суббота, 14 ноября 2015 г.

Пайгамбаримизнинг масхаби йук!


Масжудул ҳаром маъмурияти тиришқоқ ва қунт ғайрат билан ишлайдиган фаррош ҳодимини мукофотламоқчи бўлади. Бироқ фаррош ҳодим мукофот пулларидан воз кечиб, "Ҳижр Исмоил"да намоз ўқиш учун рухсат сўрайди. Бир вақтлар "Ҳижр Исмоил" Каъбанинг бир қисми бўлган.
Дарҳақиқат, баъзи нарсалар пулдан ҳам қиммат, азиз бўлди. Аллоҳ таоло бизларни бу дунё ҳаёти эвазига абадий ҳаётни сотиб оладиганлардан қилсин! Омин!!!
Adham Atajanov






   Дунёнинг исталган халол ва тоза жойида туриб намоз yкиш мумкин. Намознинг cавоби килинган жойиgа караб берилмайди. Ундай булса Аллохни адолати каерда колади?   Аллох адолатлидир.   Агар хизматчи берилган пулни олиб биронта жойда етимхона курдирса эди, "Ҳижр Исмоил"да намоз ўқигандан кура купрок савоб оларди. Усталик бу савоб купчиликнинг ишига яраган ва Аллохнинг асосий амри "мусилмонлар биродардирлар" деганини бажо келтирган буларди. Иккита имкондан у узи учун факат узига-гина савоб келтирадиган кисмини олди. Албатда у бунга хакли. Мукофот унга оид. Аммо бу, оммавий яхшу хислатдир - деб каралмаслиги керак. Яхшиси, купчилик мумин билан булишилган мукофотдир. Иккинчи масала бу сахифада жуда куп хурофот нарсалар хакида маколалар берилган экан. Исломни фатво ва факат Хадисларга асосланиб таргибот килиб булмайди. Мас хабларни ибодатнинг шаклига кура кофирликда айблаш тахликалидир. 
  Куръонинг масхаби йук! 
  Пайгамбаримизнинг хам масхабi йук! 
  Куръонда бировни иймонини улчаш инсонларга берилганлиги хакида оят хам йук! Кандай килиб Куръонда сизларга берилмаган хукумларни узигизни-ки килиб олдинглар? 
  Ислом, мумин билан яратган орасидаги Куръонга асосланган мулокатдир, ибодатдир. Ислом християхликда булгани каби сiнфларга булинди. Ибодат килувчи, ибодат килдирувчи, кандай ибодат килишни ургатадиган шайхлар-уламолар. ...
   Эй бандалар Исломда хамма тенг! Банdасининг кулини упиб, аёгини ялаб тувоф килиш бутпарастликдир.
Куръон укиб пул олиш бутпарастлик.
 Давлат маошларигиздан кесиб коладиган пуллардан масжид ва мадрасаларни килишга ва "мyлaлар"га маош бериш мажбуряти бор. 
 Закот, фитр бергандан кейин хам сиздан мyлlaлар ибодат килгани учун пул сураши бутпарастликдир. Сунги 200 йилда мусилмон дунёсиниг бошига ёгдирилган фалокатлардан акл килинмади. Яратган Куръонда "аклларини ишлатмаганларнинг бошига фалокат ёгдираман демаганми?
 Сабабсиз чумоли хам зарар курмайди. 
Куръонда 6666 оят бор. Бир жилдлик китоб. хаммага очик ва равон китоб. Аллохнинг узи шундай дейди. Аммо бу шайхлар, уламолар..... (дин уст снифи) хаммага очик дейилган китобни сирлар оламига айлантиришди. Юзларча жилд китоблар ёзиб тасниф килишди. Мумин бунча китоб окишга мажбур эмас. Аллохнинг каломи турганда нимага бандасиниг сузларига этимот килиш керак. 
 Эй мумин сен Куръон уки. Курасан-ки очик китоб. Аклингни ишлатсанг иkкита савоб оласан. Хам ибодат килганинг учун хамда аклиги ишлатганинг учун. Мyлlалар шайхлар оркасидан кулдай эргашма. Улар мукаддас эмас. Улар хам оддий инсон. Ислом оламидаги халокатлар тухтамагунича хеч кимнинг масхабини сурама. Пайгамбаримизнинг масхаби йук!
Сафар Бекжон

14.11.2015

суббота, 7 ноября 2015 г.

Имперя мероси ва малайлари.





Имперя мероси ва малайлари.


     Бизнинг оиладан куп инсон 1917-67 йилларда катл килинган. Камалган. Сургун килинган. Оиламизга куйилган “ватан хоини” айблови 1967 йил олиб ташланди. 4 та амакимнинг каерда отиб ташланганлигини билишмайди, cирли шаклда бизга айтилган мазорларни кавлаб хеч кандай из топишмаган. Кейинчалик аниклашимизча жуда куп миллий фирлавчи инсонларни НКВДнинг Тошкент биноси (КГБ хозирги СНБ) ертуласидаги “кателный” булимида ёкиб юборишган экан.
Якинда Россия ва Беларуся тарихчилари “НКВД газ камера”лари хакида хужжатли филм ишлашган экан. Бу хужжатли филмда хам инсонларни газ билан улдириб, ёкиб юборадиган махсус жихозларни Гитлер эмас, большевеклар ижод килганлиги ёритилди. 1933-37 йиллар орасида тройка тарафидан Узбекистонда 100 мингдан куп инсон катл килинган. Киска муддат ичида 100 мингта мазор пайдо булиши керак эди.
Нега оммавий кабрлар топилмади?
Нега НКВД архивлари очилмади?
Совет зyлмини расмий куринишда коралаган мустакил Узбекистон, нега НКВД, КГБ архивларни ёкиб юборди?
Туркистон Генирал Губернаторлиги ва совет режининг купчилик хужжатлари Москвага берилган.
Мен 1990-93 йиллар орасида аввало уз амакиларим колаверса бошка катл килинган инсонларни аниклаш коммисиясини таъсис килинишини учун Олий советга бир неча марта мурожат килдим. Тарфсиз булиши кузда тутилган бу коммисияни КГБ уз кадрлари ва ёрдамчилари оркали тузди. Ислом Каримов билан булган учрашувларимда хар доим унинг кулида бизнинг Урганжийлар оиласи хакидаги НКВД-КГБ досяси булган.
-Боболаринг тагдирини эслатиб куйишим керак, - дерди.
Аммо уларнинг кандай улдирилганини айтмасди. Йук килинган ( уничтожены) дерди. Каримов у пайтлар, русча гапирарди.
1937 йил курбонларини аниклаш коммисияси ёзувчи (МВД полковники) Тохир Малик бошчилигида тузилди. На НКВД ва нада КГБ архивига кира олди бу коммисия.
Сабаби?
Газ камераси ва жасадларнинг ёкиб юборилганлиги хакидаги маьлумот хозирги СНБ кимларнинг меросхури эканлиги аникланган буларди. НКВД, КГБ ва СНБ даги ходимларнинг купчилиги ота касбини килмокдалар. Улар уз оталаридан вос кеча олмайдилар. Миллий фикрловчи кишилар ва оилаларини халиям уз душманлари руйхатида тутишмокда. Бугун Узбекистонда камалган, изсиз кетган, сургун килинган кишиларнинг ота-боболари советлардан жабр курган одамлардир.
Бугун хокимиятдаги кишилар эса, уша-уша ок подшо малайлари, большевик котиллари ва совет порахурларидирлар.
Эски хаммом, эски тос. Узгарган, замона халос.
Шу уринда айтиб куяй:
бобом уз отаси ва амакилари отилганида 14 ёшда булганлар. Амакиси Низомиддин Урганжий Бухоро Амирлигида Бош вазир булган. 1917 йилда Саид Олимхонга Жумхурят эълон килишни тавсия килган. Давлат тунтариши килишда айбланган. Ишдан олиниб оддий навкар сифатида уришга жунатилган. Фурунзенинг Бухоро камалида шахид булган. Уша оиладан булгани учун бобом хам совет душмани эълон килинган. Сургун, камоклар, уран шахталари... аммо советларни хеч севмади. Бизга хам севдирмади. 103 ёшида вафот этди. Мустакилликдан олдин тузилган Бирлик, Эрк нинг расмий аъзоси эди.
Мустабит совет боскини даврида шахид кетганларнинг барчасига Аллохдан махфират тилайман. Охиратлари обод булсин. Амин!

