четверг, 8 марта 2018 г.

Гарб банкларида оммавий текширув.

   



    Биз пастдаги маколани 2015 йилнинг охирларида ёзгандик. Баъзи кишилар фикрларимизга шубха билан карашганди. Кеча Швейцаря расмий  ташкилотлари тамонидан банклар рахбарятларига тавсиялар жунатилгани аникланди. Бу тавсияларга кура банклар жиддий текширувлар бошлаганлар.  "Deux des plus grands établissements bancaires du pays, UBS et Credit Suisse, ont commencé à vérifier activement leurs clients de l’ex-URSS pour se débarrasser des « éléments indésirables ».     (Два крупнейших финансовых учреждения Швейцарии - UBS и Credit Suisse – начали активно начали проверять своих клиентов из бывшего СССР и избавляться от «нежелательных элементов».)
Биз куп йиллардан бери Узбекистондан угирланган бойликларни махкамаларга чикарилмасдан туриб кайтариб олишимиз имконлари хакида гапириб келгандик. Афсуски узларини жуда акилли хисоблайдиган Узбекистонлик карокчилар тудаси Гарб банкирларига жуда ишонишди. Банклар эски советлардан келтирилган хар кандай бойликни тергов органлари оркали музлатиб куйишмокда. 40-50 давом этадиган махкамаларга хуш келибсиз! 


xxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxx

Темур хазина келтирганди, Тиллаевлар таласин деб!


     Лола Каримова-Темур Тиллаевлар Uzdemfundsuisse ёки Сафар Бекжон дейилганда асабийлашиб кетишлари хакида,  бу оилага якин булган кишилардан эшитганман. Бу оила, Гарбдаги хамкорларимиз факат давлат мавкеси ва бойлиги булган инсонларнигина хурмат килишади деб уйлашади. Uzdemfundsuisse  Гулнора Каримовани фош килишни 2001 йилда Женева Бош прокурорига топширишдан бошлаганди. Дипломатик макоми булганлиги учун бу хакда матбуотга баёнот бериш мумкин эмасди. Каримовларнинг Женавадаги адвокатлари олдига Казoкистон президентига карши пул оклаш айбловини чикартира олган адвокат дустим Mazler билан бирга бордим. У киши  билан 1998 йилдан бери хамкорлик киламан. Каримовлар оиласининг хам адвокатлигини хамда бойликларини Гарбдаги бошкарувчиларига   мени кандай инсон деб тасвирлашганини  эшитиб роса кулишдик. Биз боймиз, нима десак ишонишади деб уйлашган булишса ажаб эмас. У пайтлари тасодиф Женевага келиб колган Марат Зохидовни хам мехмон килгандик. Унга асл максадимизни айтмадик. Аммо фаросатли инсон узи тушуниб олгандир деб уйлайман.  Африка, Араб, Лотин Амирека диктатор ва оилаларини иш бошкарувчиси, адвокати булавериб туллак булиб кетган бу инсонлар  режимлар кулаши арафасида гойиб булишади.  Улар "доля"ларини олишади ва хеч нима булмагандай сувдан курук чикишади.  Таланган давлат  ва махкамаларга тортилган собик хукуматлар,  узок йилларга чузиладиган айбловлар.....
 Умарилган миллиардларча бойлик музлатилди деб эълон килинади. Аммо Гарб банклари сармоя сифатида бу бойликларни айлантираверишади.   Tаланган   давлатга уз пулини IMF оркали   карзга  хам беришади. Швейцаря бунака ишларда устаси фаранг булиб кетган. Аммо бу ерда хамма банк ва адвокатлар фирибгар эмас. Банкаларда ишлайдиган мутахасислар пул оклаш ва коррупция хакида яширин маьлумотларни бизга ухшаган мухолифларга "сиздиришлари мумкин". Буни олдини олиш максадида Швейцаря махсус хизматлари чоралар куришга харакат килмокда. Айникса дипломатик макоми булган кишилар хакида пул ювиш айбловларини фош килиш олдидан,  уларига маслахат килиниши лозимлигини уктиришмокда. Uzdemfunsuisse хам Швейцаря Бош Прокутатураси тамонидан огохлатирилганди. Узбекистон Призеденти Ислом Каримовнинг киёви Темур Тиллаевнинг Швейцарянинг Sant-Gallen  кантонидаги банклардан биттасида катта микдордаги бойлик билан ушланганлиги хакидаги маьлумот матбуотга берилмаслиги кераклиги хакида тартишув булганди. 
Аммо бу дегани Лола Каримова- Темур Тиллаев хакида жиноий иш очилмайди дегани эмас. Худди Гулнора Каримова хам 
"-мен халкаро дипломатман" дахлсизман деб уйлаганди. 
Uzdemfundsuisse,   Узбекистон хокимиятининг мисли курилмаган микдордаги бойликларни чет элларга олиб чикканлигини фош килишда умумий айбловлардангапиради.  Бу дегани пул ювишда ишлатилаётган  хакикий схемани билмаймиз дегани эмас. Биз, бугун музлатилишига сабабчи булиб, кейин эса бу бойликларнинг  узок йиллар Узбекистонга кайтариш имкони булмай колишидан хавотир оламиз. Фош килишимизни Гарб банклари астойдил хохлашмокда. Аммо бизга  келажакда,  узбек халкининг пешона  терисига топилган бойликни кайтариш  мухимдир. Гарб банклари Араб, Африка... дикаторликларининг яширинган бойликларини деярли кайтармади. Бугун Uzdemfundsuisse ni изолятция килмокчи булаётганлар,  кулимиздаги хужжатларни кандай топаётганимизни билолмаган ташкилотлардир. Биз факатгина узбек халки билан хамкорлик киламиз халос. 
Темур Тиллаев ва хамкорлари килаётган  ишнинг махияти куйидагича; 
Гарб тарихда  биронта давлатни талон килиш учун харбий кушин жунатарди ва талон киларди. 
Энди бу вазифасини Тиллаевлар бажаришмокда. 
Узбекистон иктисодини бу инсонлар кули билан талашмокда. 
Мен 1998 йилдан бери Lausanne да яшамокдаман. Танилган ёзувчи сифатида Швейцарядаги сиёсий ресепционларга таклиф килишади. Олдинлари астойдил катнашардим. Кейинги йилларда бормай куйдим. 
Сабабими? 
Кечаги камбагал адвокат, мененжер бугун миллионер булиб кеккайиши. Айникса Узбекистон рахбарининг oиласига адвокатлик, мененжерлик килиб бойиганларни курсам сукиворишим мумкин.
Темур Тиллаев,  хотиним дипломат дахлсизман,  дейиши мумкин. Аммо пастдаги бериладиган хужжатдаги кишиларни таниб-танимаслик дипломатяга алокаси йук. Темур, бу инсонларни танийсизми? 






