воскресенье, 8 марта 2015 г.

Водийда oкaйик шарпаси.

      
                      Водийда oкaйик шарпаси.


  Бир замонлар Чимён тоглари ва водий тарафларда буз айиклар яшаганини эшитгандим. Аммо энди Водийда ок айикка бало борми десангиз керак. Ха дустларим ок айик "-130 йил яшадик, кайтиб келган булсак нима килибди", деганмиш. Маколани хайвонлар оламидан бошладик, аммо максадимиз хайвонлашган инсонлар ва давлат манфатлари хакида булади. Маълумигиз-ки 2-3 йилдан бери якин шарк давлатларида Гарб инкилобий шарпаси, хаёот-мамот довулига айланиб булган. Бу шарпадай келган инкилоб довуллари бир кишилик диктаторларни гоявий яккахокимларга алмаштириб улгирди. Салафийлар гоявий диктаторлиги кутилган демократик натижалар бермади. Халк энди исён байрогини уларга карши кутарганлигиниг гувохи булиб турибмиз. Салафийлар окиминг Суриядаги инкирози оркасида албатта Ок Айик нараси эшитилиб турибди. Салафийлар хатосини бошка бир янглиш билан тузатаётган Ок Айиклар собик советларда хам бир катор чораларни кура бошлашганини кузатаяпмиз. Аслида советлар таркагандан кейинг бошлаган Ок Айик харакати бу кунларда кайтадан жонллантирилди. Масалан Карабог сепаратизими, Днепрбуйи сепаратзими, Абхазя сепаратизими ва Осетя сепаратизм Ок Айикниг кишлик ва ёзлик инларидир. Айик уйнатувчи жаноб Путин, кайтадан сайланиши олдиндан маълум эди. Гарбликлар салафий инкилобларини Сурияда амалга ошириб улгиришмади. Путин жаноблари уз геополитик тасири остидаги бошка бир жойда сепаратизм уясини куриши мумкин. У хам булса Фаргона водийсидир. Водийда шарпаси эсиб юрган ок айик узига энг кулай жойни танлаган шекилли. Ўш , Жалолобод ва Боткент шахарлари атрофида кайнаган казон хали хам совимаган. Бу казон ошпази Ўш мэри Мелис Мирзақматов булиши эхтимолдан холи эмас. Биздаги маълумотларга кура жаноб Мирзақматов Ўзбекистон анклавлари масаласини ва фаргона водийсидаги халк исёнига айлантириш учин анча ишларни килиб келаяпди. Хатто расмий Бишкек чариб колса истаса боради истамас муштини курсатаёгани бизга маълум. Бир юзи руспараст, иккинчи юзи туркчилик маскасида булган Атамбаев эса Ок Айик планини астойдил бажариб келяпди. Россия билан тузилган шартномаларга кура Ўзбекистон билан чегара вилоятларинг барчасига харбий базалар курилади. Атамбаев хокимиятга келган кундан бошлаб Россия Киргизистон жанубини уз назоратига олган. Хаттo Ўзбекистонниг Шохимардон анклави чегарасида Ўзбекистон ва номалум формадаги аскарлар билан уриш хам булди. Ўзбекистон тарафидан учта аскаримиз набуд хам булган. Аммо бу шдаги катлиомлар даврида булганлигидан матбуотда ёритилмади. Каримов хар доимгидай уз халкига котиллик килди бошкаларга тиз чукди. Чегара кушинларида хизмат вазифасини бажарган зобитларимизни айбдор деб топди ва камади. Буни куриб турган Ок Айикчилар орадан икки йил утиб якинда учта аскаримизни хизмат жойидан кочиришди. Хар уйда камида биттадан куроли булган Киргизистон "ахолиси" бизниг тупрокларга бостириб киришди. Аммо матбуот Ўзбекистонлилар талон-тарож килишаяпди деган ахборотни таркатиб булишганди. Хар галгидай Каримов оркасига сийиворди. Натижада сийсий-иктисодий ва харбий патенсали Киргизистондан 100 марта катта булган Ўзбекистондан расман кечирим суралиши талаб килинди. Хозир Ўзбекистонга аид анклавлари Киргизистонга кушиб олиш плани куриб чикилаяпди. Киргизистон хокимияти ва иктисодий мавкиеда Россияпраст киргизлар урчиб кетган. Хатто баъзи сиёсий партиялар тугридан-тугри руслардан моддий ёрдамлар олаяпди. Марказдаги бу иркчиликга карши жанубниг хомий киргизлари пайдо булган. Улар хам бир жойлардан молялаштирилаяпди. Кейинги бир неча ойда Россия матбуотида сиёсий, харбий, геополитик жихатдан Ўрта Осиё доимий равшда кун тартибида тутиб турилмокда. Суриядаги инкилобда салафийлар галабага эришсалар навбат Каримовга келиши мумкин эди. Сабаби нима килишини олдиндан хеч ким тахмин килолмайдиган диктатордир. Еронга буладиган хамлада Каримов кимлар каторида тутишини гарантиялаш керак. Каримов Расияни икки марта хайдагани ва хатто АКШ базасини чикариб юборгани унитишмади. Узбекистонниг келажакда хокимият тепасига келадиган хар кандай иктидор иктисодий ва геополитик имконлардан тула фойдаланса мустакил харакат кила олиши мумкин. Бу эса Киргизистон ва Тожикистонда намуна булади ва уларни узига эргаштириши мумкин. Россия буни кура олди ва бу иккита давлатни Ўзбекистон билан карама-карши килиб куйди. Кейинги