воскресенье, 7 июня 2026 г.

Ўнг қўлинг берган садақани, чап кўзинг кўрмасин!

Ўнг қўлинг берган садақани, чап кўзинг кўрмасин!
Сохта мақолдир.
Садақа 1 $ бўлса, миллион $ бўлса балким кимга берилишини ва у одам нима қилиши қизиқ эмас!
Мен 4 миллиард $лик сарватини садақага берган арабни биламан.
Женевада , Швейцарялик фалж қолган болaларга вилалар қурдирди.
Оиласи билан текин яшашлари мумкин. Фақат Швейцар ҳалқидан бўлиши керак деди, ҳайрия фонди вакиллари.
Зотан камбағалгина давлат (((( бечора Швейцарлар!!!!
Женевада яшайдиган ўзбеклар ҳам бор муҳлисларим орасида."- Ладен сентр Женев" деб ёзишса интернетга, топишади 4 миллардлик $ садақа қаерга кетганини.
Араб дунёсидан бойларга хавас қилманг!
Саудия, Қувайт, Қатар, Дубай..... каби давлар фуқоролари ойига миллионларча $ садақа камбағалгина Ғарбдаги фондларга беради.
Ислом деганда арабни тушунманглар!
Рахбарларини асло таклид қилманглар!
Оддий мусилмонлар курашмайдилар, дунёдаги арабдан бошқа минтақалардаги мусилмонлар хақлари учун хеч қачон курашмадилар!
Аллох уларни ислох қилиш учун тинмай Пайғамбарлар жўнатган!
Пайғамбаримизнинг майитини 5 кун дафн қилдиришмади.
Киёви Али, неваралари ва иккита сахоба, 5 кун кейин Пайғамбаримизни ўз ховлисига дафн қилишган.
Пайғамбарликни мансаб деб қараб ўрнини талаш қилиб мажлис қилиб мотам ҳам тутмади шарафсизлар!
Оддий мўминлар исён қилиб зўрға 4 та халифа даврини динга итоат шаклида ўтказишди!
Қолган пайтда Имперя қуриш учун уришлар қилишди.
Бу зилолатга чидамаган туркийлар , олдин Амир Темур, кейин Усмонийлар арабларни динга қайтарди.
Кейинги юз йилликда бадавий араблар озодмиз деб динимизни хурофатга тулдиришмоқда.
Азалдан тек Тагрига сиғинган биз туркийлар Аллох хукмидан бошқасини на буюк саид, нада олий насаб араб деб билмаймиз!
Биз ирқдан, миллатдан олдин яралган ОДАМ ўғилларимиз!
Урганжи
07.06.2022
Бир куни Чарли Чаплин томошабинлар олдида ҳазил кулгули хикоя айтди
ҳамма кулиб юборди
Худди шу инсонларга такрор иккинчи марта айтди, бу гал фақат баъзилар кулишди.
Учинчи марта айтганида, ҳеч ким кулмади.
Чаплин шу даврадаги инсонлар учун унитилмас ўгит айтган:
Бир хилдаги ҳазилга тинмасдан кулиб кулиб бўлмас экан, нега бир хил дард ва қайғудан хар гал айтилганда хузунланасиз?
Хаётингизнинг хар бир дақиқасидан завқланинг.
Чарли Чаплин бир оғиз сўз айтмай филимлар қилиб дунёга танилди.
Уни бизга, индамаслиги билан танитишади.
Аслида унинг Швейцаряда яшаган хаёти пастдаги жумларида яширинган эди.
1- Бу ҳаётда ҳеч нарса доимий эмас, ҳатто бизнинг муаммоларимиз ҳам
2- Кўз ёшларимни ҳеч ким кўрмаслиги учун, ёмғир остида юришни яхши кўраман
3- Ҳаётингизда энг кўп исроф қилинган вақтингиз кулмаган кунларингиздир!
