пятница, 6 сентября 2019 г.

Бебаҳо ҳазина қаерда?

Бебаҳо ҳазина қаерда?

Ғарб на армия жўнатди ва на-да, илтимос қилиб борди Ўзбекистонга.
Хокимиятга сайланганлар ўз қўллари билан миллионларча халқининг халол мехнати билан топган пуларини ўмариб, Ғарб банкларига олиб келмоқда.
Саройлар, виллалар олмоқда Ғарбдан
Ширкатларини ҳам Ғарбда қурмоқда.
Ғарб тентакми?
Шундай ажойиб имкониятни йўкка чиқариб?...
Бизнинг ўғриларнинг ўрнига тўғрилар келса бойликларимизни ким ташийди Ғарбликлар кучоғига?...
Келажаги порлок, серкуёш, осмони мусаффо Ватанимизни мардикорларга ташлаб кетаётганлар , учта-туртта, фуқоролик олганлар ана уша Хокимиятнинг болалари эмасми?
Гулнорани оқлаганмиш Ғарб
Албатда оқлайди.
Иложи бўлса Хокимиятда лавозим ҳам олиб беришади.
6 миллард $ этмайди, яна кўпрок талон қилсин ва Ғабрга ташисин дейишмоқда халос.
Ўзбек халқи ўз-ўзини хурмат қила олсагина, бошқалар хурмат қилади.
Шведлар ўз давлатида хар қандай мулозим пора олса аямасдан жазо беради.
Ғарб худудларида итни ўлдирсанг халқ қўзғалон чиқариши мумкин.
Лекин Ғарб ширкатининг Ўзбекистонга ўхшаган коррупция батқоғига ботган давлатга мослашиб, пора олиб пора бериб иш қилишлари уларни унчалик ҳам безовта қилмайди.
Нима бўлганда ҳам геполитик молявий ўйинларда АКШ Молия вазирлигига қойил қолдим.
Ғарб махкамаси оқлайдими, қоралайдими деб кутиб ўтирмасдан.
Хукуматларнинг бир неча миллард $ пулини айблов жазоси сифатида қуртдай қилиб санаб олди.
Энди кимни оқлайди, кимни қоралайдими, балким кўклаб ҳам юборадиларми , бу ёғини кейинги галгача кутиб туришади
Сафар Бекжон Урганжий

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...