среда, 2 ноября 2016 г.

Cаволлар вертуал эмас реал хаётдан






Ўзбекистон солиқ юки бўйича 189 давлат орасида 115 - ўринда.
Ўзбекистон хукумати 1200 та давлат кархонасининг хусусийлаштирилиши хакида карор  чикарди.
(Матбуотдан)  


 Бундан бир йил олдин  (21.11. 2015) Узбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиёевнинг имзоси билан хусусийлаштириш тугрисидаги карор эълон килинганди. Карорга кура бир йил ичида Узбекистон хукумати тасаруфида булган 1200 та кархона хусусийлаштирилиши керак эди. Орадан бир йил утди. Натижа хакида сурасак буладими. Карордан максад Узбекистонга чет эл сармоясини киритиш булган.
  Узбекистон хукумати кафолати асосида олинган давлат карзларини узлаштириш учун эмас, тугридан тугри хусусий сармоя киритган ширкатлар хакида билсак буладими?
  Узбекистонда кутилаётган иктисодий ислохатларда валюта эркин алмашинуви качонга мулжалланган?
  Узбекистондан конунсиз боскинчилик асосида мулклари тортиб олинган халкаро ширкатлар тагдири нима булади? Улар билан булган халкаро Арбитраж махкама карорлари Узбекистон тамонидан жиддий кабул килинадими?
  Узбекистонда адолатли махкама булиши мумкинми?
   Узбекистоннинг бушаб колган хазинаси учун ким жавобгар?
  Узбекистон иктисодини 24 йилдан бери талаётган 90 та оиланинг 200 миллиардлик чет элларда турган сармояси Узбекистонга кайтадими?   Бу инсонлар уз хукуматига ишониб пулларини кайтармаскан,  чет эллик сармоядор нимага ва кимга ишониб  Узбекистонга келсин?


Жаноб Узбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиёев жаноблари!


Юкоридаги саволлар демократяга унчалик хам алокадoр эмас.
Сиз   "-мен сайланмасдан туриб катта узгариш кила олмайман дебсиз".
Юкоридаги иктисодий масалаларни хал килишга ким карши булмокда?
 Сиз Узбекистон Президенти килиб сайлансангиз Рустам Иноятовни ишдан оласизми ва сизга ракиб килиб курсатилаётган Рустам Азимов масаласини нима кила оласиз?
Сизни мазлум килиб курсатиб,  халкни хис-хаяжони оркали сайлатиш,   грухингиз пиарими?
 Жаноб Мирзиёев ушбу саволларни мендай биттаси Узбекистондан туриб сурай олиши учун нима кила оласиз?

P.S   Ушбу саволлар вертуал эмас реал хаётдан олинганлиги учун вертуал кабулхонага жунатмайман.

Сафар Бекжон.

Ёзувчи,
Халкаро чегара билмас журналистлар ташкилоти аъзоси.
Uzdemfundsuisse раиси.



02.11.2016.                                  Lausanne. Switzerland

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...