воскресенье, 26 января 2020 г.

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ




                 
                  ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ



1948 йил, 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217 A (III) кўрсатмаси орқали қабул қилинган ва эълон қилинган.
Преамбула
Инсон оиласи барча аъзоларига ҳос бўлган қадр‐қиммат ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси бўлишини эътиборга олиб,
Инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва оёқ‐ости қилиш одамзод виждонини ўртаётган ваҳшийларча қилмишларга олиб келганини ҳамда кишилар сўз ва маслак эркинлиги соҳиби бўлиб, қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли бўлиб яшайдиган дунёни бунёд этиш одамларнинг нуфузли интилиши, деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб,
Инсон сўнгги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён қилиб бош кўтаришга мажбур бўлмаслигининг олдини олиш мақсадида инсон ҳуқуқларни қонун изми билан муҳофаза этилиши зарурлигини эътиборга олиб,
Халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш зарурлигини эътиборга олиб,
Бирлашган Миллатларнинг халқлари Уставда инсоннинг асосий ҳуқуқларни, қадр‐қиммати ва инсон шахснинг беназирлигига ҳамда эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлигига ўз ишончларини тасдиқлаганликларни ҳамда катта ҳуқуқ билан ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитини яхшилашга ёрдам беришга қарор қилганликларни эътиборга олиб,
Аъзо бўлган давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ялпи ҳурмат қилиш ва риоя этишга ёрдамлашиш мажбуриятини олганликларни эътиборга олиб,
Ушбу ҳуқуқлар ва эркинликлар тусини ялписига тушуниб олиш мазкур мажбуриятни тўла‐тўкис бажарилиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлади.
Бош Ассамблея
Инсон ҳуқуқлари мазкур умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришига интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти ҳамиша ана шу декларацияни назарда тутиб маърифат ва илм йўли билан ушбу ҳуқуқлар ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига ёрдам беришга интилишлари ҳамда миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирла йўли билан ҳам, ушбу ҳуқуқлар ва эркинликларнинг Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва мазкур давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига керак.
1‐модда
Барча одамлар эркин, қадр‐қиммат ва ҳуқуқларда тенг бўлиб туғиладилар. Ул
ар ақл ва виждон соҳибидирлар ва бир‐бирларига биродарларча муомала қилишлари зарур.
2‐модда
Ҳар бир инсон, бирор бир айирмачиликсиз, ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий эътиқоди ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқишидан, мулкий аҳволи, қайси табақага мансублиги ва бошқа ҳолатларидан қатъи назар, мазкур Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқлар ва эркинликлар соҳиби бўлиши керак.
Бундан ташқари, инсон мансуб бўлган мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий, ҳуқуқий ёки халқаро мақомидан қатъи назар, ушбу ҳудуд мустақилми, васийликдами, ўзини ўзи бошқарадими, ёки мустақиллиги бирор бир тарзда чекланганми, бундан қатъи назар сира айирмачилик бўлмаслиги керак.
3‐модда
Ҳар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгадир.
4‐модда
Ҳеч ким қулликда ёки қарамликда сақланиши мумкин эмас; қуллик ва қул савдосининг барча турлари тақиқланади.
5‐модда
Ҳеч ким азоб‐уқубатга ёки ваҳшийларча, инсонликка иснод бўлган ёки қад

