воскресенье, 18 апреля 2021 г.

Ўзбекистон чўкаётган Россия кемасидан соғ чиқа оладими?

Кемадагиларнинг жони бир.

 Ўзбекистон чўкаётган Россия кемасидан соғ чиқа оладими? 
Ўзбекистон давлатчилиги бир овуч Клан ва унинг хизматчиси Шавкат Мирзиёевнинг манфаатлари учун қурбон қилиниши мумкин. 
Сиёсий ижтимоий вазиятни куч билан бошқаришлари мумкин. Лекин иқтисодни қарор ва фармонлар билан бошқара олмайсиз. Давлатни геополитик жихатдан тўғри йўналишда бўлиши мухимдир. Ўзбекистон хом-ашё ва арзон ишчи кучига эга давлат.
 Мустақилликнинг илк 10 йилида ишчи кучи кобиляти юқори эди. 
Диктатура ва Россияга малакасиз ишчилар жўнатилиши оқибатида бугун етук малакали кадрлар яратиш муаммоси пайдо бўлаяпди. 
Иккинчи муаммо, ахолининг сони ошган сайин давлатни электрлаштириш паралел амалга оширилмади. Тез кунларда Россиядан хайдаладиган 2-3 миллион Ўзбекистонликларни иш билан таминлаш мамлакатни электрлаштириш билан боғлиқ. Бугунги видеодастуримизда биз яъна бир бор
 Хукуматни огохлантирмоқчимиз... ЧирчикТансформатор.
Бу завод сал кам 50 йил, дунёнинг кўплаб давлатларига электр трансформаторлари, сотди. Бу сохада оламшумул технологик ўзгаришлар бўлмади
. Чирчик Трансформатор заводини Россиядан келадиган айнан шу хил махсулотга бозор яратиш учун беркитишди. 
 Зудлик билан бу завод қайта жихозланиб ишга туширилсин. Россияда эскирганларни олиб келиб янгисининг нархларида сотаётган Клан устидан жиноий иш очилиб Давлат душмани сифатида қамалсин. 
 Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистон аҳолиси жон бошига электр қуввати истеъмоли тобора пасайиб бораётган мамлакатлар қаторидан ўрин олган. Ўзбекистонда 10 та, иссиқлик электр станцияси ва 32 та ГЭС фаолият кўрсатаяпди.
  Электр энергиясининг ўн фоиздан кўпроғи ГЭСлардан, қолган асосий қисми иссиқлик электр станцияларидан олинади Xар йили мамлакатда 55 миллиард КВТ/соат электр энергияси ишлаб чиқарилса-да, бу ички эҳтиёжларимизни тўла-тўкис қоплашга етмайди. Мамлакат бўйича паст кучланишли электр тармоқларининг 67 фоизи эскирган бўлиб, трансформатор пунктлари зўриқиб ишламоқда. 
  1991 йилдан буён аҳолининг кўпайиши 64,7 фоизни ташкил этиб, бунинг окибатида киши бошига электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 74,8 фоизга камайди. Ўзбекистондаги 87 фоиз электр энергияси иссиқлик электр станциялари ҳисобига ишлаб чиқарилади.  Қайта тикланувчи электр манбаларидан фойдаланиш юз бериш эҳтимоли юқори бўлган электр тақчиллиги муаммосига барҳам бера олмаслиги мумкин. АЭС Ўзбекистон учун $11 миллиарддан $20 миллиардга қадар тушиши мумкин. АЭСнинг умумий қуввати 2400 МВт бўлади. 
  Ўтган йили Тошкентдаги «Фотон» АЖ ҳудудида мавжуд бўлган, ИИН-3М тадқиқот реакторини фойдаланишдандан чиқариш ва демонтаж қилиш бўйича ишлар якунланди. Бу Ўзбекистондаги иккинчи ядро реактори эди. Уларнинг биринчиси - ВВР-СМ эса ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ФА Ядро физикаси институтида мувафаққиятли ишлашни давом эттирмоқда.
