вторник, 7 февраля 2017 г.

Бойлик зиёлийлик белгисими?



 
S.Bek. yogli boyok. 40x60 sm


Интернетга кириб бирон нарса ёзиш имконияти булган хар инсон, зиёли бўлди дегани эмас!  

    Халкаро микиёсдаги геополитик масалаларда, шундай фикрлар ёзишади-ки, йиллар маъбойнида татқиқот олиб бориш орқали ёзилган мақолалар бир тийин эмиш.

Бу шарлатанлар интернетлардан чиқиб "машҳур" бўлишиб,  халкаро радио, тв. ларга таклиф килинмокда.

Ўзбеклар худди мана шу шарлатанлардан иборат деган фикирлар уйғотиш максад килинганлиги аник.

-"Мустакиллик бизга нима берди?"...

Шарлатанлар ўзларига минбар топишга қийналишмаяпди.

Уларга; ўзбек жамиятида ижтимоий-сиёсий фикр уйғота оладиган савидаги, инсонлар каби муомила қилингаяпганлиги, бунакаларнинг сафини кўпайтирмокда.

Ўзбекистоннинг мустакил давлат бўлишига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган; бугун-ги, диктатуранинг малайлари учун муқаддас нарса қолмаган.

Путин Ўзбекистонни сўрагани келса хотинини қўшиб берадиганлар топилади. Давлатчилик тараққиётида диктатура режимини тиш-тирноқи, билан химоя қиладиган хизматчилари, ўз халқини сотадилар. Xатто уруш ва очликлар булиши мумкин... давлат мустакиллигини чўнтагини тўлдириш билан ўйлайдиган, артисларни доҳий деб ўйладиганларни кўзлари мустакил ватанимизнинг бир сиким тупрокига тўлсин! Агар насиб килган бўлса. Отарчи, артистлар советлар вақтида ҳам,  мустакиллик вақтида ҳам ҳокимият, мафия хизматида эдилар.

Бугунги кунда диктатуранинг хизматидалар.

Ва халкимизга “дангаса”лар, “гостарбайтер”лар, суриси дейишдан куркмаяпдилар. Чунки уларни камбагал тўйига чақира олмайди-да. Юлдуз Усмановага бериладиган пулни камбағал умр буйи йиғa олмайди. Шералига бериладиганни айтмаса хам булади. Озодбек Назарбеков дегани халкимизни очикчасига ҳакорат қилди. Бир неча ой кўринмай юриб яна пайдо булди. Шукурулло Исроилов дегани эса Америкадан туриб халкимизни ҳакорат қилди. Ҳатто узр сўрашни хам ўзига эп курмади.

Чунки одамлар барибир туйларда қистир-қистир килишаяпди.

" -Шукур Ока тўрга ўтинг" деб соясига сиғинишаяпди.


   “Халк ҳофизи “ , унвони артислик учунгина, берилмайди.

Хатто советлар атеист бўлишига қарамай “ҳофиз”лик, унвонини қадимда қандай берилган бўлса ўша шартларга риоя қилган ҳолда берди.

Бугунги артистлар уялмасдан “хофиз”ликга, давогар бyлишмокдa!

Мақомларнинг ҳаммасини билиш етарли эмас!

Халк Хофизи Куръонни ва илохий ривоятларни хам билиши керак!

Туйчи хофиз рухи урсин, илоҳим бугунги “отарчи хофиз”ларни!

Нима-га, энди бу одам артистларга қарши ёзаяпди дейдиганларга:

Бугунги ўзбек жамияти диктатура остида. Эркин йиғилишлар ўтказиладиган имконлар йўк. Тўйлар эса жамият йиғиладиган ягона имконларидан биттаси. Артистлар эса бу эркин йиғиндаги ягона нотиқ. Биз 1980 йиллардан бошлаб бу ишларга аралашганмиз. Факат давлат тили, мустакиллик, озодлик хакидаги ғояларимизни бу йиғинлар орқали халкимизга тушунтирганмиз. Бутун воситалар орқали фикирларимизни халкга етказдик.

Бугун эса мустакилигимиз таҳликада!

Артистлар аллакачон Путинпараст бўлишган.

-Мустакиллик бизга нима берди, мардикорларними?

Олдинлари унақайди, бунакайди...

Ҳуллас Ўзбекистоннинг келажаги қил устида турибди.

Катталаримизнинг тинмасдан чет эллардан уй-жой, олишининг сабабларидан бири ҳам Путинизмнинг Ўзбекистонга етиб келишидан қўрқув.

Ҳар эҳтимолга қарши “запасной аэредром” керак уларга.

Ишсизлик ва қашоқлик, халкни ғойибдан келадиган қутқарувчини кутаяпган умидсизларга айлантирган. Диктатор ва унинг малайлари тинмасдан мустақиллик ҳақида гапиравериб юзсиз сурбетларга айланишган.

Мустақиллик учун курашганлар бугун ё камокларда ёки сургундалар.

-Путиннинг пропоганда машиnаси:

“Ўзбек мардикорлари йилига 5-6 миллиард $ пул жунатди Россияда 5-6 миллион узбек бор» деган расмий ахборотни 2 йилда 6 марта тарқатди.

Йиллик хисоботлар йилига бир марта бўлиши керак эмасми?

(2012 йилда 4.5 миллиард $, 2013 гача бу хисобот 6.6 миллард $ кутарилди) Ўзбекистондан Россияда 5-6 миллион узбек ишламокда “пропоганда”сини , олайлик. Ўзбекистоннинг 30 миллион ахолиси бўлса.

Ишга яроқли 18 ва 65 ёш орасидаги инсонларнинг сони 8-10 миллион.

Статистик хисоботлардан қараганда.

Агар Ўзбекистондан фақатгина Россияда ишлаяпганлар сонини олиб ташласак кўчада одам колмайди. Бу Путинизм пропогандасининг ўзбекларнинг шурури остига жойлаяпган қарамликни келтириб чиқаришга қаратилган пропогандасидир. 
“Кора пропоганда”, дейилади буни мутахасисликларда.

Россия ҳукуматига қарашли миграция ташкилоти ҳар йили БМТ га, аниқ лўнда қилиб берган малумотномаси:

“Россия Федирацияси ҳудудларида доимий ва вақтинча яшаяпган Ўзбекистонликлар сони 1 миллион 600 минг кишидан иборатдир. Норасмийлар тахминан 400 мингга ҳисобласак 2 миллион Ўзбекистонлик Россияда қолмокда.

2 миллион ўзбекнинг йилига 5-6 миллиард пул жўнатиши шубҳали.

Ярмини ўзларига ҳаражат қилишганини ҳам ҳисобласак 2 миллион узбек Россияда 10-12 миллиард $ ишлаяпди дегани.

Бу мумкин эмас.

Ўзбекистондаги диктатура аслида ўз соясидан хам кўрқади.

Мард бўлса бу маълумотларни ё рад килсин, ёки Путин пропогандаси остида эканликларини, Ўзбек халкини қуткарувчиси Россия “Putinizm” и ,   десин!