Сафар Бекжон Урганжий.


09.11.2015.                                                     Lausanne.

вторник, 3 ноября 2015 г.

Мустамлакаларда суньий чегара....




     Араб дунёси ва Ҳиндистон суньий харитасини Инглизлар чизган.  Шимолий Африкани Французлар  билан биргаликда Инглизлар   суньий   чегараларни  ташкил  килишган. Бу суньий чегаралар чизиш оркали уз собик мустамлакалари орасидаги доимий уриш чиракиш имконларини уйлашган.   Кейинги 50-60 йилда  cобиқ калонияларида доимий келишмовчиликлар булиб туриши ташкил килишмокда. 
Чор Россиясининг меросҳўи бўлган собиқ Совет Иттифоқи суньий чегаралар ташкил қилиш масаласида  "хатолар"нинг  энг каттасини  Туркистонда қилди.
   Агар Путиннинг Киримга қилган аннекциясини биронта Ўрта Осиё давлати тан олса, келажакда ўз давлатларига катта зарар беришади. Қазокистон, Қиргизистон, Туркманистон ва Тожикистонда ўзларини ўзбек деб қабул қиладиган аҳоли Ўзбекистонга қўшилиш учун референдум ўтказишга ҳуқуқий ўрнак топган бўлишади.
1996 йилда "Примаков доктрини" деган муҳим ҳужжат билан танишгандим. У ерда Совет Иттифониқнинг тарқаб кетиши вақтинчалик берилган танаффус дейилади. Иттифоқни янги кўринишини қайтадан тиклаш учун собиқ республикаларда амалга ошириладидан тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ёзилганди, бу хужжатда.
Иқисодий қашшоқликни келтириб чиқариш учун, янги давлат раҳбарларини тизгинини ушлаб турадиган бутун воситалар тавсия қилинганди.
Путиннинг Россиядан туриб олиб борган бошқариладиган исёнлар методи хакида хам маьлумотлар берилганди. Ғарбнинг аралашувини келтириб чиқаришига эришиш ва гўёки демократик ислоҳатлар ўтказиш имкони берадигандай кўратиш. Аслида "-жонга тегди бу демократя" дейилишини ташкил килиш. Асетя, Аджаря, Днепрбойи(Молдавя) аннекциялари бу программа асосида килинди.
Ҳар гал бундай Баҳор инқилоби деган қўзғолонлар оркасидан Россия уз аннексияларини амалга оширади.
Россия учун муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат Узбекистондир.
Қолган давлатлар аллақачон ярим мустамлака айланган.
Каримов иккита кемани бошини тутган,  изолятцияда қолдирилган қари диктатордир. Оиласининг моддий масалалари билан оввора қилинган ярим вассалик бўлса ҳам рози бўлган Бош вазири Путинизм малайидир.
Асосий кадрлари Россия Миллий Хавфсизлик Академиясида ўқиган ва у ерда қасамёд қилган "чекист"лардан иборат.  Иноятов жаноблари учун мустақилликнинг қиймати қолмаган. Ҳарбийлар бир ҳавуч Миллий Гавардияга берилган имконларни тушида хам кўришмаяпди. Харбий развекадагиларнинг сафи аллакачон Россияда ўқитилганлар билан тўлдирилди.
Тассаввур килинга, мустакил давлатсиз ва уз иҳтиёрингиз билан давлат сирларини биладиган кадрларни бошка давлатда ўқитиб ва у ерда қасамёд килишларига куз юмасиз?!
Бунақа ҳолат ҳатто вассалликларда хам бўлмаган.
Ғарб давлатларида ўқиган кадрлар факат "секратарият"лик бажарадиган ишлардан тепага чиколмайдилар. Кўтарилиш учун олдин Россияда обдан ўқитилган ва руҳсат берилса,  Ғарбда стаж килган кадр бўлиши мумкин. Россия имперячилиги билан мияси тулдирилган кадрлар Гарбда канчалик укимасин уриспараслик килаверади. Ўзбекистонда кейинги ўн йилда миллий фикрлайдиган деб қаралган 1000 дан ортик кадр ёпик ҳарбий суд тарафидан қамалди.
Ўзбекистонда буни “кланлар, тожиклар” давлатни эгаллади деган прапаганда билан тўлдиришди. Асл мақсад Путинизмни Россия Империясини тиклаш учун "Примаков доктрини" амалга ошираётганнинг куринишлари эди.
Энди эса буни яширишнинг кераги йўқга ўхшайди. Чор Россияси давридан бери Туркистоннни "минали воҳалар ва водийлар"га  бўлинганлигининг катта фалокат эканлигини якинда курасизлар.
Ўш воқеалари бир вактнинг узида  беш олтида жойда бошланишини тасаввур қилинг?!...
Аммо Путинизм советларнинг хатосини унутмаслиги керак!
Афғанистон уруши совет экономикасини хонавайрон қилган факторлардан бири эди. Ғарб Украина учун бундай уруш кирмайди.
Европада буладиган бундай уруш олови ҳаммани ёкиши мумкин. Россияни иқтисодий сиёсий парчалашнинг бир йўли Афғанстоннинг икки-уч марта каттаси бўлган Туркистонда бошланадиган мужоҳидлар урушидир.
Путин, Примаков ва Жирновский кабилар Империячилик васвасасига кайтмасликларини айтишмокда. Улар ўз катта оғаликлари даврида қилган хатоларидан сабоқ чикарсинлар!
Билиб қўйсинлар-ки, қўлларидаги куч,  оч ва ишсиз мардикорлар Россиянинг ичида сиёсийлашишлари мумкин. Сиёсийлашган ҳаркандай куч ҳар доим ҳам КГБ ўйинини ўйнамаслиги мумкин. (Россиянинг 30% мусилмонлар ва 20% туркий халк)
Ҳар йили беш-ўн, марта такрор ва такрор "Ўзбекистонликлар юборган пул 4-5 миллиард $"-  деб эълон қилиш ҳам сиёсий ўйин эканлигидан хабаримиз бор. Ўзбекистоннинг ишга яроқли аҳолисидан 5-6 миллиони Россияда дейилиши шантаж воситаси эканлигини билдиришмокчи. Буни биз аллакачон  билмокдамиз.
Ўзбекистон давлатчилиги ва миллий кадрларини батамом йўқ қилдик деб ўйлаганларга ҳам айтиб қўяйлик: 130 йиллик асоратда 1000 тадан, кўп халк исёни килган Туркистондир!
Путинизмнинг Ўзбекистондаги малайларига!
Путин сажда қилаётган малайлар унитманглар-ки, айнан Чор подшоҳининг малайи бўлган Саидкосимбойнинг ўзи ва унинг авлодлари кафангадо қилингани унитманг. Улар каби сиз ва сизларнинг авлодларингиз хам сунги пушаймонликда улиб кетасизлар.
Қамоклардаги миллий кадрларимизни озод қилинг!
Сиёсий авф чикаринг!
Давлатчиликимизни куткарайлик!
Авлодларингизга шарафли исм колдиринг!
Ғарбда-Шарқдаги банкаларда яширган бойликларингиз аллақачон Билдиргейтсчилар тарафидан бўлинди.
Путинизм сизга ок қайин соясидан бошка нарса беролмайди.
Биз куп йиллардан бери ёздик гапирдик.
Хаммаси тўғри бўлиб чиқди.


