вторник, 3 ноября 2015 г.

Мустамлакаларда суньий чегара....




     Араб дунёси ва Ҳиндистон суньий харитасини Инглизлар чизган.  Шимолий Африкани Французлар  билан биргаликда Инглизлар   суньий   чегараларни  ташкил  килишган. Бу суньий чегаралар чизиш оркали уз собик мустамлакалари орасидаги доимий уриш чиракиш имконларини уйлашган.   Кейинги 50-60 йилда  cобиқ калонияларида доимий келишмовчиликлар булиб туриши ташкил килишмокда. 
Чор Россиясининг меросҳўи бўлган собиқ Совет Иттифоқи суньий чегаралар ташкил қилиш масаласида  "хатолар"нинг  энг каттасини  Туркистонда қилди.
   Агар Путиннинг Киримга қилган аннекциясини биронта Ўрта Осиё давлати тан олса, келажакда ўз давлатларига катта зарар беришади. Қазокистон, Қиргизистон, Туркманистон ва Тожикистонда ўзларини ўзбек деб қабул қиладиган аҳоли Ўзбекистонга қўшилиш учун референдум ўтказишга ҳуқуқий ўрнак топган бўлишади.
1996 йилда "Примаков доктрини" деган муҳим ҳужжат билан танишгандим. У ерда Совет Иттифониқнинг тарқаб кетиши вақтинчалик берилган танаффус дейилади. Иттифоқни янги кўринишини қайтадан тиклаш учун собиқ республикаларда амалга ошириладидан тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ёзилганди, бу хужжатда.
Иқисодий қашшоқликни келтириб чиқариш учун, янги давлат раҳбарларини тизгинини ушлаб турадиган бутун воситалар тавсия қилинганди.
Путиннинг Россиядан туриб олиб борган бошқариладиган исёнлар методи хакида хам маьлумотлар берилганди. Ғарбнинг аралашувини келтириб чиқаришига эришиш ва гўёки демократик ислоҳатлар ўтказиш имкони берадигандай кўратиш. Аслида "-жонга тегди бу демократя" дейилишини ташкил килиш. Асетя, Аджаря, Днепрбойи(Молдавя) аннекциялари бу программа асосида килинди.
Ҳар гал бундай Баҳор инқилоби деган қўзғолонлар оркасидан Россия уз аннексияларини амалга оширади.
Россия учун муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат Узбекистондир.
Қолган давлатлар аллақачон ярим мустамлака айланган.
Каримов иккита кемани бошини тутган,  изолятцияда қолдирилган қари диктатордир. Оиласининг моддий масалалари билан оввора қилинган ярим вассалик бўлса ҳам рози бўлган Бош вазири Путинизм малайидир.
Асосий кадрлари Россия Миллий Хавфсизлик Академиясида ўқиган ва у ерда қасамёд қилган "чекист"лардан иборат.  Иноятов жаноблари учун мустақилликнинг қиймати қолмаган. Ҳарбийлар бир ҳавуч Миллий Гавардияга берилган имконларни тушида хам кўришмаяпди. Харбий развекадагиларнинг сафи аллакачон Россияда ўқитилганлар билан тўлдирилди.
Тассаввур килинга, мустакил давлатсиз ва уз иҳтиёрингиз билан давлат сирларини биладиган кадрларни бошка давлатда ўқитиб ва у ерда қасамёд килишларига куз юмасиз?!
Бунақа ҳолат ҳатто вассалликларда хам бўлмаган.
Ғарб давлатларида ўқиган кадрлар факат "секратарият"лик бажарадиган ишлардан тепага чиколмайдилар. Кўтарилиш учун олдин Россияда обдан ўқитилган ва руҳсат берилса,  Ғарбда стаж килган кадр бўлиши мумкин. Россия имперячилиги билан мияси тулдирилган кадрлар Гарбда канчалик укимасин уриспараслик килаверади. Ўзбекистонда кейинги ўн йилда миллий фикрлайдиган деб қаралган 1000 дан ортик кадр ёпик ҳарбий суд тарафидан қамалди.
Ўзбекистонда буни “кланлар, тожиклар” давлатни эгаллади деган прапаганда билан тўлдиришди. Асл мақсад Путинизмни Россия Империясини тиклаш учун "Примаков доктрини" амалга ошираётганнинг куринишлари эди.
Энди эса буни яширишнинг кераги йўқга ўхшайди. Чор Россияси давридан бери Туркистоннни "минали воҳалар ва водийлар"га  бўлинганлигининг катта фалокат эканлигини якинда курасизлар.
Ўш воқеалари бир вактнинг узида  беш олтида жойда бошланишини тасаввур қилинг?!...
Аммо Путинизм советларнинг хатосини унутмаслиги керак!
Афғанистон уруши совет экономикасини хонавайрон қилган факторлардан бири эди. Ғарб Украина учун бундай уруш кирмайди.
Европада буладиган бундай уруш олови ҳаммани ёкиши мумкин. Россияни иқтисодий сиёсий парчалашнинг бир йўли Афғанстоннинг икки-уч марта каттаси бўлган Туркистонда бошланадиган мужоҳидлар урушидир.
Путин, Примаков ва Жирновский кабилар Империячилик васвасасига кайтмасликларини айтишмокда. Улар ўз катта оғаликлари даврида қилган хатоларидан сабоқ чикарсинлар!
Билиб қўйсинлар-ки, қўлларидаги куч,  оч ва ишсиз мардикорлар Россиянинг ичида сиёсийлашишлари мумкин. Сиёсийлашган ҳаркандай куч ҳар доим ҳам КГБ ўйинини ўйнамаслиги мумкин. (Россиянинг 30% мусилмонлар ва 20% туркий халк)
Ҳар йили беш-ўн, марта такрор ва такрор "Ўзбекистонликлар юборган пул 4-5 миллиард $"-  деб эълон қилиш ҳам сиёсий ўйин эканлигидан хабаримиз бор. Ўзбекистоннинг ишга яроқли аҳолисидан 5-6 миллиони Россияда дейилиши шантаж воситаси эканлигини билдиришмокчи. Буни биз аллакачон  билмокдамиз.
Ўзбекистон давлатчилиги ва миллий кадрларини батамом йўқ қилдик деб ўйлаганларга ҳам айтиб қўяйлик: 130 йиллик асоратда 1000 тадан, кўп халк исёни килган Туркистондир!
Путинизмнинг Ўзбекистондаги малайларига!
Путин сажда қилаётган малайлар унитманглар-ки, айнан Чор подшоҳининг малайи бўлган Саидкосимбойнинг ўзи ва унинг авлодлари кафангадо қилингани унитманг. Улар каби сиз ва сизларнинг авлодларингиз хам сунги пушаймонликда улиб кетасизлар.
Қамоклардаги миллий кадрларимизни озод қилинг!
Сиёсий авф чикаринг!
Давлатчиликимизни куткарайлик!
Авлодларингизга шарафли исм колдиринг!
Ғарбда-Шарқдаги банкаларда яширган бойликларингиз аллақачон Билдиргейтсчилар тарафидан бўлинди.
Путинизм сизга ок қайин соясидан бошка нарса беролмайди.
Биз куп йиллардан бери ёздик гапирдик.
Хаммаси тўғри бўлиб чиқди.


Uzdemfundsuisse

Сафар Бекжон

Dashnokizm masalasi

 Биринчи жаҳон уруши.  Биринчи харбий куз.  Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...