воскресенье, 6 сентября 2015 г.

Имомали ва Каримов Тожикистонни русларга курбон килишди.

Имомали Рахмон ва Ислом Каримов Тожикистонни русларга курбон килишди.

"Тожикистон президентининг расмий сайтида хабар берилишича, Путин телефон орқали тўлиқ маълумот олганидан сўнг Эмомали Раҳмонга мамлакатдаги барқарорликни таъминлаш учун Россия ёрдам беришга тайёрлигини айтган." 

                                      Маътбуотдан.

Инсонларимиз, мухолифат дегани хамма нарсада Каримовни айблайверар эканда дейишлари мумкин.

 Агар Каримов хамма нарсага бурнини суккан ва натижада ишлар расво булган булса бизда нима айб?... 
Тожикистондаги ичkи уриш Исломий гоялар ва коммунистлар орасида бошланганди. 
Лекин  1992 йилга келганда махаллийчилик ва иркчиликга айланди. 
Ислом жабахаси ва Халк фронтини хам куроллантираётган Россия харбийлари эди. 
Тожикистондаги ички уришни Узбекистоннинг Фаргона водийси ва Сурхондарё вилоятларига ёйилиб кетиш хавфи келиб чикганди. 
1993 йил бошида Тожикистонда учунчи куч пайдо булди. 
Махмуд Худайбердиев ва Яраш Курбон бошчилигидаги харбий кучлар Душанбени эгаллашди, улар  Демократик жумхурят ва сайловлар оркали бошкариладиган тузум тарфдорлари эдилар.
 Ислом Каримов МХХ раиси  Ғуломжон  Алиевни  Душанбега жунатди. 
Махмуд Худаыбердиев  ва Яраш  Курбонни Душанбени тарк килишга мажбур килишни топширган. 
Улар урнига уз колхозида беш унта куролли одамидан бошка кучи  булмаган Имомали Рахмоновни вактинчалик призидентликга куйиш топширигини берган. Имомали Рахмоновга курол-аслахалар ва моддий ёрдам бериш ташкил килинсин деган. 
Махмуд Худайбердиев ва Яраш Курбон билан   МХХ раиси  Ғуломжон  Алиев уртасида булган музокара хакида батафсил маьлумотга эгаман. 
У пайтлар Владимир Путин Кремилда эмас  эди. Баъзи ишлар махаллий геополитик маънфаатлар асосида хал килиш имкони бор эди. Узбекистон МХХ хам Москвасиз иш кила оларди. Ғуломжон  Алиев Ислом Каримовнинг топширигини бажарди. 
Имомали Рахмонов Тожикистоннинг вактинчалик Призиденти килиб тайинланди. 
Халк Фронти ва Исломий харарат хам Имомалини эрта-индин кочиб кетадиган одам деб карарди.
 Ислом Каримов Душанбедаги сиёсий харбий назоратни 1995 йилгача ушлаб турди. 
Хатто Хужандни харбий истило килдирди ва узбекларнинг эхтимолий сепаратизими тахликасини хам йук килиб берди. 
Аммо Имомали Рахмонов бир пайтнинг узида бошкалар билан хам дон олишиб юрганди. 
Бугун Тожикистон Россиянинг вилоятларидан биттасидай мамлакат. 
Иктисодий сиёсий барча карорлар Москвадан келган давлат маслахатчиари тавсиясига кура олинарди. 
Узбекистон куролли кучлари Бош комондони Ислом Каримов нафакат сиёсий жиноий ишлардан жавобгардир. 
Ислом Каримов Тожикистондаги ички уришни тухтатиш учун махфий топшириклар билан жунатилган аскарларинизнинг
 улимларига хам сабабчидир.
1993 йилда тарафсиз сиёсий-харбий куч сифатида Махмуд Худайбердиев ва Яраш Курбон Душанбедан чикиб кетмаганларида Тожикистон Россия вассаллигига айланмагаn буларди.
 Бу ишга Ислом Каримов аралашмаслиги керак эди. 
Яраш Курбон 15 йилдан бери Узбекистон камокхоналарида сакланмокда. 
Махмуд Худайбердиев МХХнинг,  кирли ишларини бажариши эвазига ташкарида колдирилмокда.
 Бу иккита Тожикистон ватандоши булган кишилар Узбекистонни тарк этишлари керак эди. 
Тожикистондаги сиёсий бекарорлик,  ички нозолар,  Россия уз харбий базаралини Хужнадга жойлангунича давом этаверади. 

Сафар Бекжон

Uzdemfundsuisse  раиси.

06.09.2015

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...