Вассаллик, вилоят губернаторлигиям бўлаверади бизларга дейишсин!

Биз сизларни “сиёсий диктатор” эканлигигизни биламиз!

Ватан хоинимисизлар ёки иктисодий сиёсий талончимисизлар билишимиз керак?!

Отарчилар, сотарчилар, Ўзбекистон мустакиллиги учун курашганлар ва уларнинг издошлари “хокимият ва мансаб” , учун уруш килишни узига эп кўришмадилар.

Қонли тахт карак эмас уларга.

Аммо мустақиллик кетадиган қўлдан кетадиган бўлса қурол билан кураш.......

Зотан давлатлардаги бутун ўзгаришларни бир ҳавуч инсонлар қилади.

Бир ҳавуч инсон хар eрда топилади.......



Uzdem Fund Suisse раиси

Сафар Бекжон


Lausanne. 17.04.2014

понедельник, 6 февраля 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор. 92- қисм.


                                          92- қисм.
Бир пастда қаҳратон қиш қиличини ялонғочлаб етиб келди.
Бир кун қор ёғса икки кун ёмғир ёғади.
Уй савуқ на ёқанни ўтин бор,на газда овқат пиширгани балон бор..
На-да, озиқ-овқат, сотиб олгани чўнтагимда пулим.
Саула билан Абдуқаюм бир кетсалар ўн-беш, кунлаб қайтмасдилар, Қозоқистондан
Улар бўлгандаям уйга нондан бошқа ҳеч нарса сотиб олишмасди.
Шундай кунларнинг бирида, Бектемир туман судига боришим ҳақида “чақириқ хати” келди, бордим, мени терговчи Дониёр кутаётганликини айтишди.
Кабинетига кирдим, олдин қандай кўрган bulsam "инсонга қийноқ ўтказадиган бигиз ва противагаз маскалари” ҳалиям ўз ўринида эди.
Дониёр мен билан саломшлашиб ҳол-ҳотир сўради.
Кейин қўлимга Сергейнинг Тоштурмадан ёзган Аппелация судига ёзган аризасини тутқазди,ўқиб фикрингизни айтинг деб?!
Ҳайрон қолганим ариза чиройли ҳусни хат билан ўзбек тилида ёзилганди.
Менинг ҳайрон қолганим Сергей мен билaн бир оғиз ҳам ўзбекча гаплашмаганди.Аксинча сани қўлингдан нима ҳам келарди “баран” дегандай жуда берисанд қараганди ўшанда менга.
Мен ўзбекча гапирсам у ўрис тилида жавоб берганди.
-Дониёр ўзимнинг фикримни судга айтганман,хозир ҳам ўша сўзимдан воз кечмадим , Сергейда менинг давом йўқ озод қилинсин.Агар ўша биринчи кўрган куним менга ёзув машинкаси билан бибилони қайтарганида машинанинг юк хонасидаги гиламлар ва бошқа май чуйдалар учун даво очмасдим.
-Нима учун?
-Судга берган билан ҳам гиламларим ва қолган нарсаларим топилмаsди, энди эса бутунлай умидимни уздим топилишидан шунинг учун қамоқдан чиқаверсин.
-Унақа бўладиган бўлса мана бу хужжатларга қўл қўйинг?!
-Ўқиб кўриб кейин имзо чекдим, бўлдими, бошқа ишим йўқми бу ерда дедим Dониёрга?...
-Йўқ.
-Дониёр билан хайрлашиб чиқиб кетдим.
Ўзимнинг дардим ўзимга етмай юрган кунларнинг бирида хар куни ёғаётган ёмғир ўз кучини кўрсатди. Ярим тунда шаувуллаб ёққан селдан хонанинг лой сувоқ шифти кўчиб тушди.
Ярим тунда уй савуқ, яъна ўтаётган ёмғирнинг суви жоним бўғзимга келди.
Ташқаридан тоғора олиб келиб сув ўтаётган жойга жойга қўйдим.
Мен яшаяпган уй 1930-40 йилларда қурилган бўлиб жуда эски, лой ғиштдан қилинганди, кўча дарвоза киришидаги уйнинг девор бурчакининг ярими ўпирлиб тушган ташқаридан уйни кўрган одам устимга йиқилади деб уйнинг ичкарисига киришга қўрқиши аниқ. 
Сафар ака қамалмасидан олдин боя бир тайёргарлик кўрганди, янги уй қураман деб.
Уйнинг қурулиш матириал( анжом)ларини,ҳаммасини олганди.
Ҳатто қурмоқчи бўлган икки этажли уйининг лойиҳасини Туркиядан меҳмонга келган амакиси Низомиддин Урганжийнинг невараси Асадулло Урганжийга чиздириб олганди.
Шу лойиҳа асосида ва пундементини ҳам битиргандик.
Минг афсус Сафар ака қамалиб ҳамма нарса ўртада қолди.
Энди эса қора қишда томидан ёмғир ўтаяпган уйда савуқда норасида гўдак Жалолиддин билан устимизга бутун уй қулаб тушиб лойнинг тагида ўлиб қолмайлик деб қалтираб ўтирибмиз. Шу куни Жалолиддиннинг бошида ухламай тонгни оттирдим.
Эртаси куни томнинг устига чиқиб тешилган шиперни бир нарса қўйиб тешилган жойини ёпай дедим-у, тўғрисини ёзадиган бўлсам қўрқдим, томнинг устига чиқишга . 
Уйнинг томи жуда баланд ва жуда эски агар мен чиққан вақтда шипир ўйилиб, томдан йиқилиб тушсам ўлишим аниқ, унда Жалолиддинга нима бўлади?
Хозирнинг ўзида мен билан Жалолиддинни тириклайин кўмишга тайёр турган ҳукумат тарафидан тайинланган жаллодларга менинг бевақт ўлимим байрам бўлади.
Тирик қолган Жалолиддинни тириклайин туфроқнинг тагига кўмадилар. 
Эрталаб додим Оллохга етдими ёмғир тўхтади, ҳавони қора булут қоплаганди.Бошимга тушаяпган кетма- кет фалокатларни кимга айтиб кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмасдим, маҳалла комитетининг раиси Убайдулло Серсанбоевга айтиб ёрдам сўрай десам унинг ҳам ёрдам бермасликини аниқ , нимага-ки, ўзи нон олишга пулим йўқ менга ховлидаги томарқа учун палон сўм тўла деб дағдаға қилаяпти. Мен бу ерни экмасам, ердан фойда кўрмасам нимага ер солиқи тўлашим керак ҳеч нимага тушунмайман? 
Эшикнинг олдидаги таморқа ҳам бошимга бало бўлди.
Ўзи инсонинг бошига фалокат ёғилса орқаси узилмас экан бир келишга бошласа қўша қўша келаверар экан. Уй савуқ,қорини тўйиб овқат емаган шўрлик Жалолиддиннинг оташи (темпратура)си, чиқиб қаттиқ касал бўлиб қолди. Нима қилишни билмасдан касал ўғлимни кўтариб Бектемир туман Чашма (Водник) даҳасида жойлашган поликиникага олиб бордим.Узун навбат бор экан мен ҳам уларнинг орқасидан навбатда турдим. Жалолиддин жуда холдан тойиб , оғриқнинг зўридан кўзини ҳам очолмай инграб қолди.
Олдимда навбатда турган аёллар касал болаларини кўтариб докторнинг қабулига кириб кетдилар ва ниҳоят навбат менга етди.
Ҳамшира қиз чиқиб менга қараб.
-Ўғлингизни цой исмини (фамилчини) айтинг деди.
-Жалолиддин туғилган вақтидаги доктор томанидан ёзилган соғилик карне (доктор контрол қилганда ёзилган дафтар)чани, ҳамшиарнинг қўлимга тутқазганича, цой исми Бекжанов Жалолиддин Урганжий дедим.
-Бир оз кутинг деб, ҳамшира дафтарчани кўтариб докторнинг олдига кириб кетди.
-Беш-ўн, минутлар ўтганидан кейин қайтиб чиқиб, сизни ўғлингизни доктор қабул қилмайди кетаверинг деб дафтарчани қўлимга тутқазди.
-Сабаби нима?
-Сабабини сизга айтиш мажбуриятим йўқ.
