пятница, 14 февраля 2020 г.

Cиёсий, моддий инқилоб мажбуряти!

     

                               Cиёсий, моддий инқилоб мажбуряти!



Ўзбекистон хокимияти ислоҳ килиб бўлмас шарафсизлигини давом эттиришга қорор берган, кейинги кунларда зулим ва истибдоддан, иборат 27 йилни оқлаш бошланаяпти. Барча айбни эса чет элдаги мухолифлар зиммасига юклаш учун ташвиқот бошлатишган.
-"-Сайловга қатнашиш имконини ислохат ҳисобламоқчи" бўлган Эрк партиясининг раиси: Муҳаммад Солихни қоралаяпди, Миромонович маътбуоти!
-"Ислохатлар... Мирзиёевнинг нияти холис; аммо...лекин... бироқ..." деб видеодастурлар қилаяпган Жаҳонгир Муҳаммадни хоинликда айблади бир вақтлар ўзи ишлаган газета!
Бу гаплар бошланмасидан олдин, мен Сафар Бекжон ўз ҳаётимга таҳлика бўляпганликини айтиб:
Швейцариянинг Махсус Хизмат органлари оркали жиноий иш очилиб текширув бошланаяпганлики, хакида ёзган эдим.
Ўзбекистон давлат ҳазинасига кириши керак бўлган 80 тонна кумуш Қозоқистон чегарасидан олиб чиқилаяпганлигини аниқладик дегандим.
Бундай катта миқдордаги ўғирлик Мирзиёевнинг куёвларига бориб тақалмоқда дедим.
Чегара божхонасидаги ҳамкоримизнинг 2019 йил август ойидан бери олиб борган сирли текширувини "АГМК" ҳамкоримиз тасдиқлади.
2020 йил 27 январдан кейин бўладиган жонли ёйинда мазкур "угирлик"ни, фош қилишга келишиб олган эдик.
Дунё кумуш биржаси тамонидан, Ўзбекистон давлатига жазо берилишигача олиб борадиган мазкур ўғирлик жамоатчиликни қизиқтирмади.
Окибат эса 10 дан, ортиқ киши бу ўғирликни менга ҳабар берганликда гумонланиб қамоққа олинди.
Улар гаровда ўтиришибди.
Ўлим таҳдитлари билан мактублар олмоқдаман.
Ўзбекистондаги манфур тузим, Халқаро майдонда ўз ахамиятини ошириб тегинилмас, ўзгартирилмас хисобламоқда.
Диктатура даврининг жиноятчилари бўлсалар ҳам майли, муҳими ислоҳат бўлсин , демоқда газета қоралаган инсонлар.
Мен дунёдаги, диктатуралари тугатилган давлатлардаги ислоҳатларни ўргандим. Ислоҳат халқ махкамалари билан бошланган.
Диктатор хох тирик, хох ўлган бўлсин маҳкама қилинган.
Жиноятчи шериклари қамоққа олинган.
Ўмарилган бойликлар қайта тақсимланган.
Жабрланганларга давлат тавон тўлаган.
(Швейцариядаги Гулнора Каримова номидаги музлатилган пуллар тавон пули сифатида тўланиши керак деб ёзилган аризамни 2014 йилда Федирал Прокуратурага расман такдим қилганман)
Диктатурани, унинг меросхўриман деган одам қилмаган.
Миромонович, Ўзбекистоннинг геополитик вазиятидан фойдаланиб Каримов диктатураси ва малайларини химоя остига олмоқда.
Ўзбек халқига қуруқ ваъдалар берилмоқда.
Қашшоқлик, адолатсизлик , давлат ҳазинасини ўмариш авж олмоқда.
-Мен ҳалқаро кучлар хохлайдими, хохлашмайдими барибир Узбек халқи инқилоб қилишга мажбурлигини айтмоқдаман.
-Тинч намойишлар билан Ҳокимият истифога чиқарилиши.
-Диктатура қораланиши ва маҳкамалар булиши шарт.
-Мол-мулк, ер ислохати ва тақсимланиши амалга оширилиши керак. Акс ҳолда ҳар қандай янги Хокимият адолатсиз тузумга махкумдир!
Давлатнинг армияси ва куч ишлатар тизимларининг ҳимоясида бўлган бугунги ўғрилар суриси бошқа бир қароқчиларни ҳокимиятга олиб келади.

Сафар Бекжон Урганжий.

14.02.2020

Suisse.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...