пятница, 15 октября 2021 г.

Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви.


Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви.
24 октябрда бўладиган сайлов театри ижтимоий, сиёсий, иқтисодий фожеалар тўла 150 йиллик истело даврига нуқта қўя оладими?
Биз хужжатларда 1991 йил сентябридан мустақил бўлдик.
Кремил мафяси ўз ишини бошқа ном остида давом қилдирди.
Олдинги коммунистлар энди капитализм, атеистлар эса масжидлар қурмоқда.
Кремил мафясига, садоқат билан хизмат қилаётганларни фош қилишга давом қиламиз.
Келажакда бу хоинлар махкамага чиқарилганда бугуннинг куни , ойи, йили билан айблай оламиз.
Кремил мафяси 60 йилдан бери Ўзбекистонда олтин қазиб олиш миқдорини ўта сир сақламоқда.
Матбуотда бериладиган малумотларга ишонманг. Мана биз исбот-далиллари билан фош қилмоқчимиз.
Биз Ўзбекистондан қазиб олинган олтин миқдорини қандай хисобладик?
Расмий манбага мурожат қилдик.
К.С. Санакулов
"Навоий кон -металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори, техника фанлари доктори, профессор.
Жаноб Санақулов ўзи билмаган шаклда сирни фош қилган.
Навоий Мурунтоғ кони:
1969 йили ишга тушган асосан 1982-1996 йиллари ривожлантирилган.
Расмий маьлумотларга кўра 150 000 000 унция олтин қазиб олинган.
Тадқиқотчи, Игор Лвович Бунич ўзининг "Золото Партии" китобида СССР да қанча олтин қазиб олинганлигини хақиқий миқдорни КГБнинг 1 бўлимидан бошқа хеч ким билмаганлигини айтмоқда.
Совет олтин қазиб олишга рентабиллик (фойда берадиган миқдор) 4,3-5 грамм/тонна деб ёзилган.
Жаноб Санақулов ўз расмий мақоласида Ўзбекистоннинг Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон комбинати 7 миллиард тонна рудани қайта ишлаб ичидан олтин, платинум, мис, кумуш, вилфрам, кадмий, ва жами 13 хил қимматбахо маданлар олинганini айтмоқда.
Фақатгина олтин чиқаришни олайлик;
1 тонна рудадан 5 гр олтин ва бу 7 миллард мартага кўпайтириш кифоя қилади умумий олтинимизни хисоблашга.
Битта Навоий тоғ-кон комбинатида 2,5 миллиард тонна қайта ишлангани ва балласт рудалар чиқиндиси 150 млн тонна !
Аммо Совет КГБси ва унинг малайлари йилига фақатгина 80 тонна атрофида олтин олдик демоқда.
1962 йилдан бери фақат Навоий Муринтоғидан жами қазиб олинган олтин миқдори
10750 тонна эканлиги одддий хисобларимизда исботланмоқда.
Бу 379 195 000 троя унцияси бўлади!
Кремил мафяси Ўзбекистон бўйлаб 7 миллард тонна техник қолдиқларни қайта ишлашни йўлга қўйишга қарор берди.
Бунинг учун Ғарбнинг замонавий технологяси керак эди.
Бунинг учун сохта тендирлар ташкил қилди.
Ангиля Кроллиги, АҚШнинг этакчи фирмаларига тех-чиқиндиларни қайта ишлаш рухсат берди.
Улар, технологяларини қуришди.
Кейин чўпдан-самондан бахона топиб ҳайдашди уларни.
Технологялари Кремил мафясига қолди. 2000 йиллар бошидан бери Ғарб технологиясига асосан совет даври чиқиндиларидан 0,3 грамм/тонна гача бўлган олтин олинмоқда.
Жами бир миллиард тоннагача бу тех-чиқинди қайта ишланган.
Тоннасига 3 граммгача олтинни бир миллиард марта хисобланг.
