четверг, 25 апреля 2024 г.

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди.
Мирзиёев хaлkга баландпарвоз  гаплар гапирсада ич-ичида нафрат туғёнида эканлиги ошкор.
Буни Конституцияни ислох қилиш харакатини бошлатганлигидан билса бўлади.
Мирзиёев кун тартибида давлат асос муаммоси бўлган ташқи савдо ва ички ишлаб чиқариш тенглаштирадиган биронта таклиф йўқ.
Ўзбекистон саноати тайёр махсулотга ишлаб чиқаришга асосланмаган. Биз Ўзбекистонда самолёт созликни қайта тиклаш масаласини кўтарганимизга 2-3 йил бўлди. Бу соха давлат бюжетини энг катта харажати бўлган харбий чиқимларни камайтиради. Балким бу соха ташқи савдони ҳам озайтиради. Туркияда "Байроқдор дронлари" Ражап Эрдоғанни  чўктирилишидан сақлаб қолмоқда. 
Ўзбекистонда дрон ва харбий разведка инсонсиз самалётлари ишлаб чикариш мумкинми? 
Чапани "-ўзбекга дрон, инсонсиз учадиган"......нима экан деган саволларига жавоб беришдан олдин асли дрон нимадан таркиб топганлигини  анализ қилиш бериш керак. 
1. двигатели 
1. двигател типи поршенли ёки реактив 
2. алоқа тизими 
3. планери типи 
4. шасси тизими 
5. бошқарув ва синов майдони 
6. ишлатилиш мақсади 
7. фойдали юк синфига қараб бомбардимончи ёки айғоқчи 
типларини аниқлаб олиш керак.
Мутахасисларимиз Мирзиёев режимининг дрон деганда иштонини хўллаб қўйишини хисобга олишган. фақат харбий сохага оид дронлар хақида менга маълумотнома тагдим қилишган.
Мен эса,  дронлар келажагини хисобга олиб дронларнинг  бизга ўта кераклиги сохаларини ҳам бу eрга киритмоқдаман.
Дронларнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида, картографяда, тез ёрдам.... хизматларини бажариши мумкинлигини эслатмоқдаман.
Бу масалани бошқа бир чиқишимда ёритаман.
Харбий соха дронлари.
1. Aвиация моторлари хеч қачон  Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган! 
Маторни Ўзбекистон олиши мумкин бўлган энг қулай ва дўстона давлат,  бу Украина ! 
Исталган тип ва қувватда мотор бор ! (Байроқдор маторлари Украина махсулоти)
2. Алоқа тизими ва камералари бу ҳам Украина ва Кореяда ишлаб чиқарилади ҳамда энг арзони Самсунг компаниясини мобил алоқа воситалари учун ишлаб чиқарган сигнал тарқатиш ва узатиш тизимини таёр платформа сифатида олиб модернизация қилиш (иккиламчи бозорда 1-2 минг $ туради) ва барча алоқа антеннаси бор худудда бемалол Тошкентдан туриб бошқариш мумкин! 
Камераси ва бошқа датчиклар бозори ҳам катта муаммо эмас.
3. Планер типи Высокоплан ёки Низкоплан сифатида чиқарилиши мумкин.  Барча техник эчимларни синаш учун захирадаги Ан-2 самалетларини модернизация қилиб  техник эчимди синаш кўриш мумкин ! 
4. Шасси тизими Ўзбекистонда бемалол ишлаб чиқариш мумкин
5. Бошқарув синов майдони Ўзбекистондаги харбий аэйрапортлар ёнидаги дала қўмондонлик худудлари ва чегара худудларимизда этарли миқдорда шароит мавжуд ! 
 6. Дронлар ишлатилишидан мақсад ё разведка, ёда  бомбардимон қилиш. Қанотлардаги бошқариладиган ракеталар....
Бу лойихани қандай амалга ошириш мумкин?
  Ўзбекистон зудлик билан Тошкентдаги собиқ Тапоич заводининг  "Бошқарув ва конструкторлик илмий маркази"ни қайта тилаши керак. Бу марказда  дрон ва алоқа тизимлари кластерини ташкил қилиш ва керакли тартибда лойихалаштириш уни дастурий таьминоти ажратилиши керак. Тошкент вилоятидаги Чирчик фукаролик авиацияси тамир заводи худудида ишлаб чиқариши мумкин.  Чирчиқ харбий ва фуқоровий  айрапортларида синовга рухсат берувчи карорни қабул қилиниши керак! 
 Давлат иновацияни 100% назорат қилиб ривожлана олмайди. Хусисий секторга йўл очилиш керак.  Иновация фақат мулк ва патент хуқуқи химояланган давлатдагина ривожланади.
Иновация фақат мулк ва патент хуқуқи химояланган давлатдагина ривожланади. 
Хозирги дронларнинг энг асосий қисмини   дастурий таьминоти ва алока тизими буни бирор бир гигант компания ўзи ишлаб чиқара олмайди.
Хатто АҚШнинг  Боинг корпорацияси ўзининг 737-8МАХ самалётидаги бошқарув программасини Ауцорсинг асосида Хиндистонлик студентлар жамоасига қилдирган ! 
Бунинг учун эса  барчага тенг шароит яратиб берилиши керак! 
Дронларнинг жанговор қисмини бомба,  ракета ва бошқа тизимларини ҳам Ўзбекистон Мудофа вазирлиги билан биргаликда алохида махсус иноваторлар грухи қилиши керак. Дрон консорукциясининг нохарбий тизимларини хусусий фирма ва грухлар таёрлаши мумкин. 
Ўзбекистон бу янги 4.0 технологик боскичига реал қадам билан кириши ва бу дронларди факат конструкциясини сотиш орқали йилига милиард доллар фойда кўриши мумкин Ўзбекистонда  80 йилга яқин вақт самолёт созлик тажрибасига эга давлатдир.  Бу соханинг мутахасислари нафақада бўлишларига роман, ёшларга проктик тажриба бера оладилар. Улар тирик экан матор билан учадиган ҳар қандай жихознининг 0-100% яратилишида иштириоқ қилган инсонлардан вақтида фойдаланайлик. Янгинасл хали варрак учиришмаган интернетаманялардир.
Шавкат Мирзиёевнинг  дрон деганда иштонони хўлланишидаги асл сабаб , "-булар уйимни, Шаввазсойимни,  мусаффо осмонимни тепадан видео қилмоқчидир..." деган қўрқувидир.


Сафар Урганжи
12.11.2021

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Туркистон жамоатчилига билдирув!

Туркистон жамоатчилига билдирув!     2005 йилдан бошлаб ёзилган барча мақолаларимда ва видеодастурларимда "Примаков доктирини"  ас...