суббота, 15 июля 2023 г.

Urganji arxividan. 2012-16 yillar 2 qism

Алишер Навоий турк тилини илмий тадкикот килган "МУҲОКАМАТ УЛ-ЛУҒАТАЙН" ёзганлар. Навоий даврида узбек тили деган тил булмаган, шеваlардан биттаси узбекча эди халос. Навоий хазратлари туркий тилнинг "Чигатой" лахчасида ижод килганлар. "Чигатой" лахчаси хозирги узбек тилига якин булгани учун Навоийни бизлар купрок урганганмиз. Аммо Навоийни энг куп Осмонли турклари урганган. Советлар узбекларни бошка туркий кавмларимиздан ажратиш учун ва миллаt яратиш учун фойдаланган. Билигиз-ки, Навоий узбек шевасини хатто илмий асарларида хам тилга олмаган. Узини турк деб билган. Бу хакда узи ёзган. Аммо бугунги узбеклар турк деганда Туркияни тушинишганидан купрок турк(ий)лармиз дейишади. Жадидлар узларини узбекмиз демаган. Туркмиз деганлар. Кейинги даврда Мамадали Махмуд, Рауф Рарфи....лар узларини турк миллати ва иркиданмиз деб ёзишган. Узбекчилик советлар ижоди эди. Бу бизни буюк килмади, аслида майдалаштирди. Темур, Бобур уз асарларида узбек кучманчилари билан катта ихтилофлари булганлигини ёзади. Дунёнинг ишларига каранг-ки худди уша узбекларни Темур ва Бобурга невара килиб куйишди. Алишер Навоий уз асарларинг сарлавхасига: "Гар қавм юз йўқса, мингдур,
Муайян турк улуси манингдир”. "Турк назмида мен тортиб чўҳ қалам,
Айладим ул мамлакатни бир қалам"
Oct 14, 2014 11:40:18am
Э койил-е, Пантуркизм миллат эканда. Агар мен казок ёки туркманга Пантуркислик килсам, уларга миллатчилик килган буламаманми? Пантуркистлик Руслар, Хитой ва Эронда миллатчилик деб каралади. Форслар, руслар демадим. У ердаги халклар учун бизнинг туркийлик давомизнинг ахамияти й ук. У ерлардаги сиёсатчилар ва иркчилар учун Пантуркизм миллатчиликдир халос. Энг фожеалиси бизнинг манкуртлар Узбекчилик десак миллатчи булмаймиз, аммо турк ва ёки Пантуркизм миллатчиликдир деганида. Агар умматчилик масаласини ёзолмай турган булсангизлар бу бошка масала. Умматчилик бирлаштирувчи омил булганида Араблар аллакачон бирлашган булардилар. Араблар олдин узлари бирлашсин, кейин бизга умматчилик хакида акл ургатишар. Инсонларнинг калби ва иймонини бирлаштириш мумкин эмас. Сиёсий бирлашувда динниг роли Якин Шаркдаги kатлиомлар билан хам амалга оширолмаяпдилар. Биз Туркистонда бир туркий миллатлар чегарасиз, визасиз яшасинлар деганимиz. Buni араб минталети билан ёки руслар, хитойлиларга тили билан айблаsh халкларимизни бир бировига гижгижлаш керак эмас. Биз канчалик узбекчилик килсак, киргизлар ва тожиклар ушанчалик Россиянинг пинжга кириб кетишмокда. Казакистон ва Узбекистон иктисодий ва сиёсий потенциали билан бу давлатларни химоя килолмаяпди. Россия ва Хитой "Бул ва бошкар" ишларини пантуркизм миллатчиликдир деган сафсаталар оркали амалга оширмокда. Мени хеч ким шу пайтгача иркчиликга айблай олмади. Иймоним улчовуни хам Аллохдан бошка килолмаса карак. Хаммларигизга кибр ва тухматбозликдан холи бахслар килишни тилан коламан. Рахмат.
Сафар Бекжон.
Инсонлар Аллохга, Худога, Тагри номига ибодат киладилар. Инсонлар Яратгандан куркади аммо бир пайтнинг узида хокимиятга интилади. Мутлок хокимиятга эришиб булмаслигини билса хам. Инсонлар канчалик танилсам ушанчалик моддий даромадли инсонга айланишга мажбурман, булмаса бошкалар мени хурмат килмай куйишади деб уйлайди. Девона-камбагалга хушомад килинганини курмаганман. Хокимият эгалари угри ва жаллод; Уламолар Куронни худди узлари ёзган хусусий китобдек талкин килишлари; Аллохнинг Куронини укиб бергишдан максад бойлик оттиришга айлантирилган жамият бир кун албатда инкирозга махкум булади. Хар ким уз фелидан топади нима топса. Хар халк хам уз ниятига яраша жазоланади.
Узбекистон ёшлари орасида яхши ният килаяпганлар борлигига ишонаман. Якин Шаркдаги вокеалар бизгача етиб келмаслиги учун Туркистон гояси мухим. Тарихимиз ва адабий меросимизни бирлаштириш вакти этиб келди. Куни кеча Казoкистон пайтахтида Турк дунёси илмий Aкадемяси ташкил килинди. Академя учун мустакил бир шахар куриш моллаяштириладиган булинди. Бундай масалаларда биз хали хам орамиздаги бир xавуч кам сонлилар хафа булмасин, миллатчи булмайлик деб Туркистон, туркчилик сузларини ишлатишга хам куркаяпмиз.
