Safar Urganji
Менга сўйлама, шеърдан-наводан,
Тўкмоқ истарам, душманинг қонин.
Сўйлама хиргойи, хоинлар саройин,
Йиқмоқ истарам, Аллох ёр-Карам.
Ичимда исён бор, асирлик алам.
Менга сўйлама, қардош-сирдошдан,
Мен ёлғиз бўриман, увларим тонгда,
Титрар қўйлар, мавхум маkонда.
Мамлакат қўраси, эчки Хоқонда.
Чўпони тушган, бизнинг қапқонга.
Менга сўйлама шеърдан-наводан,
Овозинг келмас, аршу-самодан.
Чақирма олдинга, назм устози,
Ишим кўп, қолди сендан эски омонат.
Қўзғалмоқда, нoмус излаган матонат,
Менга сўйлама шеърдан-наводан.
Урганжи.
10.05.2022
Женева
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.