пятница, 16 декабря 2016 г.

“Cерый кардинал”!




     Биз Узбекистон Лубянкадан бошкарилади десак ишонмаганлар булса мана тамошани куринг. Тошкентдан келган миш-миш хабарларга кура хокимият тепасига Гарб дунёси коррупцияда айблаганлар келиши давом этмокда. Устига этмаганидек уз халкини катлиом килганликда айбланган собик Ички Ишлар вазири Зокир Алматов парда оркасидан чикмокда.
Мирзиёевнинг максади Гарб билан орани очик килиш. Узбекистон халкига ва унингсиёсий ва иктисодий элитасига
"мана куриб турибсизлар Гарб бизга дуст эмас. Биз ёлгиз ривожлана олмаяпмиз. Келинглар Россия билан конфeдератция курайлик" демокчи.
Бу таклифга карши чика оладиган барча кадрлар урнига Россиядаги Академяларда укитилган, малака оширган.... кадрлар тайинланмокда.
Бу геополитик келишмовчилик ва ички уришга айланмаслиги учун сиёсий шартномалар имзолаш реклами килинмасдан амалга оширилади.
Гарбдагиларга "-нима кулингизда колган булса сизники",- дейилади.
Улар уз навбатида Гарб сиёсийларининг огзини беркитади.
Хуллас Путинизм Узбекистон сайловларини ютиб чикканини аник-яккол килиб курсатишмокда!
*************************************************
Пастдаги макола ёзилганда (18.02.2015) Ислом Каримов тирик эди. Шунга карамай Узбекистон хокимиятига олиб чикилган кадрлар "руслобби хаммоми"да планлар килмокда эдилар, бу хакида хабаримиз бор эди.
16.12.2016
     


      Ўзбекистон.... Серый кардинал” дейилганда истар-истамас Исмоил Жўрабеков ҳакида гап борса керак деб ўйласангиз керак. Жўрабеков совет даврида "ўзбеклар пахта иши"да, баъзи бировларнинг ҳаётини сақлаб қолишдаги роли билан “серий кординал “ лақабини олганди.
Мустақил Ўзбекистон даврида пораҳўрлик ва бошқа иқтисодий жиноятлар қилгани маьлум.
Аммо бир хафтадан бери, бир нечта манбадан келган ҳабарларга кўра янги “серий кординал” Ўзбекистон сиёсат марказида пайдо бўлган.

Танишинг: 

