суббота, 25 сентября 2021 г.

Хужумга эмас, химоя учун қуролланиш


Давлатларнинг кучи, қанча қурол сотиб олишга имкони борлиги билан бахоланмайди.
Давлатнинг кучи қайси қуролларни қанчалик ўз мустақил саъноати орқали ишлаб чиқара олиши билан ўлчанмоқда
Аслида яхши курол ишлаб чикариш мураккаб жараён ва уз навбатида физика , механика, материалшунослик, кимё , сохаларини умумий махсулоти .
Бугунги дунёда технологик лидерлик тушига кирмайдиган 10 дан ошик давлат:
Покистон , Филипин, Ирок, Ливан, Фаластин мухтор худуди , Иордания, Сурия, Серра Леоне (Африкани қашшоқ давлати) йилига 5 млн, дона атрофида ўқ отар қуролларни қўлда оддий темирчилик услубида ишлаб чикараяпди.
Ўзбекистоннинг саъноати таркибида халқаро стандартларда махсулот чикарувчи заводлар бор.
Ўнлаган илимий текшириш институтлари ва Чирчик Химмаш каби титан сохасининг лидер заводи бўлган Ўзбекистон эса тутун чиқарадиган бомба ҳам чиқара олмаяпди.
Макаров пистолети 6 ўқли 30 метр масофага отувчи қурол. Рус малайларидан бошқа ишлатмайди.
Советлардан қолган С-8 (свободнопадающий) ракетани Туркия двигател қисмини олиб ўрнига аэродинамик рул ўрнатга. Телефон батареясини жойлаштириб оддий телефон камераси ва уни WиФи портини интеграция қилиб марказдан бошқарадиган қилишди. Уни дронлардан туриб отилувчи ракетага айлантишган.
Керак ва кераксиз нарсаларни давлат сири сифатида китиш орқали халқдан чиқадиган технологик ижодкорлик йўқ қилинагн.
Илмий марказларининг холига маймунлар йиғлайди.Ўзбекистонлик олимларнинг савияси дунёнинг энг зўр химояланувчи ва душманга зарба берувчи қуролларини ясаш ва уни тадбиқ қилишга этади.
Бу олимларда экинлик йўқ. Олимларни ҳам маддохлик қилишга мажбурлаган Шавкат Мирзёев ва Зелимхон Хайдаров каби рахбарлардир. Улар ўз рахнамолигидаги пахта, ғалла, зудлик билан нақт пулга айланадиган сохаларга "ривожлантирмоқда". Пахта терадиган проф, кўча тозалиги билан шуғулланадиган илмий ходимлар яратилди. Этироз қила оладиган на савия ва нада шижоат бор уларда.
Кланлар бойлари ҳам хусусий қурол заводларини қурмади.
Нега?
Сердорамад соха-ку?
Клани ҳам мафяси ҳам рус мияси, Уларга хизмат қилиш. Рақобат яратмаслик, қарамлик давомчилари
Дунёнинг энг яхши қуроллари хозирда хусусий ширкатлар тарафидан чиқарилади.
Ҳаммамиз яқиндан билган Туркиянинг Байрактар ТБ 2 дрони Селчук Байрақтар томонидан хусусий заводда чиқарилади.
Байкар Макина А.С. тарафидан ишлаб чиқарилаяпди.
АКШ нинг, Ф-35 самолёти Локҳид Мартин тарафидан ишлаб чикарилади.
Энг яхши ракеталар Илон Маск тарафидан чиқарилаяпди.
Бирортаси давлатники эмас факат давлат буюртмасини бажарадиган пудрад ташкилоти холос.
Бизнинг Салим, Ғофир бойлар тез бойитадиган норкотиканинг изидалар. Кланлар эр ости бойлигини сотилишидан коммисион олиб бойиди. Козогистонда булиб утган Ислом давлатлари хамкорлиги йигилишида Шавкат Мирзиёев супер компютерни Тошкентда қуришди сўраган эди .
Хотини Зироатга олиб берган вертаётнинг пулига супер компютер берарди!
Илмий текшириш институтлари хаммаси гадой каби реагентлар ва хар хил тест материаллврини сотиб олишга пул қидириб юради.
Кимевий реагентлар ва бошкаларнинг хаммаси Журабек Лабараториес, тарафидан таминланиши ва Ўзбекистонга олиб кириши монополлаштирилган дуненинг энг сифациз ва киммат реагентларини олиб кириб мажбурий сотади илимди бошидан улдиришади. Шу шароитларда илмий иш килиб ихтиро килаетган хар бир олимга Нобел берса арзийди.
