воскресенье, 18 марта 2018 г.

Туркистонда миллий масала.

    



                                              Туркистонда миллий масала.

   Бугунги Узбекистон худудларида жойлашган шахарлик ахолини руслар сартлар деб номлаган. Бу миллий ёки диний келиб чикишни акс эттирмаган. Бутун Туркистон ахолиси ичида Россия имперяси учун сиёсий ижтимоий тахлика деб каралганлар хам уша "сартлар" эдилар. Рус махфий хизмати сиёсат ва тижоратга якин булган бу ахоли кисмини каттик назоратга олган. Архив хужжатларида сартларни хокимият ишларига якинлаштирмаслик хакида буйруклар сакланмокда. Туркистондаги хокимият ишларига Арманилар, Татарлар, Тожиклар, Форслар, Яхудийлар жалб килиниши кераклиги тавсия килинган. Узбек миллий кимлигини яратиш оркали Ок подшохга содик миллат яратиш ишлари инкилоб туфайли тухтагандай булди. Аммо Болъшевиклер бу ишни колган жойидан, 1917 йилда кайтадан бошлатишди. Аммо Жадидлар мактабларидан чиккан янги сиёсий кадрлар Туркистончилик ва туркчилик гояларига асосланган миллий синф тарафдорлари эдилар. Туркистон мустакиллиги гоясидаги Мустафо Чукай, Зеки Вали Тугон, Усмон Хужа, Файзулла Хужа каби лидерлар Москванинг бул ва бошкар сиёсатини кабул килишмади. Москва бу инсонларнинг туркий халк вакили булганлигини хисобга олди. 1937 йилдан кейин туркий халк вакиллари асло хокимият рахбарлигига якинлаштирилмади. Тасодиф рахбар булган туркий халк вакилининг камида икки ёрдамчиси рус ва унга содик миллатдан тайинланмокда эди. Етмиш йил мабойнида узбеклардан хам содик вакиллар чикаришга уринишлар булди. Барибир нозик нукталарга рахбарлик узбекларга насиб килмади. Узбекистондаги Москов одамлари хеч качон узбек булмаган. 1991 йил Узбекистон мустакил булди. Аммо Москванинг содик кулларидан киска муддатгагина мустакилашди халос. Узбекистон Ташки Ишлар вазири, Мудофа вазири, МХХ раиси узбеклардан куйилди. Мен Ислом Каримов билан 1990-91 йилларда учрашганимда узбекча сукишдан бошка нарса билмас эди. Аммо форсча биларди. Гурур билан форсча, она тили эканлигини гапирган. Узбекистоннни 20 йилдан бери бошкараётганлар, узбек деса энсаси котадиган кишилардир. Булар уйида русча, фарсча гаплашадиган тоифадирлар. Буларда миллий бир гоя й ук. Исломдан бехабар. Булар на узбек була оладилар, на рус ва нада форс-тожик була оладилар. Буларнинг миллати, дини иймони бойлик. Узбекистонни ватан деб билишмайди. Узбекистон Президенти Ислом Каримовнинг бутун оила аъзолари чет эл фукоросидирлар. МХХ раиси Рустам Иноятов угли бир вактлар Женавада юрарди. Швейцаря фукоролигини олиш пайтида тавламачиликда айбланган. Россия фукороси. Узбекистонни ватан деб билмаганлардан. Узбекистон Бош Вазирири Шавкат Мирзиёевнинг бутун оиласи Россия фукороси. Агар 24 йил ичида Узбекистонни бошкарган ва моддий умарган 90 та оиладан биронтасида миллий тушунча й ук. Буларнинг барчасининг Гарбдаги хаёт тарзига карайдиган булсан, Узбекистонни даромад манбаи, баъзан зиёрат киланадиган туристик мамлакат деб караяпганлигини курамиз. Узбекистонда давлатчилик фалсафаси й ук. Узбекчилик ва махаллийчилик моддий маньфаатлар атрофидаги сафсата. Москов одамлари хар жойда тахликалидирлар. Тожикистонда асли келиб чикиши туркий булган Имомали Рахмон (Лакай уругидан) тожик иркчилигини купиртирмокда. Инсонларни исмларига кура миллатлаштириш тахликанинг чуккисидир. Давлатчиликда давомлилик асосдир. Тузумлар, инсонлар келиб кетаверади. Давлатнинг ташки дусти сиёсий ва моддий тенг хукуклилик асосига кура белгиланади. Давлат ички сиёсатида узини диндор килишга уринмайди. Миллатни иймонли булиши учун адолатли хукумлар беради. Давлатчилик миллат каврамига асосланади. Аммо миллат хар кандай иркчиликга асосланмайди. Туркистон давлатларида бу масалалар уз кийматини топмади. Узбекистонда бу масалалар оёк ости килинди. Моддиятчилик хар кандай миллий гоядан устун куйилмокда. Кейинги кунларда Узбекистон МХХ ташкилоти рахбарлари ичидаги кама-камалар хакида турли фикрлар айтилмокда. Биздаги маьлумотларга кура Ислом Каримов Московчиларни куркитмокчи булаётганмиш. Московчилар хам уз навбатида "сартларни" фош килаётганмиш. Ок подшохдан колган содик миллатликга давогарлар уртасидаги ракобат халос.
Омон булинглар.



Сафар Бекжон

18.03.2016

TURKISTON: "Osiyo yuragi" UİLYAM ELEROY KURTIS

TURKISTON: "Osiyo yuragi"  UİLYAM ELEROY KURTIS “BIR IRISH YOZI”, “Atrofda QORA DENGIZ”, “ZAMOVIY HINDISTON”, “TURK VA UNING YO&#...