воскресенье, 13 декабря 2015 г.

Нобел мукофоти ва Туркчилик.






            Нобел мукофоти ва Туркчилик.

2015 йил кимё фанидаги кашфиётлари учун бериладиган мукофотни
Азиз Санжарга лойик кўришди.
Азиз Санжар кимё оламидаги қилган кашфиёти, инсон яратилишидаги энг кичкина зарра бўлган генларни даволаш методидир. Инсондаги касалликларнинг “ даволавчи” генларнинг емирилиши оқибатида келиб чиқишини билишарди. Лекин генларни даволаш оркали вужуддаги касалликни батамом даволаш мумкинлигини Азиз Санжар 20 йил мабойнида исботлаб берган. Бу кашфиёт дунё бўйича триллионларча дори сотиш даромади бўлган компанияларни ларзага келтирган.
Инсонлардаги биронта касаллик аниқлангандан кейин, ҳудди шу касаллик билан курашадиган генлар ҳаритасига каралади.  Касалланган генни даволайдиган бошқа бир ген инсонга жойлаштирилгандан кейин касаллик бошқа дори- дармонга, эҳтиёж бўлмасдан даволанади. Бу соҳани батафсилроқ тушунадиганлар интернет орқали маьлумотлар олишлари мумкин.
Биз учун мавзу бошка:. Туркиянинг энг чекка вилоятидан чиққан Туркчи, Отатуркчи бир олим АҚШга таклиф қилинганлиги қизикарли.
Азиз Санжар ўз сиёсий ва ижтимоий кўз қарашларини яширмаган. Ғарбдагилар "пантуркизм" ёмон кўришади ёки динимизга тўғри келмайди деб ўйламаган.
Лекин  менинг эски дўстларим Туркистончиликни ҳам умматчиликга зарар беради, Гарб хам бизларни ёқтирмайди деб   қўрқиб яшамокдалар.
Азиз Санжар инсониятни саратон (рак, кансар) хасталикидан   қуткариш мумкинлигини ва бу арзимас бир моддий ҳаражат орқали амалга ошириш мумкинлигини исботлаган.
Бизнинг эски дўстлар Қуръондан бошқа китоб   ўқиганлик гуноҳ дейди.
Азиз Санжар: "-мен Отатурк тамалини   қўйган давлатчилик имконлари бўлмаганида инсониятга ҳизмат қила оладиган бундай кашфиётни қила олмасдим"- деди.
Бизнинг эски дуст, "-Отатурк намоз қилмаган...... " деди.
Азиз Санжар бутун кашфиётларини АҚШ унверситетларида амалга оширган.
У ерда яратилган имконлардан фойдаланган.
 Нобел мукофотини олишга келганида "мен Туркман ва бу мукофотни Отатуркга бағишлайман"- деди.  Турк дунёси ёшларини Ғарб университетларидаги   ўқишига ёрдам берувчи вақф очмокчи эканлигини айтди.
Ҳозирги кунда  эса  АҚШдаги ўз ҳисобидан очган вақфида барча туркий халклардан чиққан докторлик илмий ишлар олиб бораётган ўнларча докторантларга моддий-маънавий ёрдам бериб келмокда.
Турк дунёси Азиз Санжарни танимайди.
Ҳатто Нобел мукофоти бизлардан чиққан олимга берилди деб айта оладиган ўзбекни курмадим.
Азиз Санжар Туркистонни бошқарган Султон Санжар сулоласига мансуб туркийлардан.
Ибн Сино бобомиз минг йилдир жахон медицинасига хизмат килиб келаётган кашфиётлар қилган Туркистонлик. Азиз Санжар ҳам  ўз бобосининг кашфиётларини бир пағона юқорига чиқарган Туркистонлик, Туронликдир, биз ва сизлардай Туркдир.
Дунёни бошқараяпган ва қўлларида триллионларча дори-дармон даромади бўлган карчалонларга ҳаддини билдира олган Туркдир,  Азиз Санжар.
Бу эса миллатдан, ирқдан-да юқори бўлган Туркчилик ва унинг фалсафасига оидлик намойишидир.
Буни тушунмаганлар нафақат инсониятга ҳизмат қила оладиган кашфиёт қилишлик, ҳатто ирқчилик батқоқидаги пашша ҳам бўла олмадилар.
Нобел микофоти муборак бўлсин дейиш расмиятчиликдан.
Лекин мен, кашфиёт муборак бўлсин демокчиман, Азиз бей!

Сафар Бекжон.

12.12.2015. 

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...