Адреналин.
Иккинчи тадқиқот.
Адреналин гормони ва унинг жамият хаётидаги ўрни хақида, тадқиқотларимиз давом этмоқда.
Яқин Шарқдаги бошланиб кетган уруш ва жамият-давлатларнинг асл башарасини ошкор қилди.
Бойлик ва у берадиган имконлар жамиятдаги андреналин деярли йўқ қилинганлигини кўрсатмоқда.
Араблар Эрон ракеталари ва дронларига қарши армияга оммавий ёзилиб ватан химояси учун майдонларга чиқмади.
Ўзбекистонда , на суъний нада пулга сотиб олинадиган шаклдаги қилинадиган адреналин чиқариш тақиқланганига анча бўлди.
Араблар-ку, вақтинча бўлса ҳам ёлланма аскарни четдан топиб келишга пули бор.
Ўзбекистон ахолиси орасида уруш қилгандан кўра душманга лағмонхоналар, паловхоналар очиб хизмат қилганимиз яхши деган либошлар сафини кенгаймоқда.
Яқин шарқдаги уруш бир нарсада бизни хақ бўлганимизни яна бир бор ислотлади.
Динни жамиятдаги оммавий мода холатига олиб келди. Икки киши сухбатни дин-иймондан бошлайди. Тарқалиб икки тамонга кетган захотлари қандай йўл билан бўлмасин "соққа қилиш" дардида хар нарсага тайёр.
Дискотека, спиртли ичимликлар ,ўйин кулгу, қурол отиш харом дейилади . Лекин шу ишдан пул қилиш имкони берилса бемалол ишлай бошлайди.
Эрондаги 47 йиллик диний тажриба Коментерн проекти тугатилмоқда
28.02.2026 куни бошланган уруш ортидан, "Ўлдирилган" диний рахбар Имом Хомений халигача қабрга қўйилмади.
Тириклигида ўзини "Вилояти Фақир" "Валийи Худо" деб эълон қилган одамнинг болларига 1 триллион доллар яқин бойлиги борлиги фош бўлди.
Душманимиз деган АҚШ доллари ва яхудий банкларида сақланмоқда. Бу бойликни байтул мол деб хусусий хисоб рақамига айтилиши маълум бўлди. Динсотарлар динсотиб, давлатни-халқни талашган ва даромадини "Ахли Рахбари Байт" фондига 9/1 ни олиб юришган. Эрондаги хар 10 та одамдан биттаси мустасил Хомайни хамёнига фойдасига ишлаган. Бу хоиннинг азаси ҳам тутилмади.
Сабаби нима?
Нега Каримовни кузатгани чиққан миллонлар Хомений учун чиқмади?
Нега ватанига кунига юзлаб Эрон дрон ва ракеталари келаётган араб ярим ороли ахолиси кўчаларни тўлдириб оммавий сафарбарлик эълон қилмади?
Нега? Нега? Нега?
Савол жуда кўп , аммо жавоб битта.
Жамият ичида шакилларган адреналин гормони чиқаришга диний догма , сиёсий иродасизлик, қўрқув ва хокимиятга ишончсизлик оқибати Эрон вайронага айланмоқда.
Яқин Шарқ араблари халқга пул тарқатиш орқали ватансеварлик ташкил бўлади деб умид қилишган. Халқига қурол сотиб олиш уни отиш полигонлари мусобақалари ташкил қилганда , вақтида дискотека , хар хил кўнгилочар тадбирлар ташкил қилиш рухсатини берганда бу ташқи душманга жонини фидо қиларди!
Эронда Шиа апартеид режимини ўрнатиш, барчани форслаштириш сиёсати , барча кўнгилхушликларни тақиқлаш , дискотека тақиқи , қурол тақиқи булар барчаси ўз фуқаросини давлат билан орасини бузди.
Вақт ўтиб жамият барча тақиқлардан зерикди. Бу вазиятдан усталик билан ташқи кучлар фойдаланмоқда. Улар ўз мақсадида араб жамиятларини давлат бошқарувига қарши қўя олди.