-Кўриб турибсиз ўғлим оғриқдан кўзини очолмаяпти, оташи баланд бўлса.
-Гапга тушунмайдиган хотин экансан, уйинга кетавер турганингдан фойда йўқ.
-Илтимос ўғлим оташи баланд ҳеч бўлмаса дори ёзиб беринглар?
-Мен ёзолмайман , айтаяпман-ку,, сан-ни, болангни касалини бизни поликликамизда ҳеч бир доктор даволамайди ёки ўзбек тилига тушунмайсанми?..
-Нима учун?...
-Саволингга жақвоб бериш мажбуриятим йўқ, бор йўқол, яъна гапираверсанг милиция чақираман.
-Аҳир ўғлим касал илтимос?..
-Ҳамшира қиз менга ўқрайиб қараб мендан кейин турган аёл билан боласини докторнинг ҳузурига олиб кириб кетди, кўзимда қонли ёшим билан совуқ ҳавода лой босган сўқмоқдан йиғлаб қайтиб уйга қайтиб келдим Чунки автобусга билет олишга пулим йўқ эди.
Йўқлик ичидаги ҳаёт Жалолиддининг оғир касали...
Дод десам ҳам войдод десам ҳам эшитадиган бир инсон йўқ эди.Уйга қайтиб келганимдан кейин оқ мой ни бир озқиздириб оёқ қўлларини масж қилдим.Жалоиддин оғриқданми ёки чарчаганиданми қаттиқ ухлади. Ҳар куни шундай масж қила бошладим чунки бошқа чоам йўқ. Дори сотиб олгани пулим даволатгани доктор йўқ эди. Оллоҳнинг раҳми келдими жаолиддин анча тузалди. Шу орада Саула билан Абдуқаюм Қозоқистондан келдилар.
1994 йил 25 декабрда президент Ислом Каримовни қайтадан президентликга сайлаш референдуми ўтказиладиган бўлганлиги ҳақида эшитдим. 
Референдум бўлишини эшитганимдан кейин ариза ёзиб уни Саулага ўрис тилига таржа қилдирдим ёзган аризамнинг нусҳаларини:� Ўзбекистон президнти Ислом Каримовга
Республикасининг Бош Прокурори Бўритош Мустафаевга
Ўзбекистон Олий суднинг раиси номига ёзгандим унинг қисқача мазмуни: 
“Мен 1994 йил 14 декбардан бошлаб очлик эълон қиламан агар сизлар 25 декбргагача ноҳақдан қамалган Сафар Бекжоновни озод қилмасаларингиз ҳукумат биносининг олдида ўзимга ўт қўйяман" деб.
Бу менинг хаётдаги оҳирги чорам эди, ҳўрлик, касал ўғлимнинг докторлар тарафидан даволанмай уни устига-устак, ҳамшира тарафидан ҳақорат қилиниб ҳайдалишим жонимдан тўйдирганди, касал боламни даволамасалар,Сафар акани ҳеч йўқ ердан туҳмат этиб қамаб қўйган бўлсалар, мени кўрган қўни-қўшниларим маҳовни кўрагндек қочсалар , егани ноним, бўлмаса нима қиламан яшаб?...
Касал Жалолиддинни савуқда кўтариб юрмай деб Саулага қолдириб ўзим юқорида ёзганим учта ташкилотга олиб бориб бердим. Қолган бир донасини кечқурун Сергейлида яшайдиган Аҳтам Розиқовга олиб бориб бердим.
Аҳтам оға ёзган аризамни ўқиб ҳайрон бўлди.
-Сиз ўзингиз ёздингизми?
-Ўзим ёздим.
-Майли мен аризангизни “озодлик” радиосига юбораман.
-Яхши.
Уйга қайтдим ярим тунда.
Саула билан Абдуқаюм яъна Қрозоқистонга кетишди. Очлик бошлагнимга Уч кун ўтмай Бектемир туман Водник даҳасидаги поликиникадан докторлар келибмени ва Жалолиддинни текширган док5тор менга юракингизни эҳтиёт қилинг деб қўлимга “валидол” тутқазиб кетди. Унан кейин кимдан эшитган билмадим энг шубҳалиси мен яшаяпган уйнинг адресини қаердан олган билмадим Васила Иноятова ёнида битта ранги касаликданми, ёки бошқа бир сабаданми,кўкариб кетган эди. Агар Васила опа билан келмаганида уйдан ҳайдаб юборар эдим.
Худди уни уйга мен чақириб уйга келгандай роса жахл билан гапирди менга...
Эртаси куни маҳалла участкавойи(посбон) Назар келди.
(Назар асли келиб чиқиши Тожикистонлик бўлиб Водникда яшаркан, ўзбекчани тожикча акцент билан гапирарди)
Назар менга Бектемир туман милиция бўлимиг боришим керакликини айтди. Хаво савуқ эди Жалоиддинни қалин кийинтириб йўлга чиқдик.
У ерда фамилясини унитганим Қаҳрамон деган биттаси мен билан сўроқ суҳбат ўтказди.
(Қаҳрамон форма киймаган эди)
-Қаерликсиз?
-Қорқалпағистоннинг Беруний туманиданман.
--Нимага очлик қилдингиз?
-Нима учун айби йўқ Сафар акани қамаб қўйибсизлар?..
-Бу саволни менга эмас Сафар акангизга қамоқ муддатини берган судядан беринг!
-Сиз ҳам улардансиз, нимага билмайсиз, қайси “жинояти” учун қамашди?
-Бу саволингизга жавобни бошқа ердан оласиз мендан эмас "очлик" қилганингиздан Ота -онангизнинг ҳабари борми?
-Уларга айтмадим.
-Улар ўзи сизни Сафар Бекжоновга турмушга чиқишингизга рози бўлишганми?
-Шубаҳангиз борми?
-Яъни... демоқчи, бўлганим тўйингизга келишганми?
-Онам ва холаларим , битта акам ва иккита синфдошим. жияним тўйга келгандиларнима эди?..
-Дадангиз-чи?
-Бизларда қизининг тўйига дадаси келмайди айб бўлади, урф-одатимиз, шунақа.
-Эрингиз қамалганидан кейин қариндошларингиз ҳабарингизни олгани келишдими?
-Нафақат қариндошларим бутун ҳамқишлоқларим, синфдошларим мени ҳабаримни олгани Тошкетга келдилар.
-Унда нимага норозисиз, ё егани уйингизда гўштингиз йўқми?
-Миямга қон урди бу шўрту4мшуқ нима деяпти деб?...Ёши ўтиб ақли кирмаган , елкасига погон тақиб инсонийликини йўқотган бу нусҳа кўзимга балодай кўринди, бу соҳада ишлайдиганлар чўчқадек қорин тўйдириш -у, қўлига тушган бегуноҳ шўрликларни қилмаган жиноятини бўйнига қўйиш учун ваҳшийларча қийноқ ўтказишдан бошқа ҳамма иносоний қадриятларни унитган эдилар. Улар учун оиланинг заррача қадр қиймати йўқ эди. Иносний қияфасини йўқотган маҳлуқга муносиб жавоб берай деб энди оғиз жуфтлагандим Жалодиддин тувалетга бораман деб хархаша қила бошлади.
Айтажоқ гапим бўғзимда қолди.
Жалоиддинни тувалетга олиб бордим кейин хайрлашиб уйга қайтдим..
Эртаси кун маҳалла комитетининг раиси Убайдулло оға ёнида битта аёл ва уч-тўрта эркаклар билан келишди.Аёлни Бектемир туман Хотин қизлар бўлимининг раисаси Ҳайринисо ...деб танитди.
(фамилясини унитдим)
Уй савуқ бўлгани учунми ёки ўзи бефаросатми бу хокимиятда ишлайдиган хокимча Ҳайринисо деганлари уйга оёқида этик билан кириб келди. Ҳамроҳлари ҳам ўзига ўҳшаган тарбиясиз тўнка экан улар ҳам оёқ кийимларини ечмасдан тўғри кирдилар.
Полга йиртиқ палос тўшалган бўлса ҳам кўнгил хонам йиртиқ эмасди.
-Ҳайринисо опа дегани мен билан саломлашиб қараад ўқиганимни сўради.
-Олдин Беекруний Педогогика Билим юртида кейинчалик Самарқанд Давлат Университетининг филология факултетини тугатгандим дедим.
