Ўзбекистоннинг
Собиқ Олий Судининг
раиси,
Ўзбекистоннинг
Собиқ Адлия вазири,
Ўзбекистоннинг
АКШдаги собиқ элчиси...
Бобир Маликов
жанобларининг учта
масаладаги собиқлиги...
“Америка овози”
радиосига мулоқат берган
Бобир Маликовнинг учта масалада бизни
ранжида килди.
1)Ўзбекистон
феодал тузумда яшайди, дегани;
2) Ўзбекистон
ташкарисидаги фаолият олиб
бораётган муҳолиф гуруҳларга
қарата: "буларнинг
узи ким?” давлат бошкаришда тажрибаси
йўқ ...
3)Режим ўзгарса
исломчилар давлат тепасига келади,
деганлари.
Агар бу гапларни
оддий Ўзбекистонлик қочқин
айтганида эътибор бермаган
булардим. Бобир Маликовнинг собиқ-cобиқ,
ишларда ишлаган шахс бўлганлиги
эмас. Масала шуки Бобир
Маликовнинг Ўзбекистонга
сиёсий-иқтисодий, ишлар
билан бориб ишлайдиган дипломатларга
дарс бераётганида...
Режимдан қанчалик
зарар кўрганликини ҳар
ким ўз қаричи
билан ўлчайди. Зарарнинг
ҳажмига кўра
режимни айбловлар булади.
Лекин
режимни айблаш билан
узбек халкини айблашнинг
уртасида осмон билан ерча
фарқ бор.
Маликов жаноблари
мана шу фарқни
унитган кўринадилар.
Халк феодализмда
яшамокда дейиш, келажакда Ўзбекистонга
борадиган дипломатга қарaта
айтилганида оқибатлари
жидийлашади.
Яьни: сизлар
эътибор берманглар,
Ўзбекистонда инсонларни
“қайнатиб, қийноқ”ларга,
солиб ўлдиришлари табиий
хол...
Чунки феодализмда
яшайдиган халк ўзбеклар
деганидир.
Америка
дипломатлари Африка ёки Aраб дунёсидаги
инсон ҳуқуқлари ва сиёсий
ислохатлар ҳакида
қайғуришмайди.
Ўша
давлатларнинг рахбарларини
танқид ҳам
килишмайди.
Чунки у ерларда
ҳақиқий феодализм тузуми
мавжуд.
Ўзбекистондаги
Ғабр дипломатларининг
бундан 10-15 йил олдинги фаолиятларига
этибор беринглар.
Ўзбекистон
қамоқларидаги қийноклар
оқибатида ўлдирилган ҳар
бир жанозага албатта
биронтаси борарди ва
ҳукуматни танқид
қилиб чиқарди.
Ҳозир-чи,
ҳозир. Тошкентдаги элчилар
ўзбек халки шунга лойиқ
экан дегандай муомила қилмокдалар.
Каримов диктатураси
ўзига ҳос
равишда легитимлашмоқда.
Мен Ўзбекистондаги
режимни бировлар четдан келиб ўзгартириб
беради дейдиганлардан
эмасман. Замонавий теҳналогиялар
орқали инсонларимизнинг
мияси ювилмокда. Режим ўз
умрини узатиш учун, советлар ишлаб
чиққан маҳаллийчиликни,
дабдабабозликни атайин
ташкил қилмокда.
Ўзбек
халки бор, аммо ўзбек
миллати йўқ.
Бутун халкдан
миллат бўлишни ҳам
кутиб бўлмайди.
Халкнинг
бир қисмини
миллий ғоя ва давлатчилик
атрофида бирлашишига миллат дейилади.
Бизда 30 миллион халк бор, лекин
300 минг ўзбек миллатига
айланган кишилар бирлиги йўқ.
Чунки режим энг камида ана ўшанча
кишиларни ё йўқ
килди, ёки сургун қилди.
Каримов миллатнинг
кушандасидир.
Бобур
Маликовга ўҳшаган
одамларнинг Ўзбекистон
феодализм тузумида яшаяпди дейишига
замин тайёрлади.
2. Ўзбекистоннинг
ташқарисидаги
муҳолифатчилар давлатни
бошқариш тажрибаси
булмаган кишилардир ....деб Ислом Каримов
айтганди.
