воскресенье, 22 июня 2014 г.
Диктаторнинг 100$ талик невараси Исломбек!
Диктаторнинг 100$ талик невараси булган Исломбек Исломович катта микдордаги даромад солигини туламаган жиноятчидир. Катта микдордаги, келиб чикиши номалум пулларнинг яширин хисоб ракамларда саклаганлик хам иккинчи жиноят. Онаси Гулнора Каримованинг Женевадаги Ломбард Одиер банкида Александр Кочубей (Alexander Kotchubey) оркали пул ювиш ишларидан хабардор булмаганми?
Женевада LGB Campus Ecolint укиши учун туланган ва беш йил мабойнида ярим миллионгача $ каердан олган? Онаси билан яшаган "Вилла Гулнора"да Исломбек Исломович номидаги иккита кимматбахо машинанинг пули хам ярим миллиондан ошади. Бу пуллар хам бу бола учун каттиккул она совгаларими? Кискаси хеч ким билмайди деб уйлаяпган яширин хисоб ракамларидаги пуллар хакида
- "Мен билмайдиган одамлар менинг номимга хисоб раками очишган ва бу пулларни билмайман" деганди.
Нимага узи билмайдиган хисоб ракамларидан хозир хам бемалол пул олаяпди? АКШ молия ташкилотларига уз номидаги номалум пуллар хакида хабар берганми? 18 ёшдан утгандан кейинги даврда уз номига куйилаяпган пуллар хакида узи тергов килиниши мумкинлигини халиям урганолмадими? Катта харажатлар билан укитилаяпган гимназия ва университелардаги дарсларда бу хакда нима дейилаяпди? Лондонда угай отасиниг номидаги саройда яшаркан Саддам, Каддафийнинг угиллари ва неваралари хам худду шу махалладаги саройларда яшамокда эдилар. Уларнинг итдай отилганлигини билмасмикан? Лондон, Женева уларни бир кечада хайдаб чикарганлигини чикиб кушниларидан сурасин. Мен билан Twitter оркали бахс килганида келажагини саклаб колиши учун Диктатор оиласидан келган барча моддий нарсаларни руйхат килиб топшириши кераклигини айтгандим. Мен сиёсатдан узок ёш боламан деганди. Тв дан баёнот билан чикканига кура бундан кейинги жиноий ишларда тула тергов килинишга тайёр тумбилгина йигит булган. Аммо биз Каримовлар оиласига оид оилавий расмларни ва мактубларни чоп килишга этик жихатдан истихoла килгандик. РЕН твга берилган интервю ичкарида махрамият сиёсий уйинга курбон килинибди. Урток Кабзон Кремил саройи ва Лубянканинг совет иттифокини кайта курилишида пропогандашунослик буйича норасмий ходимидир. Бу интервюда Кабзон адвакатлик ролини ижро килаяпганлиги эътиборга олинганда, ташкилотчилик кимнинг кулига утганлиги айтишга хожат колмайди. Масаланинг накадар жиддийлашганини ва Узбекистон рахбарянини нималар кутаяпганлигини билиш учун фолбин булишга керак йук.
Исломбек Исломович уз келажагини Узбекистон халки келажагидан устун куймасдан жим турганида яхши буларди. Аммо у энди ёш бола эмас. РЕН твчилар давлатинг ватандошилиги фукороликдан бошка нарсага ярамаслигини билиш ёшидаги йигитча. АКШ солик идораси терговичилари олдига узи борадими ёки Женевадаги тервовга келмасдан Московга йул оладими? Бу саволларга тез кунларда жавоб беришига тугри келади.
Сафар Бекжон
Uzdemfundsuisse раиси .
Курк бўлган хўрозлар!
Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...
-
Ўзбекистон нефти. Кимлар сокка килмокда? Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг б...
-
Биринчи жаҳон уруши. Биринчи харбий куз. Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...
-
Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...