-Ана қаранг сизғ Университени тугатаибсиз мен эса бори йўғи Институтни тугатганман, олдин ишлаганмиз?
-Универстетга киришдан олдин болалар боқчасида мудира бўлиб ишлагандим. Универстетни тугатиб турмушга чиқдим ўғлим кичкина бўлгани учун ишлай олмадим.
-Уйингиз савуқ ёш болангиз билан қийин эмасми?
-Қийин нима қилай газ йўқ.
-Уйингизни нима билан иситасиз?
-Электр печка билан.
-Овқатни нимада пиширасиз?
-Ўчоқда.
-Ўтинингиз борми?
-Бор .
-Уйингизга газ ўтқазиб берсак розимиз?
-Йўқ,менга сизларни ўтказган газингиз керак эмас,газ ўтказишдан олдин Сафар акани озод қилинглар ейин кейин газ ўтказинглар. Мен Сафар акани битта газга сотмайман қўлингиздан келса уни озодликга чиқаришга ёрдам беринг, бошқа ҳеч нарса керакмайди.
-Бизлар сизга фақат уйингизга газ ўтказишичгагина ёрдамчи бўламиз, қўлимиз келгани шу. .
-Ундай бўладиган бўлса менга газ керак эмас раҳмат зотан 25-Декбрда ўзимни ёқиб юбораман.
-Болангизга ачинмайсизми?
-Зотан ўғлимни оман қолдирсам уни КГБ ўлдиради.
-Ўйлаб кўринг!
-Ўйлаб кўрганман тирик мурда каби яшаганимдан ўлганим минг марта яхши.
...
Улар кетишди.
Эртаси куни газ ўтказувчилар келишди.
Олдиларига чиқмадим.
Бир вақт Убайдулло оға қандайдир ҳужжатларни кўтариб келди имзо чекинг деб.
-Ҳужжатга имзо чекмайман, Сафар акага дарров етказадилар хотининг уйингга газ ўтказиш эвазига хукуматга сотилди деб музлаб ўлсам ҳам имзо чекмайман.
-Чекмайсизми?
-Йўқ., ўзбекчага тушунмайсизми?...
-Уларга нима дей?
-Имзо чекмади денг, имзо чекмаганим учун жиноий иш очиб қамасалар қамийверсин.
-Убайдулло оға мени рози қила олмай чиқиб кетди.
Уйга газ ўтказдилар.
Шу орада Хоразмдан Сафар аканинг дадаси келди.
-Очликингни тўҳтат Сапарвой билан учрашув берармиш, бирга борамиз.
-Бормайман, гапим -гап, агар Сафар акани қамоқдан чиқармаса ўзимни ўлдираман. Менинг ўжар феълимни тушунгани учунми ёки айтган гапига қулоқ солмаганим учунми, Сафар аканинг дадаси келган куни кечқурун жаҳли чиқиб Хоразмга қайтиб кетди.
Энг илгинчи эса бир вақтлар Сафар ака Тоштурмада вақтида хат олиб келиб берадиган Шуҳрат келди тўғрисини айтсам уни унитгандим, ва келади деб ҳеч ўйламагандим.
-Нимага очлик қилдингиз?
-Нимага бегуноҳ Сафар акани қамаб қўйдилар?
-Сафар акага хат ёзсангиз олиб бориб бераман.
-Раҳмат ёзаман, лекин сиз ҳам саволимга жавоб бермадингиз ҳаммаларингиз баласизлар Сафар аканинг бегуноҳ эканликини лекин ҳеч ким тан олмайди унинг ноҳақдан азоб тортиб ётганликини.
-Ҳафа бўлманг бу кунлар ўтиб кетади.
-Ўтиб кетади мени минг бўлакга бўлиниб йўқ бўлганимда.
-Умидсиз бўлманг, яхшиси менга хат ёзиб беринг мен Сафар акага олиб бориб бераман.
-Шуҳратга икки энлик хат ёзиб бердим.
Кетди.
Эртаси куни яъна келди кун ўртасидан кейин Шуҳрат яъна келди, ранг рўйи ўчиб кетганди, салом йўқ алик йўқ жаҳл билан гап бошлади.
-Сизга яхшилик қиламан деб кеча Сафар акага хат ёздириб олиб кетгандим йўлда мени КГБнинг одамлар тутиб олиб бир кеча қамаб қўйдилар.Ҳатто сиз ёзган хатни ҳам олиб чўнтакимдан топиб олиб қўйдилар.
-Шуҳрат сиз кимнинг қулоқига лағмон чўзасиз,дедим аламим келиб?�-Қачонгача ялғон гапирасиз?
- Ман Сафар ака билан "Ёшлар Ҳракати"да, бирга фаолият юритганман шунинг учун сизга унинг ёзган хатларини олиб келиб юрибман, деган гапингизни бориб ўзини унитган лоҳларга айтинг, Мен сизни кимликингизни биринчи келган кунингизданоқ, билганман лекин индамадим. Қалампир ҳам аччиқ лекин соғлик учун фойдаси бор сиз ҳам худди ўша қалампирдайсиз. Ўзингиз КГБда, ишлайсиз-ку, озми кўпми менга яхшилик қилдингиз. Сиз бўлмаганда яъна бир КГБнинг югурдаки пайдо бўларди Сaфар акадан хат олиб келадiган балким унинг сиздан фаrқи мендан пул талаб қиларди...
-Шуҳратнинг рангида ранг қолмади,сиз қаердан биласиз?
-Мен қачон ўлишимни билмайман ...
-Шуҳрат хайр мазурни насия қилиб orqasiga qaramay кетди.
Шундан кейин уни Шуҳратни бир марта ҳам кўрмадим.
Ҳозир ҳам ўликми, тирикми билмайман?
Ҳаш-паш, дегунча 1994 йил 23 декабри кунлари етиб келди.Мен яашаётган уйнинг ичини ва ташқарисини Бектмир туман милиция бўлимининг ходимлари автомат ва писталетлар билан қуролланиб ўраб олдилар.
Менинг олган нафасимни ҳам контрол қилар эдилар. Улардан эсимда қолгани терговчи Дониёр билан миллати татар бўлган Равил ака.
Қолганларини на исмини билан на жисмнини. биламан �Кечасига ухламасдан ҳудди чагарани қўриқлаётган солдатлар каби навбатга турардилар. 24 Декабр куни Саула билан Абдуқаюм қайтиб келди, улар уйдаги комендатлик соати уйғулаган милиция ходимларини кўриб кўзи чиқиб кетди.
Айниқса қорни буринида бўлган Саула учун жуда ёмон таъсир қилди.
25 Декбаръ куни ҳамма сайловга кетаяпти мен ҳам нимадир килишим керак.
Мени ўз хонамда кузатиб ўтирган Равил акага Жалолиддинни тувалетга олиб бораман деб чиқдим-да, аслида нариги уйда ўтирган Акбдуқаюм билан Сауланинг олдига кирдим ва улардан маслаҳат сўрадим нима қилай деб.
- Сайлов блютенингиз борми?
-Бор унда картон қоғозга ёзинг кейин уни курткангизни ичига яшириб мен ҳам сайловга қатаншмоқчиман Ислом Каримовга оваз беражоқман деб айтсангиз ҳеч бири бир нима демайди. Сиз маҳалал комтетига борингда қўлингиздаги панкартни очиб ўтираверинг деди Абдуқаюм..
-Раҳмат .
-Абдуқаюм бир картон қоғазга ёзди, мен айтиб турдим.
« Мен 1994 йил 14 декбрдан бошлаб турмуш ўртоқим Сафар Бекжон(ов)ни, ноҳақдан қамаб қўйганлари учун очлик қилгандим. Талабимни бажармади ҳукумат. Мени милициялар билан ўраб олган бўлмаса ўзимни ёқиб юбормоқчи эдим.”
Картонни колидордаги шкафдан курткамни олиб кийдим ички, тарафига яширдим, Жалолиддинни Саулга қолдириб ичкарига кириб Равил акадан руҳсат сўрадим: мен сайлов участкасига бориб Ислом Каримов учун оваз берамоқчиман, борсам бўладими, деб сайлов блютетнини кўрсатдим.
-Майли боринг!
-Ичкаридан чиқсам эшикнинг олди-да,турган яъна иккитасига ҳам айни гапни такрорладим улар руҳсат беришди, дарвозанинг олдига келдим яъна учтаси турибди қўлида автоматлари билан билан улага ҳам президентга оваз бермоқчиман сайлов участкаисга боришим керак дедим.
-Майли боринг . 



