среда, 17 июня 2015 г.

Адолат излаган узбеклар...

Гарб сиёсий доираларида ва матбуотида Узбекистонликлар ва ИШИД богликлиги тугрисида мухокамалар бормокда. Биз анча йиллардан бери Узбекистон масаласида Гарб катта хатога йул куймокда деган фикирни айтиб келмокдамиз. Манa бугунга келиб,  бу хатони кандай килиб тузатиш керак деган масала Гарбнинг бошини огритаяпди. Сабаби мактаб курмаган, замонавий техналогияларни билмайдиган паштун ёки араб мужохидларини енгиш мумкин эди. Аммо окимишли янги замон техналогиясини ва харбий таткикотларини биладиган Узбеклар ИШИД сафларини тулдирмокда. Башир Асадни йикитиш учун Гарб химоясида тузилган бу ташкилот эндиликда габрга хизмат килмай куйиш эхтимоли кучли. Аммo бизни Узбекистон билан боглик тамонлари кизиктиради. Хар ким уз экканини урсин. Узбекистон уз таморкасига нима экди. Зулум экди, албатда зулум хосилини бир кун узи уради. Фолбинлик килишнинг кераги йук. ИШИД сафларидаги (турли хисобларга кура 2000 дан 5000 мингача) узбек мужохидидан атига 500таси бир кунмас бир кун Узбекистонга кириб келишини тасавур килин-га. 20 йилдан бери тинмасдан техникавий ва диний талимдан утказилаяпган Афгон аскарлари мужохидларга дош беролмаяпди. Узбекистон армияси мавжуд режимга хеч кандай манавий богликлиги йук. Казармада офисерлар олдидаги ура-урачилик жонли урушга ярамайди. Давлатдаги оммавий порахурлик узбек армиясини хам уз гирдобига тортган. Кучли куроллаr борлиги,   хали бу кучли армия дегани эмас. Халкинг бир кисмида исломий давлатчилик шаклига кизикиш борлигини хам хисобга олсак,  вахим бир келажак узбекистонни кутаяпганини курсатмокда. Мухтамал зулумга карши зулум ишлаяпган диктатор Каримовнинг окибати Саддам ёки Каддофийдан баттар булиши мумкин. Бу эса гарб учун айни муддао булган буларди. Албатда гарб деганда биз халк ёки сиёсий элитани назарда тутмаяпмиз. Халкаро ва ички урушлардан энг катта фойдани, дунё молявий имконларини уз кулида тутган кишилар кичкина миллатдан чикканлардир. Улар Каримовларнинг фожиявий тугатилишидан манфатдордирлар. Худди Саддам, Кадофий.... ларнинг 30-40 йил ичида уз халкидан талаган миллиардлари бу кишиларнинг кулида колгани каби Каримовларнинг хам бойликлари уларга колади. Бу кишилар бугун кулларидаги матбуот ва баъзи махфий кучларни ишга солганлар. Узбекларнинг умумисломий халоскорлик фикирларини жонли харакатга келтира оладиган мутахасисларини бу ишга жалб килишган куринади. Содда узбеклар бу тузокка туширилиб кейинчалик ИШИД хамкорлари сифатида кулга олинмокда. Бу жараён шовшувли матбуот хабарлари билан тулдирилмокда. Агар худди шу метод бошка халкларга ишлатилганда эди,  узбеклардан купрок киши бу масалада кулга олинган буларди. Нимага энди айнан узбекларни бу тузокларга туширишмокда?
 Максадлари нима? 
Бизнинг кузатувумиз:
"-Мана  куринглар-ки Каримов диктаторлиги тугри. Узбеклар демократяга тайёр эмаслар. Каттиккуллик керак"  - демокдалар. 
Каримов зулумни кучайтирмокда. 
Натижа ва окибат: 
дунё молявий мафяси учун Узбекистон,  исталган пайтда портлайдиган порох майдонига айланмокда. Улар яхши биладилар-ки зулум зулумни келтириб чикаради. 
Бундан 4 ой олдин эълон килган маколада бугунги мухтамал вокеалар ёзилганди. Куринган кишлок учун йул сурашга хожат йук. 