Хеч бир унверситет ёки илммй текшириш институти замонавий халкаро микёсда тан олинган лабаратория билан жихозланмаган. Энг аянчлиси эса Ўзбекистонда ҳамма докторлар билимсиз, укол килишди билмайди дейишга уялишмайдиям.
Илмли доктор бўлиши учун уни ўқитаяпган институтнинг лабараторияси борми? Профессорлар тажриба қилиб ўз устида ишлаши учун реагентлар тўплами борми? Бошқа соха мутахасисларичи?.
Вирусология маркази билан профессор бахси ҳаммага маьлум ва матахасислик тўғрисида ҳам шу ...
Кланлар хеч бўлмаса ўзларини химоя қилишга интилишмаяпти. Аскари кучли давлатнинг иқтисоди кучли бўлади. Иқтисоди кучли давлатди Аскари кучли бўлади. Хозир аскари кучли бўлиши учун илим фани кучли тараккий этган бўлиши керак.
Хеч бумаса Туркияга ўхшаб Украинадан олиб зўини этикеткасини ёпиштириб чиқаряпман дейиши керак
Рокетцан ва Аселсан қуроллари 90% қисми Украинанинг ОКБ Луч ва НПО Харитон , НПО Харковский машиностроительный завод , махсулотлари . Байрактар маторлари ПАО Мотор Сич , радар ва камералари ОКБ Луч , ОАО Маяк махсулотлари.
Янги Атак Т129 вертолетининг мотори ва редуктори лопаст винтлари дум редуктори ва дум қисим винти Мотор Сич махсулоти (вертолет 85% кисми АҚШ рухсати ва қуллаб қувватлови бўйича Украина сотишга рози бўлган)
Туркиянинг янги танки Алтай асли Кореянинг Хундай дефенсе тарафидан ишлаб чиқарилган К2 танкини лицензион копиясидир. Ундаги пушка Германиянинг Раине Метал АГ холдинги махсулоти трансмиссия ва мотор ҳам Германиянки.
Энди Туркия Германия эмбаргосидан кейин моторини Украинанинг Харков мотор заводи махсулоти ТД 6 мотрига алмаштиришмоқда. Нишонга олиш ва пушка қисмини Украинанинг Харковидан чиккан Т-80у моделини лойихачиси завод билан бирга ишлаб чиқмоқда. Барча химоя тизимини Украинадан олиш устида музокара ўтказяпти. Узоқ масофага учувчи ракеталар ва улар системаси нозик технологияларини ПАО Южмаш ракета космик концерндан олиш учун харакатда.
Нима учун?
Чунки математик моделлаштириш лойихалаш уни текшириш керакли технологияни топиш йиллар ва қўшимча 1-1,5 трлн доллар пул талаб қилади.
Энг кучли иктисоддан бири булган "дунё фабрикаси" Хитой ҳам халигача ўз ракеталари ва самалет ҳамда вертолетлари учун Украинадан мотор ва микросхемалар сотиб олади. Сабаби эса Хито ўз илмий кучи билан ишлаб чиқаролмайди. Копя қилиш жуда тахликали сохадир.
Бугунги каланлар, ўтмишдаги амерекани талон қилган кавбойлар, ренжерлар ,мафячилар..... каби харакат қилишади.
Кавбой, ренжерлар, мафячилар топган пулини АҚШ ташқарига ташиб кетишмаган. Завод фаврика қурушган....
Ўзбекистон кланларда давлатчиликни сақлаб қолишдан кўра чўнтагидаги долларди сақлаб қолиш афзалроқ кўрадиган хоинлардирлар.
Жиноятчилик хар жойда бор. Аммо ўз халқининг 3-5 миллионини эхтиёрий қулликда тутаётган истелочини дастаклаётган мафяни, жиноятчини, кланни ва Хокимиятни дунё тарихи кўрмади.
Келажак авлодларга ўрнак бўлиши учун бу хоинларни махкама қиламиз.


Сафар Урганжи
24.09.2021

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Комунизим ва нацизим .

Комунизим ва нацизим . СССР даврида тарбиясини олган купчилик инсонлар  совет армияси нацизим ва фашизим устидан галаба килган деб фикрлашад...