воскресенье, 26 февраля 2017 г.

Утмиш, инсон култигига сигмайдиган юкдир





   Утмиш, инсон култигига сигмайдиган юкдир. Агар утмиш култигимизга сигса эди, торвуздай тушириб юборишимиз мумкин эди.
Афсус утмиш оркада. Оркамиздаги юкдай, сиртимизда мазоргача кетадиган ва кафанланиб кумиб булмайдиган куринмас борликдир,  УТМИШ!
Кейинги бир неча йил ичида Узбекистон камокхоналаридан туртта сиёсий махкум озод килинди. Хаётларинг 17-20 йилигича камокхона деворлари ичида утмишга айланишини икки огиз сузга сигдирган инсонларнинг бугунги озод хаёти кимларни кизиктирмокда?
Бу инсонлар деворлар ортидаги “ гунглик-саколвик”га мажбур килинган утмишларини бугун кандай килиб ташишмокда?
Огирлик килмаяпдими бу зир-замбил утмиш?
Сураган суриштирган инсонлар бармок билан санарли !
Бу инсонлар озод килинмасларидан олдин;
фалончи менинг дустим булгани учун камокда, фалончи бизнинг партиядан булгани учун камокда, яна бошкаси акам, ёки укам булгани учун камокда деб "киброна" баёнотлар берган инсонлар уз утмиш юкларини кандай ташишаяпди?

Золимларга карши хеч кандай шахсий фикри йук буларнинг, факат бизнинг у ёнимизда, ё бу ёнимизда булганликлари уларнинг камалишига сабаб дея олиш учун уз утмишини култигида эмас елкасида таший олиш керак.

Хаётинг чорак кисмини панжра ортида утказган инсонлар бошкаларнинг наздида култик остидаги торвуздай экан. Ё ака ёки ука, дуст булганликлари учун камалганлар озод булиши ин бошкаларнинг култигидаги тарвузини тушириб юборгандай. Камокдан чикканлар уз утмишларини узлари ташишга давом этмокдалар. Бировларнинг култиклари остидан тушуб кетган тарвузлар парчаланди. Камокдан чикканлар уз утмишлари, гоялари салохиятлари учун камалганликларини аллакачон тушуниб еткан инсонлардир.

Зулум бировлар тамонидан килинса нариги дунёда ажри бор. Камокда улдирилса ва ёки вафот килса бу дунёнинг узида, гунохларидан фориг булган хисобланади.
Менинг укаларимдан учтаси 1999 йилдаги Тошкент портлашларидан куп утмай камалишди. Учтасидан иккитасининг чунтагига норкотика куйишган. Учинчиси эса такводор булгани учун норкотика куйишга уялишган шекилли, кушнинг норкотика сотганини кургансан. Буни бизга айтмаганинг учун камаласан дейишган. Учта укамни хам терговда сиёсий саволлар билан кийнашган. Бу маьлумотлар менга етказилди. Мен бирон марта сиёсий топширик бермаганман дедим. Уларни сиёсий махбус эълон килдирмадим. 4-5 йил кутишди ва чикаришди учаласини. Биттаси касалга чалиниб чикди ва узок яшамади. Огзига на сигарет ва нада алкол олмаган укам 34 ёшида оркасида фарзанд хам колдириолмай оламдан утди.
Иккитаси Россияга кочиб кетди. Биттасини у ерда тутиб камашди. Узбекистонда 4 йил камокда ва россияда 5 йил камокда утирган инсонни "алколик эди", наркоман эди ва Россия камокхонасида улди деб гийбат килишмокда.

Кучада юрганида ичган. чеккан булиши мумкин. Аммо хаётининг кейинги 9 йилини камокда утказган инсон оркасидан "алколик", "наркоман" деб гийбат килиш учун гумрох булиш керак.

Зулумнинг ози-купи булмайди. Шакли хам булмайди. Нохакликнинг бир мисколи кунига 70 ракат намоз килсанг хам ювилмайди. Иймоннинг дини, миллати хам булмайди. Яхши инсонни дин, миллат колипига солиш, Яратганинг бутун коинотга тарафсиз адолат таркатишига ишонмасликдир.


Сафар Бекжон. 


 26.02.2017

Қуёши кулмаган баҳор 96 -қисм.







96 -қисм.