1998 йил Швейцаряга келганимдан кейин Vevey шаҳри яқинларида Чарли Чаплин яшаганлигини ўрганган эдим
Менга беркитилган ёзувчи ва журналист Simone Collet
деган аёлдан бир неча марта Чаплин яшаган уйни зиёрат қилайлик деб айтгандим.
Бизнинг ташкилий дастурга унинг уйи киритилмаган.... ховлисини билмайман... ёпик жой деган бахоналар билан бирга боришни хохламади.
Чаплиннинг мазори ховлисида экан. Матбуотда катта шов-шув кўтарилди. Мазори очилиб табути ўғирлаб кетилганлигини ёзмоқда эди матбуот.
Ховлисининг расми ва махалла исми матбуотга чиқиб кетди.
Хонимиим Курбаной билан ховлисини топиб бордик.
2000 йиллар бошидаги технологик имкон билан видеога олдик.
Ховлиси хароба холатда, қоровсиз, абгор ахволда эди.
Дунёнинг энг машхур артисти хароба уйи ва ўғирланган майити масаласини фарзандларига телефон қилиб сўрадим.
Учрашишга келишув қилдик.
Шу кунлари Озодлик радиосидан Шухрат Бобожон мехмонга келди.
Бу масалага уни ҳам қўшдим.
Чаплининг ўғлига ушрашув хақида вада берганини эслатиб телефон қилдик.
Радио Либерти журналисти ҳам иштироқ этишини билган Чаплиннинг ўғли учрашишдан вос кечди. (Бу радио билан оиланинг муаммоси бор экан).
Чаплиндек буюк инсонга дунёнинг бирон жойида музей очилмагани, шахсий мулклари, филмлари ва фарзандларининг даромадлари ҳам Credit Suisse, UBS ... банклар тарафидан мухирлангани аниқланди.
Чаплин ховли олиш , филмлар қилиш учун студя қилишга кредитлар олган банклар фоизлари бир неча миллионга чиқариб юборилган.
Ховлисидаги мазори йўқолса уйни сотиш мумкин эди.
Ховлисида кабр бўлган ховлини рус аллегархлари ҳам олмади.
Бу масалани БМТ мадaний мерос коммисиясига олиб чиқдик.
Бу масалага, мен ёзган талабнома ҳам тарихга мухирланди.
Ва нихоят Швайцаря манадият вазирлиги масала учун коммисия тузди. Менга ўхшаган бир неча кишинг халқаро матбуотда Чарли Чаплинни ва авлодларини қарзга ботириб қўйган Швейцаря банкаларини шарманда қилдик. Пул учун, фоиз учун дунё меросини хисобланадиган актеёрни аёқ ости қилишгани , шармандагарчилик деб бахолашди.
Чарли Чаплинни г қарзларидан вос кечишмади, аммо хукумат хайр эхсон ташкил қилди.
Бугун Чарли Чаплин уй музейи Швейцарянинг энг кўп турист зиёрат қиладиган музейидир.
Хароба ахволдаги даври тасвирланган видеолар ва ёзган хужжатларим архивларда қолди.
Сафар Бекжон Урганжи
06.06.2024



Шарафсиз батраклар суриси!
Аслида совет сирли харбий "Бактерялогик куроллар яратиш илмий харбий марказ" булган жой тахликасини Туркистон инкилобий харакатлар мутахасислари 2021 йилда исботлаб берган эди.
Харакат архивида ушбу баёнотларимиз доимий ёйинда турибди.
Youtube каналимизда айнан шу каби масалаларда
3 соатлик илмий видеодастур бор.
Батраклар , дашноклар!
Хозирги кунда номалум вирус дунёда кайтадан таркалмокда.
Агар бу вирус Тошкентдаги марказдан таркалди деб топилса, бормиииии!!!!!
Хамманинг , Голландиянинг Хага шахридаги Халкаро Махкамада инсониятга карши катлиом Трибуналига чикариласанлар.