Uzdemfundsuisse

Сафар Бекжон

понедельник, 2 ноября 2015 г.

Журналистлик касб-хунар эмас


Журналистлик касб-хунар эмас 
Бугун бутун дунё чегарабилмас журналистларни химоя килиш куни. 
Мен хам 1980 йиллар бошида илк ижодий фаолиятимни журналистликдан 
бошлагандим. Журналистлик касб-хунар эмас. Журналистлик кобилят ва салохиятдир. Аммо"узбек" журналистлари бу ишни инсонларга акл ургатадиган, й ул курсатадиган восита килиб олишди. Мени Халкаро Ёзувчилар Парламентосидан чикариб  ва урнимга yз номзодини курсатган Холдор Вулконнинг узи шарманда булди. Бугун Чегарабилмас Журналист байрами. Бу байрам куни ушбу ташкилотнинг Женева булимига аъзо булдим. Агар бу ташкилотдан хам мени чикаришни талаб киладиган одам булса адреси ва аъзолик номеримни эълон килаяпман. 
Мархамат!

Сафар Бекжон.
02.11.2015










Сизлар бундан "сокитсизлар".

 


     Uzdemfundsuisse    ташкилотига  Швейцарянинг Женева шахрида яшовчи Россиялик
Dmitry Golubev мурожат килди.
Бу йигит Россияда катта тижоратчи булганлигини, хокимият зуравонлиги окибатидан бойликлари тортиб олинганлигини хикоя килди.  Россиянинг собик Кишлок Хужалиги министерининг номидаги  пуллар банкларида  музлатилган. Dmitry Golubev kурган зарарини  музлатилган  копланишини талаб килмокда эмиш.
 Гулнора Каримованинг номидаги  музлатилган пуллардан  Сафар Бекжон узига олган экан деди.   Шу тажрибани менга хам ургатсангиз деб сизга чикдим, - деди.

-Ким айтди сизга Сафар Бекжонга пул берилганлигини, - дедим.

-Надежда Атаева, Алишер Таксановлар батафсил тушунтиришди, - деди.

Бу гапларни эшитишим билан миямга кон уриб кетди. Аммо Узбекистондан хабарсиз
Dmitry Golubevga бирон нарсани гапириш бефойда эканлигини тушундим. Чунки узи Узбекистонлик,  аммо калби зимистонлик бадбахт кимсаларни халкаро майдонда эксперт килиб танитилгани бежис эмаслигини яьна бир аглаб этдим.

-Эй Надежда Атаева, Алишер Таксановлар,- менинг Гулнора Каримова номида музлатилган пуллардан олаётганимда ёнимда эдигизми?

Сизларни динсиз иймонсиз эканликларигизни билганим учун, виждон борми сизларда деб хам сурамайман.

-Сизлар конун-хукук деган иборалардан хабаригиз борми,- деб сурайман.

Гулнора Каримованинг музлатилган пуллари узбек халкиники эмасми?
Бу пуллар хакида тергов бораяпди, махкама булмадан туриб пуллардан сарфлаш бошланса, конун кимга керак?
Беш -олти йилдан бери Швейцаряда яшаб хусусуй банкачилик ва тергов-прокуратура орасидаги фаркни ургана олмаган Алишер Таксанов,  Сафар Бекжоннинг чунтагидаги хисобни кандай урганди?
 Узбекистон давлат тизимларида ишлаб хамма жойни уз хизматидаги ташкилот ва кишилар деб караб келган Надежда Атаевага!

-Узбек халкидан угирланган Гулнора Каримова номидаги музлатилган пуллардан оламиз деб имзо тyплаб шарманда булганинг озлик килдими?

 -Сафар Бекжонга Швейцаря пул берибди деган гап таркатишинг Бош Прокуратурага расмий хужжат оркали хабар берилса, окибати нима билан тугашини уйлайдиган калланг борми?

 -Алишер Таксанов сувокчилик ишини зурга топдинг, унданам кувилишни-ми истайсан?
Швейцаря,  тергов жараёнида булган, махкамаси булмаган пулларdan Сафар Бекжонга берди деган тухмат,  бу ишга аралашган АКШ махсус хизматларига этказилса окибати нима булишини уйлаш керак.
Каримовлар оиласига оид пуллар мухолифатга таркатиш учун музлатилмади. Каримовни куркитиб туриш учун килинди.
Менга ухшаганларнинг кулига пул тушиши Каримовни агдарилишига сарфланишини билишади.
Кошки менга пул олиш имкони булганида эди, сенларга ухшаган сатангларни гийбатига карамасдан киладиган ишимни билган булардим.
Сенлар Kаримов билан мансаб ва бойлик масаласида келиша олмадиларинг. Сенлар факат четга чиккандан кейингина Каримов режимини танкид килаяпсизлар. Мен камокдан олдин икки марта, камокдан кейин бир марта Каримов олдига чакиртирилганман. Уч марта учрашувда хам ёнимда мухолифатчилик килиб юрган кишилар бор эди.
Сотилдилар.
Чунки сенларга ухшаган кишилар эканлар.
Каримов мени сотиб ололмаганинг сабабини айтайми?
Хакикий аслзода, кулдан садака олмайди!
Менинг боболаримни на Чор Подишохи ва нада Бухоро Амири сотиб ололмаган.
Озгина Туркистон тарихини урганларинг.
Бу ишларинг нариги дунёси хам бор.
Энди бу ёги, иймон келтирганлар учун.
Сизлар бундан "сокитсизлар".

Сафар Бекжон.
Uzdemfundsuisse raisi.

02.11.2015                                      Lausanne 



«Робин Гуд» из швейцарского банка не доверяет швейцарской юстиции

  Сегодня в Беллинцоне начался процесс по делу Эрве Фальчиани, который в 2008 году передал французским властям данные клиентов женевского отделения HSBC Private Bank. Бывший программист финансового учреждения заявил, что не будет принимать в нем участия, так как «в Швейцарии в моем случае не выполняются условия для честного и беспристрастного процесса».|

С историей Эрве Фальчиани наших постоянных читателей знакомить не нужно: мы внимательно за ней следили, начиная с появления первой информации о краже банковских данных и описания жизненного пути главного героя до последовавшего за этим крупномасштабным расследованием во Франции в связи с уклонениями от уплаты налогов и появлением дела SwissLeaks - работавшие над ним журналисты оценили общую сумму средств, скрытых от налогов или отмываемых через «компании-оболочки» в банке HSBC, в 120 млрд долларов. Конфиденциальной информацией о счетах клиентов женевского отделения британского банка заинтересовались в Греции, Бельгии и многих других странах.


Нарушение банковской тайны – серьезный проступок с точки зрения швейцарского законодательства. Правда, официальные обвинения Эрве Фальчиани были предъявлены лишь через шесть лет после того, как он передал данные французским властям. За это время Генеральная прокуратура Конфедерации (MPC) собрала сведения, которые могут разрушить образ благородного «разоблачителя», не получившего за свои услуги ни сантима и руководствующегося исключительно общественными интересами. Во всяком случае, в прошлогоднем официальном заявлении MPC говорилось о попытках Фальчиани заработать на имеющейся у него информации. Предположительно, Рубену аль-Шидиаку (под таким псевдонимом действовал программист) удалось выручить некоторую сумму, прежде чем ему пришлось покинуть Швейцарию из-за угрозы ареста.