4.02.2017 yil. Lausanne.

воскресенье, 5 февраля 2017 г.

Шавкатшунослик фанлари....






Шавкатшунослик фанлари лаганбардори.



"Журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саидов амнистиядан маҳрум қилинди." (Матбуотдан)




     32 миллионлик Узбекистонни бошкараётган одам хеч булмаса реклама дакикаларида инсоф килса уладими?
Уч-туртта журналистни чикариб бизга ухшаган ашаддий мухолифатчиларнинг огзини ёпса буларди....
Биз ният ва максад уртасидаги катта жарлик борлигини айтаяпмиз.
Хеч кимнинг шахсиятини ерга урмадик.
Истаган инсон Марсда яшаб Узбекистоннинг Шавкатшуноси булсин, бизга нима пишди, нима куйди.
Максад Узбекистон эркин фикрлай оладиган инсонлар кабристони булмасин.
Ташки дунёда банана давлатлари каторига куйилмасин!
Хур ва озод инсонлар истаган давлатига чикиб ва кайтиб келиб сиёсат-тижорат килсинлар демокдамиз.
Кеча фаседан Мирзиёевлар оиласидан Шохрух дегани менга хат ёзган.
Хат эмас, инсон номи бериладиган жонли бунака жинсий органи оркали тузиладиган жумлалар ижод килмаган.
Барча мукаддас тушунчалар учун керакли маска сотиб олишга кодир инсонлар давлатни бошкармокда.
Шафкатни сиёсий-иктисодий максадлари йулида фойдаланмокдалар.
Тарих такавурдан иборат.
Шу кунларда Узбекистон сиёсий иктисодий майдонидаги жараёнларни 1996 йилнинг иккинчи ярмида кузатганмиз.
Нима жин урди билмайман Ислом Каримов 1996 йилда вактинчалик булса хам калбида шафкат пайдо килганди.
Иктисодий-сиёсий реформалар хакида гапира бошлади.
Анча одамларни ишдан олди.
Матбуотда танкидий маколалар чикди.
Июн ойида АКШ давлат рахбари Бил Клинтон билан учрашиб реформалар килишга вада берди.
Мен ва яна 10-15 сиёсий махкум озод килинди.
Мухолифат йигилишлар утказа бошлади.
Сентябр ойига келиб Европа Хавфсизлик ва Хамкорлик ташкилоти халклар дустлиги саройида хукумат ва мухолифатни бир орага келтирди. Мухолифат номидан рахматлик Шукурулло Мирсаидов нутк килди.
Хаммага эшиттириб Ислом Каримовнинг менга " -халиям Узбекистондамисан...." дегани даврага совук сув сепгандек булганди ушанда.
Хуллас Ислом Каримов кунгли юмшаб, чет элдан рахматлик Абдуманноп Пулатовнинг Узбекистонга келишига рухсат берганди.
Бахонада биз хам Билимлар Уйи саройида бутун Узбекистон буйлаб мухолиф фикирлайдиган инсонларни йигишдик ва хукумат бизни кайтадан руйхатдан утказар деб имидлар килгандик.
Бу жараён жамиятни харакатга келтирганди.
1996 йил 31 декабрь янги йил кечасига йигилган Ислом Каримов ва уч-турта, малайи катагонларни кайтадан бошлатилиши хакида келишув килишганди.
Мирзиёевнинг кунглида, беш-олти ойлик инсоф килгандай куринаётир, билинг-ки бу шайтон маскасидир.
Тез орада маскасини чикарилади...
Катагонлар халиям давом этмокда.




