понедельник, 30 апреля 2018 г.

Чукаётган сохта Султон кемаси.






                                                 Чукаётган сохта Султон кемаси.
     Эрдоганннг Тошкент сафари пайтида Швецияда узбек жангарилари кулга олиниши нимага ишорат килмокда?
Бир хафта олдин видео оркали айтдим, зудлик билан Суриядан чикарилган узбек жангарилари масаласини хал килиш керак.
Туркияда якинлашаётган сайловлар арафасида Эрдоганга реклама керак. Иктисодий жабхага янги бозорлар очиб бериш мажбуряти бор.
Эрдоган давлат хазинасида булмаган бойликларни кафолат килиб курсатиб Узбекистон билан билан шартномалар тузмокда. Албатда бу шартномалар сайлови утгунича керак. Узбекистон эса бу сармояларга ишониб планламалар килмаслиги керак.
Эрдоганнинг популистик Узбекистон чикишларини, жиддий кабул килган Россия узбекларни Гарбдан узоклаштириш учун кулидан келганини килади.
Геополитик жихатдан Россия ва Туркия якинлашмасини куриш мумкин. Аммо Россия Турк дунёси хакида бахслар буладиган хар кандай жараённи шиддит билан бостиради. Эрдоган исломий куз карaшни суистимол килмокда ва оилавий абадий хокимиятга караб кетмокда. Усмонлининг йикилиши окибатида 5 та имперялистик давлатни, тупрокларидан конли уришла хайдаб чикарган Мустафо Камол Ататуркга ухшаган бошка бир лидер чикиб Эрдоган салтанатини йикиши аник. 
Эрдоган узбекларнинг диктатура босимидан кочиб панох топганлигини суистимол килди. Уларни жангарига айлантирди.
Суриядан кочаётган бу одамларни ёллайдиган махсус хизматлар Туркияни айланиб юришибди. Эрдоган килган хатоларини тан олиб, Туркия буйлаб ёйилиб кетган бу инсонларни тинч хаётга кайтариш, реаблитация килиш марказлари очиши керак. Токи Гарб, Россия махсус хизматлари уларни бошка масалага йуллантирмасинлар! Швецияда кулга олинган узбеклар оркасида кимлар турганлигини аниклаш учун Узбекистон, Туркия зудлик билан тергов грухи тузиб Стокголм билан хамкорлик килсин. Туркия махсус хизмати бу сохада тажрибага эга ташкилотдир. Узи яратган нарсасини узи топа олади. Омон булинглар. Мен билганларимни ёзиш, сузлаш оркали тарих олдида уз вазифамни бажараман халос. 
Сафар Бекжон
Швейцаря, Женева. 30.04.2018

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...