Мана Сизлар кундалик ҳаётда гувохсизлар.
Инсонлар Хокимиятнинг хар қандай поғонасига нафрат билан қарайди ва буни ифода қилишдан қўрқмайдиган бўлишмоқда.
Бу эркинлик берилганиданми?
Йўқ!
Бу УМИДВОРЛИК чўкиши натижасидир.
Мирзиёевнинг ўрнига 40 -50 ёшларидаги бошқа биттаси бўлсаям , бугундагидан баттар бўларди. Чунки инсонлар Хокимият абадий, ўлгунича битта шахсда қолади деб ўргатилган.
Сайлов инсофга ... келишга, ишонч қолмаган. Натижада инсонларимизда, буниси 70-80 ёшларида ўладиган бўлса яна шунча йил кутар эканмизми, деган умидсизлик пайдо булган.
Олдинига инсонларимиз, Хокимиятга тасодифан яхши одам келиб қолар деб кутаётганди.
Каримов даврида; -Каримов рак бўлибди, ана ўлади, мана ўлади... деб умидворликда сабр қилишмоқда эдилар. Мирзиёев ҳали ёш.
70-80 ёшгача ўтирадидан бўлса умримиз кутиб ўтадими... деб утопия яшай бошлашди.
Жамиятнинг УТОПИЯ да қолиши Хокимият эгаларинг талон қилиш ва суриш керак назариясига асос бўлмоқда.
Биз қилаётган ишнинг мазмуни;
Талон қилиш ва суриш сизни қутқармайди. Қаерда бўлсангиз ҳам орқангиздан борамиз ва фош қиламиз. Сизлар борган давлат билан келажакдаги алоқаларни ҳавф остига қўямиз.
Давлатлар ўртасидаги муносибатлар банклар ва мулклардан иборат эмас... демоқдамиз! Россия ва унинг сатолитлари (Узбекистон, Казағистон, Азарбайжон) Ғарб давлатларидаги сиёсий партияларни сирли шаклда молиялаштираяпди.
Ўзига қарам элита яратмоқда эди. Бу эса адолатли сайловлар ва Хокимиятларга ишончни ўлдирмоқда. Молиявий кучларни коррупсиялштириш ишлаб чиқаришни ўлдирмоқда.
Хитойга қарамлик ошмоқда. Ковед 19 бунга чек қўйди. ЕИ давлатлари тарқаб кетиш арафасида. Бунинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш 5 ойга тўхтатилди.
Инсонлар озиқ-овқатдан бошқа нарса харид қилмайдиган бўлди. Завод фабрикаларнинг Хитойда турганларини кридитлаш, сигорталаш тўхтатилди. Бу завод фабрикаларнинг Ўзбекистонга бориши адолатли тузим ва талон-тарожнинг тўхтатилганлиги асос кретери хисобланди. Денгиз ва окянларга боғлиқ эмаслиги иккинчи даражали, баъзи соҳалар учун муҳим деб қаралмоқда.
Ўзбекистон ўз раҳбарларинг коррупцион схемалардаги ролини рус мафияси шаклантирган Ғардаги сиёсий элита орқали хал қилмоқчи эди.
Ғарбда давлат ва Хокимият сиёсатчилардан иборат эмас. Ижтимоий ташкилотларнинг бошқарувга тасири кучли. Улар бу мақомни курашиб қўлга киритишган. Ўзбек жамияти ҳам курашиб ана ўшандай кучни қўлга киритиши керак. Акс холда жамият подишох ўлиб ўрнига инсофли бири келади деб умри ўтаверади.
Мен Ғарбда Хокимиятга ашаддий ирқчи фашист
( Австрия) ислоҳ бўлмас коммунист-антикапиталист
( Грек) Хокимиятга келганига гувох бўлдим.
Сайлов ва демократя жойида эди. Аммо давлатчилик механизми қайта қурилишига йўл қўйилмади.
Қандай келган бўлсалар ўшандай кеткизилди. Жамиятдаги сайловга қатнашган кўпчилик овози эмас , қатнашмаган аммо Хокимиятни доимий назорат қилаётган жамоатчилик кучлари, масалани хал қилишди.
Сафар Бекжон Урганжий.
31.05.2020