Сафар Бекжон.                                                   05.02.2017

суббота, 4 февраля 2017 г.

Улу ёзаримиз Истатул Қисмат

             




        Улу ёзаримиз Истатул Қисмат

“Дунё ўзбеклари” бош муҳаррири Исмат Хушев 16 сентябрь куни Туркияга ташриф буюрди.
 Вертуал (сайёр олам) матбуотидан.



   Валлахи-âлам, ўзбек мухожирот салномасинда кўп ажойиб вокеликлардан ёзадурғон вақит келиб дарвозамизни тақиллатди. Истамадиғимиз холда бу оламшумул воқеа хақида тўхталмоғимиз керакга ўхшаб қолди-ёв.

  Хумо қуши патидан ўлғон ўткир қалам сохиби замонамиз aлломaси Исматул Қисмат бейиниг Истамбул саёхатномаси хозирданок кўп илмий, адабий ажойибатларға сабаб ўладурғон кўринур. Қисмат бей бултурғи йил Тошканд саёхатул-зиёратларини кунба-кун татқиқот қилинғони хотирламок кифоятдир. Ул оламшумул саёхатдан эсда қоладурғон бир-иккита ривоятни нақл қилмоқлиғ бизга насиб ўладирғонидин ғоят хурсандмиз. Истатул Қисмат эфандилариниг буноғи йил Тошкент зияратлари орасинда ўлиб-битғон аммо ўзлари хикоя қиламағон ривоят;

  Улу ёзаримиз Истатул Қисмат билдигимиз киби Канадиён мамлакатлиғинда ғурбатчилик чекмакдалар. Бу мамлакaт ватандошлиғи пасаторти олинғандон сўнгра Тошканддаги эски-туски дўстлардин хаберлашмишлар. Маслахатни масхи ковушга кўмип ишга бошлағaнлар. Аввал-охир тутинган оталари Ислом Каримғa бошдан аёк астойдил ялама-ўхшама мурожатлар бирин-кетин қаламларидан сувдай оқиб кетаверди.  
  Валлахи-алам Исмат бей ювган ески-туски кир иштонлар қуритишга ёйилганда Тошкендга етғон. Ташрифлaрини наклен тақиб этадурғон киши шахсан жаноб Хайриддин Султон ва орада чўтир паханга хам хабардор қилинадирғгон вадалар олингон. Замонайи аммома Исматул Қисмат Узбекистонда тарихий шахсият эканлигини афкор-аммомизга исбот қиладирғгон замон келди демишлар ва йўлға равона бўлмишлар. Аэропaланг қанотлари Тошкентда қўнди-қўнмади алломаи-замон дарров асфалт-бетон демаден ўпмишлар, яламишлар.

Бандагиз бу оламшумул воқеаларни кўрғон-билғонлар ёлғончиси, валлахи алам бу воқелигни ўзлари хам тасдиқлағонлар.

  Бизим асл хикоямиз ўзлари эслашни истамадиклари бошқа бир вокелиғдир.

 Хулласи калом, Кисматда бор экан тутинғон отамиз қадам босиб турган Оқ сарой қайдасан деб жулға равона бўлғонлар. Кабулхонада эфандимизи танимаган янги ялоғич бачаларга ўзларини таништирмоқ мажбурятинда қолғанлар. Давлат маслахатчиси Хайриддин Султон жаноблари чақирғонлиқлари изох этилмиш. Бачалардан биттаси Султон хазратларини телефонда безовта қилиб Исматул Қисмат ташриф буюрғонини, лутфи-каломигизи кутмоқдалар демиш. Хайриддин Султон хазратлари мехмонни толиқтирмасдан сақланадирғон хоналардан бири тахсис этилмасини эмретмиш. Исмат бей Қисмати шу ерда бошланди десак хато бўлмағай. Эрта тонгда киритилиб устидан қулфланган мусофир хоначада кечаси ярим тунгача Султон хазратларини кутганлар. На хожат чиқармоқ имкони ва нада қулф эшикни таққиллатмок жасорати қолмағонидан йигламишлар, Исмат акамиз сукир қисматига қарши! Тун ярмидан ошганда қулф эшиклар тиқирлагандан хаяжон ортган."

  -Кечирасиз дустим, иш-куч сизни унитибмиз"- деб Хайриддин Султон эшикдан кириб келишига сония қолди!

  Эшик очилиб иккита барзанги кирганини курган Кисмат учини хўллаганлар.

   "- Хонага сийивормадигми, топсак ялайсан"- деди барзагилардан маллавой кўринишлиси.

 Исмат акамиз, Хайриддин акасини кўрғони тооо Қанададан келғони, хатто Қанаддиён фукороси ўлғонини илова қиливорганлар.

   -Марсдан келганлар бор eртўламизда. Танишиб хангома қиласан .... Юри олдимизга туш жа....".

 Оқ саройниг хашматли эртўласида кўрқичли экан. Нечи қават пастга тушганлари балким эсларида йўк, аммо барзангилар темир эшикли қаронғу бир хона олдида тўхтaганлар.

   -Битта турсик қолгунича ечин-” деган жойда Исмат акамиз жасоратини йигиб;

    -Мениг бу ерга келишимни шахсан Ислом ака биладилар. У одамниг бу қилинган ишдан хабари йўқлигини сезаяпман- деганлар.

Хулласи калом Қисмат шу экан деб Исмат акамиз битта турсикда қаронғу хонага равона бўлғонлар.

Канадаён намли савуқ иқлимига чидаб берғон Исматул Қисмат тутунгон отаси Ислом Карим етўласидаги билинмаган вақт чидаб берғонлар. Ичларидан қанчалик катта хайқирқлар келсада сийнасига босғонлар. Намалум бир вақт ўтғонидан сўнгра эшик очилиб бошқа бир барзанги чaқирипмиш.

   - Хайриддин Султон аканиг мехмондорчилиги тамом бўлди. Уйигизга кетасиз" деган.

   -Рахмат айтинг акамизга. Илтимос кийимларимни беринглар"- деганлар Кисмат акамиз.

  -Сизниг кийимларни олган одам каерга кўйгaнини билмаятмиз. Икки кундан кейин ишга келaди. Шу ерда кутишга давом этасизми?- деган бачагина.