р‐қимматни хўрлайдиган муомала ва жазога мустаҳиқ бўлмаслиги керак.
6‐модда
Ҳар бир инсон, қаерда бўлишидан қатъи назар, ўзининг ҳуқуқ субъекти сифатида тан олиниши ҳуқуқига эгадир.
7‐модда
Барча одамлар қонун олдида тенгдир ва, сира айирмачиликсиз, қонун томонидан баббаравар муҳофаза этилиши ҳуқуқига эгадир. Барча одамлар мазкур Декларацияни бузадиган ҳар қандай камситишидан тенг муҳофаза қилиниш ҳуқуқига ва ана шундай камситишга гиж‐гижлашдан тенг муҳофаза қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
8‐модда
Ҳар бир инсон, мабодо унинг конституция ёки қонун бериб қўйган асосий ҳуқуқлари бузилгудек бўлса, нуфузли миллий суд томонидан ўз ҳуқуқларининг самарали тарзда тикланиши ҳуқуқига эгадир.
9‐модда
Ҳеч ким ўзбошимчалик билан қамалиши, ушланиши ёки қувғин қилиниши мумкин эмас.
10‐модда
Ҳар бир инсон, унинг ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбнинг нечоғлиги асосланганлигини аниқлаш учун, батамом тенглик асосида, ўз иши ошкора, адолатнинг барча талабларига риоя этилиб, мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эгадир.
11‐модда
Жиноят содир этишда айбланаётган ҳар бир инсонга ҳимоя учун барча имкониятлар яратиб берилиб, суд мажлисида ошкора тартибда қонуний йўл билан унинг айбдорлиги аниқланмагунча, беайб деб ҳисобланиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳеч ким, бирор бир хатти‐ҳаракат ёки фаолиятсизлик содир этилган вақтда, бул
ар миллий қонунлар ёки халқаро ҳуқуққа кўра ўша пайтда жиноят деб топилмаган бўлса, шу жиноятни содир этганликлари асосида ҳукм қилинишлари мумкин эмас. Шунингдек, жиноят содир этилган вақтда қўлланиши мумкин бўлган жазога нисбатан оғирроқ бир жазо қўлланиши ҳам мумкин эмас.
12‐модда
Ҳеч ким инсоннинг шахсий ёки оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиши, инсоннинг уй‐жойи дахлсизлигига, унинг хатларидаги сирларга ёки ор‐номуси ва ш
аънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиши мумкин эмас. Ҳар бир инсон ана шундай аралашиш ёки ана шундай тажовуздан қонун йўли билан ҳимоя ҳуқуқига эгадир.
13‐моддa
Ҳар бир инсон ҳар бир давлат ҳудудида эркин юриш ва ўзига истиқомат жойи танлаш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон ҳар қандай мамлакатдан, шу жумладан ўз мамлакатидан чиқиб кетиш ва ўз мамлакатига қайтиб келиш ҳуқуқига эгадир.
14‐модда
Ҳар бир инсон таъқибдан бошқа мамлакатларда бошпана излаш ва бу бошпанадан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Мабодо, аслида сиёсатга дахлдор бўлмаган жиноят ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мақсадлари ва принципларига зид бўлган хатти‐ҳаракат содир этилиши асосида жиноят юзага келса бу ҳуқуқдан фойдаланиш мумкин эмас.
15‐модда
Ҳар бир инсоннинг фуқаролик ҳуқуқи бор.
Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
16‐модда
Балоғатга етган эркаклар ва аёллар, ирқи, миллати ёки динига қараб бирор бир чеклашсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улар никоҳдан ўтаётганида ҳам, никоҳда бўлган вақтида ҳам ва никоҳ бекор қилинаётганида ҳам бир ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Никоҳ, никоҳдан ўтаётган иккала томоннинг хоҳиши ва батамом розилиги билангина тузилиши мумкин.
Оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳужайрасидир ва у жамият, давлат томонидан муҳофаза этилиши ҳуқуқига эгадир.
17‐модда
Ҳар бир инсон якка ўзи ёки бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи соҳибидир.
Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз мулкидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
18‐модда
Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эгадир; бу ҳуқуқ ўз дини ёки маслагини ўзгартириш эркини, ўз дини ёки маслагига якка тартибда ёки бошқалар билан биргаликда, таълимот, тоат‐ибодатда ҳамда диний расм‐русумлар ва бош
қа шунга ўхшаш маросимларни адо этишда халойиқ билан биргаликда ёки хусусий тарзда эътиқод эркинлигини қамраб олади.
19‐модда
Ҳар бир инсон маслак эркинлигига ва буларни эркин ифодалаш ҳуқуқига эгадир; ушбу ҳуқуқ ҳеч бир халалсиз ўз маслакларига риоя этиш эркинлигини ва ахборот ва ғояларни ҳар қандай воситалар билан ҳамда давлат чегараларидан мустақил тарзда қидириш, олиш ва тарқатиш эркини қамраб олади.
20‐модда
Ҳар бир инсон осойишта йиғилишлар ва уюшмалар ўтказиш (тузиш) ҳуқуқига эгадир.
Ҳеч ким бирор бир уюшмага мажбуран киритилиш мумкин эмас.
21‐модда
Ҳар бир инсон бевосита ёки эркинлик билан сайланган вакиллари воситада ўз мамлакатини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқига эгадир.
Халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг негизи бўлмоғи лозим; бу ирода вақт
и‐вақти билан бўладиган ва сохталаштирилмаган сайловда ўз аксини топиши, ушбу сайлов ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқига кўра, яширин овоз бериш йўли билан ёки овоз бериш эркинлиги таъминлайдиган бошқа тенгма‐тенг шакллар воситасида ўтказилиш керак.
22‐модда
Жамият аъзоси сифатида ҳар бир инсон миллий куч‐ғайратлар сарфлаш ва х
алқаро ҳамкорлик воситасида ҳамда ҳар бир давлатнинг тузими ва ресурсларига биноан ижтимоий таъминот ҳуқуқига, унинг қадр‐қимматини сақлаб туриш ва шахсини эркин камолга етказиш ҳуқуқига эгадир.
23‐модда
Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни ўз эрки билан танлаб олиш, меҳнатнинг адолатли ва қулай шароитлари бўлиши ва ишсизликдан муҳофаза этилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон, бирор бир камситишсиз тенг меҳнатга тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир ишлаётган одам, унинг ўзи ва оиласи учун муносиб яшашни таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олиш, зарур бўлган ҳолларда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдириладиган даромад олиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон, касб иттифоқлари тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касб иттифоқларига кириш ҳуқуқига эгадир.
24‐модда
Ҳар бир инсон дам олиш ва бўш вақт ҳуқуқига, жумладан иш вақтини оқилона қисқартириш ҳамда ҳақ тўланадиган даврий таътил олиш ҳуқуқига эгадир.
25‐модда
Ҳар бир инсон ўзи ва оиласининг сиҳат‐саломатлигини ва фаровонлигини асраш учун зарур бўлган турмуш даражасига, шу жумладан озиқ‐овқат, либос, уй‐жой, тибб
ий қаров ва зарур ижтимоий хизмат ҳуқуқига ҳамда ишсиз қолганида, бетоблигида, ногиронлигида, бева бўлиб қолганида, қариганида ёки ўзига боғлик бўлмаган ҳолатларга кўра тирикчилик учун маблағи бўлмай қолганида таъминланиш ҳуқуқига эгадир.
Оналик ва болалик алоҳида васийлик ва ёрдам ҳуқуқини беради. Никоҳда туриб туғилган ва никоҳсиз туғилган барча болалар бир хил ижтимоий муҳофазадан баҳраманд бўлишлари керак.
26‐модда
Ҳар бир инсон билим олиш ҳуқуқига эгадир. Таълим кам деганда бошланғич ва умумий таълим текин бўлиши керак. Бошланғич таълим мажбурий бўлиши лозим. Техникавий ва ҳунар таълими барчага муҳайё этилиши, олий таълим эса ҳар бир одамнинг қобилияти асосида барча учун бир хил муҳайё этилиши керак.
Таълим инсон шахсининг баркамоллигига ҳамда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига ҳурматнинг ортиб бораверишига қаратилиши лозим. Таълим барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасидаги ҳамжиҳатликка, сабр‐бардошга ва дўст
ликка кўмаклашиши ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотнинг тинчликни сақлаш борасидаги фаолиятига ёрдамлашиши керак.
Ота‐оналар ёш болалари учун таълим турини танлаб олишда нуфузли ҳуқуққа эгадирлар.
27‐модда
Ҳар бир инсон жамиятнинг маданий ҳаётида эркин иштирок этиш, санъатдан баҳраманд бўлиш, илмий тараққиётда қатнашиш ва унинг неъматларидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир инсон ўзи муаллифи бўлган илмий, адабий ёки бадиий асарлар юзасидан маънавий ва моддий манфаатлари ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эгадир.
28‐модда
Ҳар бир инсон Мазкур Декларацияда баён этилган ҳуқуқлар ва эркинликлар тўл
а‐тўкис рўёбга чиқадиган ижтимоий ва халқаро тартиб бўлиши ҳуқуқига эгадир.
29‐модда
Ҳар бир инсон жамият олдида мажбурият олган, фақат шу тахлитдагина инсон шахси эркин ва тўла‐тўкис камол топиши мумкин.
Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларининг рўёбга чиқишда шундай чеклашларга мубтало бўлиши мумкинки, булар қонун томонидан белгилаб қўйилиши ҳамда бундан муддао – бошқаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари зарур даражада тан олиниш ва ҳурмат қилиниши ҳамда ахлоқ‐одобнинг адолатли талаблари ижтимоий тартиб ҳамда дем
ократик жамиятдаги бугунги фаровонликнинг адолатли талаблари қондирилган бўлсин.
Ана шу ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширилиши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мақсадлари ва принципларига сира зид бўлмаслиги керак.
30‐модда
Ушбу Декларациясининг бутун руҳи бирор бир давлатга, шахслар гуруҳига ёки алоҳида шахсларга мазкур Декларацияда баён этилган ҳуқуқлар ва эркинликларнинг йўқ қилинишига қаратилган бирор бир фаолият билан шуғулланиш ёки хатти‐ҳаракатлар содир этишга йўл қўйиб беради, деб талқин этилиши мумкин эмас.


