воскресенье, 5 февраля 2017 г.

Шавкатшунослик фанлари....






Шавкатшунослик фанлари лаганбардори.



"Журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саидов амнистиядан маҳрум қилинди." (Матбуотдан)




     32 миллионлик Узбекистонни бошкараётган одам хеч булмаса реклама дакикаларида инсоф килса уладими?
Уч-туртта журналистни чикариб бизга ухшаган ашаддий мухолифатчиларнинг огзини ёпса буларди....
Биз ният ва максад уртасидаги катта жарлик борлигини айтаяпмиз.
Хеч кимнинг шахсиятини ерга урмадик.
Истаган инсон Марсда яшаб Узбекистоннинг Шавкатшуноси булсин, бизга нима пишди, нима куйди.
Максад Узбекистон эркин фикрлай оладиган инсонлар кабристони булмасин.
Ташки дунёда банана давлатлари каторига куйилмасин!
Хур ва озод инсонлар истаган давлатига чикиб ва кайтиб келиб сиёсат-тижорат килсинлар демокдамиз.
Кеча фаседан Мирзиёевлар оиласидан Шохрух дегани менга хат ёзган.
Хат эмас, инсон номи бериладиган жонли бунака жинсий органи оркали тузиладиган жумлалар ижод килмаган.
Барча мукаддас тушунчалар учун керакли маска сотиб олишга кодир инсонлар давлатни бошкармокда.
Шафкатни сиёсий-иктисодий максадлари йулида фойдаланмокдалар.
Тарих такавурдан иборат.
Шу кунларда Узбекистон сиёсий иктисодий майдонидаги жараёнларни 1996 йилнинг иккинчи ярмида кузатганмиз.
Нима жин урди билмайман Ислом Каримов 1996 йилда вактинчалик булса хам калбида шафкат пайдо килганди.
Иктисодий-сиёсий реформалар хакида гапира бошлади.
Анча одамларни ишдан олди.
Матбуотда танкидий маколалар чикди.
Июн ойида АКШ давлат рахбари Бил Клинтон билан учрашиб реформалар килишга вада берди.
Мен ва яна 10-15 сиёсий махкум озод килинди.
Мухолифат йигилишлар утказа бошлади.
Сентябр ойига келиб Европа Хавфсизлик ва Хамкорлик ташкилоти халклар дустлиги саройида хукумат ва мухолифатни бир орага келтирди. Мухолифат номидан рахматлик Шукурулло Мирсаидов нутк килди.
Хаммага эшиттириб Ислом Каримовнинг менга " -халиям Узбекистондамисан...." дегани даврага совук сув сепгандек булганди ушанда.
Хуллас Ислом Каримов кунгли юмшаб, чет элдан рахматлик Абдуманноп Пулатовнинг Узбекистонга келишига рухсат берганди.
Бахонада биз хам Билимлар Уйи саройида бутун Узбекистон буйлаб мухолиф фикирлайдиган инсонларни йигишдик ва хукумат бизни кайтадан руйхатдан утказар деб имидлар килгандик.
Бу жараён жамиятни харакатга келтирганди.
1996 йил 31 декабрь янги йил кечасига йигилган Ислом Каримов ва уч-турта, малайи катагонларни кайтадан бошлатилиши хакида келишув килишганди.
Мирзиёевнинг кунглида, беш-олти ойлик инсоф килгандай куринаётир, билинг-ки бу шайтон маскасидир.
Тез орада маскасини чикарилади...
Катагонлар халиям давом этмокда.




Сафар Бекжон.                                                   05.02.2017

Dashnokizm masalasi

 Биринчи жаҳон уруши.  Биринчи харбий куз.  Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...