воскресенье, 24 мая 2026 г.

Abduvohid Hayit ЧИН ЎЗБЕКЧА ОТЛАР


Abduvohid Hayit
ЧИН ЎЗБЕКЧА ОТЛАР
Яқинда таниқли адабиётшунос ва шоир Раҳимжон Раҳмат: “Абдувоҳид, турк-ўзбекча исмлар рўйхатини тузиш керак”, деб мурожаат қилиб қолди. Мен: “Буни қаранг, Раҳмат ака, қарийб ўн йиллардан бери чин ўзбекча отларни йиғиб келаман”, – деб жавоб қилдим.
Ҳозирги ўзбек исмларини асосан уч катта қисм: арабча, форсча ва турк-ўзбекча исмлар гуруҳларига бўлиш мумкин. Афсуски, улар ичида энг ғариби, энг кам учрайдигани – чин ўзбекча отлардир. Кейинги пайтларда эса уларнинг сони яна ҳам камайиб бормоқда. Ўз фарзандини ўз тилидаги от билан аташга ор қиладиган ўзбекдай миллат бўлмаса керак.
Шунингдек, ўзбек исмлари ичида аралаш: арабча-ўзбекча (Аллоберди), форсча-ўзбекча (Гулюз), форсча-арабча (Дилмурод) каби исмлар жуда кўп.
Маълумки, Исломдан кейин, ҳар бир мусулмоннинг исми исломий бўлиши керак, деган ақида таъсирида соф туркий исмлар қўйиш удуми ўрта асрлардаёқ тараққиётдан тўхтаган. Ўтмишда форс тили араб тилидан кейин иккинчи мадраса тили, адабиёт тили бўлиб келганлиги учун форсча исмлар бундан турк исмларига нисбатан кам зиён кўрган. Шундай бўлсада, ўтмишда аждодларимиз чин ўзбекча исм қўйиш удумини сақлаб келишган. Аммо бугунги кунда, ўзбек тили араб, форс тиллари таъсиридан анча мустақил бўлган бир пайтда, чин ўзбекча отлардан мутлақо воз кечилмоқда. Бугунги авлод фарзандига сериалларда кўрган бирор қаҳрамоннинг қулоғи ёқтирган ажнабий, маъносини ўзи ҳам тушунмайдиган исмини раво кўриши мумкин, аммо ўзбекча исм қўймайди. Ўзбекча исм гўёки эскилик сарқити, “модный” эмас.
Хуллас, мен анча йиллардан бери ўзим билган, эшитган, манбаларда дуч келган чин ўзбекча отларни йиғиб келаётган эдим. Раҳимжон Раҳматнинг гапи билан уни эълон қилиб кўрсамми, деб ўйладим. Албатта, бу иш ҳали чала, анча тўлдирилиши керак, эҳтимол, бир кун уни китоб ҳолига келтириш мумкин бўлар. Эслатиб ўтаман, ушбу рўйхатга аралаш исмлар (мисол, Худойберди) эмас, балки бутунлай туркий бўлган киши отлари (мисол, Тангриберди) киритилди. Агар сизга ушбу рўйхатда бўлмаган, сиз яшайдиган ҳудудда учрайдиган шу каби чин ўзбекча отлар (албатта улар жуда кўп) маълум бўлса, уларни изоҳда ёзиб қолдирсангиз, бунинг учун олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. (Илтимос, фақат соф ўзбекча (туркий) исмларни таклиф қилсангиз).
ЧИН ЎЗБЕКЧА ОТЛАР
@ Тузувчи Абдувоҳид Ҳайит
А
Адашбой
Алп
Алпарслон (Салжуқий ҳукмдорлардан бирининг оти)
Алптегин (Ғазнавийлар давлати асосчиси)
Алпэр
Арслон
Б
Барот
Барчин (Маъноси “ипак”, “парча”. “Девону луғотит-турк” инд.57)
Баҳодир
Бибихон
бибиш
Бегойим
Бекқул
Бегимой
Бегимқўл
Бектош
Бейбарс (Мамлуклардан бирининг оти)
Бекчик (“Темур тузуклари” 18-бет. Дашти Жете амирларидан бирининг оти).