Oct 17, 2014 1:26:05am
Insonlarimiz savodli. Kuronni ozlari okib organish imkonlari bor. 1400 yil oldin har koringan haykal put, hudo deb karalganiday emas bugungi zamonlar. Islomning buyukligi inson gnetikasidan boshlanadi. Yagona Yaratganga intilish inson "menligiga" joylashgan. Islom umuminsoniy ekanligi shuerdadir. Men hech kimga halo boriga sajda kilinglar demadim. Tarihda ham unday bolmagan. Menig iymonimni milliy kelib chikishimga karab olchalishiga kim ruhsat berdi. Turkchilik Islom olamini oyokda tutgan bir davlatchilik shaklidir. Agar arablar menga "ummatchilik uchun Kuronni fakat arabcha okiysan" deydi. Ummatchilik uchun Falastin himoyasi iymon keltiradi Sharkiy Turkistonni taniydigan arab dunyoda yo bor yo yok. Hozir bironta arab comiysiga chiking duo kilinganda Sharkiy Turkiston eslanadimi? Va hatto Ozbekistondagi dindoshlarimiz uchun miting kilgan arab tashkilotini kurdigizmi? Fransiyada 3 million arab bor. Uch kishi bizga koshildimi? Ummatchilik fakat panarabizmning yashirin shakliga aylantirildi. Biz umuminsoniy, umumislomiy vokealardan gapiraverib charchadik. Biz Turkisron islom bugungi ahvolini gaplashsak, dindoshlariznig kamokdagi agvolini muhokama kilsak, ularga foydamiz tegsa eng katta savob ish kilgan bolamiz. Dunyonig ishlari bilan keyin shugullanarmiz Inshalloh.
Oct 27, 2014 5:03:17pm
Туркистонни босиб олган Рус боскинчилари бешта республика ва бешта миллатга булгани ажойиб иш булганми? Туркистонни бошкарган барча хонлар, амирлар кейинчалик руслар, коммунистлар маълум бир худудлардаги ахолини бирлшган бир миллат килишга харакат килишган. Давлатчилик хар доим шундай килади. Аммо бу бирлштирувга харакат Хоннинг уруги, Амирнинг уруги кайси булса давлатини уша асосида миллатлаштиришга харакатдан иборатдир. Битта Амир Темургина барча уругларни устида турган Турк миллати хакида давлат сиёсатини олиб борган. Узини Огиз Хондан келаяпган миллат деб курсатган. Биз Туркчилар узбеклар суний миллат демаяпмиз. Давлатлар суний тузилди ва шу булиниш хисобига кура миллатлаштириш амалга оширилди деймиз. Биз Кипчок, Кунгирот, Муйнок.... Узбекистонда узбеклштирилди, худди шу уруглар казакистонда казоклаштирилди демокдамиз. Туркманистонда бу уруглардан базилари огизлаштирилган туркман булдилар. Хоразмлик огизлар бугун узбеклашди. Бу жараёнлар табий окимда олдинлари хам булган. Мугил уруглари энг катта туркийлашган миллатдир. Агар бугунги кунда 96 уруг бирлашган узбекларни Туркистондаги ягона уст миллат киламиз десак, узбекча барча учун ягона урток тил булиши керак десак жанжал чикади. Туркистон дегани турк юртида яшаган турклар мамлакати дегани эмасми? Туртта давлар хам буни кабул киладими? Килади! Турк деган миллат миллат булмаса нима керак бу Туркистон деган гоя? Узбекчилик асосларини давлат микиёсига олиб чиккан Шайбонийхон курган давлат таркаб кетмаганида балким бутун туркистон бугун УЗБЕКИСТОН булармийди балким.......
Oct 31, 2014 3:39:44pm
Каримов на факат диктатор хатто хоиндир. Совет иттифокидан колган атом ракеталарини Россияга берди. Бу халкаро босим остида булди. Аммо атом тадкикотлари марказидаги реакторни Каримов уз ташабусси билан берди. Хар кандай шароитда хам бу марказни саклаб колиш керак эди. Олимларимиз номалум сабаблардан киска вакт ичида улди. Тирик колганлари Россияга кетди. Бир давлат рахбари уз халки этиштирган стратегик масаладаги олимларни химоя килмас экан, бу давлатга хиёнатдир. Сиёсий бухронни, иктисодий талон-тарожни урнини тулдириш мумкин. Аммо атом сохасидаги етук мутахасислар хар куни тугилмайди. Буларни йук килинишиdа Каримов жавобгар.
Nov 18, 2014 2:01:47am
Ижодкорларни халк факат асарлари билан танишади. Улар хам инсон. Беайб парвардигор. Ижодкор халки хар доим хам уз салохиятларига мутаносиб булавермайдилар. Расмда куриб турган иккита инсон, иккита олам карама-каршилигининг энг мукаммал намунаси. Биттаси чапани узбек. Миллий шууру ва адабий салохияти уз кишилигида ва асарларида акс этган. Хатто буни шу ок-кора расмда хам кура оласиз. Иккинчи киши эса.... Шерлек Холмос ухшатгим келди, аммо... Туркистон атамасидан шунчалик нафрат килганди-ки, хатто Узбекистон байрогини уйдирма тарихсиз давлатлардагидек байрок мерос колдирди. Кишилиги ва асарлари орасида буюк тезод намунаси бу одам. Улган одамлар оркасидан гапорилмайди....узбекчилик.... Бу иборалар давлатчилик ва маш хур шахсиятлар хатолари бирлашиб бугунги хароб ахвол уртга чикди. Хакикатлар этирофи, хеч качон эртаси кечи булмаган ва улмайдиган каврамдир.
Nov 29, 2014 3:25:16pm
Бахс ва мунозаралардан куриниб турибдики инсонларимиз Туркистон гоясини кувватлайдилар. Аммо бунинг амалга оширилишига карши булганлардан куркишади. Ташки дунё бу масалага ашаддий карши булганлигидан бу амалга ошмайди деган фикр илгари сурилмокда. Иккинчи масала Туркистон давлатлари рахбарлари бизнинг одамлардан эмаслар шуннинг учун Туркистон интегратцияси булмайди дейдилар хам анча экан. Дустларим Туркистон гояси ташки давлатлар ва уз рахбарлармизга роман амалга ошиши мумкин. Халкларимиз махаллийчилик ва уругчиликдан вос кечсалар булгани. Чунки бу иккита тушунча динимиздаги хурофатдан-да тахликалидир. Туркистон гояси асло иркчиликга асосланмагандир. Иркчи тушунчалар сиёсийдир. Туркистон гояси ижтимоий-социал тенгликга асосланади. Бугунги кунда бу гоани диктаторлар хам сайлов арафасида вактинчалик таргибот сифатида фойдаланишаяпгани ачинарлидир.