янги “cерый кардинал”игиз Зокир Алматов.
Ха... ўша, эски қотил Зокиржон Алматов.
Қўли қонга ботган бу одам бир ҳафта олдин шахсан Президент Ислом Каримов тарафидан норасмий ваколатлар билан таминланган.
Янги серий корденалнинг ваколатлари:
Президент Гвардиясига,
Ички Ишлар маҳсус қуролли кучларига буйруқ бера олади.
МХХ, ИИВ бошқарув биноларига бемалол кира олади.
Карак бўлганда топшириқлар бера олади.
Сайлов Коммисиясини назарот қила олади.
Энг асосийси Президент Ислом Каримов билан доимий боғланган телефон, "вертушка"га эга. Топшириқларни оғзаки ва Президент номидан беради.
Энди бу ҳабарнинг сиёсий шарҳларига ўтсак.
Собиқ Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматов Ўзбекистон ва Халқаро қонунларга кўра оммамий қатлиомларни ташкил қилган жиноятчидир.
Зокиржон Алматовнинг биринчи оммамий қотиллик иши “талабалар шахарча”сидаги, қонли қатлиомдир. Талабаларнинг ичида қуролланган шахслар борлики ва яқин атрофда қуроллар яширинган жой ҳақида аниқ маълумотлари эга эканлигини Президентга тинмасдан такрорлаган одам Алматов эди.
  Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигига боглик "ОМОН"чиларга "открыт огонь на поражение" буйруқини берган хам мана шу Зокиржон Алматов бўлади.
Кейинчалик Ислом Каримов, “мен вазиятга караб ўқ отилсин” деб буйруқ бергандим деди. Алматов буни унутмади.
1999 йил 16 феврал қонли воқеаларини ташкил қилар экан шаҳсан Ислом Каримовнинг оғзаки талимотларини "ҳужжатлаштирди".
Бу ишда ососий "ролларда" бўлган иккита оффицерини қурбон ҳам қилди.
Зокиржон Алматовнинг кейинги “қонли иши” 2005 йил 13 Майдаги Андижондаги қатлиомидир.
Андижондаги "Акромийлар" ташкилоти “илимли ислом” ва МХХ хамкорлигидаги ишбилармонлар бирлашмаси эди. Ҳамма нарса жойида ва бу ташкилотнинг ҳокимиятга қарши исён потенциали 1% дан ҳам ошмасди. Ҳамма бало Алматовнинг лаганбардорлари бу ташкилотдан етарлича "доля" ололмаяпмиз деб қама-қамалар бошлаганлигидан келиб чиқди. Алматовнинг очафатлигидан фойдаланган кучлар исён ташкилаштирдилар. Алматов Давлат Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Ислом Каримовдан учинчи марта "стрелят на поражение" командасини олди. 
 Оғзаки берилган буйруқни ҳам ҳужжатлаштирганликгини ва жавобгарлик Ислом Каримовда эканлиги хакида оғзидан гуллади.
МХХ буни Президентга етказди.
Зокиржон Алматов ишдан хайдалди.
Ўзини рак бўлганликини баҳона қилиб даволангани Германияга борди.
Оммамий қотилликда айбланди ва Германия Бундестагида катта тортишувларга сабаб бўлди. Халқаро Авф ташкилотининг Германия адвокати ва Сафар Бекжоннинг аризасига кўра Зокиржон Алматов устидан Германия Бош Прокуратурасида жиноий иш очишга эришилди.
Зокиржон Алматов дипломатик мақомидан файдаланган холда Германияни зудлик билан тарк этди.
Зокиржон Алматовнинг бир хафта олдин МХХ назоратидаги уйида, эски "мент" мақомида қолганлиги маълум.
З. Алматов қуда-андалари ва Ташки Ишлар вазири билан шу ватқгача "хаммомгузорлик" қилиб келган.
Алматов ва гуруҳи Ислом Каримовни оммавий қотилликларга буйруқ берганлигини исбот қила олади ва Халкаро Трибунал очилиши учун имкониятларга эга.
МХХ эса Ўзбекистон иқтисодий талон -тарож қилинишида Татяна Акбаровна бошчилигидаги Гулнора-Лола- Акбарали муҳташам учлигини Халкаро Трибуналгача чиқара оладиган ҳужжатларга эга.

Ислом Каримов анчадан бери "серий кординалига" эхтиёжи йўқ эди.

Зокиржон Алматовнинг Ўзбекистон қонунларида кўзда тутилмаган ваколатлар билан номаълум мақсадда сиёсат майдонига қайтиши Каримовнинг қайта сайланишига ҳамма ҳам рози бўлмаяпганини кўрсатади.
Алматов ҳар қандай ташкилий норозилик чиқишларини қонли, шафкатсиз бостира оладиган қонҳўрдир.
Генрал Абдурашид Дўстум, Маҳмуд Худайбердиев ва Тожикистон исломий кучлари орасида "кадрлари" бўлган бу одам Ўзбекистон давлатчилиги учун ўта таҳликали шахсдир!
Алматов янги ваколатларидан ҳали фойдаланa олгани йўқ.   Кўлидаги  Ислом Каримов билан "на прямую вертушка"сини баъзи кишиларга мактаб кўйгани биламиз халос.
Ислом Каримов бу ҳақда Ҳавфсизлик Кенгаши мажлисини чақириши керак.
Аммо Ислом Каримовинг бу яқин ўртада бундай мажлисларда қатнашиш эхтимоли йўққа ўхшамоқда.

Балким Алматовнинг cерый кардиналлик хаваси қурсоғида қолар...


Uzdemfundsuisse .

18.02.2015.




Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...