-Даҳшат тирик одамларни. ҳам “қурт”босармикан?...
-Сира сўраманг, бизларам шунга ҳайрон бўлдик янгам билан борган эдик иккаламиз роса йиғлаб-йиғлаб қайтиб келдик.
-Ўғилчасини ҳам олиб борган эдингизларми?
-Олиб борган эдик у ҳам роса жанажал қилди дадамни кўраман деб.
-Оллохнинг қаҳрига йўлиқсин тирик инсонларни мозор қуртлаига ем қилиб қўйганлар.Оллохнинг лаънати устига ёғилсин. 
Кимга айтамиз дардимизни?
Бизлар айтган билан ким инобатга оларди арзимизни?...
“Осмон узоқ, ер қаттиқ”, уларни қўлига бой тушса ҳам камбағал тушса ҳам итдан баттар хор бўлаяпди олдин сизга айтганмидим, йўқми эсимда йўқ. Сафар акани кўргани борганимда Анварбанкнинг хотини билан тасодиф учрашиб қолдим у ўзларининг ГАЗ 24 машинасида, шофёрива чемодонларини кўтариб юрган хизматчиси, билан келган экан мен бўлса поезднинг умумий вагонга зўрға жой топиб боргандим,
Лекин Шайхалидаги 64 /49 зонанинг темир дарвозасининг олдига келагнимизда эса иккимиз ҳам тенг бўлган эдик.Буни сизга айтаётанимнинг сабаби шуки бугун сизни акангизни ва бошқа қамалган йигитларни тириклайин “қуртлар”га, ем , қилиб қўйган жаллодлар эртага бир кун ўзлари ҳам ўша “қурт”ларга ем бўлсинлар, ўлсалар жаҳаннам оловида ёнсинлар.
-Айтганингиз келсин.
Гулсара билан анча дардлашдик йўлнинг канорида туриб.
Кейин у маҳалла комитетига қараб мен эса уйга кириб кетдим.
Тезроқ кун, ўтиб тонг отса-ю,Сафар акани кўргани Сангодокга борсам деб ўйлардим,
Жалолиддин қаттиқ чаргани учунми, ёки оғриқнинг зўриданми, Сангородокдан келганидан кейин ухлаб қолди, уни ётоқхонага киритиб ётқиздим-да, қўлимга қалам олиб “Жўнатилмаган мактублар” деган хотира дафтаримга ўзимнинг ҳеч кимга ҳеч вақт айта олмайдиган юрак дардаларимни ёза бошладим.
Яхшиям бу дунёда дардингни айтсанг тискинмай ёзадиган қалам, ёзган аламли хотираларингдан менга ёзма дея исён қилмайдиган қоғаз бор.
Бўлмаса бу гаддор дунёда бошимга кетма-кет, тушаётган фожиалардан аллақачон шардек шишиб оҳир оқибат ёрилиб ўлардим.
Менинг энг яқин дўстим қоғаз, дардкашим қалам эди.
Улардек мехрибон, мени ички ва дунёмни тушунган бошқа бир Оллохнинг қули йўқ эди.
Тошкент каби тош қотган шахарда на курсдошим. на қариндошим, на дўстим бор ёппа-ёлғизман, хозир ҳам яқин дардкашимга дилимдаги дардларимни андиша қилмай ёза бошладим, ёзарканман ўзим йиғладим, ўзим овундим.
Худонинг қаҳрига,
Йўлиққан жонман.
На кўк-га.
На ерга сиғмаган.
Хатто ҳасрат,
Дил дардимга ,
Кимса қулоқ солмаган.
(1995 йил илк баҳор)
Дарвозанинг урилган овазидан ўзимга келдим бўлмаса ҳаёл дунёмга ғарқ бўлган эдим чиқсам Иброҳимнинг хотини бозардан қайтаркан вадасига вафо қилиб кичкина “пенцилин” шишасининг ичида уч томчи қадар бўлган сариқ суюқликни “итнинг ёғи” деб олиб келибди кечасига ухлашидан олдин шу ёғдан бармоқингиз учига суртиб Жалолиддининг елкасига ва кўксига масаж қилинг тонг отганда қарайсизки, ҳе чнимаси қолмайди.
Айтганини қилгандим бугун анча тузук. 
Жалолиддининг бу афгор ҳолига ҳам қарамай Сангорадокга қараб йўлга чиқдим учрашувга руҳсат берганида кўриб қолай даб. Борётириб йўлда Қўйлиқ бозорига кириб иккитта нон олдим уйдан бир пиола қадар шакар олгандим.
Сафар акага олиб бораётган бор йўқ “передачам” шу эди кичкина елим сумкачанинг ичида..
Сангорадокнинг олди ҳамишадек гавжум у ердан ўтиб темир дарвозадан кириб темир тўсиқлардан ўтиб ўзим каби бағри қон аёллар билан билан учрашув учун мўжалланган қон иси ҳиди анқиб турган ярим қоранғулик маконга кирдик.
Ранги зафарон, қадди дол каби эгилган йигитлар,ёши катта эркаклар бирин-кетин, кела бошладилар уларнинг қайси бирлари ўз оёқида келган бўлса баъзи бирларини замбилда кўтариб олиб келардилар. Уларнинг юз-кўзларидаги, маҳзун ифодаларни тасвирлашга менинг қаламим ожизлик қилади. Ҳар бир келган инсон ўз яқини билан учрашганида сассиз фарёд қоранғулик босган макони тутарди...
Оналарнинг қонли кўз ёши дарё бўлиб оқса, оталарнинг оҳлари етти қат самога етарди..
Бир четда юракимни ҳовучлаб Сафар акани кутишга бошладим.
Оллохим ўз оёқида юриб келсин деб ичимдан билган ҳамма дуоларимни ўқирдим.
Бир вақт ранги рўйида бир қатра қон қолмаган, мадорсизликдан оёқида зўрға турган Сафар ака кириб келди унинг бу забун холини кўриб додлаб юбормаслик учун ўзимни куч билан зўрға тутдим, кимсасиз уйда , бошимни тош каби қотган деворга уриб овазим етгунича додлаб йиғласамда, ҳеч вақт, ҳеч қачон Сафар аканинг олди-да, кўзимни куйдириб чиққан бир томчи кўз ёшимни тўкмасдим. Сафар акага “йиғлоқи”, “кучи фақат кўз” ёшига етадиган иродасиз бири бўлиб хотирасида муҳрланиб қолишнимни истамасдим.
-Салом қандайсиз?
-Яхши.
-Соғликингиз яхшими?
-Яхши.
Бир -биримизга сўзсиз садосиз тикилдик, бизнинг жимликимизнинг тагида тилимизга чиқмаган дардимиз, кўзимиздан оқмаган қонли ёшимиз бор эди.
Иккиламизни тортаётган азобларимизни тилга олиб айтишдан иккимиз ҳам бир-бирмизни, асрардик, Сафар ака кўзини зўрға очаётган Жалолоддинни олиб бағрига босмоқчи бўлди.�Жалолиддин дадасини танимагани учун бор овази билан йиғлай бошлади.
-Қўйинг менга беринг қамоқдан чиққанингиздан кейин ўғлингиз билан яқиндан танишиб оларсиз дедим ярим ҳазил, аслида чексиз алам билан.
-На бўлди Жалолиддинга оташи(темпратураси) бор касалми?
-Касал эди оҳшом дим ёмон эди. бугун анча яхши.
-На бўлди?
-Билмимман.
-Докторга олиб бормадингми?
-Кўзимга тўлган аччиқ ёшни ичимга ютдим (қайси тил билан айтаман докторлар поликлиникадан ҳайдаб юборди ўғлингизни даволамай деб) йўқ.
-Олиб бор.
-Яхши.
Вақт тамом.
Қулоқимга ўқдек урилган бу оваз вужудимни музлатди.
Сафар ака билан хайрлашдим.
Уйга қайтарканман Сафар аканинг олдида эканилкимда тўкилмаган қонли кўз ёшларим олов каби куйдириб юзимга оқа бошлади.
Кимсасиз уйга қайтдим.
Кунлар оёқига тош боғлангандек иммилаб ўтарди шундай кунларнинг бирида кутилмаганда кўча дарвозанинг урилган овазини эшитдим, бориб очсам Гулсара экан.
Мен унинг кутилмганда кириб келишига ўрганиб кетгандим.
Шунинг учун ҳам бугун унинг келишига ҳайрон бўлмасдим, ундан яширадиган сирим ҳам йўқ эди. У ҳам нима қилсин мен ҳақимда маълумот бериб туришга мажбур “ялғон яшиқ ҳабар” бўлса ҳам уни мени кузатиш учун ёллаган КГБнинг инсон қиёфасига кирган шайтонларига. Аслида Гулсара бундан икки-уч, кун олдин келганди Жалолиддинни кўтариб қаерга бордингиз деб маҳалла комтиетининг ойнасидан кўрдим кетаётганликингизни (унинг ўтирадиган кабинетининг ойнаси йўлга қараган эди)
Сафар ака касал бўлиб Сангородокга келганликини, шунинг учун уни бориб кўрганимни айтгандим.Бугун нима келдикан деб ҳайрон бўлдим, чунки ундан кейин ҳатто магазинга нон олишга ҳам бормадим пулим йўқлики учун уйда бор йўқ қотган нонларни сувга ивитиб ейётгандим.
Саломлашиб уйга таклиф қилгандим кирмайман кетаман сизни дим Убайдулло оға чақираяпти.
-Тинчликми?
-Билмайман.
-Сизни “хўжайин”ларингиз, келдими ёки?
-Йўқ улар ойнинг сўнгида келади.
-Яхши Жалолиддини оёқига эскириб кетган туфличасини кийдириб Гулсара билан уйдан чиқдик, борсак Маҳалла комитетининг раиси Убайдулло Серсенбоев ўз кабинетида экан.
Бизнинг маҳалламизда асосон Қозоқларнинг “Бузувчи” уруғидан мансуб инсонлар яшарди. Шунинг учун ҳам махалламиз номи ҳам уларнинг уруғининг номига қўйилганди. 
-Салом бериб ичкарига кирдим, биринчи кўзим тушганиСерсенбой оғанинг кийиб юрган костюм шими бўлди, кўриб юраким бир айланиб тушди.
Нега десангиз, Серсенбой оға Сафар ака кийган костюм-шимдан, кийганди.
Бундай холатга олдин ҳам бир марта тушгандим негаки, мени МВД.да, тергов қилган терговчи Ҳусан Аҳмедов ҳам Сафар ака чекадиган сигаретдан чекишини унинг столида турган сигарет қутидан кўриб юрагим сиқиб нафас ололмай қолгандим. 
Буни кўрган Ҳусан Аҳмедов нима бўлди сизга деб бир бардақ (стакан)савуқ сув берганди. Ҳусан Аҳмедовга сабабини айтмагандим,
Бугун эса Сарсенбой оға Сафар ака кийган костюм-шимни ойниси кийиб ўтирибди.
-Ўтиринг стулга.
-Раҳмат зўрға ўзимни тутдим йиғламаслик учун.
-Аҳволингиз яхшими?
-Раҳмат.
-Маҳалла комитети номидан кам таъминланадиган оилаларга бериладиган пулдан сизга ҳам бермоқчимиз.
-Раҳмат.
-Сизнинг уйингизнинг олдида боқчангиз ва мевали оғачларинингиз бор шундайми?
-Шундай.
-Биз сизга берадиган пулдан яримини ўша боқчангизнинг налог (ер солиқи) учун тутиб қоламиз.
-Ўзларингиз биласизлар, мен тиламчи эмасман, ёрдам пули берсангиз ҳам бармасангиз ҳам мени қизиқтирмайди.
....
-Сарсеnбой оға берадиган садақа пулингизнинг яримини олиб қолажақ бўлсангиз олиб қоллаверинг айтганим каби ман бегуноҳ Сафар акани қамаб қўйган бу давлатнинг “ҳаромзода”ларидан, ҳеч вақт ҳеч қачон ҳеч нарса сўрамайман.
Бугун сиз ёрдам пули берамиз аммо яримнини олиб қоламиз деяпсиз “ўзининг ўти, ўзининг кули” деганларидек менга фарқи йўқ.
Агар нонга пулим етганида ишонинг бир тийин ҳам олмасдим.
Пули ботсин маразларнинг, бир кун Сафар ака қамоқдан чиқса, берган ёрдам пулини ҳам юзига соларлар: “сани қамоқда вақтингда хотининг билан болангни боқдик деб “
...
-Сиз қаерда уқигансиз?
-Самарқанд Давлат Университетининг Филология факултетини тугатганман.
-Дипломинигиз борми?
-Менда бирмас иккита диплом бор.
Биринчиси ўзим туғилиб ўсган шаҳар Берунийдаги Наташа Крупсая номидаги Беруний Педогогика билим юртини тугатгатдим, адабиётни яхши кўрганим учун сўнг Самарқанд Давлат Универстетига ўқишга кириб ўқидим.
-Қизиқ. ким бўлиб ишлагансиз универстетга киришдан олдин?
-Болалар боқчасидами?
-Ҳа.
-Олдин ошфаз кейин мудира бўлиб ишлагандим.
-Нима?
-Нимага ҳайрон бўласиз, мен ҳам битта ота-онанинг, умид билан ўстирган ёлғиз қизи эдим, орзуларим оламга сиғмаган. Сафар акага турмушга чиқиб у қамалганидан кейин бу хукуматни бошқараяпган хукмдорлар менга ўз инсонликимни унитирмоқчи бўлаяптилар, ўғлимни жиннига чиқармоқчи бўлган эдилар ниятларига ета олмадилар. Ҳозир ҳам Жалолиддин касал бўлиб қолганида Водникдаги Поликлиникага олиб боргандим “болангни даволамаймиз деб ҳайдаб” юбордилар. Ўзимни эса ҳамма нарсага сўзсиз бош эгадиган қулга айлантирмоқчи бўлаяптилар, лекин ниятларига ета олмайдилар, иродамни буколмайдилар.
-Ҳали яхши кунларингиз олдида, бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз хафа бўлманг.
-Раҳмат.
-Сафарбой неча ёшида эди қамалганида?
-Ўттиз икки ёшида эди.
- Ёш экан.
...
-Жалолиддин неча ёшга кирди?
-Уч ярим ёшга.
-Жалолиддиннинг суннат қилиганми?
-Йўқ.
- Бектмемир туман хокимиятидан ўғилингизга суннат тўйи қилмоқчилар.
-Қанақасига?
(қалбимга ҳанжар урилгандай бўлди)
-Тошкент шаҳарида битта ресторантда болалар уйининг болаларига суннат тўйи қилинаркан ўша болаларнинг рўйхатида сизнинг ўғилингиз ҳам бор.
-Жинними, улар Жалолиддиннинг дадаси ўлмаган-ку, мен истмамайманам, қилдирмиманам суннат қилдиришни, дадаси чиқсин ўзи қилдиради ўғил учун орзулари бордир..
-Юқорининг буйруқи бизларнинг туманимиздан дадаси ўлган яъна бир бола бор.
-Жалолиддининг дадаси ўлмаган.
-Юқорининг буйруқи.
-Туфурдим, ўша юқорида ўтирган инсон қиёфасидаги ҳайвонларга.
-Бу гапингизни улар эшитмасин?!
-Эшитаверсин, вақтида бундан баттарини айтганман у писликларнинг юзларига уйларига телефон қилиб.
-Уйларининг телефон номерлаини қаердан олдингиз?
-Излаган одам топади.
-Қўрқмайсизми?
-Кимдан?
-Улардан?
(Сарсенбой оғага унинг кабинетида ўзи садоқат билан хизмат қилаяпган бошлиқларини ҳақорат қилагним ёқмаганди)
-Йўқ, мен ҳаётда йўқотадиганимни, йўқотиб бўлганман, энди йўқотадиган ҳеч нарсам йўқ нимадан қўрқаман, тирик мурдадек яшайяпман бир ўлим бўлса у Оллохнинг амри, адашган гуноҳкор банданинг эмас қамалишдан ҳам қўрқмайман қайтанга қамалганимда бунчалик азаоб тортмасдим.
-Рози бўлсангиз ҳам бўлмасангиз ҳам шу числода боришга мажбурсиз Жалолиддинни ўзингиз катта қилишни истасангиз.
-Нима...
26.02.2017 yil. Lausanne.

пятница, 24 февраля 2017 г.

