пятница, 8 октября 2021 г.

Совет Иттифоқи олтин захираси

Совет Иттифоқи олтин захирасининг пайдо бўлишида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаган.

Советлар тарқаган 1991 йилда, 1 триллион $ заҳира Россиянинг мулкига айланган эди.

Моддий бойликлар, харбий қурол-аслахалар бўлишиш жараёнига бормаган Ислом Каримовни учрашумизда, ЭРК газитасида ёйинланган мақолалаларимда қаттиқ танқид қилганман. Партия бошқарувининг ёпиқ,  очиқ мажлисларида минбарга чиқсам "фантастик" гаплар гапиради деб безовта бўлишган.

Мен у пайтда гапирганларим бугунда ҳамма биладиган ҳақиқат бўлди.

ТуркВО штабида, Чирчиқ верталётлар дивизясида, Улуғбеk шахарчасидаги Aтом реактори Mарказида учрашувларга борганман. Верталёт учувчиларини ЭРК партиясига бошлаб келиб талабнома ёзишларини ташкил қилганман. Агар тирик бўлишсалар гувохлик беришади. Улардан бир нечтаси верталётларни қочиришни ҳам  планлаган фидоий харбийлар эдилар. 

Ислом Каримов ва мухолифат,

-Мустақил бўлдик шуни ўзи катта бойлик, - дейишган.

Босқинчилик 1991-2005 йиллар орасида сиёсий тамонда балким 50% га тугади. Иқтисодий қарамлик 90% Россияга қараб қолган эди.

Бугун сиёсий қарамлик 90% десак ёлғон бўлмайди. 

Совет Иттифоқининг олтин захираси Россиядаги олегархларга вақтинча берилди. Улардан бир қисми бу бойликларни чет элларга чиқарган. Бугун Германя федерацияси банкларида 1 триллион $ КГБ олтинлари, Политбюро пулллари номи остида сақланмоқда.

Бу бойликлар масаласи шу кунларда қайта жонланмоқда.

Мен 2018 йилда бу ҳақда ёзганман. Бу бойлик берилиши мумкин бўлган келажакдаги рахбар Алексей Новалний эканлигини билганман.

Германя бекорга Новалнийни қутқариб қолмади.

Совет Иттифоқининг асосий бойлиги 4 давлатга қайтарилиши керак. Россия-(Беларуся), Ўзбекистон, Украина, Қозоғистон бу КГБ-Политбюро олтинларини бўлишиш учун музокара қила олади.

2021 йилда туриб Ўзбекистонни талаётган рахбарлар 860 миллард $лик бойлиги муаммо бўлмоқда, қандай қилиб 30 йил олдинги бойликни талаб қиламиз дейдиганлар!

-Миллий давлат,  худудларининг катталиги, киши бошига даромади, тех-технологок тараққиёти билан ўлчалмайди.

-Миллий давлат ўз давлат рахбарларини мустақил сайлай олиши керак!

-Инсонлари эркин харакат қила олиши керак.

 Инсон эркинлиги ва давлатчилик ғурури бўлган жой билан душман музокра қилишга махкум. 

Акс холда душман ўзи тайинлаган(сайлаган) рахбарингиз билан келишиб сизни сурилар каби мардикорликга хайдайди.


2018 йилда Россиянинг келажакдаги мухтамал рахбари Аликсей Новалнийга ёзган хатимдан бир парчасини бу eрга илова қиламан. (мактубнинг асли жуда катта ва русча)

"-Алексей Навальни 35 та Россиялик олигарх бутун Россияга оид бўлган 1 триллион $ бойликни ўмарганини айтмоқда. 

         Мен эса, "-Россия Имперяси 130 йил бизни талади.  Имперянинг давомчиси, КГБ деган ташкилот Иттифоқга оид бўлган сирли жамғармани 35 та олигархга бўлиб берди", демоқдаман!


Сафар Урганжий.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви.

Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви. 24 октябрда бўладиган сайлов театри ижтимоий, сиёсий, иқтисодий фожеалар тўла 150 йиллик истело давр...