Декларация мажбурий эмас, балки тавсиявий мақомга эга.
Бироқ унинг негизида халқаро мажбурий бўлган иккита ҳужжат қабул қилинган. Булар Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт.
Ўзбекистон мазкур ҳужжатларга 1995 йилда қўшилган.


понедельник, 13 января 2020 г.

Шарафсизлар!





2019 йил 19 январь куни Узбекистон Хукумати халкимизнинг кулогига лагмон чузишга давом этди.
Утмишда килинган халкаро мекиёсдаги контрабанда жиноятларини яшириб , Ислом Каримов оиласини химоя килишга давом эта бошлади.
Узбекистон маътбуоти ва кейинчалик халкарио маътбуот хам лагмон еди.
Тасодифан Тошкентдаги ертулалардан биттасида, ута наёб асарлар топилгани хакидаги хабар, ёлгон эди.
Бу антика асарлар Ислом Каримовнинг оиласидан олинди.
Кимни алдамокчи булар?
Мен олдинига шубха килдим.
Кейин бу ёлгонни факат битта оиланинг буйнига куйилиши мумкин эмаслигини аникладим.
Колган барча урилганларнинг уйларидан чикканида аллакачон у одамларнинг исми айтилган буларди.
Аниклаш бир ой давом эди.
Бу ишлардан хабардор йигитлардан биттаси шубхамга нукта куйди.
"-Ислом Каримов оиласидан топилди" деди.

Ушбу ноёб ва бебаҳо китоблар, антика буюмлар Ўзбекистон музейларида турган асарлар эди.
Музейларнинг амборлари тула бунака асарларни сиёсий сабаблардан таткикот килишига йул куйилмаган.
Жаҳоннинг энг машҳур музейларини ҳам безашга арзийдиган катта хазина кандай килиб Ислом Каримовнинг оиласига берилганлигини тергов килиш урнига,
уни босди-босди килаётган Шавкат Мирамнович давлатчилик тамойилларини аёк ости килмокда.
Зудлик билан бу хакикат халкимизга айтилсин.
Адолат олдида шоху-гадо бабобар булсин.

Китоблар, наёб буюмлар, хужжатларнинг купчилиги ўзбек хонликлари, Амирлиги архивларидан сакланган.
Уришлар, истилолар, кочиб кетилаётган пайтда хам олиб кетилмаган, чет элларга.

Шарафсизлар!
Мен сизларни фош килишга давом этаман.

Хозир хам уйингизда, ищхонангизда turgan, тарихимизга ва давлатчилигимизга оид булган барча антикаларни музейларимизга кайтаринглар!!!
Улиб кетсангизлар, болаларингиз, невара-чевараларингизни топиб кайтариб оламиз.
Хозирча еб-ичинглар.
Зеро бугзингиздан утгани сизники.
Колганини хисоб-китоби килинади!

Сафар Урганжий.

28.04. 2019

вторник, 31 декабря 2019 г.

Ипирисқи ирқчилар.






Ипирисқи ирқчилар.