Улмаган кулига,




    Президент Давлат маслаҳатчиси Адҳам Аҳмадбоевнинг 2013 декабрида Ички Ишлар вазирлигини тула назорати остига олган эди.
Аммо Ислом Каримов билан билан яккама-якка гаплаша олмаганди.
2014 йил январь ойида Ислом Каримов билан ёлгиз учрашув килиш имкони булган. Аммо бу учрашув жанжалга айланганидан кейин бу жараён бизгача этиб келди ;
Жанжалнинг сабаби МХХ Ислом Каримов оиласига карши килинган "тажовуз" харакатларининг Призидентдан сир тутилганлиги булган. Президент оиласи хавфсизлигидан жавобгар генерал Шарифхужаев, МХХ раис уринбосари Гуломов, Гулнора Каримовалар чакиртирилиб Ички Ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев билан юзлаштирилган. Ислом Каримовнинг соглигига, асабига тегилмасин деб ундан сир тутилган вокеа Швейцаряда "Villa Gulnara"нинг ишгол килиниши жараёни булган. Адҳам Аҳмадбоев Каримовлар хонодони аёк ости килинганлиги ва виллага калит билан эмас боскинчилик йули билан кирилганлигини исботловчи фото ва овозли хужжатлар тагдим килган.
Бу ишни килган Сафар Бекжон отиб ташланиши кераклигини тавсия килган.
Адҳам Аҳмадбоев Москвада Харбий разведка академясида бирга укиган якин дустинг yгли виллага эшик ойнаси синдирилиб кирилганлигни аниклаганлигини айтган. Villa Gulnora-даги бум-буш сейфлар ичидаги хазина бойлик кимлар кулига утиб кетганлигини сураган Ислом Каримов, шу ернинг узида генерал Шарифхужаев камокка олдирган. Гулнорани терговга жунатган Ислом Каримов Сафар Бекжонга тегилмасин деб буйрук берган.
Ислом Каримовнинг нега бундай дегани халигача тушуниб етмаганман.
Швейцаря билан ораси бузилишидан андиша килган булиши мумкин. Аммо сиёсатда абадий дустлик, ёки абадий душманликлар булмайди. Вакт утгандан кейин шахслар унитилиб давлат манфаатлари мухим ишга айланади. Менга бир нарса булганда хам, Ислом Каримов бир неча йил утмай оркамдан нариги дунёга келган буларди. Уз оркасидан гийбат тула мерос колдириб кетган бу котил инсон, оиласининг хонодонига бостириб кирганимни кахрамонликга айлантиргиси келмади. Сафар Бекжон мен ва менинг одамларим рухсатисиз “Villa Gulnora” ga асло киролмасди деган гийбатни мерос колдирди.
Бугун давлатга карши жиноятдан куркиб кочиб кетган собик Ички Ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев билан юзлашиш эхтимолимиз купайди.
Улмаган кулига, чикариб куяр йулига......

Сафар Бекжон.


Швейцаря, 
Lausanne.
 24.02.2017

воскресенье, 19 февраля 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор 95-қисм.





                                                            95-қисм.
"Орадан сал кам бир йил ўтиб Сафар ака қамоқдан чиққанидан кейин бўлиб ўтган “жирканч воқеани” айтиб бергандим. Сафар ака менга қараб:"санга шу гапни айтган виждонсиз имом" ишлаяпган маҳалла мачитини қурдириш учун ўзим бош-қош, бўлгандим деб айтса тош каби қотиб қолгандим. Мана сиз қурдирган маҳалла мачитнинг меҳробидан чиққан чаён имом деган имонсизнинг асл башарасини таниб олинг дедим алам билан динни ниқоб қилиб олган хароми... "
Ҳозир эса имонсиз имом кетганидан кейин унинг айтган гапига аламим келиб ўзиб ёниб, ўзим тутаб, ўзимнинг кулимга ўзимни кўмдим.
Лекин на ёнганимни кўраётган қўни-қўшним бор, на кулимни тўккан-ни, кулдон бор... "бургага аччиқ қилиб кўрпа ёқадиган” вақтим эмас эди.
Касал бўлиб холдан тойган кўзини зўрға очаётган Жалолиддинни кўтариб олдин бекатга кейин автобусга чиқиб Сангородокга қараб йўлга чиқдим.
Борсам дарвозанинг олди-да,кеча кўрганим одамларнинг сонида озайиш йўқ, қайтангга уларнинг уларнинг сафи икки баравар кўпайибди, тавба ташқарида қамалмаган одам қамоқхоналарди касал бўлмаган маҳбус қолдимикан?
Уларнинг орасидан ўтиб дарвозанинг олдига қараб борарканман ёши ўтган оқ соқоли кўксига тушган қариялар, кўзи ёшли аёллар, Жалолиддин тенги болаларни кўрдим.
Болалар нафрат иблан Сангородокнинг дарвозачсига қараб тош отардилар ...
Қонхўр режимга қарши кичкина қалбалардаги исён эди бу тошлар, уларнинг кўзидаги нафрат қалбимни парчалади. Ўз болаликини унитган норасидаларнинг юзи худди катта одамларникидек ғам-ғуссага, ботганди, уларнинг бу холини кўриб кўриб бир дардимга минг бир дард қўшилди, бу ёруғ оламда биронта бола дадсининг дийдорига зор бўлмасин!
Абдукуарим Шодиевнинг кабинетига қараб борарканман, тасодифан кечаги ариза ёзиб берганим, Хивадан келган ота-онани, кўриб қолдим.
Ёнига бориб салом бериб хол-ҳотир, сўрадим.
-Отаси кечаси билан дим қати оғриди, бугун зўрға шу боламни гўрин даб шўра галди.
-.Кўришдингларми?
-Гўришдик.
-Ўғлингиз яхшими?
-Яхши.
- Экан болангизни кўрибсизлар дим қувондим.
-Касали бир оз бўлса ҳам яхши бўлибди началниклари ғали(гилам)тўқиганда ишлатадиган “тароқ” сўрабдилар, тўрт дона, зонага олиб гал даб айтибди. Инди уйга боргандан сўнг Хивадаги ғали фабрикасидан олиб Навоийдаги зонага олиб борамиз даб айтдим боламга.
-Фабрикада ғали (гилам) тўқийдиган тароқни сотадиларми?
-Йўқ, бизларнинг танишларимиз шу фабрикада ишлайди уларга айтиб оламиз-да.
Улар билан хайрлашдим улар поезд вакзалига, ман Абдукарим Шодиевнинг олдига кириш унинг кабинетига қараб кетдим.
Бели гамдан икки букилган ота билан она узун-қисқа, бўлиб бўлиб автобус бекатига қараб кетдилар, сўрагани андиша қилгандим “ болангиз нима учун қамалган” шусиз, юракидаги дард юзларида хукмрон эди. Катта қилдим боламни энди рохатини кўраман деганида, ўғилининг бошига тушган ташвиш уларнинг кўксига тош бўлиб ботганди, бечоралар бу ёшга келганларида ўғилининг дардида куйиб адо бўлаяптилар, қамоқхоналарнинг темир дарвозаларининг олдида қон ютиб. ...
Бундай дардни Оллох хатто душманимнинг ҳам бошига солмасин.
Тахта мардивандан иккинчи қаватдаги Абдукарим Шодиевнинг кабинетига борсам у ер ҳам тиқилинч.
Навбатга турдим.
Навбатда турараканман ҳаммага меҳрибонлик қилиб гапираётган оваз қулоқимга чалинди ким экан деб қарасам одмигина кийинган, узун бўйли,нозик бадан оқ-сариқдан келган кўзига қалин шишали кўзойнак таққан бир у қиз. Унинг юз кўзидан томган мехр нури қалби қириқ инсонларнинг юзига умид бўлиб ёйиларди.
Гоҳ беадабча ўриндиқда ўтирган ёшларни ўринидан турғизиб кекса ёшли ота-оналарга жой беринглар деб огоҳлантирар, гоҳ кимнидир “аризасини” ўқиб кўриб тўғри ёзилган экан отахон деб айтаётган қиз кўзимга париштадек кўринди.