Dec 01, 2014 11:49:45pm
Гарбдаги энг машхур газета ва журналлар Узбекистон музейларидан угирланган асарлар билан боглик ишларни Uzdemfundsuisse ташкилоти килган акция сабаб булди деб ёзган. Аммо Озодлик ва ББС узбек хизмати бу хакда гапиришни истамаяпди. Сабаби нимада?
Masalan "TIME" журнали: Gulnara Karimova, the eldest daughter of President Karimov, left her $20 million villa in Geneva when French police began amoney-laundering investigation. Members of the dissident group -------UzdemFundSuisse---------- broke into the property last month and broadcast images over Skype and Twitter showing a house filled with
artworks, gold and silver trinkets and an 18th century jewel-encrusted Koran.
Dec 13, 2014 3:53:20pm
Özbekıstan uç buyuk guç(Rusya, Çın, Batı) arasında talanmakda olan bır dıktatorlıkdır. Ikkıncı mesele Kerımov baskısı zaten başka türk cumhuryatlerından daha duyarlılıği olan İslami meseleyi problem halıne getırdı. Özbekıstan uç guç ve iki recım arasina sıkişmakda. Ya Kerimov devrılecek erine Talıban eytımlı kışiler ıktıdar olacak. Yada Kerımov deyışacak, emma recım deyışmayacak. Once sovetler, sogra dıktator muhalıfetcılerı arasında hayatını esas kısmını yaşayan bırısı ve Muhalıflerıng çoğunluğu baraber mucodele etmış birisim. Özbekıstana uyğun gorulmekda olan bır recıma halen karar verılmedı. Özbekıstndeyı recım deyışimi tüm Türkıstan devletlerını etkılayacak. Özbekıstanda İslami recım olmasını ıstemekde olan ılımlı ıslam, yada Talıban şeklini ısteyenler sadece Fergana vadısınde tam destek goracekler. Bu demek urda komşu uç devlet dağilması demekdır. Afganıstan gıbı ıç savaş durdurulamas uralarda.
Kerımov muhalıfetı hıç bır erden destek gormemekde. Özbekıstan Islamıy hereketı Paştunlarıng elınde taşaron. Anıyden gelecek demokrası Özbekıstanda ilimli İslam ve Talıban şekli terefdarlarını bır araya getıracak. Ellerınde eterınce guç olmadan bu kadar sıkı şarıat uyğulamasını ısteyenlerı, ellerıne guç geldıgınde durduramassınız. Orta cağa gerı getecegız. Kendısını lıder bılan kışiler TV haram, musık şirkdır, kadınlar evden çıkmasın deyen benım eskı dostlarımdırlar. Gerısını sız aglayın.....
Dec 14, 2014 2:03:06pm
Шарк ҳалкларининг асосий ҳатоларидан биттаси шу икки огиз сузда жамланган: "Утган ишга саловат". Тариҳий шаҳслар ҳакида ёзарканмиз ҳоинликларини ҳар доим эслатиб туришимиз керак. Токи бугунги ҳоинлар ҳам эртадан умид килмасинлар. Бу ҳалк шунака вакт утгандан кейин унитиб юборади деб ҳомтама булмасинлар. Мен Чулпон, Абдулла
Кодирий, Усмон Носир....ларни атайин каматган инсонлар авлодлари бугунги ҳокимиятда турганлар ота боболари эдилар деб ёзганман. Бугунги режимда Гафур Гулом, Ҳади Олимжонлар авлодлари тикилиб ётибди. Яна унитмайлик-ки, булар маҳллийчилик асосода эмас ҳоинликлари асосида
бир-бирлари билан куда-анда булганлар. 1900-1957 орасидаги ҳоинликлар Россия маҳсус ҳизматлари тамонидан ташкиллаштирилган. Бу ҳоинлар маҳсус бир планга уҳшаган усулда бир-бирлари билан богланиб кетишганга уҳшайди.
Ҳаммаси кариндош, куда-анда булар. Бизнинг миллий кадрлар бу масалада тадкикотлар олиб боришмокда. Бу ҳоинлар сурисини ҳам ҳокимият ҳамда иктисодий имконларидан маҳрум килмас эканмиз ҳоинликларига давом этаверишади.
Dec 31, 2014 10:29:31am
Garbda Turkistonchilik xarakating siyosiy tashkilotga aylanishida katta xizmat kilgan sungi shaxsiyatlardan Turkistonli Ruzi Nazar 98 yoshlarida vafot etdilar.
Bu kishining ziddiyatli biografyasi xakida ancha asarlar yozilgan. Men ularga ilova kila oladigan yangilik ayta olmayman.
Men shaxsan guvox bulgan bitta vokeani xikoya kilmokchiman. Bu orkali Rozi aka yakin tarix vokeligi bilan kanchalik boglik shaxsiyat ekanliklarini aytib utmokchiman. . 1991 yil baxorida Istambulda edim. Shaxar aylanishlaridan bittasida yul boshlovchilardan bittasi meni chetga chikardi:
"-Siz bilan tanishmokchi bulgan bir nechta kishi bor. Ammo xamroxlarigiz buni bilmasligi kerak. Siz shu yerda kolib keting sizni topishadi "- dedi.
5-10 dakikadan keyin atrofimga besh oltita, yoshlari 30-35 atrofidagi yigitlar kelishdi. Xammasi bilan uzbek laxchasida tanishib xol axvol surashdik. Men xakimda etarli malumotlarga ega ekanlar. Ular bilan xam tanishdik. Barchasi (aytishlaricha 18 kishi) Afgon mujoxidlarinig asirligidan kutkarilgan sovet armiyasi sobik askarlari ekanlar. Ikkitasi mujoxidlar tarafga uz xoxishi bilan kochib utganligini aytishdi. Kolganlari yarador bulganliklaridan asir olinganliklarini, ba’zilari esa rus kamandirlari "em" kilinganliklarini aytishdi. Pashtun mujoxidlar asirlarni fakat turkiy xalkdan bulganligi uchun kiynok va azoblarda tutishganini xikoya kilishdi. Ular uz kutkaruvchilari xakida gapirar ekanlar kuz yoshlarini yashirishmadi.