Генпрокуратура уже заявляла, что процесс состоится и в случае отсутствия обвиняемого – с момента бегства во Францию бывший сотрудник HSBC Private Bank не слишком торопился возвращаться в Швейцарию, выдавшую ордер на его арест. За прошедшие годы он успел также побывать в испанской тюрьме.


Первоначально суд был назначен на 12 октября. Однако, поскольку главный фигурант дела на него не явился, процесс было решено перенести на 2 ноября. По данным швейцарской прессы, бывшему программисту будут предъявлены обвинения в нарушении банковской и коммерческой тайны, похищении данных и экономическом шпионаже.


Между тем на прошлой неделе Фальчиани провел пресс-конференцию во французском городке Дивонн-ле-Бен, всего в нескольких километрах от границы со Швейцарией, где еще раз подтвердил, что в Беллинцону он не приедет. «Этот процесс инициирован банком, выложившим на стол деньги, чтобы не попасть под суд», – заявил Фальчиани. Напомним, что этим летом HSBC Private Bank согласился заплатить 40 млн франков, чтобы урегулировать претензии женевской юстиции.


Бывший программист убежден: его присутствие в Беллинцоне могло бы стать поводом для смягчения наказания. Однако Фальчиани не поддался на соблазн «легкого» выбора. «Я предпочитаю 180 процедур экстрадиции в 180 стран», – сказал он журналистам, объяснив, что за границей по-другому воспринимают его поступок. Действительно, Франции, уже не первый год собирающей со своих недобросовестных налогоплательщиков по 2 млрд евро в год, Фальчиани оказал неоценимую услугу. Но с точки зрения Конфедерации он, в первую очередь, нарушитель закона.


Фигурант этого дела готов лично отстаивать свои интересы в Европейском суде по правам человека, но не в Швейцарии, где, по его мнению, честного и беспристрастного процесса в этом конкретном случае просто быть не может.


«Роль плохого человека, которую некоторые хотят мне навязать, мне подходит, хотя я себя в ней не узнаю», – подчеркнул Эрве Фальчиани. Так кто же он, честный разоблачитель или погнавшийся за наживой шпион?

Автор: Татьяна Гирко, Дивон-ле-Бен-Беллинцона, 2. 11. 2015

суббота, 31 октября 2015 г.

Вилласида утириб фантазя килаяпганларга!



    Лола Каримова-Тиллаева Instragram оркали Узбекистонда ҳокимиятга келиш нияти йўқлигини билдирган. Президент Каримовнинг диктатор дейилишига карши махкама очиб  ютказган Лола Каримова бу гал анча акилли харакат килаяпди. 
  Тиллаевлар Каримов хокимиятидан кетгандан кейин узлари умарган бойликларни саклаб колишга  хозирдан тайёргарлик куришмокда. Узбекистонда нафакат Ислом Каримов режими,  хатто бутун бир давр махкамага олиб чикилиши керак. Жамиятдаги ички нафрат шу даражадаги,  ички уриш бутун минтага ёйилиб кетиш эхтимоли бор.  Каримов режимини халкаро махкамаларгача олиб чикиш,  жамиятда адолатни тиклаш,  минтакани мухтамал ички уришдан куткаради. Геополитик катта мажоролар куршовида коладиган Узбекистон,  на Россия,  на Хитой хатто гарбга хам катта зарар беради.  Сўнгги пайтларда ўзбек муҳолифати сайтларида Лола Каримова-Тиллаеванинг ўз отаси Президент Ислом Каримовга сиёсий меросхўр сифатида танлангани ҳақидаги фантазяга асосланган хабарлар таркатилганди. Дунё хокимиятидаги кишилар бунака исталмаган жараёнлар хакикатга айланиб колмаслигини олдини олган куринади. Лолага чапанича килиб, "oёгингга караб юр"     - дейишган халос. Лоланинг узига колса-ку,  аллакачон бу фантазияни куллаб кувватлаган буларди.
 Биз бундан икки ойча олдин бу хакда киска ва лунда килиб фикримизни айтгандик. Яьна бир бор кaраб чикарсизлар.

31.10. 2015


Вилласида утириб фантазя килаяпганларга! 
Ислом Каримов уз ворисини эълон килди деб жар солаяпганларга!
 Лола Каримова ва Тиллаевларга карши хам Швейцаряда хамда АКШ да жиноий иш очилганлигини хамма билади. 
Сизнинг Хакназаров бундан бехабарми? 
Гулнора Каримовага хали дипломатлик макоми борлигига карамасдан жиноий иш очилганди (2012). 
Аммо икки йил кейингина эълон килинди (2014). 
Лола Каримо-Тиллаевларнинг   диpломатик макоми бу очилган жиноий ишнинг эълон килинишини кечиктирмокда. 
Ислом Каримов буни билмайдими?   Гулнора , Лола Каримоваларга жиноий иш очилганлиги, асосий гувохларнинг "собик" ходимлари эканлиги тасодифми? Узбекистон келажагида,  на Гарб ва нада Узбекистон сиёсий элитаси, Каримовларнинг давом этишини исташмаяпди.   Агар Ислом Каримов хам Гарбга хамда ички сиёсий элитага керак булганида эди, кизи Гулнорага карши олиб борилаётган ишларни бостирган боларди. Гулнорага карши бошланган ишларни (2012) театр деб эълон килган Хакназаров эмасмийди. Бугун Лола Каримова  масаласини  жамият онгига 
"-э бу иш хал булган"     хамма нарса бефойда экан деб  курсатиш Лолазорчилар максадига хизмат килади. Зотан Тиллаев yзига карши очилган жиноий ишларни билади ва Ислом Каримовга,     "-кизигизни yрнигизга варис килинг" - деб айта олмайди. Хакназаров айтди деб гап таркатилиши  бундай эхтимолга карши                кучларни пасивизатция килиш методидир.

Uzdemfundsuisseinfo.

07.09.2015

четверг, 29 октября 2015 г.

Cиёсий хаётда "бир бор экан...



   Узбек мухолифчилик сиёсий хаётида "бир бор экан, бир йук экан" килиб курсатилишида матбуотнинг рули катта булди. Нимага? Собик Ички Ишлар вазири котил Зокир Алматовни, жабр чеккан мазлум деб химоя киладиган Чориевга минбар берилди. Бу атайин, "мана сизга мухолифатнинг ахволи" дейиш учун килинди. Халкаро майдонда, уз халкини катл килинган рахбар сифатида расмий хужжатларга киритилган Зокир Алматовни химоя килаётган одамни узбек мухолифат лидерларидан бири деб тагдим килиш провакатсиядир. Европа Иттифоки, карорлариda Зокир Алматовни Андижон киргинида тугридан-тугри кули болган киши сифатида айблаганди. Бу айблов олиб ташланмаганини журналистлар билмайдими. Билишади. Махкама булиб айби тасдиклангунича суз хакки берилади дейишлари аник.
  Узбекистондаги котиллар сурисига карши курашаяпганлар номидан, котилларни химоя килишни ташкил килиш суз эркинлиги булиши мумкин, аммо инсоний эмас. Зокир Алматов 1999 йилги Тошкент пуртлашларини шахсан ташкил килди. Шу бахонада 28 минг кишини каматди. Юзларча киши улдирилди. Унларча киши изсиз кетди.
  Германядаги бир гурух адвакатлар кулида бу хакда инкор килиб булмайдиган хужжатлар бор. Хужжатлар келиб тушишга давом этмокда. "Узбек" журналистлари бу хакда кизикса факат хужжатларни бераяпган шахсларни айтасиз деб туриб олади. Худди "Сафар Бекжон калитни каердан олди" деган саволни, миллий бойликлар хозир кимга колди саволдан мухим деб топишгани каби.
  Хуллас Бахадир Чориев хакидаги шеърни кайтадан эълон киларканман унга журналистик кугирчоклик хасталигидан куртилишини тилаб коламан.


