суббота, 5 ноября 2016 г.

Етмишбешлик қахрамон!




Етмишбешлик қахрамон!


Саройдан қувилиб шоири-замон,
Ёнди, кул бўлди ижодий хирмон.
Юблей қилолмай бўлди саргардон,
Дабдаба йиллари ўтди беармон.

Кўлмакда боққанди тилла балиғин,
Денгиз бўлолмади, касот замонда.
Не қилсин шоир, етмиш беш яшаб,
Шохлар саройидан бўлди армонда.

Қилдан-да нозик шоирнинг кўнгли,
Арқондай эшилар ўтмиш, қилмиши.
Етмиш беш бахорни соғинди, кутди,
Аёз урди гулларин, бўлди қиш иши.

Эй шоир ўксима қилмиш-қидирмиш,
Не келса бошга,  келди азал ниятдан.
Шохга дўст бўлдинг, нажот сўрадинг,
Урди халқ қарғиши, жазо Хилқатдан.


Сафар Бекжон.

17.03.2016

Халимага киноя.

Халимага киноя. Эх Халима, Халима Тошкентга келдинг нега? Сербулут Сингапуринг, қарзга ботиб кетдими? Тувалети тиллодан, учар гилам олмабса...