среда, 13 февраля 2013 г.

Ёзувчи вa сиёсатчи Сафар Бекжон таржимаи ҳоли


 
           Ёзувчи вa сиёсатчи Сафар Бекжон таржимаи ҳоли

Сафар Бекжон (Бекчанов Сапарбай) 1961 йил 30 Cентябрда Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятида дунёга келган. Оиласи 1924 йилдан собиқ Совет ҳукумати тарафидан халқ душмани сифатида эълон килинган. Иккита амакиси Сталин “Тройка”си тарафидан отиб ташланган ва яна икки амакиси Сибир сургунида оламдан ўтган. Сафар Бекжоннинг тарбияси билан 1968 йилда сургундан қайтган бобоси Бекжон бек шахсан шуғулланган. Совет мактабига параллел шаклда махсус кишилардан кенг ва тўғри билгиларга асосланган таълим-тарбия олган. Оиланинг катта бобоси Бухоро Амирлигида бош вазир сифатида фаолият кўрсатган Низомиддин Урганжий эди. Советларга қарши нафрат Сафар Бекжонда илмга асосланган чунки, у 14 ёшидан бошлаб "Зулм Империяси" дея танилган Советлар мамлакатига қарши рухда мақола ва шеърлар ёза бошлади.
Сафар Бекжон 3 йил физика-математика мактабида ўқиди. 1979 йилда Тошкент Давлат Унверситетининг журналистика факультетига сиртдан ўқишга кирди. Профессор Очил Тоғаев билан Лениннинг Туркистонликлар ҳақида айтган гапи борасида тортишди. Ленин -"Ҳайвонларча яшаётган Туркистон халқларини коммунистлар озод қилди" деган ибораси учун тортишув Сафар Бекжонниг Университетдан ҳайдалиши билан тугади. Сафар Бекжон 1983 йил Педагогика институти адабиёт факультетининг кечки бўлимида ўқий бошлади. 1985 йилда Қрим Татар адабиёти факультетида қилинган очлик акциясига ошкора дастак берди.
Мустафа Жамиловнинг озодлиги учун қилинган бу ҳаракатга у ишлаётган Меҳнат нашрёти қаттиқ чора кўрди. Институтдан ҳам ҳайдалди. Ҳовлиси хам тортиб олинди. Кўп ўтмай у қамоққа олинади. Хоразмдан бобоси Бекжон бек Тошкентга келади ва Марказкомга киради. Бу иш сиёсий сабаблардан эканлигини ҳисобга олиб оила чет элдан сиёсий бошпана сўрашга мажбур бўлажагини айтган. Марказком бу масалани Сафар Бекжонни Советлар юртининг бутун катта шаҳарларида яшашдан маҳрум қилиш билан ҳал этди. Сафар Бекжоннинг совет паспортидаги бу тамға 1991 йилгача сақланган. Сафар Бекжон 1987 Горбачёв сиёсий авфидан фойдаланиб Тошкентга қайтди. 1988 йилдан эътиборан ўз атрофига ёшлардан иборат илғор фикрли кишилар гуруҳини тўплай бошлади. Тошкент талабалар шаҳарчаси "Трактор" заводи ёшлари вакилларини Бектемирдаги уй-ҳовлисида йиғиб мажлислар ўтказди. 1989 йилда Ўзбекистон Ёшлар ҳаракатига таклиф қилинди. Ташкилотнинг молиявий таъминотини ва ташкилий ишларини бошқариб келди. Ўзбекистон ҳокимиятининг турли лавозимларига ишга таклиф этилди.
1989 йилнинг кузида, шахсан Ислом Каримов томонидан чақиртирилиб бир соатдан ортиқ давом этган мунозара сўнггида Президент ёнида ишлаш таклифи унга билдирилган эди. Бу масаланиг гувоҳлари Сафар Бекжоннинг ўша пайтдаги ёрдамчиси Тошматов ва Ислом Каримов ёрдамчиси Крайновлардир. Сафар Бекжон Бирлик Халқ Ҳаракати бошқарув ҳайъати аъзоси эди. Сафар Бекжон 1990 йилда Москвада демократик ташкилотларнинг очлик акциясида қатнашди. Бир ҳафта очликдан кейин кома ҳолатига кирди ва оғир аҳволда касалхонада ётди. Ўзбекистон матбуоти Сафар Бекжон Москвада моргда ётганлигини ёзди. 1991 йилниг бошларида Сафар Бекжонни Ўзбекистон ёшлар ҳаракатидаги фаолиятдан узоқлаштириш ҳаракати бошланди. Ислом Каримов иккинчи маротаба Сафар Бекжонни олдига чақирди. Аслзода оиланинг вакили бундай майда ишлар билан шуғулланмаслиги кераклигини айтди ва давлат лавозимларидан бирини қабул қилишга даъват этди. Сафар Бекжоннинг ёрдамчиси Шавқиддин Жўраев ҳам Крайнов тарафидан келишувга даъват этилган ва ёшларни митинг ва юришлар қилмасликка чақиришда ҳамкорлик қилиш таклиф этилган. Шавқиддин Жўраев кейинчалик давлат ишларига олинди.