 Jizzakh Petrolium қўшма корхонаси.
   Jizzakh Petrolium қўшма корхонаси 2017 йил июн ойида ташкил этилган бўлиб, Gas Project Development , Gazprom International, компаниясининг шўба корхонаси бўлган қўшма корхонаси 40%, "Ўзбекнефтегаз" эса 60% акцияларига эгалик қилади. 
 Jizzakh Petroliumга хорижий инвестиция: 
 АҚШнинг Honeywell ширкати технологияси асосида Exson Mobil ва PhilipsConco бирликда лицензиар бўлди. Россияга қилинга технологик эмбарго бу заводни тўла ишламаслигига сабабчи бўлиши мумкин. 
 Қурувчиси ва асосий ишлатувчиси сифатида Россиянинг танланганлиги катта хато эди. Бу завод зотан АҚШ технологяси билан ишлайди, нега тўғридан-тўғри Ғарбликлар билан шартнома қилинмади?... Ўртада откат олиш учун ва геполитик ҳукумронлик белгиси сифатида Россия танланди. Биз бу заводнинг қурилиши хақидаги лойиха чиққан куниёқ қаттиқ огохлантирган едик. Натижада: Россияга қилинган технологик эмбарго бу заводнинг ишлашини тахликага солиши мумкин.
 Навоий азот. 
Ўрта Осие ва МДХ давлатлари ичида ягона ўта кўп тармоқли мукаммал комплексдир. 
Бу комплекс Ўзбекистонда баъзи жуда йирик сиёсий қарорлар қабул қилинишига сабабчи корхонадир. Навоий азот асосан ўғит ишлаб чиқарувчи завод сифатида танилган.   Ўғит ишлаб чиқариш жараёнида жуда кўплаб қўшимча махсулотлар чиқарилиши давлат сиридир. Бу махсулотларнинг баъзи бирлари; 
Азот кислота, 
Сулфат кислота 
Уксус кислота ва бошкалар.
 Уксус кислота харбий сохага керакли моддалар ишлаб чиқиш учун ўта мухим моддадир.   Навоий азотдаги Россия технологяси ўзгартирилиши керак. 
МTC нимага Алишер Усмоновга берилди? 
МTC қандай қилиб Алишер Усмоновга текинга ўтказилгани тагида ётган давлат хавфсизлигига таxлика.   Мобил алока оператори атайин берилди. Россия бу компаниясининг Москвадан бошқариладиган Тошкент-Москва оптик кабелнинг ягона эгасидир. Давлат бошқарунинг асосий алоқа воситаси МTC га, ўтказилди. Барча абонамент ёзишмалари ва контакт маьлумотлари автоматик Россия архивларига бориб тушаяпди. Бу дегани дегани, текин разведка маьлумотлари шу пайтгача Биллайн, энди эса қўшимча МТC ҳам Россияга жосуслик қиладиган бўлди. 
Россия ва путинистлар АҚШнинг кенг қамровли эмбарголари бошланишини билган эди. 
Кейинги бир ойда Россиядаги банкачилик,
 Газпром,
  Люкойил рахбарларининг Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолганлиги шуни кўрсатмоқда.
 Мирзиёев зудлик билан Jizzakh Petrolium, Ўзметкомбинатларни Россия одами ва КГБ назоратидаги ..…
  Eriell ширкати номига ўтказган. Бу иккала завод ва қуриладиган АЭС ҳам Ғарб технологялари билан ишлайдиган завод-фабрикалардир.
 Ғарб дунёси эса Шавкат Мирзиёевнинг ўз давлатида тўлақонли хукумрон эмаслигини аллақачон билишади. 

Сафар Урганжи. 
18.04.2021 
Geneve.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?  Англия бу Қироллик конституцион Монархия. Ўзбекистон Конститутцион унитар давлат....