пятница, 4 февраля 2022 г.

Ахлоқсиз инсонни тарбияласа бўлар, аммо порахўр Хокимиятни....



Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Хидоятов чет эл сармоясидан "доля" сўраган.
Порани кабинетида ўтириб сўраган. 
Ташқарида бирон жойда пора сўраш воқеаси бўлганида овозини, видеосини ёзиб олардик. 
Давлат идораларига киришда барча теле-аппаратураларнинг олиб қолиниши, астойдил текширилиши бекорга эмас.
Пора сўралганини  исботлашni қийинлаштиришмоқда.  
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Хидоятовнинг "доля" сўраган масаласи нимадан иборат?
Ўзбекистон дарёларини, кўлларини , ариқ-завурларини захарлаётган  оқава сувларни тозалаш бўйича завод-иншоатларни 100% чет эллик сармоя хисобидан амалга ошириш масаласи эди.
Оқава сув деганда нима назарда турилади?
1) Шахарлардан чиққан канализация сув-чиқиндилари.
2) Завод -фабрикалардан чиқадиган техник, оқава захарли сувлар.
3) Чўллар яқинларидаги,  кўл сувларини филтирлаб экинларни сувғоришга ишлатиш.
Ўзбекистонда энг кейингиci,  бундай иншоат-фабрика 40 йил олдин қурилган.
Ўзбекистон бўйлаб жами 89 та бундай тозалаш-фабрикаси бор. 89 тасидан бор йўғи 6 таси ишляпди.  
35 миллион инсон, заводлар-фабрикалар аҳлатлари, чиқиндиларини дарёларимизга ташламоқда.
Зуда катта -катта заводлар захарли оқава сувларини нефт-газдан бўшаб қолган eр ости хавзаларга тўлдирмоқда.
Хилма-хил кимёвий моддалар аралашуви баъзан кутилмаган захар бошқа бир модданинг пайдо бўлишига олиб келмоқда.
Ер ости сувларидаги захарлилик кундан-кунга ортмоқда.
Халқ орасида соғлом инсон камайиб бормоқда.
Бу офатни олдини олиш, оқава сувларни тозалаш фабрикалари қуришга чет эл сармояси топишган. Хатто Марказ банка, Хукумат кафолати ҳам сўралмайди дейилмоқда.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Хидоятов ўзи илтимос қилиб чақириши керак бўлган ишбилармонни,  таламоқчи. 
Шарафсиз одам, 
35 миллион одамнинг ахлатини тозалаймиз деган ишбилармондан "доля" сўрагунингча б-қ eсанг яхшироқ эди.
Энди бир чеккадан оқава сувлар қанчалик зарар бермоқда эслатайлик. Бу жуда катта экологик фалокат сал кам 50 йилдан бери давом этмоқда. Ахоли ўсган сари, саноатлашиш ривожланган сари бу фожега халқни умрини қисқартирмоқда. 
Ўзбекистондаги канализация тизими совет давридан бери сармоя киритилмаган сохадир.  
Ўзбекистоннинг барча шахарларидаги канализация тизими дунёнинг энг эски ва қалоқ технологияси бўлган.
Денгизлари, дарёлари чексиз кенгликдаги Россияга уйғун канализация тизими,  бизга ҳам мосланган. 
Бизнинг ота бобомиз сувга туfирган эмас. Катта гунох эди.
Рус шахарчилиги дарёларимизга тувалетларни қантарди. 
Жами 10 миллион атрофидаги ахолининг сийгани-сичгани дарёларимизда, балиқларимиз қорнида ва дастурхонгизга кириб келмоқда. 
Ер ости сувлари қўшилган сийдикларингиз минирал сув чиқарилиб шишилаб ичилмоқда.
Ўзбекистоннинг географик хусусиятлари eр ости гидрогеологияси тупроқ ва бошқа омиллар умуман хиссобга олинмаган.
 Фақат битта ,  Тошкент шахри учун хар куни 1 млн тонна сув айланмаси ишлатилмоқда. 
Бу шахар сув ва кaнализация тизимидаги насос станцияларида  темир турубалар ишлатилган.  
Ривожланган давлатлар, жумладан АҚШ, Қанада Eвропа давлатлари канализация турубаларини Чугун (чуян) махсус маркасидан тайёрланган труба ичига,  махсус цемент қоплама қилиб ишлаб чиқарилмоқда.  
Замонавий материаллардан яна биттаси,  шиша тола асосли эпоксид трубалар ишлатилади (ТАПОИЧнинг Б блокида авваллари шиша толадан композит труба ишлаб чиқариш 1990 йиллар охиригача давом этган. Бу заводни атайлаб қандай банкрот қилишганлиги хақида ҳужжатли мақола ва видеодастур қилган эдик. Завод билан шиша-тола композит труба чиқариш ҳам чўкди. Ўрнига шахар Хокими Жўха-қитай корпорация "ширпотреб" чиқаради.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирини ва ходимларини  профеционал архитектор ва гидравлика гидрогеология мутахасислари билан алмаштирилиши керак. 
Оқава сув тизими тозалаш иншоотлари тўлиқ экология бошқармасига берилсин.
Оқава сувни , оқар дарёларга ташлашдан  олдин тўла   экологик тозалигини текшириш жавобгарлиги  экология бошқармаси асосий вазифаси бўлиши шарт! 
Комунал хизмат бошқармаси оқава сув тармоғи техник назоратидан жавобгар.  
Оқава сувларни тозалаш комплекслари тўлиқ инвентаризация қилиниши керак. 
 Янги тозалaш фабрикаларини қуриш, ишламаётган 89 та  жойни  мурожат қилган инвесторларга берилиши лозим. 
Мавжуд 89 та йирик оқава сув тозалаш иншоотларидан атига 6 донаси нисбатан ишлаяпти.  Қолган барча иншоотлар на кимевий тозалаш на бактериологик на биологик на механик тозалаш тизими ишламаяпти. 
Ахоли ўртасида юкумли касалликлар кўпайиши,  ёш болаларда гижжа касалликлари ортиши,  камқонлик,  аёлларда бошқа жиддий касалликлар ортиши негизида оқава сувлардан захарланма ҳам бор. 2018-2019 йилларда бактерялогик ва озиқ-овақат захарланишлари хақида хар бири 1-1,5 соатлик 5-6 та видеодастур қилган эдик.
    Сув сифатини назорат қилиш экологлар вазифаси,  комунал хизмат вазирлигини эмас. 
Бутун минтақани захарлашда 35 миллионлик Ўзбекистоннинг Халқаро махкамаларда  айбланишини хохлашмаса,  зудлик билан ушбу масалани хал қилишсин.  
   Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири  (Тошкент шахар Хокими собиқ котибят мудирини ) ишдан олинсин. 
Ўзбекистон вилоятлар,  туманлар марказларидаги  канализация тизими ва оқава сувни тозалаш иншоотлари қуриш бўйича  давлат дастури қабул қилиниши керак.
Халқни, табиятни   оқава сувлар билан захарлашни тўхтатиш керак. 
Инқилобчи миллий қадрлар, давлатнинг барча сохаларини кузатишга давом қилади.
Модам Хокимиятдасиз, 30 йил талон қилдингиз, озгина ишланг!


Сафар Урганжи ва миллий қадрлар номидан.
04.02.2022


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...