   -Телефоними беринглар, такси чақирай-” Исмат,

   -Бизда зекавоз бор, Таштурмагача бепул- дебди Барзанги.

.......

   Валлахи алам бу ривоятлар бултурғи йил бизга Алдаркўсаниг Тошкенд саёҳатномаси сарлавхасинда  бизгa ривоят килинди. Бaзи ривоятчилaр Исмaт бей Кaнaдaли мaшxур модaчилaрдaн киролaнгaн кестюм-шими вa Iphon телефони жaми тўплaғaндa 10 минг $ бир кечaлик меxмондорчилиғa курбонлиғ олғонлaр. Aммо биз бу кисмaтлик xикояни латифафурушлиг қилмағондик. Аммо локин, биз оламшумул инсонлалға бежиз латифа япиштирмадик. Латифаниг манбаси излағонлар Исматул Қисмат алломайи-замонни кудалари Тошканд Миршаблар Бошқармасига мурожат қилсунлар.  
  Бултур Оқ сарой олдидан калта иштонли Қисмaт кўрган борму десинлар, валлахи лaтифa қаладурғонлaр куп бисёр ўлaжaқдир.



Ёзувчи Сафар Бекжон.         2013.    Lausanne


пятница, 3 февраля 2017 г.

йилини айтмадим-ку деганди....






       Узбекистон жамиятидаги муаммоларнинг хал килганлиги эмас, ушбу муаммоларнинг борлигини айтганлиги учун Шавкат Мирзиёев олийжноб инсон килиб курсатилмокда.
Эй акили гуллаганлар, 
14 йилдан бери Узбекистон Бош Вазири булган одам ушбу муаммолар сабабчиси эмасми? 
Шу пайтгача бу муаммоларни хал килиш унинг ваколати ва мажбуряти эмас эдими?
Уни танкид килганим учун бу муаммоларни сабабчиси булдимми?
Мен бу одаммни мажбур килмадим-ку;  бу одам "-400мингдан купрок муаммо хакида маьлумот олдик"-  дейишга. 
Бу одам факат ижтимоий муаммолар, иктисодий тусиклар хакида гапираяпди. 
Давлатни гуёки гиёки каттахолам бошкарганда, бечорани тергов килаётганга ухшаб гапиради.
 Э жаноб Шавкат Мирзиёев бу муаммолар буларкан каттахоласининг айвонида курикчи эдими?
Давлатнинг иккинчи рахбари эди. 

  Хаа, мана эди гапнинг индаллосига келайлик. "-Бу одам узидан узи бу нарсаларни хал кила олмас эди..... Ислом Каримов турганида бу одам босим остида эди..."-  дейишмокда.
Хуп шундай булган хам дейлик.
Нимага булмаса,   давлатнинг 400минг муаммосини хал килмасдан 24 йил бошкарган одам дохий эълон килинди.  Амамнинг эрими "-Ислом ака дунёнинг энг буюк сиёсатчиси, отам урнидаги устозим.... деди. ?
Вертуал оламдан туриб менга акил ургатаётганлар; Швейцаряда лаgмонхона очмаганман. Хеч кимнинг кулогига лахмон чузмаяпман. Дангалидан гапирайлик. Узбекистон реформа килиниб озодликга чикадими? Нечи йилни мулжаллаяпсизлар? Ислом Каримов хам  августгача чидаб туринглар деганди. Кейинчалик сирашса, йилини айтмадим-ку деганди. (камокдан чикканимдан кейин чакирганида узим сураганман)

Хуллас  рахбар булиш давлатчилик тарбияси олган одам дегани эмас.
Кулогимга лаgмон чузманглар.

Сафар Бекжон.              03.02.2017

четверг, 2 февраля 2017 г.

Хеч кимнинг мархаматига мухтож эмасман.









   Исмат Хушев: "Ҳурматли Шавкат Миромонович, биз Сизга ва марҳаматингизга ишонамиз…"

Жаноб Исмат Хушев узбек мухлифатини Узбекистонга кайтариш учун ялиниб ёлвориб илтимоснома ёзган.
Кайтиши мумкин булганлар орасида менинг хам исмимни эслатиб утган.
"Абадий мухолифатчилик килмокчи" булганлар хам бор демокда.

   Жаноб Исмат Хушев ким аллакачон йулда, кимдир абадий мухолиф булмокдалиги хакида фолбинлик килмаса буларди.
Шахсан мен Мирзиёевнинг адолатига ишонмайман.
Сабаби?...
Бугун матбуъотда Узбекистондаги ички коррупция хакида ёзилганларнинг барчаси мен билган маълумотлар олдида чумолича халос.
Мен агар хамма билган "малумот"ларимни, эълон килишим масалани баттар жигаллаштиради.
  Узбекистон хазинасининг 24 йил ичида 200 миллиард $ бойлиги талон-тарож килинган.
Бу даврнинг 14 йили бу масалани энг мукаммал билган Шавкат Миромонович эди.
Давлат хазинаси кунба-кун талон-тарож, килинаётганликини куриб, туриб, бунга карши чика олмаган Бош Вазир бугунги
давлат рахбари булган бу инсон бирон марта Узбекистон хазинасини талон килганлар хакида гапирдими?
Шавкат Миромонович давлат жиноятчиларини ишдан олдими?
Каримовлар сулоласи давлат хазинасига кириши керак булган 1992-98 йиллардаги 70-80 тонна, 1998-02 йиллардаги 80-100 тонна,
2002-16 йиллар орасидаги 100-116 тонна олтин захирасини каерга сарфланганликини айта оладими?
Мен 2014 йилда Узбекистонни талон килаётган 90 та оила халк бойликининг 70% халкимизга кайтаришини ташкил кила оламан
деб ёзгандим, бу 90 та оиланинг руйхати ва каерда бойликларининг борлигини жаноб Мирзиёев билмайдими?
Менгача етиб келган маълумотлар давлат рахбарининг босди-босди, килмокдалигини ва бу оилалардан биттаси унинг оиласи
эканлигини билмокдаман.
Мен бир нечта оилаларни фош килдим.
Бу ишлар йиллар давом этадиган махкамалар ва банклар уйинига колдирилди.
Бу бойликлар Узбекистонга кайтарилиши учун хазина угрилари ва менга ухшаган кишиларнинг ё тинч ёда куч ишлатиши оркали хал килиниши мумкин.
Давлат хазинасини умариш , бу угирликни кура била туриб,  ваколати булишига карамай жим туришлик огир жиноятдир.
Мен давлатнинг 200 миллиарлик $  етим хаккини еганлар билан бир жойда, хеч нарса булмагандай яшайдиган бадбахт инсон эмасман.
Жаноб Мирзиёв агар менга ваколат бериб давлатни кафан гадо килган 90 та оилани барча хукукий воситалар оркали тергов килинишига кафолат берса мархамат, мен тезда етиб борай.
(Узбекистонда мен билан ишлашга розилиги олинган 30та мутахасис бор). Ислом Каримов улганидан кейин бир хафта давом этган реформатор инсонлар билан булган келишув хам шу йуналишда эди. 
  Жаноб Владимир Путин тавсиясига кулок осмаганларни куркитиб куйиш учун шахсан узи келди. 
  Унинг келиши Узбекистондади диктатура режими тугатилиши ва иктисодий-сиёсий реформалар умидини тавиклар еб кетди.