Рус мужигига буюк миллатcан ва Имперя ҳам сенга оид дейилаётганига 500 йилча бўлди.
Бу ёлгонга баъзан танасуф берилган.
Ана ўшандай танафуз, бизнинг давримизга тўғри келди.
1991-2000 йилларда бу ёлғон анча сусайиб оз қолса ўчаёзганди.
Лекин, Путинизм 2000 йилда бу улуғ русчилик лапшасини қайта пишира бошлади.
500 йиллар олдин онаси немис, отаси руслигидан хазар килган Пётр 1 рус мужигини аврай бошлаганди.
Евро-осёнинг текин жандармасига айлантирилган аскар рус эди, генераллари эса немис, инглиз, швед, поляк, голланд.....
Истоло қилинган тупроқлардан келадиган даромадлар Ғабр дунёсига жўнатила бошланганига 500 йиллар бўлмоқда.
Халигача тўхтамади.
Инглиз, швед, поляк, голланд генериллар талон қиладиган янги ва сермахсул минтақалар топишди.
Рус мужигига "буюклик лапшасини" пиширадиган янги генераллар этишиб чиқди.
Улар Арманидирлар.
Арманиларнинг энг гуллаган чоғи совет тузими бўлди.
Бу даврда армани ирқчилиги Онадўлидаги қатлиомларини Туркистонда давом эттиришди.
Армани дашноқ ирқчилари 1917 йилда қурилган Туркистон Мухтория давлатини қатлиом қилишди.
Расмий хисобларга кўра Дашноқ арманилари 1917 ноябрь ойидан 1923 йилгача бутун Туркистонда 500 минга яқин инсонни қатл қилишган.
1 миллионга яқин инсоннинг сургун қилинишида асос ташкилотчилик қилишган.
Туркистон НКВД асосчиси армани эди.
Мелкумян!
1923-33 йилларда Қозоғистондаги очарчилик орқали қиргин қилишни ташкилаштирган Шая Ицикович эврей-армани эди.
Қозоғистонда 4 миллион 60 минги бавримиз бу армани иркчисинг қурбони бўлишди.
Бу қотилликлар қилинар экан, рус мужигига улуғ имперя ва оғалик ваъдалари берилди.
Бобом Бекжон бег Урганжий насихати:
-Рус мужиги ўзини бошқараётган қулдорларидан қуртилмас экан, Туркистон мустақкил бўла олмайди!
Янги йил Туркистон ва жумладан Ўзбекистонимиз учун хайрли бошланмаяжак.
Россия қулдори армани Сергей Калантарян келмоқда.
Декабрь ойинг ўрталарида Бешкекда бўлган матбуот анжманида шу пайтгача ёпик эшиклар орқасида гапирган гапларини айтди, жаноб Калантарян.
-Ўрта Осё давлатлари, Россиянинг назоратидаги худудлардир.
-Биздан сўрамасдан бу жойларда хеч нарсани ўзгартира оламайсизлар!

Ўзини, халқини хурмат қилган бирон рахбаримиз армани ирқчисининг бу гапларига жавоб бера олмади.

Агар Ўзбекистонда демократя бўлса, биз ҳам Тошкентда бўлганимизда бу ирқчи, рус мужигининг қулдорига хаддини билдирган бўлардик.
Гапирган гапига, келганига пушаймон бўлиб, даф бўлиб кетарди.
Хокимиятининг орқасида бундай куч турганини билган давлат рахбарини Ипирисқи ирқчилар «қўқита» олмасди.

Сафар Бекжон Урганжий.
31.12.2019.
Женева.




пятница, 27 декабря 2019 г.

ЕОИИ қўшилиш кимга хоинлик?




(Президент Ўзбекистоннинг EОИИга қўшилиш эҳтимоли борлигини билдирди.)27 декабр, 2019
Матбуотдан.


        Нимага, эхтимоли бор деб қулоққа лағмон чўзади!
 Ислом Каримов 2016 йилнинг сентябрида гум қилиниб,  орқасидан Хокимият бўлиниши учун бўлган курашни, видеодастурларим ва мақолларимда ёритиб бордим.
Мен,  Миромоновичнинг Ўзбекистонни Россияга сотиб Хокимиятга келганлигини айтганман.
 Сиёсий жихатдан Россиягa барча масалларда дастак берилиши, иқтисодий масалаларда Россия компаняларига стратегик eр ости бойликларини қазиб олиш ва  сотишга ваъда берганлигини айтгандим.

Мен,  Миромоновичга хар доим мурожат қилиб келмоқдаман:
-Мухолифатни Ўзбекистонга қайтаринг!
-Мухолифат,  сиз берган ваъдаларга қарши чиқади.
-Сиз Путинга 2016  йилда берган  ваъдаларни бажара олмаяпган одам бўлиб кўриниб,  вақтдан ютасиз .., демоқдаман.
Лекин Миромонович хар қандай шаклда давлат мустақиллигини сақлаб қолиш тарафдори эмас.

ЕОИИ қўшилиш  кимга  ва нимага хоинлик?

Путинизм Молдавя, Гуржистон, Украина худудларини тўғридан-тўғри истило қилган босқинчи тузимдир.

ЕОИИ қўшилган барча давлатлар Путинизмнинг бу босқинчилигини дастаклаган бўлади.
Россияга қаратилган,  дунёнинг ривожланган давлатлари эълон қилган эмбарго EОИИ давлатларга ҳам қаратилади.

Сафар Бекжон Урганжий

27.12. 2019

суббота, 14 декабря 2019 г.

Хақиқий форсча, Пехлавий тилидир

Хақиқий форсча, Пехлавий тилидир.
 30% хозирги форсчада сақланиб қолган. Форсчанинг 70% эски туркий тилдир.
Исботими?
Фирдавсий "Шохнома" асарини эски пехлавийча ёзган.
Саройга олиб келган.
Ўкиб, тушунишмаган. Унга қайта ёзишni топширишган. Чунки сарой Хокимияти туркийлардан эди. Фирдавсий китобини қайта ёзганида, 70% туркий, 30% эски форча (пехлавий) Шохнома асари пайдо бўлган.
Фирдавсий бу хақда ўзи ёзиб қолдирган. Ўз она тилини йўкотган форс халқини жуда қаттиқк танкид қилиб, вафот қилган.
Бугунги форсча шахарлашган туркий халқкнинг Хунлар (Гунлар) тилидан узоқлашган шаклидир.
Атилла ва хатто Чингиз хон эски Хун тилида (эски туркча) гапиргани тарихчилар тарафидан ёзиб қолдирилган.
Эрон ёки форс дунёсидан жуда узоқда, бугунги Сибир ва Алтай бўз қирларида форcча нима қилади?
Улар гапирган, ёзган тилларда (эски уйгғур тили) бугун форсча дейилган сўзлар бор .
Тиллардаги сўзларнинг бир-бирига ўтишини ирқчилик даражасида талқин қилиш форсларга ҳам, туркларга ҳам фойда келтирмайди.
Ғарб геополитикаси, Араб ирқчилигини динимизга ўраганлар ва қолаверса Хитой, турк-форс зиддиятининг ташкилотчиларидирлар.
Safar Bekjon Urganjiy.
14.12.2019

воскресенье, 8 декабря 2019 г.

