четверг, 2 сентября 2021 г.

Мирзиёев Хокимияти учун катта синов бошланди.

Мирзиёев Хокимияти учун катта синов бошланди.
Ўзбекистон ташқи сиёсати Россия босимидан чиқиб мустақил бўлиши ва Халқаро майдонда бу тасдиқлатиши мумкин.
Минтақадаги геостратегик манфатига зид равшда Толибонни "шартсиз" тан олишга қаратилган очиқламалар катта хато эканлиги малум бўлди.
Афғонистон шимолида кейинги 20 йилда туркий халқларни сиёсий-иқтисодий, харбий ролини ошириш учун қилинган ишлар йўққа чиқарилди.
Туркиянинг у минтақагa қилган ижтимоий ёрдамлари ҳам Толибон хизматига ўтиб кетди. (Тв, радио, газета босмохоналари...)
Толибон, у минтақани назоратга олар экан Ўзбекистон тамошабинлик қилди.
Музокара қилмади.
Темир йўлни беркитиш, электр бермаслик, савдони тўхтатиш..... ричакларини ишлатмади.
Мирзиёев давлатчилик ва геостратегя билмаслиги ва давлатнинг келажак планларини туза олмаслиги маълум бўлди.
Ташқи Ишлар вазирлиги қилган хатоларни ўз зиммасига олишга мажбур.
Ташқи разведканинг иши 0%
Мирзиёев учун иккинчи синов бошланди.
Афғонистондан Ўзбекистонга олиб келинган харбий хаво кучлари хақида маълумот.
Нимаga хаво кучлари?
Чунки 47 та самолёт ва вертолет ўз учувчилари, техник ходимлари ва эхтиёж қисмлари билан биргаликда келди.
А-29 Супер;
Тукано Бразиляда ишлаб чикарилган.
Буртмачи АҚШ хаво кучлари;
Kessana учоқлари;
АҚШда ишлаб чиқарилган
UH-1 ва UH-60 Сикорский вертолетлари
АҚШ махсулоти
бу вертолет ва учоқлари ВСУ (вспомогательная силовая установка ) турипти электроника хам айнан шу компанияники
нишонга олиш ва ташқи хужумга қарши курашиш Lokhid Martin авиакосмик корпорацияси махсулоти.
Бу икката харий учоқ тури АҚШ Мудофа вазирлиги (USAF (united sate Air Force) хаво қувватлари бошқарувидаги, космик спутниклар группировкаси тарафидан назорат қилинали ва хозир кунда хам назорат қилинмоқда.
Сақланаётган жой ва персонал ходимлари космосдан кузатиб турилмоқда.
Ўзбекистон Хукимати, бу учоқларнинг Афғонистонга қайтарилиш шартларини аник айтиши керак.
Янги, Афғонистон Ислом Амирлигини номидаги харбий кучларлар инвертарида турмаган бу учоқларни қандай халқаро шартномаларга асосланиб қайтарилади?
Олдинги Афғонистон Ислом Жумхуряти давлат Хукумати, рахбарлари Хокимиятни топширишмади.
Афғонистон Амирлиги янги давлатми?
Олдинги давлат имзолаган шартларни бажарадими?
Дунё тан олдими?
БМТнинг Хафсизлик Кенгаши умумий кенгайтирилган аьзолари йиғилишида, энг камида 11 давлат Афғонистон Амирлиги янги давлатми, ёки янги Хокимиятми деган саволга жавоб беришлари керак.
АҚШ Толибон билан музокарада бу қуролларни (биздаги 47та учоқ ҳам бунга дохил) уриш зарарлари сифатида қолдириш хақида хужжат берганми?
Бу учоқлар Афғонистон Шимолига жойлашган ИШИДнинг ўзбек мужохидлари қўлига ўтиб кетмаслигига ким кафил бўлади?
Шимолдаги туркий халқларнинг тиллари, маданияти ва ўзбекистон билан алоқлари давомийлиги таминланадими?
Афғонистоннинг иккинчи катта ахолиси бўлган Тожикларга қарши бошлатилган уришда бу учоқлар ишлатиладими?
Тинч ахоли қатил қилиниши эхтимолини хисобга олган холда қуйидаги баёнот берилиши керак.
Афғонистон Ислом Жумхуряти ва Афғонистон Ислом Амирлиги деган давлат тизимларининг аниқлангунича ва тан олингунича;
Умуминсоний қадриятлар, уриш ва қатлиомларга сабаб бўлишини назарда туриб Ўзбекистонда сақланаётган 47та харбий учоқнинг БМТ назоратида мухрланишини таклиф қилмоқдамиз:
Бу харбий учоқларни ишлаб чиқарган, космосдан бошқараётган тамон (АҚШ) учоқлар программалари ўчириб турсин.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу таклиф билан БМТ рахбарятига мурожат билан чиқсин.
Хужжат нусхаси Афғонистон Ислом Жумхуряти вақтинча истефо қилган рахбарятига, Афғонистон Ислом Амирлигига жўнатилсин.

Сафар Урганжи.
02.09.2021
Женева.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...