пятница, 10 февраля 2017 г.
Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,
Алишер Навоий
Бадойиул-бидоя (Гўзалликнинг бошланиши)
Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,
Солди жунун кўйига савдо мени.
Ишқ ила савдо бўлубон муттафиқ,
Айладилар даҳрда расво мени.
Дашт аро Мажнун демайинким, вуҳуш,
Келдилар айларга тамошо мени.
Кимники ишқ истади қатл эткали,
Ҳажр равон айлади пайдо мени.
Кимки мени ўлтурур, ул тиргузур,
Йўқса қочар, кўрса Масиҳо мени.
Дайр эмас эрди ерим, озғуруб,
Солди буён бир бути тарсо мени.
Войки, ўлтургали қилмас писанд,
Ишқ яна кимсани илло мени.
Соқийи гулчеҳрадин ошуфтамен,
Демаки, маст айлади саҳбо мени.
Ёр Навоийни тилаб, эй кўнгул,
Ё сени ўлтургусидур, ё мени.
Хазина қидирувга берилмоқда.
Kуриниб турган кишлокга бориш учун GPS керак эмас. (замонавий макол) Туркистон Озодлиги ва иттифоки харакати мутахасислари Рус фашистик арми...
-
Hoinning tili, dini, millati bölmaydi. Hoin, hoindir! Hoinda vatan ham bölmaydi. Qaerda yashasa ham, be-vatandir. özbekistonda yshab, rusdan...
-
Сафар Бекжон, Швецария. Кўплаб мухлисларимиз хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси, ёз...
-
Kurbanay Kemal Куёши кулмаган бахор ( ўғлим Jaloliddinga bagishlayman) 2007 йил 27 феврa...