Шарафсиз одамлар



Биз Марсдан келмагандик, Содик Сафоев! Биз халкдан чикиб мустабит совет зулмига ва кейинчалик Ислом Каримов диктатурасига карши курашдик! Сизлар совет давлатини саклаб колиш учун курашдиларинг. Бизлар мустакилликга овоз беришни таргиб килаётганда халкимиз орасида эдик. Сибирга сургун килиниб, ГУЛАГда улдирилиш тахликасига роман биз мухолиф эдик! Содик Сафоев! Сиз хизмат килаётган клан мустамлакачиликнинг давомидир! Мустакилликга карши курашганлар Гарбда хурмат килинади. Чунки Габр хам уз мустамлакаларидаги сизга ухшаган хоинларга таянишган. 100ларча йиллар бошка халкларни мазлумликда саклаб келишган. Шарафсиз одамларсиз!


четверг, 5 декабря 2019 г.

ТАШЛАБ КЕТМА ДУМИНГНИ.



ТАВУҚ БОҚДИНГ! ОЛТИН ТУХУМ ТУҒМАДИ.
ЭЧКИ БОҚДИНГ! ТАКА СУТИ БЕРМАДИ.
ҚАМАЛПИР ЧИРИДИ ДАЛАДА.
АҚЛИНГ ЙЎККИ КАЛЛАДА!
ЧУНОН СОТДИНГ, ДАВЛАТНИ,
СОТДИНГ ҚУРУҚ САВЛАТНИ!
БУ ДУНЁ ДУНЁ БЎЛИБ
КЎРМАC СЕНДЕК ГАЛВАРСНИ!
БИЛАМАН ДЎСТ ЭМАССАН,
ТУЛКИДА ПЎСТ ЭМАССАН.
АЙЁРЛИГИНГ ИККИ ПУЛ,
ДУМСАН! ВУЖУД ЭМАССАН
ПУТИН, ЙЎЛЧИ ОЗ ҚОЛДИ,
ОРҚАСИДАН ДОД ҚОЛДИ.
СЕНАМ КЕТГИН РАВОНА
ЎЗБЕК СЕНГА БЕГОНА.
ДАСТОН ЁЗСАМ ФЕЛИНГНИ,
САРСОН ҚИЛДИНГ ЭЛИНГНИ.
ЎЗИНГ БИЛИБ СУРИВОР,
ТАШЛАБ КЕТМА ДУМИНГНИ.



Урганжий.
2019

понедельник, 2 декабря 2019 г.

Рустам Азимов, энди-ми уйгондигиз?




"Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов мамлакатда бизнес соҳаси тадбиркорларларнинг ишига ноқонуний аралашув, ортиқча буйруқбозлик, порахўрлик ва таъмагирликдан азият чекаётганини айтган."

Матбуотдан.

Э-э---э, жаноб Азимов, энди-ми уйгондигиз? 
Биз 24 йилдан бери бу хакда гапирдик. Бу жиноят ва давлатга хиёнат дедик. Бизни камокларда кийнокка тутдиларинг. Камокдан чикариб бадарга килдиларинг. 
Утган 24 йиллик порахурлик даврида Сиз каеда эдигиз? 
Порахурликга асослаган давлат бошкарув тизимини бизми яратгандик?
Бугун Сиз бундан хечам хабардор ва билмагандай бемалол айтаяпсиз?!
Узбекистон иктисоди тулалигича порахурликга асосланган диктаэкономи шаклида бугилмокда.
Сиз буни бугунми ургандигиз?
Бу системани яратганлардан биттаси эканлигизни 24 йилдан бери куриб турибмиз.
Сиз бу тузумга карши (хеч булмаса экономик кисмига) эканлигизни исботлашигиз керак.
Бунинг битта йули бор.
Дархол истифо килинг. 
Мавжуд тузимнинг барча хатоларини расман тан олинг.
Бу билан Сиз келажак авлодлар учун килган катта тарихий вокелик киласиз. 
Биз учун эса,  давлатчилигимизни куткариш учун имкон бyлади.
Ислом Каримов яратган иктисодий талон системаси аллакачон чукди.
Чукинтилар ичидан келаяпган овозигизни эшитадиган колмади.
Иктисодий таназзул харобалари устидан, сиёсий карор берилишига оз колди.
Жаноб Рустам Азимов 24 йил ичида Узбекистоннинг миллардлар $ камомади бор.
Бу бойлик энди сизларга кайтарилмайди. Биз буни кейинги 4-5 йилда   хар   тарафлама курсатиб бердик.
Зарар каерда тухтаса, колгани фойдадир.

Uzdemfundsuisse раиси
Сафар Бекжон.

09.09.2015


    хххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххх

    "Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ, бўлмаган ҳам."
Рустам Азимов.
Узбекистон Бош вазир уринбосари.
xxxxxxxxxxxxxxx
  

      Албатда,  жаноб Азимов тугри айтаяпди. 
Узбекистонда йук миллиадерлар! 
Пул каерда турса ва кайси иктисодий жараёнларда, кимларга фойда келтираётган булса миллиердер уша ерлик хисобланади-да. Узбекистонда яшагани,  ишлаганининг миллиадерликга нима алокаси бор. 
Рустам Азимов бир умр ёлгон гапирган булиши мумкин. Аммо шу масалада жуда тугри гапирди. Xисоб ракамлардаги исмлар узбек булганлигининг киймати йук. Энг асосийси пулнинг каердан келиб чикканлиги эмас-ку. Асосийси Узбекистон иктисоди ва банклар тизимларида узбек милиардерларнинг булмаганлигидир.
Азимов нима демокчи?
Узбекистонликлар! Aгар бойисангиз узбек банкларида бир тийин сакламанг,  менга ухшаб демокчи!
Тушунарлими жаноб журналисту- сиёсий шархшуносбозлар!

