пятница, 20 июня 2014 г.

Фалончи аканинг укаси хам жияни эмасман.






Кейинги кунларда ҳажвия ёзаман деб астойдил ҳаракат қилаяпман. Аммо, ҳеч куладиган кайфиятли кунимиз бўлмаяпди. Устига-устак ҳар куни ҳар хил адреслардан баъзи масалаларда изоҳ беришимни сўраб хатлар келмоқда. Бу хатларни умумлаштириб қуйидаги бўлимларга бўлдим ва уларни жавобларини бермоқчиман:

Ўзбекистон мухолифатида кўринмай қолдингиз?
Ҳозир қайси ташкилотда фаолият кўрсатаяпсиз?
Фалончи аканинг укасимисиз?….

Салкам, 20 йил мухолифат сафларида фаолият кўрсатдим. Кучнинг фақатгина сиёсий машҳур одамларниг атрофида эмаслигини тажрибада кўрдим. Моддий имконлари катта бўлган кишилар билан ҳам ҳамкорлик қилиб, тажриба синадим.
Сиёсий машҳур одамлар ё ўзимга ёки орқамдан; ”Мениг соямда одам бўлдинг” дедилар. Моддий имконлари катта бўлган ”бойваччалар” ҳали ўртада қилинган иш йўғу ўзларини ”серийгенерал”дай тутишди.

Бу иккита тоифанинг тегирмон тошлари орасида менга ўхшаган ориққина одам ундай эриб кетиши мумкинлигидан ”қўрқиб” тегирмонхонадан чиқдим. Ҳеч кимдан на маънавий ва на-да моддий қарзим йўқ.

Ҳеч битта сиёсий ташкилотда фаолият кўрсатмаяпман.

Женева-Лозан шаҳарларида Ўзбекистон диктатураси моддий жиноятларини фош қилиш ва маҳкамалар бошлатиш учун адвокатлар ва экспертлардан иборат гуруҳ раҳбариман. (Гуруҳда иккита Ўзбекистонлик бор, қолганлар барчаси европаликлар). 


Фалончи аканинг укаси хам жияни   эмасман. 

Тошкент портлашларидан кўп вақт ўтмай, учта укам бирданига бир гр. гиёҳвандлик дориси билан ушланиб, қамалдилар. Бирон жойда сиёсий сабаблардан қамалдилар, демадим. Тошкент ҳукумати сиёсийлаштириш учун жўнатган инсон ҳуқуқчилари оиламни кўндиролмади. 3-4 йил ўтириб чиқишди. Энг кичкина укам қамоқдан чиққанидан кейин сал ўтмай сирли шаклда оламдан ўтди. Бундан қўрққан икки укам Россияга қочиб боришди.

Бекчанов… (Хоразм, Хазарасп) фамилияли бўлган мен, Узбекистон талаби билан Россияда ҳам қидирувдаман. Буни http://vroziske.net/id35461 адресидан ҳам кўришингиз мумкин. Укаларим ҳам фамилиямиз ва адресимиз бир хиллигидан, ҳатто Россияда таъкибга учраяпдилар. Ҳозир биттаси қамоққа олинган. Маҳкамасини кутаётганига бир ярим йил бўлди.

Яна қайтариб айтаман, фалончи аканинг укаси эмасман.
Ўзим ака бўлатуриб учта укамга етказган зарарим учун пушаймонман.

Келажакда Ўзбекистонда диндор ҳукумат қурилишига қандай қарайсиз?

Мен диндор давлат, диндор ҳукуматларга қаршиман. Ўзбекистон давлатчилиги ва Туркистон интеграсияси учун зарарли бўлган бўларди деб ҳисиблайман. Мен халқнинг кўпрок диндор ва иймонли бўлишларини хоҳлардим. Бунга шароит яратадиган давлат ва ҳукумат ўзининг нақадар диндорлигини бутун воситалари орқали реклама қилади. Бу эса кибрдир. Кибрнинг давлат, ҳукумат ва ҳатто инсон миқёсида бўлиши ҳам гуноҳдир. Бугунги дунё шароитларида давлатлариниг фаравон, эркин бўлишлари учун халқаро майдонда бўладиган сиёсий ва иқтисодий ғирромликлар четда қололмайди. Бугун дунёда соф исломий асосга эга бўлган давлат йўқ.

Швейцарияга таклиф қилинишим ҳакида сўрашган.

Мен уч йил қамоқдалигимда бу ердаги ижодкорлар ташкилотлари мени ҳимоя қилиб имзо йиғишган. 1996 йилда ПЕН клубга аъзо қилишди. 1998 йил Швецария мени ижодкор сифатида яшашга таклиф қилганди. Кейин маьлум бўлишича бу пайтда Ўзбекистон-Швецария тижорат марказида бўлган катта молиявий келишмовчилик Халқаро Арбитраж судида кўрилаётган экан. Кейинчалик мени Исломчи давлат тарафдори, экстремист деб мақолалар тайёрлашди. Бугунги кунда эски сафдошларим хусусийлаштирган шаклбозликка айлантирилган ”диндан” узоқлашганликда айблашди. Ҳа, мен сиёсий муридларига этагини ўптириб, оёғини ялатаётган шайхлар салтанатини муқаддас Исломга алоқаси йўқ деб ҳисоблайман. 

Менинг тақвом Қуръон орқали Яратганла боғлиқкдир!

Сафар Бекжон, ёзувчи.
UZDEMFUNDSUISSE раиси

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...