суббота, 3 декабря 2016 г.

Хакикат сайловга сигмайди. Ё бор, ёда йук!

     Диктатор Ислом Каримовнинг oхирги сайлов тамошаси кунлари четда юрган гуёки мухолиф фирли инсонлар "Вертуал сайлов" комедясини уйлаб топишганди. Халкаро майдонда Узбекистон мухолифлари "-вертуал оламда хам бирон натижага эриша олмадилар",  деган фикр уйготиш эди. Бу галги Мирзиёев театрида шу кунларда кун тартибида булмаган масала "Гулнора Каримовага оид музлатилган бойликлар"  масаласи худди уша кишиларни машмашасига айлантирилди. 
   Озодлик, ББС....  асосий масала Узбекистон сайлов сахнасидаги вокеалар булиши урнига Мирзиёевни дастаклаганлар минбарига айлантирилди. Устига Гулнора масаласи хам уларга фикр чалгитиш учун сабаб булди. Хуллас узбеклар одам булмайди, демократя эркинлик, адолатли сайлов узидан-узи булиши керак деб каралмокда. Узбекларнинг савияси, лаганбардорлиги биринчи вокелик сифатида ёритилмокда. халкни демократяга тайёрлайдиган, ургатадиган инсонлар устидан мазах килишаяпди. 
   Узбекистон МХХси асосий кучини ташки развекага каратганлиги аник. Бугун мухокама килиниши керак булмаган масалаларни Фасе, Твитт, озодлик, ббснинг асосий вокелигига айлантира олмокдалар. Бу ердаги кишиларни айгокчи демокчи эмасман. Аммо улар ялтоки, хушомадгуйлик, махаллийчиликни севишади. МХХ худди шу заифликларини аллакачок урганиб булган. 
Биронта инсон "мен мухолифман деса, у инсоннинг уз гояси, яшаш фалсафаси, сиёсий тузум ва давлатчилик тушунчасиning мавжуд тузумга зид эканлигини исботлаши керак. Акс холда у киши оддий,  инсоний эркинлик истовчи шахсиятдир. 
Матбуот бунака инсонларни Yзбекистон мухолифати деб таништиради. Унинг бутун кундалик хаётидаги машмашалари,  уз гояси, яшаш фалсафаси, сиёсий тузум ва давлатчилик тушунчаси булган менга ухшаган инсонлар билан бир жойда курсатилмокда. Хамма менинг фиркларимни куллаб-кувватласин демайман.  

   Узбекистондаги сайловларда Мирзиёев ютиб чикишини билсам унга карши фикрларимдан вос кечмаяпганим узбекистондаги баъзи дустларимга ёкмаяпди. 
"-Биласиз тузумни узгартириш учун,  тузим ичкаридаги инсонлар билан хамкорлик килишга мажбурмиз",- дейишмокда.
Дустларим! Мирзиёев сайланса балким узгариш бошлар. Аммо мен бу одамнинг утмишини айтманг десангиз бу диктатуранинг бошка куриниши булади. 
Мирзиёев уз утмишидаги хатолари учун узр сурамади. Аксинча утмишдаги диктатурани дастаклаб, уша тузумни химоя килажагини айтиб келмокда. 
Гап шу ерда тамом.

   Мен чет элларда яшаяпган бармок билан санарли инсонни,   уз гояси, яшаш фалсафаси, сиёсий тузум ва давлатчилик тушунчаси булган шахсиятни танийман. Балким  уларнинг тушунчалари менга ёкмас, аммо бу,  у инсоннинг мухолиф шахсият эканлиги камситмайди.
Г. Каримова кули билан Узбек халкидан умарилган пулларни булиша олмаяпганлар,  на шахсият ва нада мухолифдирлар. Узбекистонда моддий, баъзан сиёсий bазан диний масалада келишмовчилиги булган кишилардир халос.

(Кейинги кунларда  менинг сахифамга очик ёзмасдан, мессенжеримга хусусий шаклда савол ёгдираётганлар учун очик жавоблар.)


Сафар Бекжон.

03.12.2016                                      Женева.

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...