Сафар Бекжон.


понедельник, 5 октября 2015 г.

Давлатчилик тамали каерда?


    


     24 йиллик диктатура Узбекистон сиёсий хаётида ва миллий онгида узгаришлар килган.

Узбек зиёлийси, моддиятшунос.
Диндори, aрабпараст.
Сиёсатчиси, форстожикпараст.
Мардикори, Россияпараст.....

Бу ташбехлар социал матбуот оркали урганган иддоларим. Интернетга имкони булмаган канчадан канча миллий фикрли инсонларимиз бордир. Балким юкорида айтдан нарсаларни кузатиб турган, аммо бундай холатга карши чикиш бефойда деб карайдиган зиёлийларимиз хам бордир. Нима булган тагдирда хам бугинги минталетет жуда ачинарли.
   Мухожиратда яшаяпган узбеклар ичида мен ва хонимим Курбанай Камол энг куп ижодий саёхат килаёпган инсонлармиз. Гарбдаги ижодкорлар ва нодавлат ташкилотлари билан мулокатларимизда узбеклар хакида жуда куп гаплар айтилади. Энг куп мухокама руслашганлик хакида. Узбек дипломатлари узаро русча гаплашишлари. Узбек бойларининг узаро русча гаплашишлари. Хар иккаласининг Руслар химояси учун курашишлари... 
   Бу масаланинг Ислом Каримовнинг агдарилиши билан йук булиши мумкин эмас. Бу масала Узбекистонда миллий гоянинг давлатчилик тамалларига киритилмаганлигидадир.

 Узбек зиёлийсининг моддиятшуносга айланганлигининг сабаблари.
Ёзувчи, шоир, саъаткор.... камбагал халк савиясида яшашни узига эп курмайди. Атрофдаги оч капиталистлар катoрига хам киролмайди. Кулидан келадиган хунари, ижодий салохияти. Энг ачинарлиси ушбу салохиятни моддият келтирувчи воситага  айлантиришганлигидир.    Cалохият фабрика эмас-ки, истаган пайтда ишлаб кетсин.  Ижодкорлар биронта ёшга ок йул тиламокчи булса унинг кобилятига караб эмас, берадиган пулининг салмогига караб бахо беришаркан. 

 Диндорларнинг Aрабпарастлиги.
Исломият деганда арабни. Куърон деганда арабни.... тушунадиганлар урчиб кетган. Уз уригининг араблигини исботлаш, туркий уругдан булганликдан шарафлирок деб карайдиганлар купайган. Туркчилик килиш иркчиликмиш. Аммо араб эканлигини исботлаш умматчиликмиш?!
   Масхаблар, тарикатларга булиниш гуёки Куърондаги оятдай тушинтиришади. Бу Аллох хукумларига карши келишликдир. Аллох, исломни фиркаларга буладиганларнинг бошига солинадиган кулфатларни хадди-хисоби йукдир деган. Куърон кунлик хаётимиздаги мактабдир. У хатто аёлимизнинг ой курган пайтидаги хаётини изохлайди. Уша оятни шундай кироат билан укишадики, маьносини тушунмаган 80 яшар отахон йиглаб эшитади. Араб тили худди илохий тилдай караладиган тарикатлар бор, Узбекистонда.

  Шу кунларда Россия харбийлари Сурияда. Суриянинг ички масхаблар уришида Россия куткарувчи ролида. Максад аслида битта укда иккита куён. Россия учоклари иккита бомбани ИШИДга отса, 10 тасини Сурия Туркманлариниг устига ташламокда. Улдирилаётган туркманларнинг расмлари ва видеоларини узбеклар курмаяпдими? Бу холатни Россиядаги мусилмонларга кандай изох килмокда? 
 Масхаблар орасидаги диний акидаларни таргибот килиш оркали. Бу ишга бизнинг узбеклар астойдир киришиб кетишган, шу кунларда. Нима эмиш?  Туркманлар Алавий эмиш. 
  Эй, узбек диндори Куъронда, калима-йи шаходат келтирган, Пайгамбарни кабул килган хар кандай шахс муминдир демаганми?
Ибодатнинг шакли,  мумин ва Аллох уртасидаги муносибатдир. Нариги дунёда хар ким хисобини беради. Ё Аллох сизга уз ваколатиними берди. Бу дунёда муминман деган бирон инсонни имтихон килишга нима хаккигиз бор? Ибодатида Куърон укиган ва Пайгамбаримизни мадх килиб куйлаган булса улдирилиши керакми? 
  Россия Алавийларни бомбалаётганига мусилмон узбек хурсанд булишлиги керакми?
Иш килиб узбек диндорлари орасида бундай таргибот окибати ачинарли натижа беради.

 Кейинги масала, форстожикчилик.
Миллият масаласи, айникса узбек-тожик масаласи Россия ва Гарбнинг туркийларга карши энг стратегик масаласидир. Россия Имперяси Туркистон минтакасини Урта Осиё жугрофий атамасига тенглаштирди. Сартлар ва бошкалар атамасини келтириб чикарди. Россия мустамлакасигача Туркистонда Cарт атамаси йук эди. Хонлар ва Амирлик саройида форсча гаплашишарди. Тожикча бу шева, адабий тил эмасди. Форсча Хуросон туркчаси ва Пехлавийчадан яратилган адабий тилдир. Фирдавсий "Шохнома" сини илк нуснасини Пехлавийча ёзилганди. Саройга хадя килди. Аммо Эрон саройдагилар Пехлавийчани тушинишмади. Фирдавсий кейинги гал туркча- форсчадан иборат янги адабий тил булган форсчада ёзиб саройга берди. Аммо Фирдавсий бу тил форсларнинг адабий тили Пехлавийча эканлигини айтган. Саройдан олинган маблагни кайтармокчи булганида хайдаб юборишган.      Соф форсча Пехлавийчадир. Форсларнинг миллий тили Пехлавийчани бугунги на тожик ва нада Эронлик тула тушунмайди. Хуросон туркчаси бугунги Эрон, Сурия, Мисрда сарой тили эди. Бу ерларнинг хукумронлари Мамлуклар туркий халк эдилар. Бутун Якин Шарк ва Эрон, Салжуклилар-Мамлуклар тарафидан булиниб олинганди.
 300 йил давом этган бу хукумронлик уз адабий тилини яратди. Салжукли форчаси ва Мамлук туркчаси бирлашди. Бугунги форс адабий тили яратилди.

  Бугун Узбекистонда узларини шарафли форс эканлигини хар жойда гапираётганларга! Агар сиз астойдил "кучманчи турк" дан устун булмокчи булсангиз Пехлавий булинг. Бугунги тожикча ва форсча бизнинг туркий тил асосига курилган адабиёт тилимиздир. 
( Бу,  узларини тожик деб юрган, узбек тилида ижод килаётган баъзи шоир-ёзувчиларга астойдил эслатма)

 Омон булинглар.


Ёзувчи Сафар Бекжон
05.10.2015


среда, 30 сентября 2015 г.

Умид улмас, хар жонлининг сунг нафасигача.