Агар собиқ
давлат ҳодимлари тажрибали
бўлишса Туркманистон
муҳолифати ҳудди
ўшанака одамлардан ташкил
топган.
Собиқ
Бош вазирдан тортиб генралгача бор
ораларида.
Пуллари хам
етарли.
Қурбонгули
Бердимуродовни йикиш учун астойдил
курашишмокда.
Натижа: 0.
Қазақистоннинг
собик Бош Вазири Кожагелдин бошчилигидаги
мухолифати бор барчаси
давлатни бошкаришда "катта тажрибага
эгалар"
Мустакил ТВлари
хам бор.
Натиж: 0.
Тожикистоннинг
Маликов орзу килган,
давлатни бошкариб келаётган
мухолифатчилари бор.
Жаноб Маликов
биз (шахсан мен) Ўзбистонда
собиқ давлат одамлари
билан гаплашганман уларнинг
битта мақсадлари бор.
Ғарбдаги
бойликларини жимгина еб
ётиш.
Албатта
режим йиқилишига оз
колганида майдонга чиқишади.
Муҳолифат
орасига ўз одамларини
тиқиштиришади.
Ҳозир
эмас.
Женевада
Ўзбекистон билан дипломатик
алокаларда катнашган дипломат дустларим
бор уларнинг тбиронтаси
менга Ўзбекистонда
халк феодал яшайди дейишмади
ўзбекларни европавий маданиятга
яқин инсонлар деб гапиришади.
....
3.Ўзбекистон
демократияга тайёр эмас.
Исломчилар
ҳокимиятга келиши мумкин...
Бу
гапларни Ислом Каримов гапириб келмокда
исботи булсин деб МХХ
тинмасдан "заказной" исломий террор
ҳужраларини ташкил қилмокда.
Ўзбекистонда
исломий яшашга қизикиш
катта бўлиши мумкин.
Бу
дегани шаъриат қонунларига
асосланган давлат булади
дегани эмас. Туркистон халклари қабила
бошлиғи ёки шайхлар,
моллалар сиёсий хокимиятини
кўрмаган. Кучадаги
сақолли ва рўмолли
кишиларнинг куплиги давлатчилик уларнинг
қўлига ўтади
деганими?
Энг катта ҳато
ҳам шунда-ки, адолатни
сиёсий ҳокимиятдан топмаган
диндорларни тақиқлашдир.
У одамниниг исёни таҳликали
эканлигини билмасликдир энг катта
таҳлика.
Лайиқ
демократик тузум адолатни таъмин
қилолмаса нафақат
исломий, балки ҳристиянлик,
мусавийлик хам исён қилади.
Лотин Амрекасидаги
50-60 йилдан бери тўҳтамаган
исёнлар катта холамнинг боши берклигидан-ми?
Жаноб Бобир
Маликов давлатлар ўз
халклари учун иқтисодий
ва сиёсий адолатни таъмин
қилмас экан келажакда
ҳокимиятга фоҳишалар,
ибна(гей)лар, ҳам
келиши мумкин.
Буни олдини
олайлик деб Тошкент кўчаларига
дор ва жаллодлар тайинламанг.
Ўзбекистондаги
диктатурани йиқолмаганимизнинг
сабаби ҳам ташқи
ҳамда ичкарида миллий
ғоянинг йўқлигидан.
Биз Туркий
халкмиз.
Миллатимиз
Туркликга асосланади.
Туркистон сиёсий
ғоямиз.
Ичимизда барча
динларга, масҳабларда оид
инсонларимиз бор.
Мақсадимиз
миллат яратиш.
Буни Русия
ва Амрекага роғман
амалга оширамиз.
Бугун булмаса,
эртага!
29.09.2015
хххххххххххххххххх ххххххххххххххххххххх
Faceboox оркали:
Uzdemfundsuisse номига келган баъзи саволларга
жавоблар.
Гарб давлатларида
музлатилган миллий бойликларни
Узбекистонга качон ва кандай кайтариш
мумкин?
Ўзбекистондаги
мавжуд режим тугатилиши;
Ҳозирги
раҳбарлардан биронтаси
қайтадан раҳбар
булмаслиги керак;
Ана ўшандагина
бу бойликларни бу ердаги маҳкамалар
халкимизга қайтарилиши
ҳақида қарор
чиқаради.
Бу пулларни
ҳукумат ўз
кредитларига кафолат қилиб
кўрсата олмайди.