Bu kishi Ruzi Nazar edilar. Albatda bu kishi xakida men eshitgandim. Bu yigitlar Ruzi aka xakida juda samimiy xikoyalar aytib berishdi. Xayotini taxlikaga kuyib bulsa xam xar bitta muxojid kampidan oylarcha, xaftalarcha olib borilgan muzokaralardan sungida Turkistonlik asir yigitlar kutkarilgan. Kutkarilmagan kancha yigitlar xam borligini Ruzi aka xozir Afganiston- Pokiston mujoxid kamplarida ekanligini aytishdi. Kutkarilishi kerak bulgan uzbeklar xali xam borligini xakida malumotlar urganilayotirganini aytishgandi. Bu xali sovetlar siyosiy saxnadan kulamagan davrlardi. Keyinchalik mustakillikdan kup utmay Ankaraga keldim. Turkiston siyosiy xarakati xakida ancha insonlardan xikoyalar tingladim, urgandim.
Ruzi Nazar xakida maktaganlar xam, tankid kilganlar xam oxirida bitta suzni aytardilar:
"Uz menligidagi kibrni uldirgan kamtar shaxsiyat".
Allox raxmat kilgan bulsin.
Safar Bekjon.
Yozuvchi.
Xalkaro PEN tashkiloti a’zosi.
Lozan. 02.05.2015
Анварбек, бир халкининг буюклиги ва келажаги тарихда ота боболарининг килганидан магрурланишга асосига курилмаслиги керак. Биз узбекларга узок тарихдаги Туркийларнинг барча буюкликлари хатлаб берилди. Биз ана уша озок тарихдаги буюклик билан яшатилмокдамиз. Бошка Туркий халкларга тарихда хеч нарса колдирилмади. Улар якин тарихни узлари учун асос килиб олишга мажбур колгнлар. Балким бу яхши хам булгандир. Чунки якин тарих бугунги сиёсий хаёт билан богликлиги сакланиб келмокда-ки казокларнинмг аксарият кисмида Россияпарасликга карши кайфият бор. Узбеклар якин тарихни билмаганлигига нафакат мавжуд режим айбдор. Узимиз хам куркок-лаганбардор ва моддиятпарастликга берилганлигимиздандир. Оддий мисол: бир неча миллион узбек чет элларда доимий яшамокдалар. Булар ичидан нахот-ки беш унтаси якин тарих мутахасислигига укий олмамаган. (албатда катта даромадли иш эмас тарихчилик). Казокистонда нисбатан иктисодий эркинлик бор. Хамма тижоратга урмади узини. Итданам-битданам карзи булган киргизлар хам магрурлигидан от хуркади. Ташкаридан осон бошкариладиган халкларni, узок тарих буюклиги реал кундалик хаётдан узоклаштиради. Бугун биз нима кила олдик утмишдаги оталаримизга лойик була олишимиз учун? Мана уша масала асосий масала булмагунуча "узбекчилик" давом этаверади. Узбеклар "узбекчиликга" карши турмасалар на миллат ва нада халк була оладилар. Омон булинг.
May 23, 2015 10:21:41am
Биз сераллар масаласида жиддий малумотларга эгамиз. Сераллар узбек халк онгига психалогик тасир утказиш учун ишлатилмокда. Сераллар орка фонига юксак фреканцдаги "насихат-топширик" жойлаштирилмокда. Би топширикларни инсон кулоги эшитмайди. Аммо мияси кабул килади. Инсон миясига доимий равишда "хаётим хаммадан яхши", "призидентимиз омон булсин" ...... деган сyзлар махсус фреканцли овозлар тинмасдан такрорланади. Бизнинг таткикотчиларга кура бундай психалогик тасир остидаги ахолимиз 60-70%дир. Бу метод ишлатилган купчилик камбагал давлатларда окибати фожеали булганлигини айтишимиз керак.
Бу масалада Узбек режимига техник анжомлар сотган баъзи фирмаларни биламиз. Улар яратган "Фоно-фреканц синхронизатцион" техналогияси диктатура учун хизмат килмокда ва ахолимиз соглигига катта зарар етказмокдалигини расмий мактуб оркали билдирдик. Биз узбекистондаги барча сохаларда нималар килинмокда ва жиноятми ёки мажбурят эканлигини урганиб бормокдамиз. Дунёдаги хеч бир диктатура уз ахолисининг 100% психалогик махкумият ташкил кила олмаган. Биз мухолифатчилик оркали кун курувчилар эмас, давлатимизни куткариш учун курашчилармиз. Омон булинглар, кураш давом этмокда. Safar Bekjon.