Албат бир кун, бир кема бу ерга келаp! Умид улмас,  хар     жонлининг сунг нафасигача.

Жалолиддин Бекжон расмга олган.

вторник, 29 сентября 2015 г.

Куръон сийратни эмас, хислатини тарбиялайди!





      Жамиятнинг бир кисмини  куринишига караб динсизликда айблаб, колган диндор куринишли кисмини химоя килиш, мумкин эмас. Ташки куриниш иймон ва таквонинг кафолати эмас. Бу йул билан бир нарсага эришиш мумкин эмас. Давлатнинг шариатда булиши, масжид-жомеларнинг куплиги хам кишиларнинг купрок иймонли эканлигини корсатмайди. Унака булганда шариат билан яшайдиган Араб давлатлариниг бошига шунча фалокатни ким ёгдирмокда. Бу масалада Аллохнинг жазоси хакида, фалокатларни качон жунатиши хакидаги Куърон оятларини кайтдан укинглар. Куфур эълон килинган Гарб сизга техналогиясини берди. Бу техналогиядан фойдаланиб икки хил шаклда кийинган инсонларни бир бирига карши куйманглар.       Такво инсонгинг калбида ва Аллох орасидаги нарса.   Хеч ким инсонларнинг куринишига караб фатво чикармасин. Мен авлодлари Исломий уломо булган оиладанман. Инсоният Куърондан акиллирок китоб ёза олмайди. Исломни факат Куърон ургатади. Хеч бир шайх уламонинг китоби ва фатвоси Исломият учун курол була олмайди. 
  Куърон инсон ва Аллох ортасидаги куприк.   Давлат хакида унинг тузуми хакида хукум ва оятлар йук. Давлатнинг хар кандай шаклида куфур ва ёлгон бор. Чунки давлат шундагина мавжудиятини саклайди. Аллох Куъронда "сиз давлатлар куринг, ёки мавжуд давлатни босиб олинг демаган. Мазхаб ва фиркаларга булинганларни кандай огир жазолар кутаяяпгани хакида оятлари бор. Аммо шунга карамай Исломни минг бир парчага булишди.  Мусилмонларнинг узаро урушлари ташки душманлар билан уришлардан дахшатли ва конли булмокда. 
  Пайгамбаримиз вафотидан кайинок бошланган хокимият учун уришларда пайгамбар неваралари улдирилди. Исломият хам давлат, хам хукумат, хам аскар.... яьни инсон этикодига алокаси булмаган нарсаларни хам назорат килувчи воситага айлантирилди. 
  Дин савдогарлари битта нарсанинг билишмайди; инсонлар калби ёлгиз Аллохга маьлум. Имтихон кайси шаклдаги давлатда ва кандай кийимда яшаганинг хакида эмас!   Саколи булмаган кишинг ибодати кемтикдир деган оят йук. Аёллар ибодат килоятганда махрам жойлари очилиб кетиши мумкинлигидан ва атрфдаги эркаклар таквосини чалгитмаслиги учун Оят келган.   Имтихон  Аллох ва инсон yртасидаги такво хакида булади.   Пайгамбаримиз пайтида эркак ва аёллар бир жойда ибодат килганлар.  Мусавийлар ва Християнлар кийган кора чодир исломиятда йук.

Киёматда барчамизни осон имтихон насиб бyлишини тилаб колувчи Сафар Бекжон.

Бобир Маликовнинг собиқлиги...






Ўзбекистоннинг Собиқ Олий Судининг раиси,
Ўзбекистоннинг Собиқ Адлия вазири,
Ўзбекистоннинг АКШдаги собиқ элчиси...
Бобир Маликов жанобларининг учта масаладаги собиқлиги...

“Америка овози” радиосига мулоқат берган Бобир Маликовнинг учта масалада бизни ранжида килди.
1)Ўзбекистон феодал тузумда яшайди, дегани;
2) Ўзбекистон ташкарисидаги фаолият олиб бораётган муҳолиф гуруҳларга қарата: "буларнинг узи ким?” давлат бошкаришда тажрибаси йўқ ...
3)Режим ўзгарса исломчилар давлат тепасига келади, деганлари.

Агар бу гапларни оддий Ўзбекистонлик қочқин айтганида эътибор бермаган булардим. Бобир Маликовнинг собиқ-cобиқ, ишларда ишлаган шахс бўлганлиги эмас. Масала шуки Бобир Маликовнинг Ўзбекистонга сиёсий-иқтисодий, ишлар билан бориб ишлайдиган дипломатларга дарс бераётганида...
Режимдан қанчалик зарар кўрганликини ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди. Зарарнинг ҳажмига кўра режимни айбловлар булади.
Лекин режимни айблаш билан узбек халкини айблашнинг уртасида осмон билан ерча фарқ бор.
Маликов жаноблари мана шу фарқни унитган кўринадилар.
Халк феодализмда яшамокда дейиш, келажакда Ўзбекистонга борадиган дипломатга қарaта айтилганида оқибатлари жидийлашади.
Яьни: сизлар эътибор берманглар, Ўзбекистонда инсонларни “қайнатиб, қийноқ”ларга, солиб ўлдиришлари табиий хол...
Чунки феодализмда яшайдиган халк ўзбеклар деганидир.
Америка дипломатлари Африка ёки Aраб дунёсидаги инсон ҳуқуқлари ва сиёсий ислохатлар ҳакида қайғуришмайди.
Ўша давлатларнинг рахбарларини танқид ҳам килишмайди.
Чунки у ерларда ҳақиқий феодализм тузуми мавжуд.
Ўзбекистондаги Ғабр дипломатларининг бундан 10-15 йил олдинги фаолиятларига этибор беринглар.
Ўзбекистон қамоқларидаги қийноклар оқибатида ўлдирилган ҳар бир жанозага албатта биронтаси борарди ва ҳукуматни танқид қилиб чиқарди.
Ҳозир-чи, ҳозир. Тошкентдаги элчилар ўзбек халки шунга лойиқ экан дегандай муомила қилмокдалар.
Каримов диктатураси ўзига ҳос равишда легитимлашмоқда.
Мен Ўзбекистондаги режимни бировлар четдан келиб ўзгартириб беради дейдиганлардан эмасман. Замонавий теҳналогиялар орқали инсонларимизнинг мияси ювилмокда. Режим ўз умрини узатиш учун, советлар ишлаб чиққан маҳаллийчиликни, дабдабабозликни атайин ташкил қилмокда.
Ўзбек халки бор, аммо ўзбек миллати йўқ.
Бутун халкдан миллат бўлишни ҳам кутиб бўлмайди.
Халкнинг бир қисмини миллий ғоя ва давлатчилик атрофида бирлашишига миллат дейилади. Бизда 30 миллион халк бор, лекин 300 минг ўзбек миллатига айланган кишилар бирлиги йўқ. Чунки режим энг камида ана ўшанча кишиларни ё йўқ килди, ёки сургун қилди.
Каримов миллатнинг кушандасидир.
Бобур Маликовга ўҳшаган одамларнинг Ўзбекистон феодализм тузумида яшаяпди дейишига замин тайёрлади.
2. Ўзбекистоннинг ташқарисидаги муҳолифатчилар давлатни бошқариш тажрибаси булмаган кишилардир ....деб Ислом Каримов айтганди.
Агар собиқ давлат ҳодимлари тажрибали бўлишса Туркманистон муҳолифати ҳудди ўшанака одамлардан ташкил топган.
Собиқ Бош вазирдан тортиб генралгача бор ораларида.
Пуллари хам етарли.
Қурбонгули Бердимуродовни йикиш учун астойдил курашишмокда.
Натижа: 0.
Қазақистоннинг собик Бош Вазири Кожагелдин бошчилигидаги мухолифати бор барчаси давлатни бошкаришда "катта тажрибага эгалар"
Мустакил ТВлари хам бор.
Натиж: 0.
Тожикистоннинг Маликов орзу килган, давлатни бошкариб келаётган мухолифатчилари бор.
Жаноб Маликов биз (шахсан мен) Ўзбистонда собиқ давлат одамлари билан гаплашганман уларнинг битта мақсадлари бор.
Ғарбдаги бойликларини жимгина еб ётиш.
Албатта режим йиқилишига оз колганида майдонга чиқишади.
Муҳолифат орасига ўз одамларини тиқиштиришади.
Ҳозир эмас.
Женевада Ўзбекистон билан дипломатик алокаларда катнашган дипломат дустларим бор уларнинг тбиронтаси менга Ўзбекистонда халк феодал яшайди дейишмади ўзбекларни европавий маданиятга яқин инсонлар деб гапиришади. ....
3.Ўзбекистон демократияга тайёр эмас.
Исломчилар ҳокимиятга келиши мумкин...
Бу гапларни Ислом Каримов гапириб келмокда исботи булсин деб МХХ тинмасдан "заказной" исломий террор ҳужраларини ташкил қилмокда.
Ўзбекистонда исломий яшашга қизикиш катта бўлиши мумкин.
Бу дегани шаъриат қонунларига асосланган давлат булади дегани эмас. Туркистон халклари қабила бошлиғи ёки шайхлар, моллалар сиёсий хокимиятини кўрмаган. Кучадаги сақолли ва рўмолли кишиларнинг куплиги давлатчилик уларнинг қўлига ўтади деганими?
Энг катта ҳато ҳам шунда-ки, адолатни сиёсий ҳокимиятдан топмаган диндорларни тақиқлашдир. У одамниниг исёни таҳликали эканлигини билмасликдир энг катта таҳлика.
Лайиқ демократик тузум адолатни таъмин қилолмаса нафақат исломий, балки ҳристиянлик, мусавийлик хам исён қилади.
Лотин Амрекасидаги 50-60 йилдан бери тўҳтамаган исёнлар катта холамнинг боши берклигидан-ми?
Жаноб Бобир Маликов давлатлар ўз халклари учун иқтисодий ва сиёсий адолатни таъмин қилмас экан келажакда ҳокимиятга фоҳишалар, ибна(гей)лар, ҳам келиши мумкин.
Буни олдини олайлик деб Тошкент кўчаларига дор ва жаллодлар тайинламанг.