бир йилда Тожикистон ва Киргизистон рахбарлари очикдан очик Каримов тарафидан камситилди. Улар иктисодини Узбекистонга карам килиш учин темир йуллар тармогини ва чегара масалалари билан шантаж килиндилар. Бу диктатор Каримов катта сиёсий хатолари окибатида 3-4 миллионли ахолиси ва иктисодий имконлари орталама бир вилоятимиз кадар булмаган давлатлар Россияга эм килинди. Имомали Рахмонни калхоз раислигидан Призидентлик макомига олиб келган одамлар Каримовниг одамлари эди. Махмуд Худайбердиев на тожикка ва нада узбекга дуст буладиган одам эмас. 1996-97 йиллардаги бази хатоли харакатлари учин ёрдамчилари билан хабардор хам килганман. Призидент Имомали Рахмон келишш энг макбул йул булиши мумкинлигини айтганман. Чунки Каримовдан панох топиш катта сиёсий хато эканлигини билгандим. Окибатда Тожикистонни ва бу вокеаларни кузатиб турган Киргизистонни бизга карши уйин уйналадиган сахнага айлантирдик. Каримовниг ичкаридаги сиёсий хатоларини балким киска муддат ичида тузатишимиз мумкин. Аммо ташки сиёсатда килаётган хатолари халкимизга жуда кимматга тушади шекилли. Зарарниг каеридан ортга кайтсак шунча фойдамиздир. Эшитимча Kаримов халиям узбекча укимайди. Укиса хам бу маколани укимаслиги аник. Амма аналитик булимидаги мутахасисларга айтиб куядиган икки огиз гапим бор. Йулниг сунги куринди уртоклар. Каримов Ўзбекистон давлатчилигига хиёнат килди. Билиб туриб килган жиноятлари: Ўзбекистонниг ядрвий имконларини таркатиб юбордi; Ўзбекистон худудларидаги советлардан колган барча ракета ускуналарини йук килди; Тожикистонниг Хужанд вилоятига харбий аралашув харбий жиноятдир. Жаноблар Ўзбекистон давлатчилигида хамма угри ва котиллар суриси эмас. Халиям сиёсий ва харбий элитада "узбек" давлатчилиги учун курашаяпган одамлар бор. Этмаганига биз тарбиялаб етиштираяпмиз. Билигиз-ки бу давлат эгасиз эмас. Якин келажкада бу жиноятлариниг хисоби суралади. Каримовга ухшаганлар балким кочар, балким улиб кетар. Аммо давлатчиликга хиёнат махкамаси эртами кечми барибир утказилади. Яна Ок Айик кураяпган ёзлик ва кишлик инларга келсак. Тезлик билан чегарада такиклар ва тинтувлар олиб ташланса. Демилитатсия масаласи бир неча йилга музлатилса. Чегара худудларида яшавчи ахоли учун Киргизистон ва Tожикистон расмийлари билан келишилган шаклда махсус пастортлар таркатилса. Чегара худудларида эркин иктисодий минтакалар ташкил килинса. Ва ахмакона темир йуллар амбаргоси бекор килинса... Бу тадбирлар Фаргона водийсида кутилаяпган сепаратизм олдини олади.
Кискача бизниг Туркистончилик гоямиз хакида;
 Руслар парчалаган Туркистон минтакаси бингларча йиллардан бери дини ирки ва тили бошкача булишидан катьий назар барча учин тенглик ва еркинликлар худуди булиб келган. Бизнинг Туркистончилигимиз бемани чегараларни ва инсонлар уртасидаги маиший иркчиликни сиёсий мавкега чикармайди. Каримов Ўзбекистонда узбекларга карши тожикчилик ва форсчилик уйинларини уйнамокда. Репрессив органларга махсусдан тожикча гапирувчиларни ишга олдирмокда. Махалла учаскавойигача узбек булмаганлардан тайинланиб халк орасига душманлик уруги экимлокда. Тожикистонда эса тескариси. Душанбеда олдин факат савдо сохасига якин булган узбеклар куч ишлатар тизимларга ишга олинаяпди. Хокимиятдагиларниг на миллати ва нада химмати бор. Улар хокимият учун хаммани курбон килаверадиган диктаторлардир. Бизниг Туркистончилигимиз маиший иркчилик, кавмчиликдан устун иктисодий-сиёсий тенглик асосига куриладиган узаро хамкорлик минтакасидир.
  Иккичи масала минтаканиг энг якин кушниси Россияга мунсибатимиз хакида. Биз Рассияниг юксалишида узимизниг манавий хиссамиз борлигини билган ва худудларида кавму-кариндошларимиз яшаяпган буюк давлат сифатида карайдиган одамлармиз. Иктисодий ва сиёсий хамкорлигимиз давлатчиликларимизниг давомлилигини тараккий эттириш учун ута заруруятли деб карамокдамиз. Аммо буларниг хаммаси кагозда, амалиётда эса бул ва бошкар, эпламасанг уриш чакарки сенга этиёжлари булсин дейилишига куз юмилмайди. Сабр килиш масалани зараримизга булса хам хал килишимиз мумкин. Аммо бу унитилмайди самимий, хамкорлик сахтакорликга айланади. Харбий тахдит ва иктисодий экспансия диктатор умрини узатиши мумкин, аммо халкларни асло дустлаштирмайди.


Сафар Бекжон
Ёзувчи.
UzdemfundSuisse раиси.
Lausanne.
28.01.2013

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда

     Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...