Sep 21, 2015 12:06:42pm
Жамиятнинг бир кисмини куринишига караб динсизликда айблаб, колган диндор куринишли кисмини химоя килиш мумкин эмас. Ташки куриниш иймон ва таквонинг кафолати эмас. Бу й ул билан бир нарсага эришиш мумкин эмас. Давлатнинг шариатда булиши, масжид-жомеларнинг куплиги хам кишиларнинг купрок иймонли эканлигини корсатмайди. Унака булганда шариат билан яшайдиган Араб давлатлариниг бошига шунча фалокатни ким ёгдирмокда. Бу масалада Аллохнинг жазоси хакида, фалокатларни качон жунатиши хакидаги Куърон оятларини кайтдан укинглар. Куфур эълон килинган Гарб сизга техналогиясини берди. Бу техналогиядан фойдаланиб икки хил шаклда кийинган инсонларни бир бирига карши куйманглар. Такво инсонгинг калбида ва Аллох орасидаги нарса. Хеч ким инсонларнинг куринишига караб фатво чикармасин. Мен авлодлари Исломий уломо булган оиладанман. Инсоният Куърондан акиллирок китоб ёза олмайди. Исломни факат Куърон ургатади. Хеч бир шайх уламонинг китоби ва фатвоси Исломият учун курол була олмайди. Куърон инсон ва Аллох ортасидаги куприк. Давлат хакида унинг тузуми хакида хукум ва оятлар й ук. Давлатнинг хар кандай шаклида куфур ва ёлгон бор. Чунки давлат шундагина мавжудиятини саклайди. Аллох Куъронда "сиз давлатлар куринг, ёки мавжуд давлатни босиб олинг демаган. Маз хаб ва фиркаларга булинганларни кандай огир жазолар кутаяяпгани хакида оятлари бор. Аммо шунга карамай Исломни минг бир парчага булишди. Мусилмонларнинг узаро урушлари ташки душманлар билан уришлардан дахшатли ва конли булмокда. Пайгамбаримиз вафотидан кайинок бошланган хокимият учун уришларда пайгамбар неваралари улдирилди. Исломият хам давлат, хам хукумат, хам аскар.... яьни инсон этикодига алокаси булмаган нарсаларни хам назорат килувчи воситага айлантирилди. Дин савдогарлари битта нарсанинг билишмайди; инсонлар калби ёлгиз Аллохга маьлум. Имтихон кайси шаклдаги давлатда ва кандай кийимда яшаганинг хакида эмас! Саколли булмаган кишинг ибодати кемтикдир деган оят й ук. Аёллар ибодат килоятганда махрам жойлари очилиб кетиши мумкинлигидан ва атрфдаги эркаклар таквосини чалгитмаслиги учун Оят келган. Пайгамбаримиз пайтида эркак ва аёллар бир жойда ибодат килганлар. Мусавийлар ва Християнлар кийган кора чодир исломиятда йук. Аллох ва инсон yртасидаги такво хакида булади. Киёматда барчамизни осон имтихон насиб бyлишини тилаб колувчи Сафар Бекжон.
Sep 29, 2015 5:53:01pm
МХХ ертуласида кателный деган жой бормиш. Хеч ким киролмаган икинчи кателный 1950 лардан бери беркилган. У ердаги кателныйда отилган одамлар ёкиб юборилган деган гап бор. Менинг боболаримни отилгандан кейин ана ушанака жойларга кумилди деб хабар берилган. У ерларни кечаси бориб ковлашган уша пайтларда. Аммо НКВД отилганларнинг жуда купчилигини улигини бермаслигининг сабаби хам жасадларнинг ёкиб юборилганлигидадир. МХХ архивининг очмаслигининг сабаби хам уша масалада. Битта Тошкентда 36-39 йилларда ун мингларча инсон отувга хукум килинган. Агар айтилаяпган Юнус-Ободдаги уша ахлатхона мазорлик болганида эди ун мингларча инсон жасади каерга кетди? НКВД, КГБ, МХХ эртаклари бизга ухшаганларни алдай олмайди. Бугунги режимнинг ашаддий химоячиси нафакат Каримов ва атрофидагилар, Москвада утирганлардир. Битта Каримов булганида аллакачон агдарардик! Аммо оз колди!
Muhtaram Mahmud Yoldosh, men umrimning 42 yilini ozbekistonda otkazdim. Sharof Ubaydullaev Nusrat Rahmat kabi mard togrisoz kishilar bilan bir joyda ishlaganimdan hursadman. Matbuotdan ozmi kopmi habarim bor. Kamalib chikibam Ozbekistondan ketmadim. Toki ozlari rasman surgun kilib haydamagunlaricha chet elni orzu kilmadi. vatansizliik nima ekanligini 1990 yillar boshida Turkistonlik karindoshlarim hayotini oz kozim bilan chetga chikib korib kelib yurgan odam edim. Bugun men chetda yashayapganligimni Sizga ohshaganlar hoinlik deb karashlariga ham organib boldim. Asosiy masala bironta jurnalist tankid kilinsa ommamiy ravshda boshka jurnalistlar menga tashlanishi ajablanarli. kaniydi boshka masalada ham bunchalik hamjihatlik kilaydilar? Ozbekistonda mustakil jurnalistlar tashkiloti bor. Hatto ishsiz kolgan, hadalgan jurnalist ham kelmadi bu tashkilotga. Ana oshanaka ishlarda bunaka jonkuyarlik kilsaydi bizninh jurnalistlar menga ohshagan chetdagilarga gap kolmasdi. Omon boling, jurnalistning har kandayidan korkadigan boldim. Omon boling.
Oct 25, 2015 7:29:51pm
Имперя мероси ва малайлари.
Бизнинг оиладан куп инсон 1917-67 йилларда катл килинган. Камалган. Сургун килинган. Оиламизга куйилган “ватан хоини” айблови 1967 йил олиб ташланди. 4 та амакимнинг каерда отиб ташланганлигини билишмайди, бизга cирли шаклда бизга айтилган мазорларни кавлаб хеч кандай из топишмаган. Кейинчалик аниклашимизча жуда куп миллий фирлавчи инсонларни НКВДнинг Тошкент биноси (КГБ хозирги СНБ) ертуласидаги “кателный” булимида ёкиб юборишган экан.
Якинда Россия ва Беларуся тарихчилари “НКВД газ камера”лари хакида хужжатли филм ишлашган экан. Бу хужжатли филмда хам инсонларни газ билан улдириб, ёкиб юборадиган махсус жихозларни Гитлер эмас, большевеклар ижод килганлиги ёритилди. 1933-37 йиллар орасида тройка тарафидан Узбекистонда 100 мингдан куп инсон катл килинган. Киска муддат ичида 100 мингта мазор пайдо булиши керак эди.
Нега оммавий кабрлар топилмади?
Нега НКВД архивлари очилмади?
Совет зилмини расмий куринишда коралаган мустакил Узбекистон, нега НКВД, КГБ архивларни ёкиб юборди?
Туркистон Генирал Губернаторлиги ва совет режининг купчилик хужжатлари Москвага берилган.