   Матбуот ва шовшувли вокеалар яратиш учун исмлар беришимз мумкин. Аммо бу кимга канчалик наф келтиради? Беш-ун кун мухокама килинади. Швейцаря бош прокуратураси менга хужжатни бериш ва ариза ёзишга мажбур килдиради. Булмаса тухматчи булман. Шветцаря прокуратураси бу банкларни текширгани боради. Аммо кулларида тергов далиллари ва хисоб раками эгаси булган Узбекистон фукароси урталикда булмайди. Ушлаб келиш имкони йук. Тергов ва хисоб раками Узбекистонлик учун музлатилган аммо банк айланмасида фойда келтиришга давом этаверади. Хам банкга хамда хукук органларига худо берган вазиятни яратган буламиз. Масалан биз Гулнора Каримованинг 2009 йилдан бери хисоб ракамлари хакида малумотга эга эдик. Аммо буни банк исмини ошкор килмадик. Аммо банк бу пулларни бирон жойга харакатлантиришга келган кишиларни (Шоҳруҳ Собиров ва Алишер Эргашев Женевадаги Lombard Odier банки биносида ҳибсга олинди) вокеаси булмаганида ушбу пулларни Узбекистонга кайтариш имкони буларди. Аммо энди махкамалар 50 йилгача давом этиш эхтимоли бор. Махкама хукми булмасдан туриб бу бойлик мусодара килинмайди ва банк ишлатаверади. Гулнора Исламовнага оид бойлик микдароri, хозирги музлатилган пулларнинг беш марта купрок микдордадир. Узбекистонда режим узгарса шу беш мисли купрок кисмини банклардан келишув асосида олиш имкони бор. Аммо махкама очилса бир тийин хам бермайди булар. Хукумни кутинг дейди. Биз хам анайи эмасмиз. Бургага аччик килиб курпани ёкмаймиз. Матбуотда фош киливчилик кахрамонлиги давримиз утиб кетди. Биз давлатчилик маънфаатларини уйламокдамиз. Акс холда Узбекистонни талаётган анчагина рахбарнинг ташкаридаги банк хисобларини биламиз. Махкамалашиб "сиз-биз" килиб утирадиган инсонлар эмасмиз. Вакти келса Узбекистон бойликларини сармоя килаётган халкаро банклар билан канака гаплашишни ургандик. На санга, на манга "зинних" колда Хасанга. 
Бу методни тажриба килганларни курдик.... 
Сафар Бекжон.
Uzdemfundsuisse  раиси 
Pen International аъзоси.
Reporters Without Borders аъзоси.


                                                                                                         Lausanne 18.12.2015

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...