-Кимингиз қамалган деб кимдир сўради ундан.
-Акам.
-Биринчи марта қамалганми?
-Менинг акам йигитларнинг гули ҳозир бешинчи марта қамалаяпти.
-Оллоҳ сабр берсин.
-Тезроқ чиқиб кетсин.
-Касал бўлса илоҳим тезроқ яхши бўлсин.
-Мушкулингизни ўзи осан қилсин.
-Сизга Оллох қувват берсин.
-Ишонсангизлар Абдукарим Шодиевнинг олдига кириш учун келган бағри ёниқ ота-оналарнинг, ҳаммаси ўша акасига меҳрибон олийжаноб қизни дуо қилардилар уларнинг сафида манам бор эдим.
Шодиевнинг олдига кириш учун навбати келганида ҳаммамиз билан хайрлашаркан бизга қараб у ҳам яхши тилак билдирди:”Ҳаммангизни мушкилингизни Худонинг ўзи осан” қилсин, у ҳамммиз билан хайрлашаркан унга ҳаммамиз ҳавас билан қарадик ўз акасига жуда мехрибон қиз экан деб. Аслида бу ерда келганлар билан дардлашсанг ўзинг ғамингни унитиб уларнинг дардига дардкаш бўлиб қоларкансан. Чунки бу ерда турган кўпчиликининг оҳ ... деса оғизидан чиққан тумани осмон у палакга чиқади. 
Кимнидир ўғли иш ерида “ бошқалар ўғирлаган тикиш машиналарини мен ўзим ўғирлагандим" деб бўйнига олиб қамалган бўлса. қайсидир бир Онанинг ўғилини “хотини ўйнаши билан биргалашиб туҳмат қилиб қаматган”.
Яъна бирлари эса ” машина ўғирлаб” қамалгандилар... 
Менга ёмон тасир этгани эса кечаги Хивалик Онанинг дард-хасрат билан айтиб берган гапини эшитиб вужудим музлаганди.
-Ўғлим хар келганимда хотинини сўрайди, келсин бир гўрин деб, ман эса нима дейишга ҳайронман.
-Нима бўлган?
-Ўғлим билан келиним бизлардан бўлак бошқа уйда яшардилар, ўғлим қамалганидан кейин келиним ўзига “ўйнаш” топиб ўша билан юриб кетди. Яқинда эшитсак: “ўйнашидан” бўғоз (хомила) бўлиб боласиниям олдириб ташлабди. Буни қамалиб қон ютиб ўтирган ўғлимга қайси юзим билан айтаман?... 
Айтсам қисинғанидан( куйинганидан) ўлиб қолмидими? Галинимни ўғлим яхши гўриб уйланган эди "шунга уйланмасам ўламан" деб. Ина инди бундий гаплар.
Бизлар бошқа қиз олиб барик десак ҳам бизларни айтганимизни этмади мана оқибати. Отаси шу келинининг қилимшини эшитганидан кейин касал бўлиб қолди бу “номусига чидай олмай ” бу касалдан яхши бўлмайман , яқинда ўлсам гарак бир бориб сўнгги марта ўғлимни кўрай деб галди.
Тилим танглайимга ёпишиб, нафасим бўғилди, мен сал кам бир ярим йилдир Сафар ака деб қон ютиб яшаяпман, Хивали келин эса “яъна севиб текканмиш”бундай севгига ҳам муҳаббатнинг илдизига ўт кетсин.
-На дийишга ҳам ҳайронман дедим гапиришга гап тополмай...болари бор эдими?
-Йўқ, яхши ҳам боласи йўқ бўлмаса нишетардик?
Ўғлим қамалган вақтида бир боласи бўлса яхши бўларди, келинимга овунчоқ деб кўп қисиндим(куйиндим) кейин келинимнинг бу юзи ўртага чиққанидан кейин Худо асрабди деб қувондим.
-Ҳар ишда бир яхшилик бор , балким Худонинг ўзи билиб туриб бола бермагандир?
-Дўғри айтасан қизим.
Хуллоси калом ҳаммасининг ўзига яраша дарди бор эди энг ёмони эса қамалганлар йигитлар битта қамоқхонанинг азобини тортса ташқарида қолган ота-оналари, бутун дунёнинг азобини тортаётган эдилар...
Шодиевнинг олдига кириш учун турган мана шу кўзи ёшли инсонларга қараб менинг турмуш ўртоқим: “на ўғирлик қилган” , “на одам ўлдирган” бори йўқ “жинояти” ЭРК Демократик Партиясида ишлаб сизларни:
Ўз Давлатига,
Ўз Тилига
Ўз Миллий қадириятларига эга бўлсин деб курашгани учун уч йиллик қаътий режимли қамоқга ҳукм қилинган десам уларга ишончим комилки, шу ерда турганларнинг биронтаси ҳам юзимга боқмай терс қараб.нафратланиб к кетиши аниқ .
Олдин Сафар акани кўриш учун Сангордокуга келган вақтимда “ менинг турмуш ўртоқим ЭРК Партиясида ишлагани учун туҳмат тўрига қамалиб ўтирибди” деб дардимни дастурхон қилгандим “менга халқ душманинг хотини экансиз-ку » деб очиқ айтиб менинг ёнимдан узоқлашганлар ҳам бўлганди.
-Нима қиларди меҳрибон президентимизга қарши чиқиб?...
-Каримов каби одил подши ҳеч ерда йўқ.
-“Отангизни ўлдирганга Онангизни қўшиб беринг” дедим ичимдан алам билан ичимдан шундан кейин ҳеч кимга айтмайдиган бўлдим Сафар акани нима учун қамалганини сабабини. 
Бугун эса “менинг акам йигитларнинг гули” деб оғизидан бол томиб акасини мақтаётган севимли бу сингил... қайин укамни “хотини қаматди” деб алам билан гапирган янга...
Хўжайиним мачит қурдиргнаи учун қамалган деган хокисар аёл...
Уларнинг ҳар бирининг тилидан тошиб чиққан дардини ёзиб бошласам бу хотираларимни поёнига ета олмайман.
Ниҳоят менга навбат етди Абдукарим Шодиевнинг олдига кирдим.
-Ассалом-у алайкум.
-Келинг Бекжонова.
-Ҳар доимгидек жавобимни дарҳол бердим, ман Бекжонова эмасман, деб олдига ёзган аризамни қўйдим бу гал ёлғон эмасми менга келган телеграмма , хўжайиним шу ердами?
-Шодиев олдидаги рўйҳатга қаради , ёлғон эмас шу ерда Сафар Бекжон.
-Унда учрашув беринг илтимос?
-Шодиев ёзган аризамни ўқиб кўриб имзо чекди эртага келиб кўрасиз бугун учрашув соати тугади.
-Майли эртага бўлса эртага-да, етар-ки, бир кўрин.
-Эртага кун ўртаси ўтганиданк ейин келин соат иккига.
-Раҳмат сизга.
-Арзимайди.
-Хайр.
-Хайр.
Уйга қайтарканман умид билан .
Маҳалла комтитетининг киришида мени кутиб турган Гулсарага кўзим тушди.
Умени билан гаплашиш учун кутиб турганини ҳис қилдим. Кейинги куналрда кўринмай қолганди, бўлмаса ҳар икки кунинг бири уйга келарди ҳар нарсани баҳона қилиб.Тўғрисини ёзсам севимли “айғоқчим”ни, келмаганига ҳайрон эдим, чунки унга ўрганиб қолгандим, маҳаллада ундан бошқа кимса мен билган гаплашмагани учун “душмон” бўлса ҳам ҳарна, дардкашим эди аслида менинг нима ҳам сирим бор дейсиз?...
-Салом Қурбоной опа?
-Валейкум ассалом, бормисиз?
-Борман кеча келдик.
-Қаерга кетган эдингиз?
-Навоийга акамни кўргани келинойим ва ўғилчаси билан кетгандик.
-Яхши бориб келдингизми, акангиз яхши юрибдимикан?
-Акамни кўролмадим.
-Қарасам Гулсаранинг икки кўзи ёшга тўлиб йиғлаяпти, нима бўлди тинчликми?
-Э сўраманг, борганимга пушоймон бўлдим кешка бормасам эди.
-Нима бўлди, очиқроқ айтинг!
-Навоийдаги қамоқхонадаги qamalgan йигитларning köpchiliki “қуртлаб” кетибди, шунга крантинga; олибди,ҳеч кимни киргизмайдиям, чиқармайyapgan экан.
-Ростдан айтаяпсизми “қуртлаган” деб?
-Рост сизга нимага ялғон гапирай.
-Додлаб юбормаслик учун ўзимни зўрға тутим.
19.02.2017 yil. Lausanne.