   Узбекистондан 24 йилда угирланган бойликнинг киймати  миллардлар $  эканлиги аникланган. (Шунга якин микдорни Гулнора Каримова хам айтганди)
Бу маблаг 90 та оила ва учта клан хизматида колмокда.
Рустам Азимов уша кланлардан биттасига рахбарлик килмокда.
Кланнниг умумий пули ва шахсий даромади хакида хам маьлумотлар бор. Рустам Билденберг оркали шахсий бойлигини гарантия остига олиш учун курашмокда.
Ислом Каримов режими кулаши билан Узбекистон иктисодининг каймоги булган миллардлар $ ни узаро булишб оладилар. Булишадиганлар узбеклар эмас. Хозир, Гарб банкаларидаги бойликларнинг ягона эгасиман деб гердайиб юрганлар бу пулларидан хеч вако хам ололмайдилар. Гулноранинг бойликларини кайтарилади деб гарантия берилмагани каби колганларнинг хам бойликлари аллакачон булишилган.
Гарбдаги уйи жойи болалари номида колади.
Вактинча фойдаланишади улар хам.
Кейин...
Менга "-Сиз халкингиз бойликларини режим кулаганидан кейин хисобланг.
Балки бизлардан карздор хам буларсизлар. Сизлар истамасангиз хам халкаро махкамалар ташкил килинади. Пул оклаш терговлари 30-40 йил давом этиши мумкин. Музлатилган пуллар иктисодигизни иститмайди. Уз пулингизни ИМФ оркали карзга бериб турадиган хам бизлар"миз, - дегандилар. Гулнора Каримованинг айтганидан хам купрок бойлиги булган Рустам Азимовни фош килиш кахрамонлик эмас. Кахрамонлик бу бойликларни Узбекистонга  кайтаришни биладиган кишиларнинг харакатидир.
17 йилдан бери Switzerlandда яшаяпман.
Дунё финансмафия маркази.
Switzerland давлати факат 20-30% чутал олади холос.
Курилган копконга : сервис, кафолат, манзара.... багишлаб тургани учун.
Бошкаси-чи, бошка-си каймоги?
Уни финансиcт Рустам Азимовдан суранглар!

2015. 
Switzerland

вторник, 19 ноября 2019 г.

Aқлингизни ишлатмасангиз


Инсон калбини, Аллох билади. Хизбчи воиз Аллохми?

"-Демократя куфурдир. Демократлар динсиздир",  деган одам қўлга олинибди. 

Биронта шайҳ, тарикат ҳимоя килмаяпди.
Демократяни йўқ қилиб ўрнига шаъриат қурамиз деганди 
"Бу инсон".
 Cиёсий бошпанани,  асос душмани бўлган тузум ҳукум сурган, Eвропaдан сўраган эди. 
Мисрда ҳаёти таҳликада эди. 
Қочқинлар коммисарлига мактуб ёзгандим. "Депорт" қилинмаган эди. 
Энди мактуб ёзмайман. 
Бу гал ҳам чиқиб,  менга туҳмат қилганлар сафида бўлишини ҳоҳламайман. 
Диний воизларни танқид қилиш Исломга туҳматдай боҳоланади, бу одамлар муридлари тарафидан. 
Оддий намозҳон мўминлар бу масалада тамошабин бўлишади. Туйғулар билан Исломиятни қабул қилган,  жамиятимиз.  Mашҳур воизлар билан баҳс қилиш таҳликали дейишади. Аслида диктатуранинг тийғуларга сингиб кетган шакли.
"- Мен сени танқид қилмоқдаман",  десангиз 
 "-Cен мени эмас динимизга қаршисан , кимда-ким сен билан бирга булса диндан чиққан кофирдир" деб фатво беришади. Жамиятда бундай тамға билан юриш оғир.
Аллоҳ ҳеч кимни бундай синовга дучор қилмасин. 
Қўлга олинган воиз йигит, "- демократя куфурдир, жоиз эмас деди". 
 энди ҳудди шу демократяга муҳтождир. 
Уни биронта Ислом уламоси, тариқати, Исломий давлати бугун ҳимоя қилмайди. 
Аллоҳ уни , мутлоқ адолат бермаса ҳам адолат учун курашиш имконини берадиган тузум, демократяга муҳтож қилмоқда. Муридларига!
Туйғуларингиз билан ҳаракат қилманг. 
Ақл билан, ҳар демократни кофир  демай , ҳимоя қилинг уни. 
Зеро, Қуръоннинг "акл ишлатиш" хакида 75 оятда хукум бор.
10:100 оятида
"-Aқлингизни ишлатмасангиз устинзга аҳлатлар ёғдирамиз" дейилган.

Аҳлатнинг эса, кўринадиганини тозаласа бўлади. 
Кўринмас аҳлат ёғмасин бошингизга!

Urganjiy


19.08.2019

воскресенье, 17 ноября 2019 г.

Зудлик билан истифо килиши керак.

Зудлик билан истифо килиши керак.