Мен 1990-93 йиллар орасида аввало уз амакиларим колаверса бошка катл килинган инсонларни аниклаш коммисиясини таъсис килинишини учун Олий советга бир неча марта мурожат килдим. Тарфсиз булиши кузда тутилган бу коммисияни КГБ уз кадрлари ва ёрдамчилари оркали тузди. Ислом Каримов билан булган учрашувларимда хар доим унинг кулида бизнинг Урганжийлар оиласи хакидаги НКВД-КГБ досяси булган.
-Боболаринг тагдирини эслатиб куйишим керак, - дерди.
Аммо уларнинг кандай улдирилганини айтмасди. Йук килинган ( уничтожены) дерди. Каримов у пайтлар, русча гапирарди.
1937 йил курбонларини аниклаш коммисияси ёзувчи (МВД полковники) Тохир Малик бошчилигида тузилди. На НКВД ва нада КГБ архивига кира олди бу коммисия.
Сабаби?
Газ камераси ва жасадларнинг ёкиб юборилганлиги хакидаги маьлумот хозирги СНБ кимларнинг меросхури эканлиги аникланган буларди. НКВД, КГБ ва СНБ даги ходимларнинг купчилиги ота касбини килмокдалар. Улар уз оталаридан вос кеча олмайдилар. Миллий фикрловчи кишилар ва оилаларини халиям уз душманлари руйхатида тутишмокда. Бугун Узбекистонда камалган, изсиз кетган, сургун килинган кишиларнинг ота-боболари советлардан жабр курган одамлардир.
Бугун хокимиятдаги кишилар эса, уша-уша ок подшо малайлари, большевик котиллари ва совет порахурларидирлар.
Эски хаммом, эски тос. Узгарган, замона халос.
Шу уринда айтиб куяй:
бобом уз отаси ва амакилари отилганида 14 ёшда булганлар. Амакиси Низомиддин Урганжий Бухоро Амирлигида Бош вазир булган. 1917 йилда Саид Олимхонга Жумхурят эълон килишни тавсия килган. Давлат тунтариши килишда айбланган. Ишдан олиниб оддий навкар сифатида уришга жунатилган. Фурунзенинг Бухоро камалида шахид булган. Уша оиладан булгани учун бобом хам совет душмани эълон килинган. Сургун, камоклар, уран шахталари... аммо советларни хеч севмади. Бизга хам севдирмади. 103 ёшида вафот этди. Мустакилликдан олдин тузилган Бирлик, Эрк нинг расмий аъзоси эди.
Мустабит совет боскини даврида шахид кетганларнинг барчасига Аллохдан махфират тилайман. Охиратлари обод булсин. Амин!
Сафар Бекжон Урганжий.
09.11.2015. Lausanne.
Узбекистон СНБси ва бошка кучлар рус ва инглиз тилларида менга карши макола таркатган. Маколанинг асосий мазмуни "Сафар Бекжон хар кандай хусусий муклк душмани. Инсонларнинг хашаматли уйлар куриши ва антик ашёлар йигишини истамайдиган миллатчи-социалист деб тасвирланган.
Бу гирт ёлгон маьлумотлардир. Мен инсонларнинг Узбекистонда ва ташкарида фабрикалар очишини ва тижорат килишини шарафли ишлардан бири булишини истайман. Дангиллама уйлар, саройларни нафакат уз номларига хатто музейлар, билим марказлари очишини хохлардим.
Истамбул, Сант-Петербур, Москва.... бир вактлар хусусий сарой сифатида курилган бинолар бугун музей, саънат марказлари булиб хизмат килади ва бу бинолар давлат химоясидадир. Халкга хизмат килаяпган бундай биноларнинг Узбекистонда хам курилишига тарафдорман. Катта сиёсий кишилар даврасига Twitter https://twitter.com/xhonosx/status/448972803497140224... оркали менга карши таркатилган бу макола узбек журналистларига хам берилган. Аммо бу хакда фикрими сураган мард узбек журналистини учратмадим. Гарблик журналистларнинг бу хакдаги саволларига аллакачон жавоб берганман.
Омон булинглар.
Cафар Бекжон
Uzdemfudsuisse раиси. 11.11.2015. Lausanne.
Интернет матбуотида энг куп мухокама килинган мавзу хакида.
Гарбдаги "узбек журналистлари" ва махаллий журналистлар уртасида осмон билан ерча фарк борлигини шансан узим кузатиб келмокдаман.
Гарблик журналист уз ишидан завк олгани ва бу хаётининг мазмуни эканлиkини айтади. "Узбек журналисти" вилласи борлиги, янги мoдел машинаси хакида хикоя килади. Эски совет худудларидан чиккан журналистларга халкаро малака дарси берадиган танишим бор. 35 йилдан бери журналист. Узбек журналистларининг "ховлили"-сию вилласида ош эган инсон. Журналистлик бизнес ва кибр тула касб-хунарлигини узбекларда курганлигини бир неча марта хикоя килди. Бу одам нафакат менга балким европалик хамкабларига бу холат хакида гапиргандир. Бизнинг бировлар мол-мулкида кузимиз йук. Аллох насиб килган булсин. Аммо уз манавий очликларини моддият оркали тулдиришмокда. Бу холат бошкаларда хам худди шундай деб хулоса килмасликлари керак. Улар хаммани танкид килишлари мумкин. Аммо уларга сал гапинг ёкмай колса, айгокчи, мухолифат бир-бировини талаяпди деган гап суз таркатишади. ББС ва Озодлик журналистлари гарб дунёсига,
"-Узбекистонда дунёвий мухолифат йук булиб кетди. Узбек жамияти исломийлашган", - манодаги ахборот таркатишмокда.
Давлатчилик, хокимиятдан хеч кандай хабари булмаган кишиларни гапиртиравериб эфир тулдиришади. Гарбдаги узбекистон буйича мутахасисларга;
"- Каримов кетса урнига келадиган кучлар йук"- деб хулоса чикаришни ташкил килишмокда. Узбек режими хам, шунака хулосага келиниши учун хар кун;
-" Хизби Тахрир, акидапараст, ..... кулга олинишини" -ташкил килмокда.
