среда, 7 декабря 2016 г.

Америка узбеклари.....



Мирзиёевга таклифлар: “Ўзбекистонни АҚШда яшаётган ўзбеклар пули учун очинг!”

Матбуотдан:

   Камбагалнинг бегона элда топган чой-чака пулига узини реклама килган инсон!

Узбекистонда адолатли тузим, эркин ракобатга асосланган иктисод булган тагдирда хам бировнинг соф мехнатига топилган пулига кафил булиш ахмокликдир. Диктаторлик тузимининг Бош Вазири булган шахс,  гаддор режимнинг давоми эканлигини бот-бот гапираётган пайтда  Америка узбекларни капконга тушириш кимга керак?

Узбекистон иктисодининг факат битта сохасига чапанича куз караш килайлик:
Статистик маълумотларнинг  буртирилган хисобига кура,  хар йили Россиядан Узбекистонга 4-5 миллиард $ жунатилган. Биз буни 3 миллиард $ хисоблайлик. Пул $ хисобида келган. Давлат курси ва кора базор орасидаги фарк 30% ошади. Бу 30% эгаси,  бутун Узбекистон буйича таксимотининг бошлиги Салимбой Абдуллаевдир. Факат шу сохадан бу одам йилига 900 миллион $ даромад килган. 10 йилга купайтирсак= накт 9 миллард $ булади. Бу одамнинг Узбекистон иктисодидаги барча сохаларида улиши бор.
  https://wikileaks.org/plusd/cables/07TASHKENT799_a.html  кура ва менинг купгина дустларимдан олган маьлумотимга кура Салимбой жаноблари вилоят хокимликлари, вазирлик лавозимларини пуллаб келмокда.
Амирекадаги бечора узбекларнинг пулига куз тиккан одам,   нега Салимбой хазратларига бир огиз телефон килиб куяколмаяпди.
Майдакашлик килиб утирадиларми?
Салимбой 15-20 миллиард $ сармояни Узбекистонга олиб кирсин. Олам гулистон! Гофирбой хам Узбекистонга кайтибдилар, нима у киши хам 10-15 миллард $ пулини Узбекистонга кайтарса ота гури козихонами?
Мурожатни ушаларга килиб,  "оптом" килиб куя колмайдиларми?

Мен Гулнора Каримовага карши тергов ишларида номлари тилга олинган ва халкаро жиноят махкамалари тергов килиши керак булган анча маьлумотларни ургандим. Гулнора Каримовага оид дейилган 1 миллиардлик  $ пул,  писта пули булар олдида. Узбекистон иктисодидан накд 200 миллирд $  пул ташкарига чикарилган. Узбекистондан чикарилаётган олтин, газ, уран, пахта.... сотилишидаги "коммисиончилар" (посредниклар) киладиган даромад давлатимиз киладиган даромаддан купрок. Бу даромад Узбекистонни умараётган 90 та оила орасида булишилмокда.
Амирекадаги узбеклар чой-чакасига куз тиккан инсон!
 Агар Узбекистонга кайтарилиши керак булган сармоя буладиган булса мана шу 90 та оиланинг умарган пуллари кайтарилсин. Чунки узлари бошкараётган Узбекистонда иктисодий кафолат ва эркин тижорат борлигини узлари бир синовдан утказсинлар. Келажаги буюк давлатга ишонч борлигини ва капкон курилмаганини куришсин.

Америка узбеклари  уз озодлигини,  уз сармоясига кул килмайдиган даражада акли бор!

P.S    "Танга угриси", "калитни каердан олдинг" айблари майдалашиб кетди, янгисидан булсин. Менам кизикаман...

Сафар Бекжон.     07.12.2016.      Geneve.

Dashnokizm masalasi

 Биринчи жаҳон уруши.  Биринчи харбий куз.  Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...