четверг, 16 февраля 2017 г.

Хужжатли видео тадкикотимиз давом этади.








Узбекистон иктисодиётини талаётган 90та оилани фош килишдан олдин,  реал вазиятни оддий,  содда халк тилида тушунтирмокдамиз.
Узбекистоннинг бугунги иктисодий таназулига сабаб билаётган факторлар аникланди.
Буджат камомади реал иктисод ва пропоганда иктисоди уртасидаги тафавут аникланди.
Кайси сохаларни кимлар талаяпди. Аникланди. Барчаси хужжатларга асосланмокда.
Узбек сумининг нима конвертация килинмаяпгани ва хазинанинг бум-бушлигига кимлар сабабчи?

......

Хужжатли видео тадкикотимиз давом этади. 

Uzdemfundsuisse  ахборот маркази.

вторник, 14 февраля 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 94- қисм.


                                94- қисм.



          Абдуқаюм КГБ ходимларининг кун оар маҳалла комитетига чақириб “сўроқ қилаверганидан” безор бўлганидан бошқа уй топиб чиқиб кетди.
Улар кўчиб кетган кеча Жалолиддин оғир касал бўлди.
Оташи чиқиб кўзини очалмасдан, кечаси билан ётган ерида оғриқга чидай олмай теппага қараб сакраб чиқди. Унинг бу қўрқинчли холатини кўриб кўзимга уйқу кирмади.
Кечаси билан бош учида ўтириб йиғлаб чиқдим.
Ярим тунда қайси қўшнимнинг уйига бориб ўғлим касал ёрдам беринглар дейман, зотан ёрдам сўраганимда берар эдиларми?
Кундузи мени кўрса арвохни кўргандек қочадиган қўшнилармдан нима ҳам кутардим.
Тонг отса докторга олиб бораман деган умидим ҳам йўқ.
Анов куни ҳам шундай оғир касал ҳолида олиб борганимда Водник (Чашма)даҳасидаги поликлиникадаги докторлар ҳайдаб юборганди,худди кўчадаги дайди итни ҳайдагандай. Бу холатда олиб борсам даволаймиз қўлимдан олиб ўлдириб бериши аниқ.
Уларга ишонмайман бундан кейин бормайман...дедим ўзим-ўзимга.
Тақдиримдан ҳам қора тонгим отаёганида оғриқнинг зўриданми, ёки кечаси билан дард билан олишиб чарчадими, Жалолиддин ухлаб қолди. 
Мен ҳам унинг ён тарафида азбаройи чарчаганимдан тош каби қотиб ухлабман.
Кун ўртаси ўтганидан кейин уйқудан турдим.
Жалолиддин ҳалиям ухларди.
Уйқусида ўлиб қолмадимикан деб оғизига қулоқимни яқин келтириб нафас олаяптими йўқми деб эшитиб кўрдим, худога шукур бир текисда нафас олаяпди экан.
Бир оз бўлса ҳам ўзимни енгил ҳис қилдим.
Уҳласин деб оёқ учида юриб ётоқхонадан чиқиб юз қўлимни муздек сув билан ювдим, ташқарига чиқдим тоза ҳаво олай деб.
Кўкдаги баҳор қуёши ҳеч нарсадан хабарсиз ўзининг заррин нурларини сочиб кулиб турарди, менинг эса ҳаёт қуёшимнинг кўзларини қора булутлар қоплаганди.
На қаҳратон қишимда, на илк баҳоримда ҳаловат бор.
Сафар ака ўз қўли билан эккан атргулнинг олдига бордим япроқлари ниш уриб куртак чиқараётган эди қора туфроқ тагида қишнинг қировли кунларида тош қотиб ухлаган наргиз билан лолалар илк баҳорнинг ёқимли шамолида қиш уйқусидан уйғонаётган эдилар.
Уларни кўриб баҳри-дилим очилди.
Чеккароқга экилган одам бўйли настариним ҳам эрта индин кўрган кўзни яшнатиб чаман бўлиб очилмоқ ғунча боғлаган шохлари кун санарди.
Илк баҳор эмасми ҳар бир гиёҳда яшам севинчи бор эди.
Уларни қўриб анча кўнглим равшан бўлди.
Бир куни менинг ҳам баҳорим кулар деб умид қилдим.
Менинг ғамгин ҳаёлимни дарвоза эшикнинг қаттиқ урилган овази бўлди.
Ким экан деб чиқиб қарасам: маҳалланинг почтачиси.
Почтачи менга мен унга таниш бўлиб қолган эдик, “очлик қилган” вақтимда юқори ташкилотларга ёзган аризаларимга берилган сон саноқсиз жавоб телеграммаларини, кун ора олиб келарди. Шунча кун “очлик қилдим” юқори ташкилотларга ёздим натижа эса ҳеч ўзгармади Сафар ака қамоқдан чиқмадиёки йил камайтирилмади.
Бугун ҳам қўлида “телегарамма” мени кутиб турган экан салом бериб қўлидаги “телегарамман”ни узатди.
-Келинойи сизга келди.
-Раҳмат, деб қўлидан олдим.
Почтачи кетди.
Телеграммага кўз югуртирдим, қисқа ва аниқ жумлалар ёзилганди.
“Мен касалман ҳозир Сангородокда ётибман, келиб ҳабаримни ол.”на номи бор на фамиляси бор телеграмма юборган одамни. ..
Ҳайрон бўлдим яъна кимдир мени алдаб олдинги воқеаданги каби ўйин қилмоқчими бу “ит эмган”лар, деб жаҳлим чиқди.
-Бормасамми-кан?
-Ростдан касал бўлиб Шайхалидан келган бўлса -чи?
-Унда нима бўлади?
Миямни минг ҳил савол заҳарли чирмочавуқдек ўраб олди.
Ўзим билан ўзим нима қилишни билмай турсам узоқдан Сафар аканинг маҳалламиздаги дўсти Иброҳимнинг хотини (орадан йиллар ўтгани учун унинг исмини унитибман)
аравача судраб келаётганлигига кўзим тушди. 
Бечора аёл ейман, ичаман деб турган учта бола ва иш топилса ишлаб, бўлмаса куни-тун "сўқимга боқилган ҳўкиздек” уйдан чиқмай яшайдиган танбал Иброҳим....
Бутун оиланинг оғир юки бўй басти кичкинагина, оқ сариқдан келган қисиқ кўзли хокисар аёлнинг елкасида эди. Қишнинг қора савуқидан, ёзнинг жазирма иссиқ кунларида ҳам Қўйлиқ бозорида эрталабдан кечгача пиёз, чеснок , картошка сотарди.
Уни кўриб келишини кутиб турдим.
Мени кўриб у ҳам қадамини тезлатди.
-Саломлашиб хол-хотир сўрашиб унга дардимни дастурхон қилдим. Жаолиддин оғир касал кечаси билан ухламади.
-Нима қилсам бўларкан деб?...
-Қани Жалолиддин ёнингизда йўқ -ку?
-Ҳозир ухлаб ётибди, уйқусида сакраб-сакраб, кетаяпти, вақтингиз бўлса уни бир кўринг ҳар на учта бола катта қилгансиз, мендан кўра тажрибангиз бор нима қилай?
-Яхши деб аравачасини судраб дарвозадан ичкари киритди.
-Уйга кирдик Жалолиидн уҳларди-ю , ҳалиям инқиллаб нафас оларди ва ора-сира сакраб кетарди.
-Жалолиддинни бошида ҳеч ким чой ичмаган пиолани синдиринг, кейин маҳалалнинг мачитига олиб бориб имомга ўқитиб дуо ёздириб олинг, ўғлингизга кўз теккан.
Менинг ўғлим Темур ҳам шундай касал бўлганида қайин онам мачитга олиб бориб ўқитиб дуо ёздириб олди кейин яхши бўлиб кетганди, баданига ит ёғи суринг.
-Яхши мачитга олиб бораман ўқитаман, лекин ит ёғини қаердан оламан?
-Менда уйда бор сизга бераман.
-Раҳмат. ҳозир бошида пиола эмас стакан синдирсак бўлмайдими, пиола йўқ ҳаммасини ўғирладилар бу уйга кўчиб келганимда ҳеч ким сув ичмаган бир стакан бор дедим
-Майли у ҳам бўлади.
Стакан олиб унинг қўлига бердим у эса қаттиқ уйқуда ётган Жалолиддиннинг бош учида стаканни қарсиллатиб синдирди.
-Уҳлаб ётган Жалолиддин қарсиллаган оваздан қўрқиб, йиғлаб уйғонди.
-Энди яхши бўлади деди ишонч билан.
-Мен ҳам унга ишондим.
-Иброҳимнинг хотини кетди.
-Жалолиддинга савуқ сув ичказиб зўрға овутдим, озгина нони сувга ивитиб едирдим.
Иброҳимнинг хотини айтганидек имомга ўқитсам яхши бўлиб кетар деб умид қидим-у, нагадир кўзи олдимга ўзимнинг онам келди.
Менинг онамнинг бешта акам ва битта опачамдан юзга яқин невара-чевараси бор .
Қишлоқ эмасми, янгамлар пахтада ишлагани учун ҳамма невараларини ўзи боқиб катта қилди биронтаси касал бўлса ҳеч вақт мулло ёки имомга олиб бориб ўқитмасди. 
Болаларга дуо ёздириб кийимига осиб қўйилишига тиш тирноқи билан қарши эди.
Ўзининг Амкиси донғи чиққан диний уломо бўлгани учунми, хозирги кундаги олти сурани ёдлаб Халқ орасида ўзини мулла ёки имом қилиб танитадиган “сохтакор диндор”ларниям, уларнинг ирим-сиримларниям жуда ёмон кўраради.
Бирорта янгамнинг боласи касал бўлса докторга олиб боринглар дерди янгамларга. нафси бузуқ мулларнинг ўқиган дуоси ёки берган зиб берган ояти билан касал бола яхши бўлмайди. Муллар одамларни алдаб пулини олиш учун ўйлаб топган ўйини дерди.
Айниқса қишлоқимиздаги мулларнинг ҳаммаси ёшликида “хотибоз бўлган” деб уларни ҳам ёмон кўрарди. Ҳозир мени Жалолиддинни мачитга имомга ўқитгани олиб бораётганимни билсайди: “ақлингни нонга қўшиб едингми, қизим деб” жаҳли чиқарди.
Мен эса мажбур эдим доктор даволамаса, ўзимда ҳатто оддийгина аспирин ҳам бўлмаса нима қиламан?....
Имомга ўқитсам сал яхшироқ бўлса эртага Сангородокга бораман мажбуриятадан олиб бораяпман ҳаёллан онамга вазиятимни айтдим. 
-Оқ халат кийиб Гиппократ қасамини ичган доктор ва ҳамширалар “халқ душманинг ўғли” деб даволамай, ҳақорат қилиб поликлиникадан ҳайдаб юборсалар...
-Жалолиддин ЭРК Партиясидан бўлган дадаси учун жавобгарми?
-Нима учун буни ҳеч ким тушунмайди ёки тушунишга ҳаракат қилмайди?
