понедельник, 1 июня 2015 г.

Ким кейинги курбон?



"Узбекистон Халк шоири Рауф Парфи, Узбекистон Халк ёзувчиси Шукур Холмирзаев, буюк шоирлар Чулпон Эргаш ва Маъруф Жалил очликдан улдилар. Ким кейинги курбон?"
Ёзувчи ва адвокат. 
Исфандиёр


   Ушбу сатрлар Ёзувчи Исфандиёрнинг "муаллифлик хукуклари" ташкилоти устидан ёзган шикоят аризасидан олинди.
Мен анчадан бери Узбекистондаги матбаачилик масалаларидан узокдаман. Ижодкорларнинг калам хаклари масаласида "шикоятмакола" кораламасидан бошка хабар олган эмасман. Мен Узбекистон ижодкорлари орасида Халкаро Ёзувчилар парламентига аъзо булган ижодкорман. Калам хаки ва муаллифлик хукуки Халкаро келишувлар химоясидаги масаладир.  Узбекистон хукумати бу хужжатларни имзолаган ва Oлий Kенгашда тасдиклаган. Шу вактгача Узбекистон ижодкорлари факат макола ёзиб танкид килишдан нарига утмаганлар, уз хакларини талаб етмаганлар. Ёзувчи Исфандиёрнинг маколашикоятини   бу хукукий тамойиллардан келиб чикиб  хужжат деб булмайди. Mаколада танкид килинган масала хакида оддий бир ариза  ёзиш фойдали булган буларди.  Лекин бунака аризани ёзиб тагига имзо куядиган мард шу вактгача  топилмаяпти.  Халкаро хукук нормасига кура чойхона гуринги асосидаги, киноя шаклида ёзилган  шикоятлар махкамаларга тагдим килинмайди. Ёзувчи Исфандиёр бир вактда адвокат хамдир. Русча ижод килсалар хам узбекча биладилар. Ушбу маколани укисалар "Узбекистон муаллифлик хукуклари ташкилоти" устидан килган шикоятномасини хукукий хужжат холида тегишли ташкилотларга жунатадилар деб умид киламан. Акс холда ушбу  "ариза" хам навбатдаги шикоятшунослик маколаси сифатида интернет оламида изсиз  йуколиб кетаверади.


Хурмат ва эхтиром билан 

Сафар Бекжон
Халкаро Ёзувчилар ташкилоти аъзоси.

Lausanne. 
Switzerland.

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?  Англия бу Қироллик конституцион Монархия. Ўзбекистон Конститутцион унитар давлат....