понедельник, 30 сентября 2019 г.

Aдвокат ва хаёт тахликаcи

      

                                               


   Aдвокат ва хаёт тахликаcи
  

  2012 йилдан бери олиб борилаётган сиёсий ва хуқуқий кураш орқали фош қилган ишларимиз.

Диктатор Ислом Каримовнинг Switzerlandдаги шахсий хисоб рақами, Ўзбекистон-Switzerland савдо уйи орқали унинг хисобига ўтказилган бойликлар. (Бу масалада Каримовнинг адвокати хали ҳам қочиб юрибди, Жиноят иши очилган) 

Гулнора Каримова оид бойликларни 2013 йилдан бошлаб фош қилдик. 
Switzerland даги (Женева ) ва Франциядаги Саройларини ишғол қилдик, Ўзбекистон халқига оид ўта ноёб асарлар ва цейфларни, фош қилинди. 
Гулноранинг ўзига жиноий иш очдирдик. 
Терговида давочи сифатида қатнашмоқдамиз. 
Лола Каримовага оид Switzerlandдаги (Женева) 58 миллион $ лик, саройга кирдик. 
Ичкарисини жонли ёйинда дунёга кўрсатдик. Лола ва Темур Тиллаев устидан жиноят иши очдирдик. Саройини ҳам сотилмайдиган қилдик.
Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган КГБ генерали Рустам Иноятовга оид вилла ва у eрда жойлашган ширкатларни жонли ёйинда халқимизга кўрсатдик. 
Ўзбекистон Презеденти Шавкат Мирзиёев кланига оид Цюрих шаҳридаги пенхоуз адреси хужжатлари (кимдан тортиб олинганлигин) фош қилдик.
Бу давр ичида икки марта қўркитиш мақсадли суйиқасд қилинди.
Берн шаҳрида бўлган суқасд ташкилотчиси 4 йилдан кейин Италиядан тутиб келинди. Румин (циган) одам аллақчон шизофреник қилинганлиги учун Арав кантон (canton de Аargau ) да, ёпиқ судлов ўтказилиб жиннихонага жўнатилди. 
Бу йиллар ичида менга беғараз адвокатлик қилган проф Reymond Mazler 86 ёшида бу йил баҳорда вафот этди. 
Ислом Каримовлар оиласининг адвокатлари ойига 50-70 минг $ маош билан ишламоқдалар. Улар менга қарши 10 лаган, даво очишди.
Мен учун очиқ гувоҳлик берадиган одамларни очиқ махкамага келтиришимни талаб қилишади. Уларнинг кимлиги расми, видеоси.... аниқланса улар ўлдирилиши мумкин... Ютказган махкамаларим инсонлар хаёти масаласи билан боғлиқлигидандир.
Бошқа махкамаларни ютқазмадик. 
Хозир адвокаtсиз қолдим. Беминнат ёрдам қиладиган адвокат ва хаётини тахликага отадиган одам топилмаяпди. 
Мақолаларимда эълон қилган хужжатлардаги банклар, ширкатлар махкамаси бўлмаган жиноят ишидаги сирларни маътбуотга берганим учун судларга босим ўтказмоқда. 
Хуллас моддий ахволим огирлики, боис кейинги фаолиятларим деярли тўхташ арафасига олиб келди. Ғарб дунёси бизнинг ўзбек халқи учун олиб бораётган курашимизни молиялаштирмайди. Молиялаштирса ҳам ўз маънфаати учун ёрдам қилади.
Бировнинг қўлига қарам одам адолат учун кураша оладими? 
Моддий ёрдам беришга қурби етадиган кишилар топилади деган умид билан хисоб рақамимни эълон қилмоқдаман. 

Сафар Бекжон

30.09.2019

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...