-Бола қандай оилада дунёга келишини қаердан билсин?
-Янги туғилаётган чақолоқ қаердан билсин кимнинг оиласида дунёга келишини?
-Ота онаси учун фарзанда жавобгар эмасликига на эгнига оқ халат кийган манқурт докторлар, на елкасига погон таққан иблислар буни тушунмайди...
-Бозордан асал, мева, гўшт олиб едирай десам пулим бўлмаса?...
Қишлоқга ўз уйимга қайтсам-ку акамлар, янгамлар, онам хурсанд бўладилар ўзларига яратмаган яхши шароитни менга яратиб беришларига кўзим етади.
- Лекин...
-Шу "лекин " бўлмаса экан...
-Ўзим роҳат фароғатда яшасам Сафар аканинг изидан ким бориб ҳабар олади?
Шаҳаримиздан поезд йўқ бўлса. Студентликимда қанча қийналганман бор-йўғи, битта автобус бор эди Нукусдан келадиган унда ҳам ўриндиқ топа олмай ўн-икки, соат тик оёқда туриб Самрақандага борардим ҳозир мен қишлоқга кетсам умуман Қаршига боришимга имконият йўқ. Негаки, қишлоқимиз жуда чекка жойда жойлашган. Қишда йўлларимизда трактор юрмаса енгил машина бир қадам ҳам юролмайди, ёзда ҳам аҳвол ундана-да,оғир чанг тзондан кўзинг очилмайди. Шаҳарга бораман десанг уч км.пиода юриб катта йўлга чиқиб соатларча автобус кутиш керак.
Очликдан ўлсам ҳам Тошкетда яшашим керак бу ерда Сангордок бир қадам, агар учрашув берсалар Қаршидаги 49/ 64 Шайхали зонасига бориш учун ҳам йўл кира у қадар қиммат эмас кечасига поездга ўтирсам эрталаб тонгда Шайхалида бўламан.
Ҳаёлимни йиғиб олиб Жалолиддинни кўтариб маҳалламизнинг бошланғичида жойлашган мачитга бордим.
-Ичкарига кирсам мачитнинг имоми бор экан.
-Салом бериб дердимни айтдим.
-Қаерда яшайсиз?
-Маҳалла комитетининг олдидаги уйда.
-Болангизга кўз теккан , уйингизда жинлар бор, эртага бориб ўқийман.
-Майли.
-Уйга қайтмасдан ҳали иш вақти тугамагани, учун автобусга чиқиб Сангородокга кетдим. 
Сангодокнинг дарвозасининг олдига игна отсанг ерга тушмайди жуда одам кўп эди.
У ердан ўтиб ичкарига Абдукарим Шодиевнинг қабулига ёзилдим эртага келинг бугун қабул қилмайдилар деди секратаркаси ўша думбоққина чиройли ўрис аёл.
Майли, деб ташқарига чиқиб яъна дарвозанинг олдига келдим.
Диққатимни Хоарзм шевасида гапираётган аёл тортди бориб саломлашдим.
-Нердан келдингиз?
-Хивадан.
-Сўраганинг айби йўқ дейдилар кимингиз қамалган?
-Ўғлим қамалиб Навоийда ўтирганди касал бўлиб бу ерга галибди.
-Амакнинг ранги ўчган , касалми?
-Ҳавво.оқшом галвадик улар учрашув бармади.
-Ариза ёздингизми?
-Йўқ, бориб сўрадик қури.
-Қоғазингиз борми ман ёзиб бераман
Бизларни суҳбатимизни эшитиб турган бир аёл ёнимизга келди.
-Манга ҳам ёзиб баринг манда ёзилмаган бир дафтар бор мани ўғлим қамалвади ҳозир касал бўлиб бу ера галди ман Хозараспданман.
-Хозараспданман деганидан кейин юзига ялт этиб қарадим.
Лекин менинг ҳам хўжайиним Хазараспдан деб айтмадим. 
Оқ сариқдан келган узун бўйли, мовий кўзли, ёши ҳам ўттиз беш-қирқ ёшларида кўринадиган бир оз семизроқ аёл ёнида олти ёшларида битта ўғли бор эди.
-Майли сизга ҳам ёзиб бераман дедим.
Дафтардан бир варақ йиртиб олиб олдин Хивалик онахонга кейин яъни бир варақ олиб унга Хозарасплик аёлга уларнинг тилидан Абдукарим Шодиев номига ариза ёзиб бердим.
Энди аризаларини ёзиб бўлиб иккала аёлнинг қўлига тутқазганимда, ердан чиқдими, кўкдан тушдими, билмадим эгнига қамоқхона нозирлари киядиган форма кийган, узун бўйли қисиқ кўзли қотмадан келган қорамағиз юзли бир одам пайдо бўлди.
-Аризани энди қўлига олган икки аёл ҳам форма кийган фашистни мени ёнимга келагнидан қўрқиб кетдиларми билмадим, мендан узоқлашдилар.
-Нима қилаяпсиз?
-Сизга нима?
-Сўраяпман?
-Иккита онага ариза ёзиб бердим иккаласи ҳам узоқдан келган бири Хивадан бириси эса Хозарасапдан келганлар, болалари касал .Улар икки кундан бери ўғилларининг олдига киролмай сарсон эканлар. Шунга қонуний қилиб ариза ёзиб бердим Шодиевнинг номига.
Нима ҳақларингиз бор, касал болалари билан ота- оналарини учраштирмасликга?...
Бечора Хивали боланинг отаси касал бўлиб қолибди оёқида ҳам туришга ҳам холи йўқ қаранг тош бетонда ўтирибди. 
-Аризаларини менга олиб беринг уларга эртага болалари билан учрашадиган қилиб печат бостириб, имзо чектириб чиқаман.
-Абдукарим Шодиев борми, менга йўқ дейишганди.
-Сиз олиб бераверинг.
-Яхши.
-Қўрққанларидан мендан узоқлашган аёлларнинг ёнига бориб бўлган гапларни айтиб қўлларидан ёзиб берган аризаларимни олиб келиб "формали фашист"нинг. қўлига тутқаздим.Агар имзо чекдириб чиқаман деб олиб ёзган аризаларимни йўқга чиқарсангиз бундан ҳам бундан ҳам баттар қилиб ёзман буларни Ўзбекистон Бош Прокурори Бўритош Мустафаевнинг олдига олиб бораман дедим жахл билан.
-Нима сиз менга ишонмайсизми?
-Нафақат сизга эгнига форма кийганларнинг ҳеч бирисиг а ишонмайман.
...
-Сиз кутиб туринг деб ичкарига кириб кетди.
-Ўша аёлардан бириси Жалолиддиннинг қўлига сумкасидан чиқариб битта қизил олма берди. Жалолиддин иштаҳа билан олмани еди.
Орадан ўн дақаиқа қадар ўтганди ўша "формали фашист" қайтиб чиқди қўлида мен ёзган ариза бор эди.
-Мана имзо чектирдим. 
-Эртага эрталаб учрашувга кириб болалари билан кўришадилар деб қўлимга тутқазди аризаларни
-Раҳмат тўғрисини айтсам ишонмагандим сизга.
-Ҳаммаси ҳам ёмон эмас бизларни соҳада ишлайдиганларнинг.
...
-У кетди.
-Мен ранги рўйи ўчиб кетган Хивалик қамалган йигитнинг отаси билан онаси ва Хозарасплик аёлнинг олдига бориб вуларнинг қўлига аризаларини бериб, эртага эрталаб учрашар экансизлар дедим.
-Раҳмат...деб жуда хурсанд бўлишди.
-Арзимайди, бугун қаерда қоласизлар? ...
-Ёшуллининг қариндоши бор шуни уйида қоламан деди Хозарасплик аёл.
-Бизарни ҳеч кимимиз йўқ.
-Ундай бўлса шу ерларда бир хотин юради уйига квартирант қўйиш учун шу хотин билан гаплашиб кўрайми?!
-Яхши.
(мен уйга олиб келишга қўрқдим ўша Гурланглик гўрков Зулойҳо Матчоновадан кейин ҳеч кимни уйга олиб келмайман деб қасам ичгандим)
-Ман олиб кетардим-у, уйим жуда кичкина дедим.
(Оллохим мани кечир ёлғон гапирганим учун деб ичимдан дуо ўқидим.)
-Шу ерда юрган аёл билан гаплашдим уйингизда қолсин деб.
-У аёл ҳам бир кечага ўн сўм сўради.
-Хивалик оилага айтсам рози бўлдилар пулига.
-Уларга кватира топганимдан кейин кўнглим жам бўлиб улар билан хайрлашдим майли ман кетин кун кеч бўлди, балким эртага кўришиб қолармиз.
Жалолиддин ҳам бир оз бўлса яхши бўлди кечасига нисбатан яхши уҳлади.
Эрталаб соат ўнларга яқин маҳалланинг имоми келди.
Аксига олиб ўнг томандаги қўшнимиз Камол амаки ҳам уйида йўқ экан.
Олд тарфимдаги қўшнимнинг эри ўлган, Фотима опани чақирай десам у ҳам бозорга кўкат сотгани кетган экан чап тарафдаги қўшним корес.
Мажбур ўзим кутиб олдим.
Кеча борганимда хўжайиним қамалганини, айтгандим, лекин кимликини айтмагандим.
Бугун ҳам бошқа ёмон ҳаёлга бормасин деб уйдаги ўн тўққизинчи асрда ёзилган Сафар аканинг диний олим бўлган амакиларидан қолган қўл ёзма китобларни қўлига тутқаздим ўқинг деб саводи етмадими ўқий олмади. Шунда “булар сохтакор” деб айтган онам ҳақли эканилкини эсладим. ..
Жалолиддинни наридан бери ўқиб қўлимга учган шаклдаги қора матога тикилган дуони берди, болангизнинг ухлаганида ёстиқининг остига қўйинг деб .
-Кетаркан уйингизнинг чиқиш дарвоза эшики маҳалла комитетига қараб тургани ёмон экан деб айтди. 
Имом имонсиз ўлиб кетгур, инсон қиёфасига кирган маҳлуқ, мани ким деб ўйлади ит эмган,эчки соқол?.... 
Аслида мачитда имомлик қиладиган имоmларнинг банданинг ҳаққидан қўрқадиган тақвадор, ҳақиқий диндорлари бармоқ билан санасанг бешга бормайди.
Маҳалланинг имоми унитган бўлса ҳам мен унитмагандим шу имонсиз эди Сафар ака билан никохимизни қийган. Маҳҳалланинг имомида имон бўлса ўзи никох қийган аёлга юқоридаги гапни айтармиди инсон қиёфасига кирган шайтон...
Ўзим ақмоқман Иброҳимнинг хотинини гапига кириб касал ўғлимни мачитга борганим учун
Мачитнинг мехробидан чиққан чаён, орқасида ҳар кун неча одам рукуга бош қўйяди bu iblisning ichki dunyosini tanmay?
Шу voqealdan кейин hozir ham ўзини имом деб танитадиган руҳсизлардан нафратланадиган бўлдим. 
13.02.2017 yil. Lausanne.

