Бугун дунё бўйлаб “Буюк мўғуллар империяси” деб донг таратган Бобурийлар ҳар доим ўзларини мўғул эмас, турк (туркий) эканлиги билан фахрланган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1525 йил Ҳиндистондаги Биёна вилояти амири Низомхонга битган форсий тўртлиги (чунки Низомхон турк эмасди ва туркий тилни билмасди) унинг қанчалик қатъият ва иқтидор эгаси эканини кўрсатади:
Бо турк ситеза макун эй мири Биёна,
Чолокию мардонагии турк аён аст,
Гар зуд наёи-ю насиҳат накуни гўш,
Онжо ки аён аст, чи ҳожат ба баён аст.
(Турк билан ўйнашма, Биёна мири,
Туркнинг мардлигию қудрати аён,
Насиҳатга қулоқ тутмасанг келиб,
Не бўлишин қилиб ўтирмай баён).
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.