Интернет тақиқлари, суъний йўлдош орқали тв антенналари тақиқлари , 2015 йилгача уйда ДВД орқали филим ва консертлар кўриш тақиқи! Булар барчаси диний догма қўрқоқ Апртеид хокимят мустахкамловчи омил деб қаралди вақтида қисқа даврга натижа хам берди.
Жамият ичидаги андралин ортишини наркотига қаратди.
( Негадир барча диний давлатлар Афғонистон, Покистон, Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қувейт , Қатар, Бахрейн, БАА, Уммон, Иордания, Миср, Яман барчасида амалда спиртли ичимликлар қораланган лекин хукумат яширин равишда хар хил наркотик модда сақловчи таблеткалар ва опиатлар тарқатилишини рағбатлантиради! Жуда ғалати парадок.
Муллакратия аслида нарко мафия.
Энг кўп легал Опий сотувчилардан бири Оға Хон фонди ( Исмоилий шиа мазхабига тегишли )
Европадаги фармоколгя фабрикаларига Афғонистондан қора дорини тонналаб расмий хужжати билан сотмоқда!
Диний рахбар наркотик савдосида ..
Ўзбекистондаги муаммо Адреналин муаммосидир.
Хатто СССР тақиқламаган .
Ота-боболаримиз белларига пичоқ боғлаб осиб юришган.
Каримов хам тақиқламади.
ШМ тўлиқ ўз қўрқувидан келиб чиқиб, тақиқлади.
Жамият 10 йилда ғазабини кимдан чиқараман деса бемалл харакат қила оладиган ходимлар, бойлар.... психопатлар майдонига айланди.
Мана энди бу жамиятга отверка тарқатинг, кимни қорнига суқиш излаб кўчага чиқадиган бўлди.
Бу жамият энди урушса, душман танламайди. Андреанилини сарфлайдиган имкон танлайди.
Чунки фақат қўрқоқ рахбар ўз фуқаросидан қўрқиб пичоқ, қалампир сиропи тўлдирилган газ балони, электрошокер, пневматик тўппонча ,қурол тақиқлайди.
Тентак бўлмаса буни тақилаш ўрнига махаллий ишлаб чиқаришни ташкил қилиб лицензиялаш орқали тушумни хам ишлаб чиқаришдан хам сотишдан кўпайтирса бўларди.
Аммо ноқонуний сайлов ва хиёнат асосида хокимятга келган қўрқоқ тузилма рахбари, тақиқлашни афзал кўрди.
Барча хозирги форма кийган инсонларни , Ўзбекистон ахолиси ўзига потенциал душмани деб билади.
Демак сизларни оммавий қатил қиладиган халқни босқинчи статусида кўришларинг керак деб ўргатмоқда.
Пагонлиларга ички йўриқнома, буйруқ хужжатлари орқали ўз халқини максимал эзиш, максимал босим ўтказасанлар демоқда.
Чунки ноқонуний хокимят тамали сақлавчи шу восита деб топилган.
ШМ оиласини коррупцияга ботириш, қизини мовун қилишга ташвиқ қилиш ишларининг барчаси мохирона тиқиштирилган Москва лойихасидир. Москвачилар хокимиятнинг асосини ташкил қилишади.
150 йилдир барча сохаларда фидойи малайлар этиштира олган.
Москва хохламаса ШМ бу даражада қутира олмайди.
Ўзбекистонда инқилоб бошланса ШМ ва режиминг асосий химоячичи Россия бўлади.
Пастки қатламда рус хайрони 5 колонна хокимиятни қўлга кирита олмайди.
ШМ буни билганидан, Ғарб билан алоқаларини бемалол қила олмоқда.
Россия Ўзбекистонда сохта инқилоб қилиб, ШМни ағдаришни таваккал қила олмаяпди. Туркистон озодлиги ва иттифоқи харакати бу сохтагарчиликни хақийқи мустақиллик учун урушга ҳам айлантира оладиган жамият пайдо қилди.
ШМ икки тамонни ҳам алдайман ва вақтдан ютаман деб умид қилмоқда.
Бу унинг энг катта хатоси бўлади.
Туркистон озодлиги ва иттифоқи харакати.
03.04.2026
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.