суббота, 11 февраля 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 93 қисм.









93 қисм.



   Кўча дарвозанинг эшикидан чиқиб катта йўлдан ўтаман дегандим, қарасам машина келаяпган экан уни ўтишини кутиб турдим.Ўтиб кетганидан кейин маҳалла комитетига қараб бораканман маҳалла комитетининг атрофини ўраб олган форма кийган ва форма киймасдан эгасиз итдек санғиб юрган инсон қиёфасидаги "иблис”ларга, кўзим тушди улар мени, мен уларни танигандим.
Уларга этибор бермадим, ҳудди улар йўқдек йўлимга давом этдим.
Бир неча кундан бери уйдан чиқармай қамоқдаги мабҳбусдек сақланганим учун қора қишда ёққан ёмғирдан кейинги намҳуш ҳаво бирам ёқимли туйилдики, ўзимни қушдай енгил ҳис қилдим тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб, нафас олдим.
Маҳалла комитетининг ён атрофига кўчма ўчоқлар қурилган бўлиб унда нимадир пишаяпган шекилли, буғи осмонга кўтарилаётган катта қозоннинг атрофида ошпаз қўлида катта қора капгир билан айланиб юрибди.
Энди маҳалла комитетнинг эшикининг темир тутқичига қўл чўзгандим-ки, очмоқчи бўлиб ердан чиқдими, кўкдан тушдими билмай қолдим, ҳозиргина деворнинг тагида сигарет чекиб турган формасиз ментлардан бириси югуриб келиб йўлимни тўсди.
-Сизга уйдан чиқишга ким руҳсат берди? 
-Равил акадан руҳсат олдим.
-Қаерга бораяпсиз?
-Бозорга дедим кесатиб.
-Саводингиз борми ўзи, ўқиб кўрмаяпсизми, тепадаги таберада нима ёзилганини, “сайлов участкаси” деб ёзиб қўйибди ўқловдек қилиб, президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовга оваз бермоқчиман, ёки ҳаққим йўқми сайловгв қатнашишга?
-Ҳаққингиз бор.
-Унда нимага сўрайяпсиз билмайдигандек?
-Майли киринг, деди бўшашиб.
-Раҳмат... дедим кесатиб.
Ичкарига киргандим катта зал мен танимайдиган одамлари билан лиқ тўла эди.
Улар танимасамда, узоқдан яқиндан кўрганим маҳалламизнинг одамларига ўҳшамасди. 
Одам кўпликиданми, ёки тинмасдан сигарет чекканлари учунми ҳавоси одамни бўғадиган холатда дим эди.
Сигаретнинг туманидан одам- одамни, кўриб бўлмайдиган холга келганди.
Одатда сигаретни очиқ ҳавода биронтаси ён атрофимда чекса юраким сиқилиб, нафас ололмайдиган менинг учун бу ерда узоқи билан беш минут қолиш ўлим билан тенг эди.
Лекин мақсадимга етмоқ учун учун чидашим керак.
Қарасам ўртага катта стол қўйилган бўлиб устида тўрт тарафи ёпиқ фақат ўртасида сайлов қоғази сиғадиган тешик қолдирилган картон яшик.
Ҳамма кутилмаганда кирганим учун кўзларини ўқдек қадаб менга қаради.
Мен улар мени келишимни кутмаган шекилли ҳаммасининг юз-кўзида, саросима пайдо бўлди . Шундан билдики,”итдек изғиб юрган иблислар” ҳар ибр маҳаллалини минг марта текшириб кейин ичкарига киритганлар.
Менинг сайлов ўтаётган маҳалла комитетининг биносига киришим уларнинг бошига кўкдан қора тошдек тасир қилди.
Мени сал кам бир ҳафтадир кундир қуролланган КГБнинг, лайчалари уйдан чиқармай қўйган уй қамоқида сақлавяпган эдилар. 
Кўрдиларки, улар мени тўрт девор ичида сақлаганлари билан мақсадига эриша олмадилар. Мен бемалол сайлов участкасига кириб келдим.
Мени қоравуллаб турган "қуролланган қийтириқлар овучини ялаб қолавердилар”.
Олдин уларга наоишкорона қўлимдаги сайлов блютенини кўрсатдим. Кейин уни чўнтакимга солдимда, курткамни ичидан талабларим ёзилган панкартни, очиб ерга ўтириб олдим ва агпира бошладим. 
« Ҳаммаларингиз яхшилаб эшитинглар мана шу маҳалла атрофини ўраб олган КГБнинг ходимлари ҳам эшитсин. Менинг хўжайиним Сафар Бекжон туҳматга учраб 1993 йил. 27- Июлда. Шаҳардаги яшаб ўтирган уйимни йиқиб мени бу ерга мажбуран кўчириб келдилар, Уй савуқ томи тешилган ҳар куни ёмғир ўтади. Бунинг оқибатида ўғлим касал бўлиб қолган поликлиникага олиб боргандим,ҳамшира ҳақорат қилиб ҳайдаб юборди: "сани болангни доктор” лар даволамайди деб. 
Қаерга борсам КГБнинг ходимлари искович итдек кузатади.
Жонимдан тўйиб 14-декабрдан бошлаб очклик эълон қилгандим, агар Сафар Бекжонни озод қилмасаринг 25 декбрда “ўзимга ўк” қўйяман деб, бу итэмганлар мени уйдан чиқармай автоматлар билан қамаб ўтирибдилар.Ҳозир ҳам бу ерга сайловга оваз бераман деб алдаб чиқиб келдим” деб бетон заминга чўкаллаб ўтириб олдим.
Менинг гапимни эшитган маҳалла комитетининг кабинетини тўлдириб турган одамларнинг ҳаммаси атрофимни ўраб олиб ёзган панткартимдаги талабларимни ҳам ўқий бошладилар. Ҳатто ташқарида юрган одамлар ҳам кириб ўқиди.
Бир пасда кабинентда оёқ босадиган жой қолмади.
Жуда кўпчилик одамлар ўқиб кетарди ўрнига янги-янги одамлар келарди.
Бир вақт маҳалла комитетининг раиси Убайдулло оға Серсенбоев ёнимга келиб-
-Қурбоной энди тўҳтатинг етар.
-Сиза нима ўзимни ўлдиришга йўл бермадилар тинч қўйинг мани жонимдан тўйдим.
-Шунча дардингиз бор экан нимага менга айтмадингиз?
-Қўлингиздан нима келади.
...
Убайдулло оға кетди бир вақт вақт юзи бўздек оқариб кетган Равил ака келди кабинетдаги ҳаммани чиқариб юборди Қурбоной билан ўзим гаплашаман деб.
Иккимиздан бошқа ҳечким қолмади кабинетда.
-Туринг, Қурбоной нам ерда ўтирибсиз касал бўласиз.
-Сизга нима зотан тирик мурдадан нима фарқим йўқ.
-Юринг уйингизга?
-Бормайман, ўлишим керак яшашни истамайман.
-Болангиз бор-ку, нимага ўжарлик қиласиз?
-Мани ва ўғлимни инсонча яшашимга бари-бир, қўйишмайди, фақат ўлсам қутиламан ҳаммасидан.
-Қурбоной яхшиликча ўз истакингиз билан чиқнг бўлмаса улар келиб икки оёқингиздан судраб олиб чиқиб кетадилар, сизга керакми шундай холатда чиқишингиз?
-Ўлимни бўйнимга олган инсонман.
-Бар бир яхши эмас.мен сизни тушунаман улар тушунмайди.
-Сиз ҳам тушунманг!
-Ҳурмат қилгани хурмат қилиш керак.
-Кўзларига қарадим.
Кўрдим-ки, Равил ака менинг яширин мақсадимни билган ва билиб туриб менинг афтдахол холимга ачинганидан руҳсат берганликини кўзларидан билдим.
Ортиқча инжиқлик қилмай ўрнимдан турдим. 
-Қўлингиздаги панкартни менга беринг?!
-Менда қолса чи хотира бўлиб
-Йўқ, беришингиз керак.
-Майли деб қўлига тутқаздим.
-Уйга қайтиб келдим.
Абдуқаюм билан Саула кутиб ўтирган экан уларга бўлган воқеани айтиб бердим.
-Яхши қилдингиз маҳаллага комитетига бориб,уларгак имликингизни эслатиб қўйдингиз.
-Сизларга катта раҳмат.
-Саула бир чой қўй Қурбоной иссиқ бир коса чой ичсин.
-Саула чой дамлади.
"Равил ака олдирди Қурбоной есин жуда холдан тойган касал бўлиб қолмасин" деб Абдуқаюм тарелкада шашалик билан иккитта нонни ўртага қўйди.
Мен ўз “норозилик аксиям” билан яхши иш қилдими йўқми билмадим?...
Лекин мени Аҳтам Розиқов алдаган эди.
Негаки менинг “очлик” қилганим ҳақидаги ёзган “талабномам” ҳақида “Озодлик” радиоси бир оғиз ҳам хабар бермади.Чунки Аҳтам Розиқов юбормаган бўлган.
Шу воқеадан кейин уйга келган Аҳтам оға уялмасдан “ёзган талабноамангизни Озодлик” радиосига юбордим деб айтганди.
-Индамадим.
Кейинчалик эшитсам Равил аканинг менга қилган инсоний яхшилики ўзига қимматга тушган экан кейинчалик бу ҳақдўа тасодифан кўчада учрашиб қолганим маҳалладаги Сафар аканинг дўсти Иброҳимни айтиб берди.
- Сизнинг маҳалла комтетига бориб тўполон кўтарганингиз учун Равил ака ишдан ҳайдалган.Ҳатто Бектемир туман милициясида ишлайдиган Қаҳрамон ака бизларга Сафар Бекжоннинг уйига кўп борманглар янгани босган қадамини кузатаяптилар деган. Шунинг учун бизлар сиздан ҳабар олгани келмаяпмиз келинойи.
-Майли Иброҳим мен сизлардан ҳафа эмасман ўз кунларингизга соғ бўлинглар.
Абдуқаюмнинг менга қилган озгина яхшилики унга ҳам қимматга тушганди.
Shу воқеадан кейин Абдуқаюмни тез-тез ўша қозоқ хотин орқали маҳалла комитетига чақириб турардилар.
Бир куни жуда жаҳли чиқиб келди.
“Мендан сенга ёмонлик қилишимни талаб қилаяптилар” мен буни қилмайман деб айтдим.
Кейинчашик ҳам Абдуқаюмни маҳалла комтитеига тез-тез, чақириб суҳбатлашидиган бўлди ментлар.
Мени кузатиб юрадиган қозоқ хотин ҳам ҳар нарсани баҳона қилиб уйга кўпроқ келишга бошлади уни кўрса Абдуқаюмнинг оёқи ҳам титрайдиган бўлганди.
Оҳири бўлмади шекилли Саула ўғилчасини туққанидан кейин маҳалладан бошқа уй топиб кўчиб кетдилар.
Бутунлай ёлғиз қолдим.


9.02.2017 yil: 

пятница, 10 февраля 2017 г.

Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,




Алишер Навоий





Бадойиул-бидоя                                              (Гўзалликнинг бошланиши)

Оҳки, ишқ айлади шайдо мени, 
Солди жунун кўйига савдо мени.

Ишқ ила савдо бўлубон муттафиқ, 
Айладилар даҳрда расво мени.

Дашт аро Мажнун
  демайинким, вуҳуш, 

Келдилар айларга тамошо мени.

Кимники ишқ истади қатл эткали,
Ҳажр равон айлади пайдо мени.

Кимки мени ўлтурур, ул тиргузур,
Йўқса қочар, кўрса Масиҳо мени.

Дайр эмас эрди ерим, озғуруб,
Солди буён бир бути тарсо мени.

Войки, ўлтургали қилмас писанд,
Ишқ яна кимсани илло мени.

Соқийи гулчеҳрадин ошуфтамен,
Демаки, маст айлади саҳбо мени.

Ёр Навоийни тилаб, эй кўнгул,
Ё сени ўлтургусидур, ё мени.

среда, 8 февраля 2017 г.

Тугилиш пора, улсанг кафан порага.....









“Манга информация келаяпти – энг катта порахўрлик роддомда"
 Узбекистон давлат рахбари Шавкат Мирзиёев.


Жаноб Шавкат Мирзиёев поранинг каттаси ёки kичкинаси булмайди. 
-Пора давлат идорасининг каерида мавжуд булса бу ишнинг химояси юкорида деганидир.
Пора хар kандай давлатни емиради. Хатто Совет Имперясининг гоявий ишончсизлигидан эмас, порахурлик окибатида олдин,  иктисодий кейингина сиёсий чукди.
Узбекистон куринишидан яхлит бир давлат куриниши мумкин. Порахурликнинг маскаси ички душман яратиш маскасидир. 
Жаноб Мирзиёев, 
"- Aгар Узбекистон давлати яхлит бир хокимият ва бошкарув остида булса ички душман яратиш тухтатилсин. Бу тухтатилса порахурликнинг маскаси чикарилади.
Жамиятда кимнинг-ким эканлигини куриш имкони пайдо булади. Ёлгон маскасига бурканган бошкарувнинг бутун пагоналари халк билан юзлашади.
Ана ушандагина тугрикхонадан кабргача порахурлик гирдобига кумилган режимни тугатиш учун жасоратли инсонлар майдонга чикади.
Аммо бу жасоратли инсонларни Сизга ухшаб маска кийганлар майдонга чикара олмайди. 
Лутф килиб маскангизни эчинг. 
Сиз ва оилангиз даромади ва давлатга бераётган соликларингиз хакидаги маьлумотларни эълон килинг.  
Сиз ва хукуматингиз уз моддий даромадлари хакида ва шахсий бойликлари хакида халкимизга хисобот беринглар. 
Балик бошидан сасийди китлар думидан чирийди. 

