиш эхтимолини кучайтирмокда.  Бу кўркув воситасидан  Россия  унимли фойдаланмокда ва хавода колиб кетадиган $ ларни  кувлаяпгани йўк.  Эски советлардаги рахбарларни атайин бўлса хам ўз давлатларини талон килишни ташкил килмокда. 

Ўз кадрлари оркали бу диктаторлар ва оилалари хакида жиноий ишлар килинаяпгани  дадиллар билан хужжатлаштирмокда.  Москва хизматидан четга чикиши улар ва оилалари учун фалокат эканлиги билан кўркитилмокда. Орада халкга хам бу жиноятлар хакида озгина танишиш имкони берилмокда. Бу эса халк нарозилигини ва гарбни талончилар химоясидаги давлатлардир деган тушунчани келтириб чикармокда. Халклар бу очафат диктаторлардан хаr кандай йўл билан бўлса хам куткарувчисини изламокда.  Бу диктаторларнинг мухолифатлари гарбда саргардон холатга келтирилган.  Бир кисми радикаллашмокда. Гарб дунёси ўз демократик тузумининг ишга ярокли тузум эканлигини эски совет халклари олдида исбот килолмади. Биз Гарб сиёсатчилари орасида баъзи лидерларнинг оч банкачилик тасиридан чикиб мустакил фикирлай олишларини кутдик. Ўйлайманки Украинадаги вокеалар гарб сиёсатчиларини аклини киритди.
 Украина худудий дахлсизлигини кафолат килган гарб мум тишламокда.
 Гарб 1950-90 йиллардаги Советалогия дастурига кайтиши ва Путинизм имперялистик тузмига карши кайтадан к
ўршиши керак.  Бу масаланинг Ўзбекистон кисмида, кураш методлари ва шакли хакида таткикотлар олиб бораётган мутахасисларимиз бор.

Сафар Бекжон

Uzdenfunsuisse раиси


11.03.2014

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...