Илмий текшириш институти ваксиналар ишлаб чикармаган. Совет харбий сирлари борлиги учун архиви Москвага олиб кетилган.
Шу билан биргаликда суний яратилган вирусларнинг антидозлари хам Москвага олиб кетилган.
Туркистон озодлиги ва иттифоки харакати, халкаро жиноятларга сабаб булиши мумкин булган масалани 2021 йилдаёк «-Xал килинглар», деб айтиб келмокда эди.
Тошкент ер ости сувларига коришиб кетган ушбу вируслар ва бактерялар хакида 2018 йил видеодастурларда хам мухокамага олиб чиккан эдик.
ШМ ва клани ушбу фош килувчи ёйинларимизни блоклатиш учун миллионларча $ сарфлаб махсус жихозлар ва программалар сотиб олди.
Ушбу марказнинг дунёдаги ута хавфли бактеря ва вируслар коллексиясини, руслар-хитойликлар кулга киритмокчи эканлигини фош килганимиздан кейин АКШ тамони амалий ёрдам таклиф килганлиги айтилди.
Дунёни, бир неча марта тулалигача йук кила оладиган биолoгиk курол статусидаги коллексия тагдири хам хавотирли холатда.
Ушбу супер курол Узбекистонни 6 миллион тонна захарли химикатлар (дутефос, меркаптабис....ддт каби унлаб) билан захарлаб кетган Шароф Рашидовнинг кизи рахбарлигига таслим килинган.
Инкилобий харакатлар мутахасислари ушбу масалани халкаро майдонга олиб чикишни, узаро мухокама килмокда.
Дунёнинг энг мухим биологик куроллар мажмуасини ШМ ва унинг кланига ишониб булмаслигини хамкорларимизга изохлаб, чоралар куриш шаклларини ишлаб чикамиз.
Туркистон озодлиги ва иттифоки харакати матбуот маркази.
07.06.2023
Фалокат келаяпман демайди. Фалокат даллоли путинизм
Халқимизда "илойим ўт баълосидан,сув баълосидан ва тухмат баълосидан асрасин" эхтиётлик мавжуд.
Россия босқинчилари Украина халқига ана шу барча палакатни ёғдирди.
2022й.февральдан бошлаб ракеталар билан бомбардир қилиб ўт баълосини тўхтатмади.
Ёзни биринчи хафтасидаёқ Каховкадаги тўғонни портлатиб украинликларни бошига сув баълосини узатишди ва камига учинчи баъло -тухмат баълосини хам ёзишди-ГЭСни Украина ВСУси ракеталари портлатди деб. Вахоланки ГЭС биноси ичкаридан портлантирилган ва бу ГЭС Россия армияси эгаллаб турган..
Шу ойда чоп этган постларимда Молдавия номерида бўлган шахсий Жигулийимда Украина ерларида авто сайр хотираларини ёзган эдим
Каховка ГЭСни бир неча марта йўлидан ўтганим қайта ёдимда тикланди.Бу иншооат Урушдан сўнг қурилган бўлиб собиқ Республикаларни хам иштироки бўлган қурилиш бўлган (всесоюзний) ва хар бир ўзбекни хам улуши бўлган мухим халқ хўжалик қурилмани портлатилиши мана 3 кундан бери энг мухокама қилинаётган ва хатто БМТни навбатдан ташқари еғилишида кўрилмоқда. Пу агрессиясини зарарлари нафақат жамиятга балки табиятга хам катта талофат бериш йўлига ўтган.
Бу тўғонни бузиш ва уни катта экологик инқирозий муаммоларга олиб келишини англаб уни тикланишга ўнлаб йиллар кетиши аниқ ва шу билан бирга халқаро трибунал барча харажатларни Россияни тўлаттиришига,(реперация) қилишга мажбурлайди. Яқин келажакда охириги 20й.дан ортиқ углеводород сотишдан тушган бойликларни Пу ва уни атрофидигиларни ўғриликлари туфайли қарийб 300миллиард $лик захиралари пучга чиқиб кетишини хам иқтисодчилар башорат этишмоқда. Бир ярим йил мобайнида халқаро вазият тубдан ўзгарди ва аввалам бор Пуни НАТОга қўйган талабини тескариси вужудга келди,бу хам бўлса Россияни ғарбий чегаралари қўшнилари НАТО аъзолари сони 32га етишга бормоқда.