Тошкент шахар хокими Жахонгир Ортикхужаев кутириб кетишига сабаб, тез кунларда йукотиши кутилаётган бойликларидир.
Бир хафта олдинги радиодастуримдан кейин бошланган суриштирув хакида.Туркманистон мухолифати ва халкаро эхпертлар Эрон-Туркманистон-Узбекистон йуналишида Артел ширкатлар грухига карашли ноконуний юклар масаласида гувохлар топилганлигидир.Тошкент шахар хокими сиёсий мавкедир.Сиёсатчиларга тижорат килиши такикланган.Ортикхужаев олдин тижорат ширкатларини бошкалар номига утказиб берганини расман эълон килганди.Бугун матбуотга таркатилган матбуот анжуманида, Артел ширкатларига узи эгалик килаётганини эътироф килган. Ортикхужаев ёлгончи ва эмбарго килинган махсулотларни Эрон билан савдо-сотик килиш оркали Узбекистон давлати ва Хукуматни тахлика остига колдирмокда.Зудлик билан истифо килиши керак.Узбекистон жумхурятининг презеденти Шавкат Мирзиёев ва Тошкент шахар хокими, Узбекистонни сиёсий-иктисодий таназзулга етакламокдалар. Узбекистонни кутаётган тахликалар ва ЕИХТ га кириш окибатлари хакида сиёсий-иктисодий тахлил кулимизга келиб тушди. Дунё давлатларидаги иктисодий курсаткичларни тахлил килиш оркали молиявий рейтингларни чикариб берадиган (OECD) ташкилотига мактуб ёздик.- Агар Ўзбекистон Евросиё иттифоқига кирадиган булса вазият кандай булиши кераклики хакида савол билан мурожат килдик.Халкаро молявий курилишлар учун асосий тахлил сифатида кураладиган OECD уз тахминларини, Ўзбекистон Хукуматининг илтимосига кура тайёрлаб беришлари керак.Бунака ташкилотлар билан алокаларни тиклаш учун Хукумат бюжeтидан пул харажат килинмокда.OECD- да, ишлйдиган танишим бор.Ўзбекистон Хукуматини хафа киладиган иктисодий ижтимоий-социологик таткикотларнинг ёйинлаганлики учун OECD билан алокалар яхши эмаслиги айтилмокда.Биз, Ўзбекистонни Евросиё иттифоқи кирадиган булса, ютукларни ва зарарларини тарафсиз шаклда тахмин-тахлил киладиган тадкикот учун дустларимизга мурожат килдик.Женевада жойлашган OECD ташкилотида ишлайдиган ва Узбекистондан туриб иктисодий вазиятни кузатиб бораётган иктисодчи дустларимиздан келадиган тадкикотни кутмокдaмиз.Иккала тамон хам шу хафта охиригача тахлилларини жунатишга ваъда беришди.Кейинги видеодастур Ўзбекистоннинг Евросиё иттифоқи кушилиши билан боглик масалада булади. Бу масалаларга асосланган видеодастур 17.11.2019 йилда жонли ёйиндa.


Сафар Бекжон Урганжий.
17.11.2019


среда, 6 ноября 2019 г.

Yonar Turkiston






Bir it kelib ketdi, vatanimizga,
Qutirdi mahalliy laycha surisi
Kimga qamoq , kimgadir surgun!
öt tushdi, yonmoqda hölu- qurisi.



Yonar Turkiston, Chin saddin oshdi,
Bosdi Petroning, alqash, putli tuzimi.
Millionlar mardikor, qoldi zulmatda,
Tong otar, qonli shafaq yoritar kunni!
Safar Bekjon Urganjiy.
06.11.2019.

понедельник, 4 ноября 2019 г.

Тириклигида эъзоз этишмади





Тириклигида эъзоз этишмади. 

Рауф Парфи ҳақидаги ЎзТвда "хотира куни" программасидан;
ўз хотираларини гапирганлардан биттасининг 2 та ҳовлиси, 4 та квартираси бор эди.
Бу хотирашунос жанобларидан бири депутат бўлиб керилиб юрган вақтларида Рауф Парфи ҳар кимнинг уйида баъзан эса кўчада ҳор зор бўлиб яшаб юрганлар.
Иккинчи хотирачи жаноби олийлари.
У киши эса Ёзувчилар Уюшмасининг масъул қотиби бўлиб турганларида Рауф Парфи асарлари тақиқланган, уюушмадан хайдалгани, кимларнинг салом бермай ўтиб кетганликлари чет элда яшайдиган бизларнинг ҳам қулоқимизга этиб келган эди.
Учинчи хотирачи эса, ўша вақтда Маданият Вазири ўринбосари эди.
Хизмат машинаси "Мерседес" бўлган бу жаноб Рауф Рарпининг ёнидан катта тезликда ўтиб кетган.
Энди автабус билети олишга пули бўлмай то Дўрмонга қадар пиёда борган Рауф Парфини ҳақида гапирмоқда.
Рауф Парфи хотира куни ЎзТвнинг устоз қандай қилиб шафқатдан қутқарилгани айтилмоқда.
Биз ватанга қайтгунгача билган булбулдай сайрасинлар.
Устозлар хотираси-хаққи хурмати бизга қайтиш насиб қилсин, Илоҳим.
Қиёматга қолмасин, ҳисоб китобимиз! 
Сафар Бекжон Урганжий.
Ёзувчи.
PEN international.
Suisse.
04.11.2019

қип-қизил ўғри?!



Диктаторнинг тутунган ўғли,
Нaсли ўғри, қип-қизил ўғри?!
Энди тани жаллод отангни
Хоин ким-у, Ватан сотганни.
Бизда одат, ўликлар айбсиз
Тирик мазор босди хар ённи.
Мурдаларни тезроқ кўмайлик,
Ўзбек кўрсин ёруғ жахонни!
Сафар Бекжон,
Ёзувчи.
1993-96 йиллар адолатсизлик махкуми!
23.08.2018
Швейцария.

воскресенье, 3 ноября 2019 г.

Янги давр ёшларига!





Янги давр ёшларига!