Бойбўри
Бойир
Бойкелди
Бойсун
Бойсари
Бойсунқўр
Ботир
Босим
Бошбек
Бурҳон
Бўривой
Бўритош
Бўта
В
Г
Гўзал
Д
Дадахон
Е
Ё
Ёзи
Ёзибек
Ёлқин
Ёрқин
Ёрқиной
Ёмғир
Ж
Жовли
Жонгил
З
И
Инжу
Иноқ
Й
Йўлдош
Йўлбарс
Йўлчи
Йигитали (али. арабча)
К
Кенгбой
Кўпайсин
Кимсан
Кимсанбой
Кўчим
Кўчар
Кўчимхон
Кўкалп
Л
Лочин
М
Михли
Менгир
Менгли
Мели
Менглихон
Н
О
Ойбиби
Ойсулув
Олмахон
Олмос
Олғу (“Олғу Чиғатойнинг набираси тутур”. Абулғозий. Шажарайи турк. 89-бет)
Онахон
Орол
Ойхон
Ойқиз
Оппоғой
Ойхон (Ойгул -гул. Ф-т. )
Ортиқ
Отабек
Отабой
Отахон
Очилди
(Очила)
Оқин
Оқбилак
Ойбека
П
Памуқ
Р
С
Сабуктегин (эски туркийда: “севимли шаҳзода”. Маҳмуд Ғазнавий отасининг оти)
Санжар
Севинч
Севара
Сулув
Суюнч (Шайбонийхон ўғлининг исми)
Суяр
Суярқул
Т
Тархон (Таркан)
Тегин
Тегина (Тегинабегим)
Турди
Тулаган
Толмас
Тилов
Тилак
Туман
Турмиш (Турмиш оқа Амир Темур даврида Қарши бекларидан Жоку барлоснинг қизининг исми. 1354 йили Темурбек, 18 ёшида, Турмиш оқага уйланган)
Туғлуқ (Туғли, Тухли)
Туғрулбек (Салжуқийлар давлати асосчиларидан)
Туқтемур (“Темур тузуклари” 18-бет. Дашти Жете амирларидан бирининг оти).
Тўйчи
Тўлғоной
Тўра
Тангриберди
Тангрибек
Тиркаш
Турсун
Турон
Турғун
Турғунбой
Танишбек
Тоғбой
Тўхта
Тўхтабой
Тўхтасин
Тош
Тоштемир
Тошқин
У
Улаш
Улуғбек
Улуғхон (Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мамлуклар сулоласидан Деҳли султонлиги тўртинчи ҳукмдорининг исми. (1265—1287) Ғиёсиддин Балбан)
)
Узоқ
Умид, Умида (бу исм форсча дейилади, лекин қадимги туркийда “умид” маъносида “умду”, “умунч” сўзлари бўлган. Шу каби “умунчлиғ” – умидли, “умундим” – умидландим)
Ф
Х
Хонкелди
Хонбиби
Хоқон
Ч
Чағрибек (Салжуқийлар давлати асосчиларидан бирининг оти. “Чағри” эски туркман тилида “лочин”)
Чўли (Чўлли)
Чўян
Чучук
Чинни (Чиннихол, чиннигул)
Чингиз
Чинни
Чарос
Ш
Шунқор
Э
Элхон
Элбек
Элтутмиш (Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мамлуклар сулоласидан Деҳли султонлиги учинчи ҳукмдорининг исми. (1211—1236)Тўлиқ исми: Шамсиддин Элтутмиш ибн Ялам)
Энахон
Эрбек
Эрбой
Эрқул
Эгамқул
Эгамберди
Элсевар
Эргаш
Эралп
Эшбек
Ю
Юртсевар
Я
Яшин
Ў
Ўктам (“Қутадғу билиг”га қараш кк)
Ўткир
Ўрхон
Ўроқ
Ўлмас
Ўлжабой
Ўрол
Ўрин
Ўринбой
Ўзбек
Ўктам
Ўғилой
Ўқтой
Қ
Қалдирғоч
Қамбар
Қарши
Қизларбиби
Қизлархон
Қилич
Қилич Арслон (салжуқий ҳукмдорнинг оти)
Қирмиз
Қирғизбой
Қозоқбой
Қоплон
Қоравой
Қорача
Қоржов
Қувончбек
Қувондиқ
Қумри
Қутлуғ
Қутбука
Қутлибека
Қутлуққиз
Қўзивой
Қўйли
Қўйсин
Қўлдош
Қўралай
Қўшоқ
Қўш(ш)а
Қўчқор
Ғ
Ҳ
Ҳулкар


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Масала пулда эмас, масала обрўсизланган сиёсий кучдир.

N yu-York janubiy okrugi bo‘yicha AQSh sudi , Veon kompaniyasining investorlari foydasiga 20 million dollarlik kelishuvini yakuniy kelishuv...