Сафар Бекжон.                                    08.02.2017

Босим утказиш воситаси





       Узбекистон сиёсий казонини кайнатаётган, учокга утин калаш давом этмокда. 
Россиянинг иркчи ташкилотларидан биттаси булган Гумелёв маркази Афгонистоннинг энг жанубий минтакасидаги
 узбек жангарилари хакида хабар таркатмокда. 
Максад якин кунларда Узбекистонга келадиган Владимир Путиннинг химоясига мухтожликни ташкил килишдир. 
Узбекистон хокимияти ичида сиёсий-иктисодий, пагоналарини булиша олмаётган эски вассаллига арбитражлик килиш имкони тугдирилмокда. 
Узбекистон чегараларидан бир неча минг км узокда жойлашган УИХнинг,  улдирилган рахбари Тохир Йулдошнинг  угли 3000 кишилик жангарига рахбарлик килмокда деган гийбатшунослик асари оркали куркув яратилмокда. 
Бу ички низоларни,  гиж-гижланаётган узбек сиёсий элитасига куткарувчилик таклифи билан келаётган Путинизм сардори учун жангарилар хакидаги афсона асосий босим воситасидир. 
Россия махсус хизматлари 1990 йилларда Узбекистон Исломий харакати ичида  катта нуфузга эга эди. 
Тохир Йулдош ва Жума Намангонийлар Тожикистонни Россия верталётларида, автобусларида ва  харбий маслахатчилари ёрдамида тарк килишганди. 
Афгонистондаги харбий лагерларда россиялик терор мутахасислар хар доим булиб келишган. 
Тохир Йулдош ва Жума Намангоний орасидаги келишмовчилик:  Русларданми  ёки Вахобийлардами,  харбий ёрдамини-ми олишимиз керак деган масалада келиб чикканди. 
Тохир Йулдошни 1999 йилдаги Тошкент портлашларида  кугирчок сифатида ишлатилиши Жума Намангонийнинг улими 
билан якунланди. Ташкилот 11 сентябрда АКШнинг терорга карши бошлатган уришида Паштунлар химоясидаги таркок  бир гурухга айлантирилди. 
Ислом Каримовга босим килиш учун восита булган бу ташкилот урнига "Акромий"лар, гурухи яратилади ва  Узбекистондан   АКШликларни хайдалишида  бир марталик фойдаланишди ва ем килинди. 
Гарб  эмбарголари ва шу кунларда энг якин иттифокчиси булган Лукашенкодан зарба еган Владимир Путин жаноблари  Узбекистонга босим  утказа оладиган воситалар изламокда. 
Исломий кучлар узбек хокимият кучларини куркитувчи вахима булишдан узоклашмокда.  Буни кайтадан жонлантириш учун Ички Ишлар вазирлиги ва МХХ ичкарисидаги "путинист" одамлар оркали амалга оширилмокда. 
Мухолиф кучларни камокда тутишга давом эттирилиши ва чет элдагиларни коралашга давом эттирилиши бу программада кузда  тутилганга ухшайяпди. 
Акс холда хозир хар  кандай даврдан хам энг катта эхтиёж булган чет эл сармоясининг й ули тусилмаган буларди. 
Шавкат Мирзиёев сиёсий-иктисодий реформалар утказишга карор беролмайдиган заиф куч деб танитилмокда.  
Уз имижи учун булса хам беш-олти сиёсий махкумни оммавий авф килишга журъат этолмайдиган даражадаги хукуматга маслахатлар бераётган инсонлар соф ниятли эканликларидан шубхаланмокдаман. 
Хар узбек оиласига 100 та тавук боктириш таклифи Призедент савиясидаги иш эмас. 
Бозор иктисодиёти даврида планли топшириклар берадиган рахбарлик методини кун тартибида ушлаб туриш чер эл сармоясини куркитадиган фикирлардир. 
Хуллас,
 Путинизм гояси якин кунларда Узбекистондаги ички сиёсатгa  хакамлик кила олиши учун керак булган шартлар ташкил килинмокда.

Сафар Бекжон.                                                                                              08.02.2017

вторник, 7 февраля 2017 г.

Бойлик зиёлийлик белгисими?



 
S.Bek. yogli boyok. 40x60 sm


Интернетга кириб бирон нарса ёзиш имконияти булган хар инсон, зиёли бўлди дегани эмас!  

    Халкаро микиёсдаги геополитик масалаларда, шундай фикрлар ёзишади-ки, йиллар маъбойнида татқиқот олиб бориш орқали ёзилган мақолалар бир тийин эмиш.

Бу шарлатанлар интернетлардан чиқиб "машҳур" бўлишиб,  халкаро радио, тв. ларга таклиф килинмокда.

Ўзбеклар худди мана шу шарлатанлардан иборат деган фикирлар уйғотиш максад килинганлиги аник.

-"Мустакиллик бизга нима берди?"...

Шарлатанлар ўзларига минбар топишга қийналишмаяпди.

Уларга; ўзбек жамиятида ижтимоий-сиёсий фикр уйғота оладиган савидаги, инсонлар каби муомила қилингаяпганлиги, бунакаларнинг сафини кўпайтирмокда.

Ўзбекистоннинг мустакил давлат бўлишига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган; бугун-ги, диктатуранинг малайлари учун муқаддас нарса қолмаган.

Путин Ўзбекистонни сўрагани келса хотинини қўшиб берадиганлар топилади. Давлатчилик тараққиётида диктатура режимини тиш-тирноқи, билан химоя қиладиган хизматчилари, ўз халқини сотадилар. Xатто уруш ва очликлар булиши мумкин... давлат мустакиллигини чўнтагини тўлдириш билан ўйлайдиган, артисларни доҳий деб ўйладиганларни кўзлари мустакил ватанимизнинг бир сиким тупрокига тўлсин! Агар насиб килган бўлса. Отарчи, артистлар советлар вақтида ҳам,  мустакиллик вақтида ҳам ҳокимият, мафия хизматида эдилар.

Бугунги кунда диктатуранинг хизматидалар.

Ва халкимизга “дангаса”лар, “гостарбайтер”лар, суриси дейишдан куркмаяпдилар. Чунки уларни камбагал тўйига чақира олмайди-да. Юлдуз Усмановага бериладиган пулни камбағал умр буйи йиғa олмайди. Шералига бериладиганни айтмаса хам булади. Озодбек Назарбеков дегани халкимизни очикчасига ҳакорат қилди. Бир неча ой кўринмай юриб яна пайдо булди. Шукурулло Исроилов дегани эса Америкадан туриб халкимизни ҳакорат қилди. Ҳатто узр сўрашни хам ўзига эп курмади.

Чунки одамлар барибир туйларда қистир-қистир килишаяпди.

" -Шукур Ока тўрга ўтинг" деб соясига сиғинишаяпди.


   “Халк ҳофизи “ , унвони артислик учунгина, берилмайди.

Хатто советлар атеист бўлишига қарамай “ҳофиз”лик, унвонини қадимда қандай берилган бўлса ўша шартларга риоя қилган ҳолда берди.

Бугунги артистлар уялмасдан “хофиз”ликга, давогар бyлишмокдa!

Мақомларнинг ҳаммасини билиш етарли эмас!

Халк Хофизи Куръонни ва илохий ривоятларни хам билиши керак!

Туйчи хофиз рухи урсин, илоҳим бугунги “отарчи хофиз”ларни!

Нима-га, энди бу одам артистларга қарши ёзаяпди дейдиганларга:

Бугунги ўзбек жамияти диктатура остида. Эркин йиғилишлар ўтказиладиган имконлар йўк. Тўйлар эса жамият йиғиладиган ягона имконларидан биттаси. Артистлар эса бу эркин йиғиндаги ягона нотиқ. Биз 1980 йиллардан бошлаб бу ишларга аралашганмиз. Факат давлат тили, мустакиллик, озодлик хакидаги ғояларимизни бу йиғинлар орқали халкимизга тушунтирганмиз. Бутун воситалар орқали фикирларимизни халкга етказдик.

Бугун эса мустакилигимиз таҳликада!

Артистлар аллакачон Путинпараст бўлишган.

-Мустакиллик бизга нима берди, мардикорларними?

Олдинлари унақайди, бунакайди...

Ҳуллас Ўзбекистоннинг келажаги қил устида турибди.

Катталаримизнинг тинмасдан чет эллардан уй-жой, олишининг сабабларидан бири ҳам Путинизмнинг Ўзбекистонга етиб келишидан қўрқув.

Ҳар эҳтимолга қарши “запасной аэредром” керак уларга.

Ишсизлик ва қашоқлик, халкни ғойибдан келадиган қутқарувчини кутаяпган умидсизларга айлантирган. Диктатор ва унинг малайлари тинмасдан мустақиллик ҳақида гапиравериб юзсиз сурбетларга айланишган.

Мустақиллик учун курашганлар бугун ё камокларда ёки сургундалар.

-Путиннинг пропоганда машиnаси:

“Ўзбек мардикорлари йилига 5-6 миллиард $ пул жунатди Россияда 5-6 миллион узбек бор» деган расмий ахборотни 2 йилда 6 марта тарқатди.

Йиллик хисоботлар йилига бир марта бўлиши керак эмасми?

(2012 йилда 4.5 миллиард $, 2013 гача бу хисобот 6.6 миллард $ кутарилди) Ўзбекистондан Россияда 5-6 миллион узбек ишламокда “пропоганда”сини , олайлик. Ўзбекистоннинг 30 миллион ахолиси бўлса.

Ишга яроқли 18 ва 65 ёш орасидаги инсонларнинг сони 8-10 миллион.

Статистик хисоботлардан қараганда.

Агар Ўзбекистондан фақатгина Россияда ишлаяпганлар сонини олиб ташласак кўчада одам колмайди. Бу Путинизм пропогандасининг ўзбекларнинг шурури остига жойлаяпган қарамликни келтириб чиқаришга қаратилган пропогандасидир. 
“Кора пропоганда”, дейилади буни мутахасисликларда.

Россия ҳукуматига қарашли миграция ташкилоти ҳар йили БМТ га, аниқ лўнда қилиб берган малумотномаси:

“Россия Федирацияси ҳудудларида доимий ва вақтинча яшаяпган Ўзбекистонликлар сони 1 миллион 600 минг кишидан иборатдир. Норасмийлар тахминан 400 мингга ҳисобласак 2 миллион Ўзбекистонлик Россияда қолмокда.

2 миллион ўзбекнинг йилига 5-6 миллиард пул жўнатиши шубҳали.

Ярмини ўзларига ҳаражат қилишганини ҳам ҳисобласак 2 миллион узбек Россияда 10-12 миллиард $ ишлаяпди дегани.

Бу мумкин эмас.

Ўзбекистондаги диктатура аслида ўз соясидан хам кўрқади.

Мард бўлса бу маълумотларни ё рад килсин, ёки Путин пропогандаси остида эканликларини, Ўзбек халкини қуткарувчиси Россия “Putinizm” и ,   десин!

Вассаллик, вилоят губернаторлигиям бўлаверади бизларга дейишсин!

Биз сизларни “сиёсий диктатор” эканлигигизни биламиз!

Ватан хоинимисизлар ёки иктисодий сиёсий талончимисизлар билишимиз керак?!

Отарчилар, сотарчилар, Ўзбекистон мустакиллиги учун курашганлар ва уларнинг издошлари “хокимият ва мансаб” , учун уруш килишни узига эп кўришмадилар.

Қонли тахт карак эмас уларга.

Аммо мустақиллик кетадиган қўлдан кетадиган бўлса қурол билан кураш.......

Зотан давлатлардаги бутун ўзгаришларни бир ҳавуч инсонлар қилади.

Бир ҳавуч инсон хар eрда топилади.......



Uzdem Fund Suisse раиси

Сафар Бекжон


Lausanne. 17.04.2014

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...