четверг, 2 февраля 2017 г.

Хеч кимнинг мархаматига мухтож эмасман.









   Исмат Хушев: "Ҳурматли Шавкат Миромонович, биз Сизга ва марҳаматингизга ишонамиз…"

Жаноб Исмат Хушев узбек мухлифатини Узбекистонга кайтариш учун ялиниб ёлвориб илтимоснома ёзган.
Кайтиши мумкин булганлар орасида менинг хам исмимни эслатиб утган.
"Абадий мухолифатчилик килмокчи" булганлар хам бор демокда.

   Жаноб Исмат Хушев ким аллакачон йулда, кимдир абадий мухолиф булмокдалиги хакида фолбинлик килмаса буларди.
Шахсан мен Мирзиёевнинг адолатига ишонмайман.
Сабаби?...
Бугун матбуъотда Узбекистондаги ички коррупция хакида ёзилганларнинг барчаси мен билган маълумотлар олдида чумолича халос.
Мен агар хамма билган "малумот"ларимни, эълон килишим масалани баттар жигаллаштиради.
  Узбекистон хазинасининг 24 йил ичида 200 миллиард $ бойлиги талон-тарож килинган.
Бу даврнинг 14 йили бу масалани энг мукаммал билган Шавкат Миромонович эди.
Давлат хазинаси кунба-кун талон-тарож, килинаётганликини куриб, туриб, бунга карши чика олмаган Бош Вазир бугунги
давлат рахбари булган бу инсон бирон марта Узбекистон хазинасини талон килганлар хакида гапирдими?
Шавкат Миромонович давлат жиноятчиларини ишдан олдими?
Каримовлар сулоласи давлат хазинасига кириши керак булган 1992-98 йиллардаги 70-80 тонна, 1998-02 йиллардаги 80-100 тонна,
2002-16 йиллар орасидаги 100-116 тонна олтин захирасини каерга сарфланганликини айта оладими?
Мен 2014 йилда Узбекистонни талон килаётган 90 та оила халк бойликининг 70% халкимизга кайтаришини ташкил кила оламан
деб ёзгандим, бу 90 та оиланинг руйхати ва каерда бойликларининг борлигини жаноб Мирзиёев билмайдими?
Менгача етиб келган маълумотлар давлат рахбарининг босди-босди, килмокдалигини ва бу оилалардан биттаси унинг оиласи
эканлигини билмокдаман.
Мен бир нечта оилаларни фош килдим.
Бу ишлар йиллар давом этадиган махкамалар ва банклар уйинига колдирилди.
Бу бойликлар Узбекистонга кайтарилиши учун хазина угрилари ва менга ухшаган кишиларнинг ё тинч ёда куч ишлатиши оркали хал килиниши мумкин.
Давлат хазинасини умариш , бу угирликни кура била туриб,  ваколати булишига карамай жим туришлик огир жиноятдир.
Мен давлатнинг 200 миллиарлик $  етим хаккини еганлар билан бир жойда, хеч нарса булмагандай яшайдиган бадбахт инсон эмасман.
Жаноб Мирзиёв агар менга ваколат бериб давлатни кафан гадо килган 90 та оилани барча хукукий воситалар оркали тергов килинишига кафолат берса мархамат, мен тезда етиб борай.
(Узбекистонда мен билан ишлашга розилиги олинган 30та мутахасис бор). Ислом Каримов улганидан кейин бир хафта давом этган реформатор инсонлар билан булган келишув хам шу йуналишда эди. 
  Жаноб Владимир Путин тавсиясига кулок осмаганларни куркитиб куйиш учун шахсан узи келди. 
  Унинг келиши Узбекистондади диктатура режими тугатилиши ва иктисодий-сиёсий реформалар умидини тавиклар еб кетди.

Исмат Хушев хар макомга уйин кила оладиган нодир кобилят эгаси.

Мен адолатсизликни курган жойимдаёк,  буни тула эркинлик асосида айтишни истаган одамман.

Хеч кимнинг мархаматига мухтож эмасман.

Давлатчиликнинг бокийлиги учун хизмат килишим мумкин.
Агар давлат адолат урнатиш учун воситаси була олса.
Адолат бировларнинг мархамати эмас.
Хатто у киши Призидент булса хам.

Мархамат Яратгандан келсагина беминнатдир!


Сафар Бекжон.                                                                                   02.02.2017

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...