понедельник, 14 мая 2018 г.

Aдолати иймони



Гарб дунёсининг дини бузилган булиши мумкин. Аммо адолати, иймони, ахолининг аксаятида бузилмаган. Хокимиятнинг халк молини умармаслиги ва тупрокларида яшаяпган бутун халкларга адолатни тамин килиб берганлиги баракат олиб келмокда. Гарб дунёси ташкарида ёмонлик килиши мумкин, аммо бу уз ахолисининг талаби билан эмас. Афгонистонда, Ирокда, Сурияда уриш булсин деб кучаларда митинг киладиган ёки хукуматларни уша талаб билан сайлайдиган инсонлар жуда-жуда озчиликда. Аксариятан, ёмон инсонлар эмаслар. Гарбдаги кут-баракат, асойишталикнинг негизида ётган омиллар бутун жамиятнинг хайвонларига, табиатига.... таъсир утказган. Нимага ислом дунёсида бунга эриша олмаяпмиз? Масала динимиздами? Йук, дин Габрдаги фаровонликни яратмаган. Черков хукумронлиги даври, ханавойронлик давридир. Хокимият адолат урнатмаса халкнинг диндорлиги Саудия, ёки Эрондаги каби диктатуранинг динга бурканган куриниши булади халос. Дунёга миллиардаларча Мерседес сотадиган Германя Бош вазирлигида санокли хизмат машинаси бор. Анжела Маркел давлат хисобидан овкатлана олмайди. Маошидан тулайди. Швейцаря дунёнинг энг бой давлати. Призидентлари факат иш сотида хизмат машинасидан фойдаланади. Депутатлар автобусда, поездда ишга бориб келади. Байтул-мол исрофи, давлатнинг баракатини кочиради. Бизда нимага шундай талаб куя олмаймиз? Агар шундай килган рахбарни кучада курсак менсимаймиз? Рахбар факат кибирли, хаммадан юкорида юрадиган одам булсагина хурмат киламиз. Нимага? Давлатимизда баракат булмаса сабабини озрок диндор булганимиздан курамиз. Гуёки инсонлар иймонни ва адолатни факат мулллар олдидан топадигандай уйлаймиз. Аёлларнинг тажовуз килиниши, улдирилиши, болалар зурланиши, ишлатилиши.... дин кучли булган (ислом,будизм, ....) аммо демократя булмаган жойларда содир булмокда. Гарбни мактаганим учун динсотарлар дарров "-бу одам гарбга сотилган", деб оддий инсонлар миясини ювишга давом этишади. Пастдаги видеодаги урдаклар бизннг кучаларга бормайди. Хатто кунмасдан утиб кетишади. Бу кушларни узимиздан бездирган эканмиз биз иймон топишимиз узок вакт олади. Хайвонат дунёсини тинч ва омонликда яшайдиган жойгача йуллантирган Яратгандан упкаламанг.

Эйййййй зиндиклар! 
Фалончи имом, фалончи шайх...... ривоят киладилар... деб бошланадиган бутун хукумлар Исломni бугунги парокандаликга олиб келмадими? 
Бас килинглар!
Куърон "икра" деб бошланмайдими?
Фалон имомни, шайхни..... уки демаган. 
Икра , яни "-уки мени" дейди- Куърон.
Тавба килиш, жиноятлар кечирилади дегани эмас. Тавба Аллохни борлигини кабул килиб унга эътикод келтиришдир. Аллох ва инсон уртасидаги муносибатдир.
Аллохни исталган пайт идрок этиш оркали ундан кечрим олиш мумкин. Бу Куръонда вада берилган. Аммо Аллох иmтихони, инсонлар орасидаги адолатни тиклаш, адолатли хукум бериш учун бу дунёдаги барча ишларни имтихон килади. Имтихон-ки, хар килинган гунох ва савобимиз инсонлар орасидаги Аллох талаб килган шаклдами, ёки зид шаклдами?
Хар кун 70 карра намоз килиш хали инсон иймонга эришди дегани эмас.
Иймон адолатдадир.
Инсонларга, хайвонларга, табиатга..... адолатли була олдингизми?
Нохакдан одам улдириш, угирлик, намус..... жиноятдир. Жиноятлар инсонлар орасида адолатсизликдир.
Аллох киёмат куни хеч кимга
"-Мен фалончи сени улдирганини кечириб юбордим, сен хам кечир"- демайди.
Муллалар "- Аллох истаса котилларни кечиради", дейишади. Ундай булса Фиравин сурасидаги оятлар бекор килиндими? Улдирилиш,
котил булишлик,
уgри булишлик...
хеч кимнинг "Тагдир"ига ёзилмаган!
Аллох инсонларни робот шаклда хар сониясини нима билан банд булиш буйича яратмаган.
Ундай булганида киёмат куни котиллар исён килишмайдими? Нимага бизнинг "тагдир"га факат котиллик килиш ёзиб куйдинг деб.
Аллохга ситам килишмайдими?
Куъронни исломдан олдинги динлардан фарки; инсон хуррияти ва иймонидир.
Куръонda, тавба килиб муминликни кабул килганлар жаннатга киради деб ёзмаган.


Safar Bekjon.
13.05.2018

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...