Сафар Бекжон Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси асосчиларидан бири ҳамдир. Сафар Бекжон "Эрк" партиясида турли лавозимларда фаолият кўрсатди. Сафар Бекжон 1992-93 йилларнинг баҳоригача Ўзбекистонда сиёсий иқтисодий модел сифатида Туркия моделини татбиқ қилиш устида ишлади. 1993 апрель ойида "Эрк" партияси ташкилий ишларига қайтди. Қурултой олдидан 23 июльда қамоққа олинди. Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматов кабинетида сўроқ қилингач ерости қамоқхонасининг бир кишилик камерасига банди этилди. "Эрк" қурултойи арафасида келиб музокара ва келишувга бориш таклиф қилинди. Рад жавоби берилгач сурункали қийноқларга солинди. Сафар Бекжон бунга қарши очлик акицяларини ўтказди. Халқаро жамоатчиликдан яшириш учун Ўзбекистоннинг энг шимолий қамоқхонасига жўнатилди. Суд маҳкамаси ҳам Тошкентдан 1300 км узоқда ўтказилди. Сафар Бекжон 3 йиллик қамоқдаги сурункали қийноқлар натижасида 16 хил касаллик билан оғриди. Оғир аҳволдалиги сабабли ва АҚШ расмий делегациясининг зиёрати арафасида, 1996 йил 3 июнь куни Ислом Каримовнинг Амнистия фармонига кўра озод қилинди. 1996 йилнинг кузида Тошкентда ўтказилган ЕХҲТ халқаро конфренциясига таклиф қилинди. Сафар Бекжон сиёсий ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларида фаолият кўрсатди.
1997 йилниг февраль ойида Сафар Бекжоннинг уйига Ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Шарофиддинов келган. Унга қарши янги жиноий иш очилганини ва бунга кўра у қотилликда айбланиши мумкинлиги айтган. Сафар Бекжон ўша кунги ошкора таҳдиддан кейин у Ўзбекистонни тарк этди. Оиласи билан аввал Москвага келган Сафар Бекжон у ерда ҳам ушланди ва 48 соат ичида Россияни тарк этиш талаб қилинди. Москва талабидан кейин Киевга келган Сафар Бекжон у ерда вокзалда ушланиб, ортига қайтариб юборилди. У ва оила аъзолари Украина расмийлари тарафидан Руминия чегарасига олиб келинди, аммо Руминя расмийлари ҳам икки кунлик сансалорликдан кейин Сафар Бекжон ва оиласини яна Украинага қайтарди ва шу ердан Истанбулга жўнатилди. Туркияда Сафар Бекжон Халқаро ташкилотлар билан кенг ҳамкорликни йўлга қўйди. РЕН интернатционал билан ҳамкорлик ва дунёга машҳур ёзувчиларниг илтимосига кўра, Швейцариянинг Лозан шаҳрига икки йиллик меҳмонга таклиф қилинди. 1998 йилнинг Май ойидан буён Сафар Бекжон Лозанда оиласи билан яшаб келмоқда.
1998-2012 йиллар орасида Сафар Бекжон бир илмий ва иккита адабий китоб, шунингдек, иккита мақолалар тўпламини таёрлаб чоп этди. Кўплаб халқаро ташкилотлар конференцияларига таклиф қилинди. Инсон ҳуқуқлари масалаларига оид халқаро ишларга экспертлик қилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги Каримов диктатурасининг ашаддий танқидчиси сифатида муттасил митинг ва пикетлар ташкил қилди, дунё матбуотида Каримов режимини фош қилувчи чиқишлар қилди ва қилиб келмоқда. Сафар Бекжон 2010 йилда ЎЗДЕМФОНДга асос солди. Швейцарияда рўйхатдан ўтган ушбу ташкилот Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни бошлатадиган кадрларни етиштириш ва танлашни мақсад қилган. Ташкилот номидан 2011 йил Январь ойида Женевадаги адвокатлар гуруҳи билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Каримов оиласига оид бўлган мафия гуруҳини фош қилиш учун Швейцария Бош прокуратурасига ариза топширди.
Сафар Бекжон ўз сиёсий фаолиятида баъзи сабабларга кўра ўзгаришлар қилди. 2008 йилдан "Эрк" партиясида ҳеч қандай мавқега эга эмас. Бошқа бирор бир мухолифат ташкилотлари билан ҳам алоқада эмас. Сафар Бекжоннинг сиёсий фаолияти натижасида Ўзбекистондаги оиласига Каримов режими тарафидан моддий ва маънавий зарар етказилди. 1993 йил қамоққа ташланиши натижасида маҳалласида халқ душмани деб эълон қилинди. 2001 йилда 3 укаси икки грамм наркотик ташиш айби билан қамалди. Кичик укаси қамоқхонада қийноқлар натижасида қаттиқ касалланди ва вафот этди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...