среда, 5 февраля 2020 г.

Хам бой, хамда миллатпарвар булиш эхтимоли...






Россия матбуоти сирли ўзбек, миллиардер Фаттох Шодиевни инқилобчиликда айблаган.


    "Так или иначе, но сейчас Шодиев активно подыскивает среди эвропейских бизнесменов «спонсоров» для Узбекистана. Ведь смещением Каримова можно одновременно отомстить давнему недругу, заработать на неразберихе и набрать очки в глазах невидимых режиссеров азиацкой нестабильности у границ российского государства. Последние, кстати, дорого бы дали за гарантии неучастия Узбекистана в Таможенном союзе с Россией, а Каримов, как известно, окончательного решения на этот счет принимать не спешит....
 мнению нашего источника, возможно и иное развитие событий – ничто не помешает Шодиеву эще и обогатиться за счет революционных денег и исчезнуть, приписав неудачи остальным организаторам. "
 "Московский Комсомолец"   4 июля 2015
  

Қўрққан олдин мушт кўтаради.
 Россия Путинизми Ўрта Осиёни ўз орқа таморқаси ўрнида кқаршга давом этмоқда.  Мен кейинги бир йилда беш олтита мақоламда Ўзбекистонда инқилоб бўлиш эхтимоллари хақида ёздим. 
Шахсан ўзим инқилобчилар бешигини тебратадиган бир нечта киши билан гаплашганман.  
Ғарбнинг Ислом Каримов билан геополитик савияда сиёсий келишмовчилиги йўқ- лиги мухим вокелик экан. 
   Ўзбекистон инқилобчилик ўйналадиган давлатлар рўйхатида энг паст пағонада  эмиш. 
Агар Ўзбекистонда табий равишда инқилоб бошланса ҳам Ғарб Ислом Каримовга ёрдам бемоқчи. 
  Мен уларга,"  -уйдаги хисоб бозорга  тўғри келмаслиги мумкин" дедим. 
  Улар менга нима қилиб бўлса ҳам   Ўзбекистон давлатчилиги сақланиб қолиниши кераклигини  узундан-узоқ тушунтиришди. 
  Уларнинг   тахлилий изохлари шундай:
    Ўзбекистон Харбий комондонлиги,  Махфий Хизматларнинг асосий  қисми Россияда этиштирилган қадрлардан иборат.  Хар  қандай инқилоб ички урушга олиб келиш эхтимоли мавжуд. 
  Россия  Ўрта Осиёда гарaнтиор давлат хисобланади. 
 Ички уриш даврида  ўтиш хукумати тузилиб Россия армияси кириб келиш эхтимоли кучли. 
 Халқда хам Россияпастлик кайфияти ортиб бормоқда. Бу нарсаларнинг барчаси  Ғарбнинг  Ўзбекистондаги хар  қандай инқилобий ўзгаришларга қарши бўлиш омилидир. 
 Аммо Россиянинг ҳам "инқилоб Холдигги"  бор. 
 Тажрибаси ҳам,  қадрлари ҳам мавжуд. Улар гуёки Ғарб Ўзбекистонда инқилоб қилмоқда деб тарғибот қилиб аслида ўзлари буни амалга ошириш эхтимоли хар доим мавжуд.  
 Ислом фанатизими билан қўрқкитиш ҳам модадан қолмаган......
    -Менинг фикрларим ўзбек халқи истакларидан келиб чиқади, сизнинг манфаларигиздан туриб хикоялар тўқимайман , - дедим.
Астойдил хафа бўлишди шекилли кахва ичгани чақирадиганлар йўқ бўлишди.
   Энди Фаттоф Шодиевга келсак.
Путин шу кунларда Алишер Усмоновни чақириб гаплашди. Қиличбозлик хақида гаплашганлармиш.   
  Фаттох Шодиевни ҳам қиличбозларнинг отларига эм бериши мумкин бўлган мухтамал киши сифатида қаралганлиги маьлум.  Бу эхтомолни йўққа чиқариш учун,
   "-оёғинга қараб  юр"  - дейилмоқда матбуот орқали. 
Аслида Фаттох бек бировга битини берадиган одаммас. 
Эхтимолий-инқилобий ишларга пул тикадиган  чапани ўзбекмас.
  Инқилоблар шахсий кишиларнинг садақасига қилинмайди. 
Россия Фаттох Шодиевга қарши мақола эълон қилгани,  Фаттох бек миллатпарвар эканлигини кўрсатмайди.                        
Фаттох бек пулпарвардир халос.

Сафар Бекжон.


04.07.2015

Dashnokizm masalasi

 Биринчи жаҳон уруши.  Биринчи харбий куз.  Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...