Биз жаноб профессор К.С. Санакулов "Навоий кон -металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори, техника фанлари доктори эканлиги учун асос манба деб қараймиз. Аслида Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон чиқиндиларнинг қайта ишлаш масаласида иш олиб бораётган мутахасимиз бор.
Жаноб Санақулов ёзган мақоласи орқали биз билган сирни дастаклагани учун иҳтибос сифатида келтирмоқдамиз. Хурматли профессор мақола учун жазоланмайди деб умид қиламиз.
Биргина Навоий заводида йилига 120-150 тонна олтин чиқарилади!
Дунё олтин бозорида охирги 5-6 йилда қийматни хисобладик.
Ўртача 45-57 минг $ бўлганидан келиб чиқиб Ўзбекистон меқиёсидаги бюжетда кўрсатилган ва реал холатни аниқладик.
Ислом Каримов эьлон килган статистикада 90 тонна олтин қазиб олинди дейилган эди. Аслида 120 тонна олтин қазиб олинган.
У пайтдаги Бош вазир, хозирги Президент Шавкат Мирзиёев эьлон килган статистикага кўра 83 тонна эьлон килинди.
Дунёнинг хеч бир олтин қазиб олиш ширкати рудаларни бекорга чиқармайди. Хар тонна рудада 5гр олтин ва бошқа бойлик чиқарилиши керак. Ўзбекистон бўйлаб қайта ишланган технологик чиқинди микдори ва ишлаб чиқариш темпи шуни кўрсатяптики йилига ўртача 230-240 тонна олтин йўққа чиқарилмоқда.
Бу соханинг мутахасислари бу малумотларни исботлаб беришга тайёрланишмоқда. Олтин рудаси чиқариладиан жойдаn кам фойдали, ўртача фойдали ва юқори фойдали 13 хилгача мадан чиқади. Ўзбекистон бйжети шу пайтгача бирон марта бу маданлар сотилишидан фойда олгани айтилмайди.
Мисол учун нархи олтиндан қиммат бўлган ва авиация ва космик сохада ишлатилувчи РЕННИЙ метали ва унинг миқдори хақида давлат хазинасида кўрсатилмайди.
Палладий металининг нархи хозир 58-65000$ кг;
Платина
Ваннадий
Рутений
Родий
Осмий
Кумуш
Симоб
Волфрам
ва бошка металлар чиқади
Иридрий кристали ва миқдори хеч қачон очиқланмаган
Юқорида кўрсатилган маданларнинг миқдорини, Навоий кон комбинати 5- кон бошқармаси хисоботида тилга олинган Аммоний Перенати 64% лик Рутений моддасини ва Аммоний тузини қанча чиқараётгани қараб аниқладик!
Кремил мафясининг Ўзбекистондаги малайларинг 25 йиллик ўмаришини йилига 50-70 миллард $ кам эмаслигини хисобламоқдамиз.
Қимматбахо металлар ва статистикани ва бюжетга киримини таққослаб хисоблайдиган мустақил коммисия тузишни ўйламоқдамиз.
Албатда мавжуд Хокимият алмашгандан кейингина бу имконимиз амалга ошади.
Навоий тоғ-кон заводи Ўзбекистон уран қазиб олади
Уран комбинатидан чет элларга хар йили 3000 тонна уран экспорт қилинмоқда
Ўзбекистон янги қазилган рудалар ва 60 йиллик техноген чиқиндиларни қайта ишламоқда.
Биз янги ва эски рудалар миқдори ва иккаласининг ўртача тонна/грамм расмий жойдан айтмоқдамиз!
7 милллиард тонна рудадан олинган 13 хил қимматбахо бойлик қаерда?
Кремил мафясининг Ўзбекистон хизматчилари!
Бойликлар қаерда?
Булардан биронтасини ким сайласа, Аллохнинг ланатига учрасин!
Сафар Урганжи.
15.10.2021

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Ўзбекистон ЛУКОЙЛ

“ЛУКОЙЛ”,   Ўзбекистонда 100 миллиард куб метр газ қазиб олганлиги хақида баёнот берди. Ўзбекистон ЛУКОЙЛ   шaртномаси имзоланганда,   газни...