Исмат Хушев хар макомга уйин кила оладиган нодир кобилят эгаси.

Мен адолатсизликни курган жойимдаёк,  буни тула эркинлик асосида айтишни истаган одамман.

Хеч кимнинг мархаматига мухтож эмасман.

Давлатчиликнинг бокийлиги учун хизмат килишим мумкин.
Агар давлат адолат урнатиш учун воситаси була олса.
Адолат бировларнинг мархамати эмас.
Хатто у киши Призидент булса хам.

Мархамат Яратгандан келсагина беминнатдир!


Сафар Бекжон.                                                                                   02.02.2017

среда, 1 февраля 2017 г.

Aрзимаган ярим миллаиард $





    По версии телохранителя Акбарали Абдуллаева Нормунда Жигурса, его босса "заманили в Киев с целью вымогательства", и "за этим стоит скандально известный латвийский бизнесмен". Видимо, подразумевается бывший партнер Абдуллаева Гулам Мохаммад Гулами, афганец по происхождению,....(http://www.dsnews.ua)



Аста секин булса хам хакикат очилмокда.
Диктаторлик режимининг умидворлик оркали омма миясини ювиш усули юкумли касалликга ухшайди.
АКШ давлат департаментининг халк соликларидан йигилиган пуллардан моаш олаётган журналист Алишер Сиддик жанобларига
хам бедаво касаллик юккан.
Озодлик” радиосини кузатиб бораётган инсонлар халкни диктатурадан умид килишга куниктираётганликлари сезилиб туради.
Узбекистон хокимияти структурасида ахборот бериб турадиган одамлари бордек курсатилаяпди.
Режимни юмшаяпди деган ёлгонни секин-аста, кишилар онгига киритилмокда.
Мухолифат одам булмайди, бир -бирини еб ётибди.
Кучсиз, кулидан бир нарса келмайди деган фаразларни халкга ва халкаро сиёсатга киритишида "Озодлик" радиосининг роли катта.
Акбарали Абдуллаев ва Ислом Каримов оиласи Узбекистондан бир неча милллиард $ умарганликлигини 10-15 йилдан бери ёздик.
Бу журналист биздан уша маълумотларни бериб турувчи Банкдаги ходим кимлигини адреси ва телефонини... сурайди.
Калла унтами, бировнинг хаётини тахликага куядиган ахмокми бор?
-"Сафар Бекжон расмий нашр эмас, у истаганини ёзиши мумкин" у одам манба эмас....
Гулнора, Лола Каримовалар ва Узбекистон хукумати  томанидан ёллаган адвокатлар мен яшайдиган шахардан икки кадам нарида жойлашган бюроларда ишлашади.
Узбекистон тамони мени бир неча марта судга хам берди.
Aдвокатлар бу ишларни сиёсий ракобат пропогандаси деб махкамадан кечирим сураб, терговни босди-босди килишади.
Акбарали Абдуллаев хакида хам маълумотлар келди ва келишга давом етмокда...
Биз билан хамкорлик киладиган адвокатлар эски советлардаги коррупцияга карши курашаётган кишилардир.
Хамма жойда хамкорлари бор.
Акбарали камокка олинган захоти биз буни ёздик.
Кейин бошкалар аниклик киритди.
Алишер Сиддик тинмасдан "Акбарали Абдуллаев Узбекистон тамони талабига кура камалди" деб жар солди.
Акбарали Абдуллаев, Шавкат Мирзиёев вактинча президент булган куниёк озод килиниб кулига паспорти берилган.
Тошкент аэрепортида турган хусусий сомолётига миниб истаган жойига бориб-келиб юриганди.
Токи Узбекистонга кайтариши керак булган пулларни йиггунигача Узбекистон тамони билан яхшигина алокалари бор эди.
Лекин Узбекистонга кайтарилиши керак булган ярим миллардгача $ пулни бермайман деди.
Мирзиёев хукумати бу пулларни сураб хам утиргани йук.
Акбарга карши бошка давлатларда жиноий иш очилиб, давлат хазинасидан умарилган пулларни кайтарилиши хакида талабнома
ва очилган жиноий ишидан нусхаларни жунатгани хам йук.
Масалан Швейцарияда Акбарали Абдуллаев 77,5 миллион $ пул окланган.
Акбарали Абдуллаев бу хакда 2014 йилдаги терговда узи маълумот берган.
Узбекистон тамони бу пулларни кайтариб олиниши хакида талабнома жунатганми?...
Йук.
Жаноб Алишер Сиддик Узбекистондаги матбуот катагонидан унумли фойдалаётган журналист.
Агар Узбекистонда эркин матбуот булганида Алишер Сиддик жамиятга бир тамонлама ахборот бера олмасди.
-Баходир Чориев менга карши курашди, хеч нарса килолмади, энди Сафар дегани нима кила оларди..... “ дейиши мумкин.
Биз оддиы бир журналистга карши курашиб вакт йукотмаймиз.
Максадимиз хам эмас.
Алишер Сиддикга биз 1988 йилдан бери Озодлик билан хамкорлик килган бир кишининг уткинчи "бос"лардан купини
курганликимизни айтиб куяйлик.
Бизнинг максадимиз на хокимият ва нада бойлик.
Урганжийлар сулоласи Туркистон хокимиятларида 1400-1917 йилгача хукумрон булган.
Бироз тарих укиш керак, yрислар ва дикатор ёзган тарихни  эмас, хакийкий тарихимизга хам караб куйиш керак.
Бизнинг максадимиз Туркистонинг бир парчаси булган Узбекистон давлатчилигининг тамалларидир.
Хазина, давлат ва халк тарихий ва сиёсий тамалидир.
Ким давлат хазинаси ва байтул молига куз тикса унга карши курашимиз давом этаверади.
Ислом Каримов давлатни йикмади, аммо гаддор ва котил эди.
Атрофида йигилган шайкаси давлатчилик хазинасини умарди.
Бу эса давлатчиликга хиёнатдир.
Оддий бир жиян, хатто кайин жиян хазинадан бир миллард $ умарганлиги аникланган жойда, бошка рахбарлар нималар
килганликларини хаёл хам килолмайсиз.
Зеро Акбарали Абдуллаев хазинага кайтариши керак булган ярим миллард-гина $ бойликни кайтармайман дейишига сабаб;
"....фолончилар 10ларча миллиард $ кайтаришмаяпди, мендан арзимаган ярим миллаиардни $ талаб килишмокда....”
дегани бизгача етиб келганди.

Сафар Бекжон.                                                                     01.02.2017

Turkiylar Turkistonda,

  Turkiylar Turkistonda, Xindistonda va Xurasonda xukumronlik qilgan davrlarning taraqqiy qilgan yillari 1800 yillargacha davrlardir. Ke...