Бу урушни тақдири аниқ-Россия хеч қанақа шароитда мақсадига етмайда яъни Украина ўз мустақиллигини сақлаб қолади ва яқин орада барча ерларидан агрессор армиясини хайдаб чиқаришига хеч ким шубха қилмайди,бироқ Кремль пропагандаси оқни қора қилиб хали хам ўз халқини лақиилатиб уларни минглаб эркакларини қурбонликга сарф қилмоқда.
Ўзб учун хам бундай ачинарли фактларни бевосита таъсирини кузатмоқдамиз ва бизни ватандош бўлганлар хам бу уруш қурбонлари қаторида учраб турибди.
Ўзб. қонунчилиги хорижда фуқороларимизги жиноий жавобгарлик юклагани яхши,аммо ўтган хафтада Миронов деган РФ депутати Маркаий Осий давлатларидан бу тақиқни олиб ташлашни сўрагани юқорида эслаган баъло, яъни тухмат баълосини ёйиш харакатида.
Жамиятимиз бундай баълодан ватандошларимизни химоя қилиши шак шубхасис бўлиши шарт,"Совуқ уруш" авжига чиққан паллаларда ўзимизни Чорвоқ ГЭС жуда хам стратегик нозик объект бўлгани ва бу тўғонни химоя қилиш ўта мухим вазифа бўлган,чунки уни Каховкага ўшаб портлатилса Токент шахри ва яқини атрофи бугунги Херсон ахволи каби бўлади 80)чи йилларда ана шу Каховка ГЭСни автода Днепрни ўнг қирғоғидан чап қирғоғига ўтаётганимда Рус армияси шундай қахрамона мехнат туфайли қурилган иншоатни портлатишини хаёлага хам келтириш мумкин эмас эди.
Сиёсатчилар Пуни, Россияни 20й.дан ортиқ президентлик қилиб келаётган,бугунги халқаро қидирувида бўлган собиқ чекистни Гитлер билан қиёс қилишмоқда ва уни олиб бораётган сиёсатини Гитлерни калькаси ( из қоғози)деб номлашмоқда бироқ Кремль пропагандасидан зомбилашган Россия ахолиси бу воқеиликни тан олишдан узоқроқда.
Бошқа мустақил бўлган миллий бошлиқлар хам бундай афюнда бўлиши тарихан кечирилмайди.
Пу бутун дунёда санкциялар билан ажратилаётган даврда алохида бир қанча давлатлар бирлашмаси хам қад кўтармоқда ва бу хам бўлса Хитой, Эрон ва уларга қўшилган КХДР.Улардан фарқлироқ позийияда Бразилия, Хиндистон ва ЖАР давлатлари Пу агрессиясини экологик инқирозга олиб келувчи КаховкаГЭСини ичидан портлашитирга борган халқаро "Террорист" мақоми берилган Россияга муносабати ўзгариши эхтимолли.
Бошқа собиқ Республикалари хам тўғри хулосалар қилишга мажбур хар холда бошқарувдигилар ўз хукмдорлигини чўзиш жафосида содиқлик намоён қилса хам бу навбатдаги Пуни хам табиятга зарар келтириши,хам қуруқ тухмат қилишини халқимиз қоралаши аниқ-илохим ўт баълосидан сув баълосидан ва тухмат баълосидан ўзи асрасин
Инкилобий харакат
07.06.2023

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Чаён хоним.

Chayon xonim. O‘zbeklarda bir maqol bor  " Oilada ota jinni bitta jinni - ona jinni xamma jinni" degan. Ziroat intirigalarga o‘chl...