Ҳатто
режим қулатилгандан кейин
бу бойликларни янги
ҳукумат истаган масалага
инвинтатсия ҳам
қилолмайди.
Фақат
социал масалаларга сарфланиши мумкин.
Буни назорат
қилиб турувчи тарафсиз
комисия тузилади.
Ғарбга
бойликларигизни бериш осон, аммо қайтариб
олиш қийин.
Бир тарафдан
буларни ҳам тушиниш керак.
Бу бойликлар
қайтадан диктаторлар
чўнтагига кетиб қолмаслиги
керак-да. Бизнинг мутаҳасислар
бу масалада анча иш қилишди.
Бойликларни
пахта монокултурасини йўқ
қилиш орқали
Оролга сув берилишини ташкил қилish.
Aграр реформа планини халкаро экспертлар кўриб чиқишди масалани социал-иқтисодий проект деб қабул қилдиришнинг имконияти бор. Бу орқали эса бойликларни шу проектга сарфланишини исбот қила олишмиз мумкин.
Aграр реформа планини халкаро экспертлар кўриб чиқишди масалани социал-иқтисодий проект деб қабул қилдиришнинг имконияти бор. Бу орқали эса бойликларни шу проектга сарфланишини исбот қила олишмиз мумкин.
Проектнинг
мазмуни маътбуотга берилди.
Лекин
масала муҳокама
килинмади.
Ҳатто
интернет , радио ....троллари хам жим.
Чунки мухолифат
деганда ўз ўтмишларида:
“ўғри”, “фоҳиша”, “ваҳобий”... бўлган, "акли гуллаганларни" кун тартибига келтиришмокда.
“ўғри”, “фоҳиша”, “ваҳобий”... бўлган, "акли гуллаганларни" кун тартибига келтиришмокда.
Сабаби:
Гарбга:
-Мана кўрдингларми, Узбек муҳолифатининг ичида давлатни бошқара оладиган тайинли одам йўқ ...
Гарбга:
-Мана кўрдингларми, Узбек муҳолифатининг ичида давлатни бошқара оладиган тайинли одам йўқ ...
"-Ўзбекистонда
давлат теппасида Каримов ўтираверсин", - демоқдалар.
Ички урушга олиб келган майда сиёсатчиларни, бир-бровини ковлаяпганларни “режим мухолифатидагилар" ,- дейишмокда.
Ички урушга олиб келган майда сиёсатчиларни, бир-бровини ковлаяпганларни “режим мухолифатидагилар" ,- дейишмокда.
Бу сиёсий
оби-ҳавони, Ғарб
молиялаштираётган эркин
маътбуот қилмокда.
Улар бу манзарани уша давлатнинг
маҳсус хизматлари
топшириғига кўра
килмокдаларми, ёки бу
ташаббус ўзларидан
чикаяпдими буни вақт
курсатади. Журналистлар билан
тортишманг:
-Сизни изолятсия
қилишади, дейишганди
менга...
Ўзбекистонда
пахтачиликни тўла реформа
қилиш бўйича
битта академик Ўзбекистондан,
иккита профессор Ғарбдан
бир йилга яқин ишлашди.
Битта проект
килинди ва Uzdemfundsuisse бунинг
мазмуний қисмини маътбуотга
берди. Журналистлардан
биттаси нима деди биласизни?
"-Бу илмий хулоса
эмас ва Uzdemfundsuisse
номидан бирон нарса беролмайман. -- - -Нечта
аъзоси бор узи бу ташкилотнинг?, -деганди журналист.
Ҳудди
уша журналистлар умрида иккита китоб
ўкимаган бозорчи хотинларни
Ўзбекистондаги
иқтисодий-сиёсий масалаларда
муҳолифат номидан
гапиртиришмокда.
Хулоса Ўзбекистон
миллий бойликларини
қайтариш учун ўгриларнинг
барчаси тирик ушланиши керак. Ўлдирилсалар,
эгаси тасдик қилинмаган
ҳисоб рақами
дейилади ва Ғарбдаги
банкларда колади.
Банкаларнинг
мақсадлари хам шу
йўналишда....
На манга, нада
санга .... килишмокчи.
Ўзбеклар
факат мардикор эмас.
Атрофимизда
миллий ғояли етук мутаҳасислар
бор...
Омон бyлинг.
Сафар Бекжон.
27.09.2015