     Нимага узбеклар Узбекистонда йукотишган адолатни, Гарбда топмадилар. 
У ерда туриб адолатсизликга чек куйа оладиган бошка кучларни излашмокда. Улар кучиб келган Гарб дунёси шахсий имконларига жавоб берди. Аммо улар учун асл адолат булиши керак булган Узбекистон эди. Улар уз мамлакатларидаги адолатсизликни Гарб билан хамкорликда эмас, бошка кучлар оркали хал килишга ишонишмокда.
Мени кузатиб келаётганлар билишади-ки, мен хеч качон давлатимизнинг шариат асосида бошкарилиш тарафдори эмасман. Халк диндор ва иймонли булиши хукуматни адолатли килиш кучига ишонган сиёсатчиман. 18 йилдан бери гарбда яшамокдаман. Гарбнинг Узбекистондаги адолатсизлик учун килини кимирлатганини курмадим. Инсон хукуклари, сиёсий махбуслар масаласи геополитик ва иктисодий манфатлардан келиб чикмокда.....
24 йилдан бери диктатура остидаги инсонлар Узбекистондаги ахволни бировлар келиб яхшилаб беришига умид килишга ургатилди. (130 йиллик асорат Ок подшо, кейин эса Москвадан келиб адолат тиклаб берилишига ургатилган). Узбеклар хатто Каримовга мухолифат булганларга дагдага килиб мактублар хам ёзишганди:
Мухолифат нима килиб утирибди? Адолатни тикламайдими?.... Чет элларга чиксам бутун дунёдан ва узбек мухолифатидан хисоб сурайман - деб ахд килганлар хам талайгина.
Ва нихоят Гарбга чикилади!
Оз вактда ичида Узбекистонда колган адолатсизлик хакида хеч ким дард килмаяпгани курилади. Мухолифат дегани хам,  кулида куроли ва моддий капитали булмагани учун хурмат-иззат курмаяпди.
Унда адолатни ким тиклаб беради?
Бировлар;
 пулим булса хамма нарсани кила оламан, адолатни хам сотиб оламан. Харкандай режимда булсаям Узбекистон менга бир тийин-     
дейдиган узбеклар хам бор. Бошкалар  кулидан нима келса килавеерсин, менга нима? -демокда.
Узбекистонда экан:
четга чиксам Каримов адолатсизлигини бутун дунёга айтаман, ватанимда колган барча эзилганларга ёрдам булади, - деб арзу килинмокда эди.
Аммо хаммаси сароб!
Гарб, Узбекистондаги диктатура хакида уйлаяпганиям йук.
Хар кимнинг адолати узига керак.
Аммо Узбекистонда колиб кетган дустларга вада берилгандику. Фалончи бу дунё майишати учун моддият оркасидан йук булди,- десинларми?
Узбекистондаги адолатсизликни тухтатадиган ишoнса буладиган биронта куч куринмаяпдими?
Албатда,  бутун дунёда адолат урнатишга ваъда бераяпганлар бор.
ИШИД....
Ватанидаги ва дунёдаги адолатсизликга карши дейилган ташкилот, мамлакат, жиходчилик.....
Дунёда кайси халкга "канчалик адолат"  берилиш, таксимотини килиб беряпган "мавхум куч" кулидаги копконга караб йулга чикилади....
Хеч нарсадан бехабар содда,  адолат изловчи узбеклар....
Матбуотда хабарлар;
Якинда Каримов кайта сайланиши аник... узбеклар давлатчилик тузумлариниг барчасига карши уруш эълон килган кучлар тамонга гурас-гурас кетмокдалар....
Э...... койил.


Сафар Бекжон.

27.02.2015

Дэвид Кэмерон Туркистон

Ангиля Имперясининг ишончли вакили Тошкентда. Дэвид Кэмероннинг Туркистонга келишининг парда орқасидаги сабаблари тўғрисида маълумотлар ва н...