Ол гулум, бер гулум.
Узбекистон камокларида 16 йил умрини зиён килган Махмадали Махмудов 70$ пенсия билан кандай кун куришни билмай оввора. Аммо бу радиоларда гонарар беришга пули йук эмиш. Гарбда тугилиб улгайганлик ва журналистликга касб хунар сифатида карамаган дустлардан биттасининг гапини айтай. Озодликда ишлаган Темур Хужа ака билан Туркияда учрашгандик. Хонимим Курбоной Темур акага интервюлар килиб тургани учун миннатдорчилик билдирди. Темур ака: "-келин мен иш вакти ва соатидаги фаолиятим учун маош олганман. Сафар бекни эскидан таниганлигим учун эмас, ишга керак булганлигидан сураб суриштирдганман"- деди.
Узбек журналисти эса;
"- Сафар Бекжон нима килса килсин, агар биз хохламасак хеч ким кизикмайди". деди.
Мен бировлар эшитиб туриши учун фаолият курсатмайман. Хеч бир ташкилот ёки одамдан пул олиш учун хам бир иш килмаганман.
Шахсан мен, агар режим йикилиб бу "узбек журналистлари" билан демократик узбекистонда учрашмайман. Чунки хакалак отган нафсларига етадиган маош бера оладиган узбек матбуоти файдо булишига анча-мунча кавун пишиги бор.
Омон булинглар,
Сафар Бекжон.
Чегарабилмас журналистлар халкаро ташкилоти аъзоси.
25.11.2015
Kyingi 4-5 yilda Putinzm tahlikasi va Rossiya imperyachiligi hakida koplab makolalar va bitta ilmiy maruza tayyorladim. Ammo Ozbekistondagi matbuot kulligi halkimizni rusparast kilgan korinadi. Istilochi davlatning yonini olib rasmiy konfrensiya otkazilsa nega halk jim hukumat jim turdi? Chunki mavjud hokimiyat mustakillik uchun kurashmagan. Ularga mustakillikning kiymati ham yok. Mamlakat ularga boylik ortirish vositasi halos. Pastda bir necha yil oldin yozilgan makoladan bir parcha beraman. °°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°° Русимперяси тузум узгартириб бутунлигини сакламокда.
Кейинги уч юз йилда Рус имперяси турт марта бошкарув шаклини узгартирди.
Манархия, Конститутцион манархия, Социализм ва Демократя шаклларида давлат тузумуни узгартирди. Уз калоняларини хар гал вактинча булса хам озгина мустакил булиш имконини берди. Аммо хар гал куп утмай конли урушлар вa вайронагарчиликлар келтириб чикариш эвазига гуёки куткарувчи ролида кайтадан вассалликлар барпо кила олди. Рус Имперясининг бундай кобилятдаги ички кадрлари борми? Дунёда Имперялар таркаб кетганликларини тарихдан биламиз. Рус имперячилиги рус иркчилиги асосига курилганлигидан уз худудларини саклаб келмокда деган фикрдамиз. Очлик ва руслар уйларига келаётган табутлар иркчиликлари, буюк рус шовинизмини тухтата олмаяпди.
Аммо "руский мужик"нинг бор бойлиги улуг рус миллати деган сифатдан бошка нарса эмас. Русяни Пётр бирдан бошлаб хеч качон ирки рус булганлар бошкармаяпди. Бепаён рус тупрокларидаги туганмас бойликларга рус булганлар эгалик килмаяпди. Бу бойликлар каймоги Россия банкаларида сакланаяпгани йук. Демак рус мустамлакаларидан келадиган даромаднинг каймоги русларга колаяпгани йук. Россиянинг 4 та тузум узгартириб яна хам уз тупроклари саклаб колишидан манъфатдор булганлар Гарб имперялистларидирлар. Улуг рус мужики улар учун восита халос.
Мен Туркистонлик бир ойдин сифатида Советлар таркаш арафасида бугунги мухтамал ходисаларни бутун имконлар билан тушунтириб келмокдаман. Куйида маколада уша хотиралардан биттаси ёзилганди.
14.06.2015
Тагдири азалчилик килишни халк онгига сингдирган шайхлар-муллар, зохидлардан киёмат куни суралганида берадургон жавоблари не булажак? "Биз инсонга акл-зако бердик. Аклигизи ишлатинг" деб 76та оят нозил килган Куронга эмас мулаларга пул беришни афзал курган халкдан не кутиш мумкин. Хар ким фелига ва ниятига яраша, хар кавм-халк хам баракат топади. Ёмонлик халкининг озчилигида булиши мумкин. Аммо уша ёмонликни таргиб килувчи, унга хавас киливчилар сонининг куплиги, угирликдан боёганларни хурматли кишилар деб кабул килиниши энг ёмон иллатдир. Узбекистон ва Гарб уртасидаги фарк ушанда. Гарб угирликлар билан бойиганларни хурмат килмайди, халк уларга эргашмайди. Гарблик бой атрофида унларча каравул ва хизматчи билан юрмайди. Узини камтар килиб курсатишга харакат килади. Аммо асли камбагал давлатлардан келганлар бойишс ана ушанда куринг хангомани. Нимага? Кибр, атрофига зулумли караш.... Халкда кут-барака колмаган булса аввало фелини тузатсин. Ислом адолат динидир. Адолат булмаган жойда дин йук. Кунига етмиш ракот намоз килингани бефойда. Хокимият халк фели ва ниятининг ойнадаги аксидир. Инсонлар калб ойнасини тузатсинлар. Иймон дин, масхаб билан эришиладиган нарса эмас. Аввало адолатли инсонгарчилик ва сунгра этикодга эришиш мумкин.
Dec 10, 2015 6:35:22pm
Cинтетических наркотик:ГАЛЛЮЦИНОГЕНЫ
Неоднородная по происхождению и химическому составу группа психоделических препаратов, изменяющих сознание — ощущения, мысли, эмоции и восприятие.
