воскресенье, 3 июля 2016 г.

Hорозилик амалиётлари ҳақидаги фатволар.



 
Харбий тўнтариш, сиёсатга киришиш, намойишлар, қўзғолонлар, иш ташлашлар ва бошқа норозилик амалиётлари ҳақидаги фатволар.

    Бу фатволар Каримов режимига далда беради десак хато булмас. Фатволар мавжуд даврга, маконга, тузумга богланган холда бериладиган тавсиялардир. Исломда Аллохнинг хукми Кур*ондир. Фатво берувчи уломолар узларга Кур*ондан, Хадислардан тасдиклар келтиришга харакат килишади.  -Жума  намозларига УзТВ ходимлари бормасалар хам гунохкор булмайдилар, деб фатво берган узбек уламо хам борлигини билиб куйинглар. Демак фатволар хар доим хам мусулмонларнинг барчасинг хакларини химоя килмайди. Хар инсонга тугилганиданок Аллохнинг унга берган хукуклари бор. Бу уларга Аллохга ибодат килиш учун асосий заруратдир. Агар хокимиятдагилар бу заруратларни мусулмонларга бермаяпган булса нима килиш керак? Курашиб бу хукукларни олиш керак. Хар кандай хукук, бошкаларнинг хам хукукларидан бир парчасини олиш дегани. Асосий масала бу мутаносибликни саклашдир. Буни саклаш учун иродамиздан бир кисмини хокимиятдагиларга берганмиз. Ундан бу иродамизни кайтариб олиш Кур*оннинг кайси оятида такикланган? 
   Савол: “Эркаклар ва аёллар томонидан ҳукумат ёки раҳбарларга қарши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даъватнинг (тўғри) йўлими? Ва агар бу намойишчиларнинг бири ўз норозиликларида ўлдирилса, Аллоҳ йўлида шаҳид бўладими?”
Жавоб (Шайх Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ): “Мен эркаклар ва аёллар иштирокидаги намойишларнинг (бирон бир нарсанинг) ечим(и) сифатида жоизлигини билмайман. Аксинча, бу фитна ва ёвузликнинг сабабларидан бири ҳамда бир (гуруҳ) одамларнинг бошқа одамларга нисбатан ноҳақ зулми ва тажовузидир.
Қонуний воситалар бу (ҳукуматга йўналтирилган) ёзма равишдаги баёнотлар, тўғри услублар ишлатилган ҳолда насиҳат, яхшиликка даъват қилишдир. Мазкур нарса илм аҳлининг йўлидир. Бу - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўли. (Тўғри йўл) бу инқирозга учраганлар ва раҳбар орасидаги ёзма баёнотлар, музокара, у билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва унга маслаҳат бериш, унинг камчиликларини майдон ёки бошқа омма кўчаларида ошкора қилмасдан, балки унга хат ёзишдир. Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал қилинади”. (“Муқтатафаат мин ақваалил-улама” кассетасидан олинди. “Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.)
  Агар бугунги кунда Узбекистонлик мусилмонга бу фатвони изох килишнинг Каримов якинда инсофга келишини кутиб туринглар, курашиш керакмас дейиш билан баробардир. Юкоридаги фатволар бизнинг шароитга тугри келмайди. "Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал қилинади”. Пайгамбаримиз албатта Аллохга таваккал килинг, аммо масжидга келганда туянгизни боглашни хам унитманг,- деганлар. 
Золимга карши курашмасак Аллох бизга нега ёрдам берсинки?
Хеч бир фатво Курони-Каримдан устун эмас!  Аллох охиратда бизни Куронга кура имтихон киламан демаганмиди!? 
  Агар яратган мени 1200 йилдан бери берилган фатволар билан имтихон киладиган булсайди адолатсизлик килган буларди. Иншоллох Сиз фатволарнинг оркасига сигиниб  имонли-имонсиз тортишмасини бошлатмассиз. Уз вактида велосепедни шайтон араваси, телевизор тамоша килиш имондан чикаради деб ваазлар ва фатволар чикарилганини эшитганмиз.
  Хуллас мен динимизни фатволар билан тартибга соладиган пайтлар yтиб кетди демокчиман. Бугун давр матба давридир. Xар киши истарса Курони-Каримни топиб укиши мумкин.
 Мен диний малумоти булмаган оддий мусилмонман иншоллох. 
Менга Курондан буюк фатво йук!

Сафар Бекжон

23.01.2012

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...