1988 йилдан 1992 йилгача Ўзбекистонда нисбатан эркинроқ маътбуот бор эди.
Агар бу холат ривожланиб борганида мустақиллик учун курашганлар ва уларга қарши
бўлганларнинг хаммаси фош қилинган бўларди афсус...
Ислом Каримовнинг "мустақилликнинг душмани" эканлики, фош бўлиши мумкинлигини билди шу сабабдан
маътбуот эркинликини йукотди.
Зокир Алматов, (Ички Ишлар вазири) Алиев (МХХ раиси) билан тил бириктириб Узбекситонда "исломий террор"
ҳавфи борлигини исбот қилиш учун сохта жамоалар ташкил қилдилар.
Халқаро майдонда узига қарши "давлат тўнтариш"ига, ҳаракат борлигини баҳона қилиб оммавий қама-қамалар, қила бошлади.
Мен Бирлик Халқ харакати асосчилардан ва Эрк партиясининг қурувчиларидан биттаси эдим.
Партия раисининг ёрдамчиси лавозимида ишлаганман.
Партия муҳирдори ва моддий масаллардан жавобгар шахс эдим.
Партиямизнинг "каримов диктаторликга қараб кетаётганликига қарши қаттиқ курашиш керак", деган фикрдаги одамларнинг сафида эдим.
Партиямизда бошқача фикрлайдиганлар ҳам бор эди.
Ислом Каримов уларни олдига чақириб мансаб бера бошлаганди.
Каримов мени ҳам чақиртирди.
Ислом Kаримов билан булаётган учрашувимизнинг учинчиси эди.
Олдин биз (1989-1990- 1992 й)ларда учрашган эдик.
Унинг таклиф қилган мансабини учинчи марта ҳам рад қилдим.
Мустақилликдан кейин булиб утган ва сайловда ютиб чикиб сайланганидан кейин Ислом Каримов анча дадил бўлиб қолганди.
-"Тирик қоламан десанг, кўзимга кўринма" деди!
-Зотан Эрк партиясининг бу одам билан муаммолари бор эди, устига-устак, мен ҳам жанжаллашиб қолдим.
-Партиядаги ишимдан истифо қилдим.
-Туркияга, амакиларим олдига кетдим.
- Бир неча ойлар улар олдида турдим.
Амаким, (Амир Олимҳоннинг куёви)билан биргаликда Ўзбекистонга қайтиб келдим.
Адлия Вазири билан учрашдик.
- Вазир жаноблари (Бобир Маликов) Ислом Каримовга олдимизда телефон қилди.
-Нима топшириқ берганини эшитмадим...
-Қандайдир коммисия тузиб мени ўша эрга "тиқиб" қўйишни топширганини, кейинчалик билиб қолдим.
-Кўп ўтмай Туркияга яьна қайтиб кетдим.
-У eрда эканликимда Ўзбекистондан ҳар кун мудҳиш хабарлар олмоқда эдим.
-Дўстларим соҳта айбловлар билан битта-битта қамалмоқда эдилар.
Ўзбекистонга қайтишга қарор бердим.
Амакимнинг ва Туркия миллиятчи қардошларимнинг астойдил қаршилигига қарамай олдинига Бақуга келдим.
У эрда Ўзбекистондаги оммавий қама-қамалардан, қочаётган муҳолифатчилар бор экан.
Раҳматлик Azarbayjon Prezenti Abulfayz Элчибейнинг топшириғига кўра Ташқи ишлар вазири Аббос Аббасовнинг Баку марказида бўш турган ҳовлиси менга берилди.
Ўзбекистонга қайтмасликим, ва шу ховлида истаганча туришим мумкинлиги айтилди.
1993 йил бошларида Тошкентга қайтдим.
Ўша йил 27-июль куни қамоққа олинди.
1993-1996 йилларда ИИБ эртўласи , Таштурма, Нукус турмаси, Қарши 64/49 қамоқҳоналарида сақландим.
Уч йил мабойнида бир кун бир соат ҳам ишлашга, тозалик қилдиришга.... мажбурлай олишмади.
Буйинсунмаганимнинг оқибатида энг кўп жазо қамераларида қолганман.
"Вор закон" билан битта камерада (ИИБ эртўласи) утирганман.
Аҳмаджон Одилов, Анвар банк Тилланазаров, Самандар Қўқонов каби "машҳур" маҳкумлар
билан ҳам биргаликда жазо ўтадим.
1996 йил 1-2 июлда Ислом Каримов АҚШ презеденти Билл Клинтон билан учрашиши учун сиёсий маҳкумларни озод қилиш шарти қуйилган.
Учта сиёсий маҳкум учун авф чиқди.
Шулардан биттаси мен эдим.
Нихоят 1996 . 4-Июн куни кайтдим.
Қамоқдан кейин ҳам сиёсий фаъолиятимни давом эттирдим.
1997 йил Январ ойида Ўзбекистондан ҳайдаб чиқарилдим.
Москвага келдим.
У eрда яъна қамоққа олиндим.
Россияга Ҳалқаро Ташкилотларнминг босими билан мени озодликга чикарди ва Украинага чиқариб юборди.
Украинада волзалиданоқ орқага қайтарди.
Дўстларимнинг ёрдами билан Туркияга бордим.
Бир йилча ўтгандан кейин Туркия давлати ҳам чиқиб кетинг деб талаб қўйди.
Кочқинлар коммиссарлиги Австралия, АҚШ, Канада давлатларида квота борлигини зудлик билан кетишим мумкинлиги ҳақида ҳужжат берди.
Халқаро Ёзувчилар парламенти ҳам бу масалани шов-шувга айлантирди.
Швейцария сургундаги ёзувчини қутқариш лойиҳаси орқали таклифнома жўнатди.
Мен қочқинликдан кўра таклиф қилинганлик жойга боришни қабул қилдим.
1997 йил 7 май кунидан бери Лаузанне шаҳрида оилам билан келдик ва шу eрда биргаликда яшaмоқдамиз.
Иккита ўглимиз бор.
Хонимим Қурбаной Камолни, маътбуотдан яхши танийсизлар.
Бир неча романлар муаллифи.
Сафар Бекжон Урганжий. 
03.11.2019 
Швейцаря.

https://members.parliament.uk/member/2534/contact

  To the Members of the Parliament of the United Kingdom Subject: Concerns Regarding Political Repression, Pegasus Surveillance, and Tech Pl...