ЛСД («кислота», «марки», «промокашка», «красный дракон») — синтетический наркотик, производное лизергиновой кислоты, содержащейся в спорынье. Бесцветный порошок без запаха или прозрачная жидкость без запаха, цвета и вкуса. Жидкостью пропитывают разрисованную яркими рисунками бумагу или ткань. Кусочек ее кладется под язык, действие оказывает через 30–60 минут и продолжается до 12 часов. Оказывает огромный галлюциногенный эффект в малых концентрациях — 30г. ЛСД достаточно для 300 000 тысяч человек.
Псилоцин и псилоцибин («грибы», «поганки») — наркотические вещества, обладающие галлюциногенным эффектом. Содержаться в грибах-поганках. Для наступления наркотического эффекта достаточно принять 2 грамма сухих грибов. Главная опасность этого наркотика — его доступность.
Признаки опьянения
Повышенная частота пульса, повышенное давление, расширение зрачков, дрожание рук, сухость кожи. Наркотическое опьянение сопровождается изменением восприятия внешнего мира - те, кто принимает галлюциногены, говорят, что они "видят звуки" и "слышат цвета"; галлюцинации, сильное ощущение счастья, перевозбуждение; нарушения ощущения своего тела, координации движений; утрата самоконтроля
Последствия употребления
Необратимые изменения в структуре головного мозга, психические нарушения различной степени тяжести, вплоть до полного распада личности. Даже однократный прием ЛСД может привести к изменению генетического кода и необратимо повредить головной мозг. Психические нарушения неотличимы от заболевания шизофренией. Наркотик накапливается в клетках мозга. Оставаясь там длительное время, он может и спустя несколько месяцев вызывать те же ощущения, что и непосредственно после приема. Действие наркотика продолжается 2-12 часов (в зависимости от типа вещества). Формируется психическая и физическая зависимость. Продолжительное употребление требует постоянного увеличения дозы наркотика. Обостряются вспыльчивость, злобность, агрессивность. Со временем появляется необоснованная тревожность и подозрительность. Возможны попытки суицида
Mar 03, 2016 2:47:40pm
Туркиядаги вазият хакида туркча маколалар ёзганим учун баъзи дустлар мендан хафа булишаяпди.
Мен Туркиядаги бир неча WEB сахифаларда шархловчи булганлигим учун кундалик сиёсий жараённи ёритиб боришим керак.
Маколаларим Туркия ички сиёсатидаги ташкилотлар ва шахсларнинг ролларини тахлил килмокда. Узбек укувчисига бу шахсларни ташкилотларни танитиш кийин.
Аммо киска ва лунда килиб айтадиган булсак жараёнлар Узбекистондаги диктатура урнатилишига ухшаб кетади.
Худди Ислом Каримов ишлатган метод оркали Erdogan уз диктатурасини урнатаяпди. Чунки Ислом каримовнинг кизларига карши очилган жиноий ишларни, Гарб тухтата олмаслиги айтганди. Биринчи жиноий иш 1998 йилда Швейцаря -Узбекистон тижорат маркази масаласида очилган. Каримовга 60 миллион $ "откат" берилгани аникланган. Узбекистон тамонидан бунга карши каттик норозилик килинган. Арбитраж судига кетилганди. Гарб бу масалада Каримовларни астойдил назоратга олган. Каримов 1999 йил портлашларини ташкил килди. Бироз жимлик булди, унга карши жиниой ишларда. Босди-босди булгандай булди. Аммо Андижон вокеалари буни очик курашга айлантирди. Халкаро Трибунал булиши аник. Ражаб Erdogan хам худди shундай вазиятда. Углига карши жиниой иш очилган. Эрдyгoн ота угилга карши ИШИДга курол сотиб унларда нефт олганлиги масаласида Халкаро Трибунал булиши мумкин. Эрдyгoн бу масалада Гарбни икки юзламачиликда айблаяпи. Араб бахори масласида Сурия унга берилганди. Инкилобни кандай булмасин Эрдyгoн килиши, Асадни йикитиши керак эди. Гарб кимга курол бер деса, берди. Кимдан нима ол деса олди. Аммо натижада Асад Россияni oz худудларига киритди. Эрдyгoн уз вактида тезлик билан Асадни йикита олмагани учун Гарбнинг инкилоблар zанжири тухтаб колди. "Крайний" булиб колган Эрдyгoн Суриядаги конли урушнинг ташкилотчиси сифатида халкаро майдонда хам, Туркия давлатини, хамда оиласини катта тахликага олиб келди. Агар хокимиятдан кетса Туркия иктисодий ва сиёсий босим окибатида Эрдyгoн оиласини Халкаро Махкамага беришга мажбур булади. Хокимият сайловларга асосланган. Давлат тунтаришига харакат килинди бахонасида Эрдyгoн барча кучларни тугридан тугри бошкарадиган булди.
Бундан кейин хар кандай сайлов Ислом Каримовнинг 99,9% сайловидан фарк килмайдиган булади. Бундай сиёсий хокимиятни факат Россия ва Хитой куллаб кувватлаши мумкин. Эрдyгoн 6 август куни Россия Имперясининг эски пайтахти Ст.Питербургда катта келишувлар имзоланадиган учрашувга бораяпди. Чукаётган одам самонга хам осиларкан. Вактинча булса хам узини куткариши мумкин. Аммо Россия Гарб билан бир куни узаро тил топишади. Бундай пайтда
"-Туркияда Туркликни аёклар остига олдим,"- деган Эрдоган ем килинади.
Уз давлати ва халкига хиёнат килган одамга хеч ким ишонмайди.
Сафар Бекжон.
01.08.2016 Lausanne.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

TURKISTON: "Osiyo yuragi" UİLYAM ELEROY KURTIS

TURKISTON: "Osiyo yuragi"  UİLYAM ELEROY KURTIS “BIR IRISH YOZI”, “Atrofda QORA DENGIZ”, “ZAMOVIY HINDISTON”, “TURK VA UNING YO&#...