четверг, 3 мая 2018 г.

7 минг жангари васваси..





                                    7 минг жангари васваси...



Толибон Тожикистон билан чегарага аксарияти Марказий осиёлик 7 минг жангарисини ташлади" 
(Тожикистон махфий хизматининг матбуот баёноти).

Патрушевнинг Тожикистонлик  малайи Путинизмга Урта Осёдан иборат янги губернияларни  ташкил килиш билан тахдид килмокда.
 Марказий Осиёнинг диктатор рахбарлари,  харбий кучларининг хаво командонликини Россияга расман топширишган эди.
Тожикистондан туриб бунака баёнотларни беришдан  максад, чегара кушинларини хам Россияга кушиб бериш  планидир.
Энди Толибон масаласи; харбий салохияти шу даражада кучли булганида эди, терор хуружларини  эмас, харбий кушинлари  билан Афгонистон минтакаларни
 ишгол килишга киришган булар  еди. 
Биттагина Марказий Осиёдан 7000 минг жангари булиши фантазядир.
 Асосий кисмини Шаркий Туркистонлик уйгурларлардан иборат Туркистон озодлик харакати ва Узбекистон Исломий харакати учта кисимга булиниб кетганликларини билинмокда. 
Бу хакда жангари гурухиларинг узлари хабарлар ёзишганди. 
ИШИД ташкил килинганидан кейин халифа хизматига кириш масаласида узбеклар ва уйгурлар уртасида булиниш булганди.
 Икки тамон хам бошка тамоннинг канча мужохид кучи борликини гапиргандилар.
 Бу кучларнинг асосий кисми Сурияга кетишганди. Бугун улар орасида Афганистонга кайтишни истамаган жангарилар купчиликни ташкил килмокда. 
Узбекистон Исломй харакатига кайта киришдан бош тортган жангариларни  Туркия ва
 Якин Шарк араб дунёсига таркаб кетишмокда. 
Толибон уз номидан ва панохидаги Марказий Осёлик жнгарилар номидан Марказий Осёга карши куч ишлатадиган ахмок эмас. 
Россия геополитикаси ичкарисида турган Марказий Осёга карши булиш, Россияга карши уриш эълон килишдир.
 АКШ ва Гарб дунёси билан уриш холатида булган Толибон 7000 жангарини Тожикистон чегараларига олиб келадиган даражада салохиятга эга эмаслигини билинмокда. 7000 кишилик жнгари Тожикистон махсус хизмати рахбарининг 
тушига кирган васвасадир. 
Любянкадан келган "ута сирли"  янгиликни катта холасига айтсин!

Сафар Бекжон.

03.05.2018

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...