Ўзбекистондаги диктатурани йиқолмаганимизнинг сабаби ҳам ташқи ҳамда ичкарида миллий ғоянинг йўқлигидан.

Биз Туркий халкмиз.
Миллатимиз Туркликга асосланади.
Туркистон сиёсий ғоямиз.
Ичимизда барча динларга, масҳабларда оид инсонларимиз бор.
Мақсадимиз миллат яратиш.
Буни Русия ва Амрекага роғман амалга оширамиз.
Бугун булмаса, эртага!

29.09.2015



хххххххххххххххххх                                                                  ххххххххххххххххххххх

Faceboox оркали: Uzdemfundsuisse номига келган баъзи саволларга жавоблар.

Гарб давлатларида музлатилган миллий бойликларни Узбекистонга качон ва кандай кайтариш мумкин?

Ўзбекистондаги мавжуд режим тугатилиши;
Ҳозирги раҳбарлардан биронтаси қайтадан раҳбар булмаслиги керак;

Ана ўшандагина бу бойликларни бу ердаги маҳкамалар халкимизга қайтарилиши ҳақида қарор чиқаради.
Бу пулларни ҳукумат ўз кредитларига кафолат қилиб кўрсата олмайди.
Ҳатто режим қулатилгандан кейин бу бойликларни янги ҳукумат истаган масалага инвинтатсия ҳам қилолмайди.
Фақат социал масалаларга сарфланиши мумкин.
Буни назорат қилиб турувчи тарафсиз комисия тузилади.
Ғарбга бойликларигизни бериш осон, аммо қайтариб олиш қийин.
Бир тарафдан буларни ҳам тушиниш керак.
Бу бойликлар қайтадан диктаторлар чўнтагига кетиб қолмаслиги керак-да. Бизнинг мутаҳасислар бу масалада анча иш қилишди.
Бойликларни пахта монокултурасини йўқ қилиш орқали Оролга сув берилишини ташкил қилish. 
Aграр реформа планини халкаро экспертлар кўриб чиқишди масалани социал-иқтисодий проект деб қабул қилдиришнинг имконияти бор. Бу орқали эса бойликларни шу проектга сарфланишини исбот қила олишмиз мумкин.
Проектнинг мазмуни маътбуотга берилди.
Лекин масала муҳокама килинмади.
Ҳатто интернет , радио ....троллари хам жим.
Чунки мухолифат деганда ўз ўтмишларида: 
“ўғри”, “фоҳиша”, “ваҳобий”... бўлган,   "акли гуллаганларни"   кун тартибига келтиришмокда.
Сабаби: 
Гарбга: 
-Мана кўрдингларми, Узбек муҳолифатининг ичида давлатни бошқара оладиган тайинли одам йўқ ...
"-Ўзбекистонда давлат теппасида Каримов ўтираверсин", - демоқдалар. 
 Ички урушга олиб келган майда сиёсатчиларни, бир-бровини ковлаяпганларни “режим мухолифатидагилар" ,- дейишмокда.
Бу сиёсий оби-ҳавони, Ғарб молиялаштираётган эркин маътбуот қилмокда. Улар бу манзарани уша давлатнинг маҳсус хизматлари топшириғига кўра килмокдаларми,    ёки бу ташаббус ўзларидан чикаяпдими буни вақт курсатади. Журналистлар билан тортишманг:
-Сизни изолятсия қилишади, дейишганди менга...
Ўзбекистонда пахтачиликни тўла реформа қилиш бўйича битта академик Ўзбекистондан, иккита профессор Ғарбдан бир йилга яқин ишлашди.
Битта проект килинди ва Uzdemfundsuisse бунинг мазмуний қисмини маътбуотга берди. Журналистлардан биттаси нима деди биласизни?
"-Бу илмий хулоса эмас ва Uzdemfundsuisse номидан бирон нарса беролмайман. --  -   -Нечта аъзоси бор узи бу ташкилотнинг?, -деганди журналист.
Ҳудди уша журналистлар умрида иккита китоб ўкимаган бозорчи хотинларни Ўзбекистондаги иқтисодий-сиёсий масалаларда муҳолифат номидан гапиртиришмокда.
Хулоса Ўзбекистон миллий бойликларини қайтариш учун ўгриларнинг барчаси тирик ушланиши керак. Ўлдирилсалар, эгаси тасдик қилинмаган ҳисоб рақами дейилади ва Ғарбдаги банкларда колади.
Банкаларнинг мақсадлари хам шу йўналишда....
На манга, нада санга .... килишмокчи.
Ўзбеклар факат мардикор эмас.
Атрофимизда миллий ғояли етук мутаҳасислар бор...

Омон бyлинг.

Сафар Бекжон.


27.09.2015

воскресенье, 27 сентября 2015 г.

Темур буларни oдам киламан деб уйлаган




Масжид ал-Ҳарамда краннинг қулаши оқибатида камида 87 нафар инсон ҳалок бўлди. 2015
Хаж зиёратидаги издиҳомда уч юзу элликка яқин одам ҳалок бўлганди. 2006
1990 йилда  1426, 
2004 йилда 244 
25 йил давомида Хаж зиёрати олдидан, Хаж пайтида  ва Хаж маросими пайтида жами 3000 минг мусилмон халок булган. 
Бу расмий маьлумотлар аммо расмий булмаган хабарлар жуда вахимали. Бу масалани  мухокама  килган кишилар  динимизга карши чикилмокда деган таргиботининг остида колиб   кетишмокда.  
 Инсонларимиз Ислом  деганда, мусулмонлик деганда, баъзан Курон ва   Пайгамбаримиз деганда албатда арабларни тушунади. Араб иркчилари,  жумладан Саудия хукумати мукаддас Ислом динимизни хусусийлаштириб олганлар. 
    25 йилда Хаж зиёрати учун борган ва халок булганларнинг мазорлари хам йук. Саудия хукумати хеч кимдан кечирим хам сурамаган. Энг дахшатлиси,  Куъронда  шайтонга тош отиш хакида хукум   йук. Исломдан олдинги даврда Маккага келганлар Мино тогига кетаётиб атрофларига тош отганлар. Сабаби у пайтлар Макка ва Мино тоги араси чулдан иборат эди.   Ёвойи хайвонлар хожиларга хужум килиб  турган   Бобомиз Ал Бухорий Пайгамбаримиз номида уйдурма хадислар таркатилганлигини исботлаганлар. Шулардан биттаси шайтонга тош отиш хакида Пайгамбаримиз номидан килинган риоятдир. Макка ва Мадина атрофидаги араблар барча динлар пайтида муккаддас жойларнинг хисобидан яшаб келганлар. Хожилар тижорат ва фойда берувчи омил булиб келган. Пайгамбаримиз Мусилмонлик утмишдаги динлардек моддий даромад учун хизмат килмаслигини кераклигини айтганлар. ва узлари Маккадаги барча текинхур машойихларни хайдаганлар. Пайгамбаримиз вафотидан кейин аста-секин уз жойларига кайтиб келган (мусилмон куринишида) машойихлар Маккани кайтадан дин тижоратига айлантирганлар. Cохта Хадислар таркатиб уз маънфатларини химоя килганлар.
Шайтонга тош отиш энг катта даромад манбайи булиб колмокда. Саудиялик дин тужжорлари буни тош заводи, пакетлама ва тижоратиga айлантиришган. Хар битта хожи 7 та тошча отиши керак. 
Хар тошча 3$ дан 7х3=21$.
5 миллион хожига 35 миллион тошча сотилади. Ташкаридан тош олиб кириш мумкин эмас. Саудияликлар курсатган жойга, яъни пастида тош фабрикаси ва пакетлама жойлaшган жойда шайтонга тош отилишига рухсат берилган. 




105 миллион$ даромад берувчи Куъронда булмаган бунака ибодат шакли бекор килиниши керак.  Хожилар айгамбаримиз кабрини зиёрат киларкан садака бермайдилар. Саудия подшохи мазорни буздирмокчи булган. Бундан хабар топган Туркия хукумати Саудия хукуматига нота юборган. Хатто харбий тахдит килгандан кейингина  Пайгамбаримиз кабри саклаб колинди. Даромад келтирмайдиган хар кандай муккадас нарса Саудия подишохи учун кераксиз хисобланмокда.  
Якин Шаркдаги бутун уруш ва бухрон Саудия Арабистони, Катар давлатларининг моддий ёрдамлари оркали амалга оширилмокда.
Аммо бу икката давлат кочкинларлар учун чегараларини тамоман беркитиб куйган.
Дунёдаги Ислом давлатлар бирлашиб Саудия Арабистон подшохининг моддий манбаси учун восита сифатида каралаётган Макка - Мадина шахарлари улар кулидан олиниши керак. Бу шахарлар халкаро келишувлар оркали химояланиб махус стасус берилиши керак. , Вахобийлик окими $ ва £ билан уз халкининг иймонини кур килган. Маишатпарастлар сурисига айлантирилган. Саудияни бошкараётганларнинг, бойларининг асосий кисми хакида куплаб маьлумотларни куриб чикдим. Узлари учун барча харом ишларни шaърий килиб олган бу сури, Макка ва Мадинани бошкаришга хакки йук.
Бобомиз Амир Темур буларни бекорга босиб олмаган.
Одам киламан деб уйлаган.
Афсус.....

Safar Bekjon.

05.09.2015

четверг, 24 сентября 2015 г.

Kurbonligim fikrimdir.







Bayram arafasi kurbon kildim nafsimni,

Ikkinchi kun kurbonlik, kelib-ketar kibrimni.

Uchunku kun kuzatib ruhimdagi urushni,

Golib taraf nomiga kurbon kildim fikrimni.




Ben kürbanlik eterım bir gün içın nefsimi, 

Ikkinci gün keserim gelen-geten kibrimi. 

Uçinci gün bakarim içimdeyi savaşa, 

Galib gelen adina kesecegim fikrimi.



Safar Bekjon.  


2002 yil. Lozan.

понедельник, 21 сентября 2015 г.

Отаўзбек макомини ташвикот килаётганларга.




Отаўзбек макомини  ташвикот килаётганларга.


    Туркия Жумхуряти асосчиси Мустафо Камолга,  Отатурк макомини бериш тафсилотлари.
Усмонли Императорлиги биринчи дунё уриши окибатларида энгилди. Бугунги Туркия 3/1 уз келиб чикиши туркий булган халкга колдирилди. Колган кисми 5 та Гарб давлати тамонидан ишгол килинди. Усмонли подшохи  бу таслимият хужжатини имзолади. Генирал Мустафо Камолнинг Отатурк булишига биринчи кадам мана шу эрда бошланган. У куролсизлаштирилган Турк армиясини таркокликдан куткариб, кайтадан куроллантирди. Бешта давлат армиясига карши уриш бошлади ва энгиб чикди. Туркиянинг бугунги тупрокларини озод килди ва давлатнинг бундан кейинги тузуми Жумхурят булади деди.
Бешта гарб давлатини энган Генрал сифатида дунёда катта хурматга эга шахсият. Уз кураш стратегясини Амир Темурдан олганлигини  хотираларида ёзиб колдирган. Осмонли давлати номи урнига  Туркистон, Туркманя, Турк эли номлари берилиши парламентда мухокама килинган. Туркий халкларнинг хаммасини бирлаштирувчи ягона ном,  Туркия номи тарафдорлари купчилик булишган.

Мустафо Камол истило килинган ва парчалаб юборилган Усмонли давлати урнида кайтадан давлат курган харбий стратегя дахоси эканлиги дунё харбий Академияларида укитилмокда.
Отатурк макоми миллийликдан ташкари давлатчилик рамзи сифати ишлатилади.

Ислом Каримовга Отаўзбек макоми беришилиши мухокама килишнинг узи кулгули. Дунёдаги шунга ухшаган макомларга эга булган шахсиятлар асосан харбий ёки миллий асосчидирлар. Ислом Каримов Узбекистонни ишгол остида тутган мустамлакачиларнинг ишонган шахсияти эди. Истилочиларга карши, на харбий ва нада сиёсий кураш олиб бормаган киши. Узбекистонда хали тула-тукис миллий мустакил давлатчилик курилмади.
Ислом Каримов уз шахсиятини нима килмаса хам бефойда. У тарих сахнасида истолочилар хизматчиси ва диктатор сифатида урнини олади. Вакт олий хакам.


Сафар Бекжон.   21.09.2015


https://members.parliament.uk/member/2534/contact

  To the Members of the Parliament of the United Kingdom Subject: Concerns Regarding Political Repression, Pegasus Surveillance, and Tech Pl...