понедельник, 8 июля 2019 г.

Ўзбекистонни инқироздан олиб чиқувчи энг самарали ва қисқа йўл.

Uzdemfundsuisse сахифасида  ёзувчи ва сиёсатчи Сафар Бекжон Урганжийнинг асарларини
эълон килиб келмокда  эдик..
Блог-сахифамиз  бундан кейин бошка ижодкор ва сиёсий-иктисодий,
тахлилчиларга хам очиб берилмокчимиз.
Илк макола Узбекистондаги иктисодий ислохат таклифидир.

Сахифамизга келаётган иктисодий, сиёсий ислохат программаларининг умумий хажми
1000 сахифага якинлашди.

Иктисодчи олимлар ва тахлилчилар тамонидан ишлаб чикилаяпган ушбу таклифларни
мавжуд Хокимият кабул килмаган.
Натижа эса уртада.
Кунба-кун Узбекистон  инкирозга караб кетмокда.
Тарих олдидаги вазифамиз:  
Давлатимизнинг тугри йуналишга уз фикрини Узбекистонда туриб айта олмаётган кишиларга минбар беришдир!

Диккатингизга илк маколани хавола этар эканмиз, муаллифнинг исм-фамилясини сир тутмокчмиз.

Дунёда ментлашган Хукуматга ва  кутирган итларга..... кафолат йук!

UZDEMFUNSUISSE сахифаси номидан.

08.07.2019 Geneve


Тарихий адолатни тиклаш - Ўзбекистонни инқироздан олиб чиқувчи энг самарали ва қисқа  йўл.

Исмоил ўғли.   
Тошкент

06.07.2019


Мақола, ЕР ИСЛОҲОТИ ғоясини, тарихий, Ҳуқуқий  асослаган ҳолда ва ундан келиб чиқадиган самараларни билдириб, таъкидлаган ҳолда Халққа етказиш эди.

"Ҳамма аҳолига Ер етмайди", деб эътироз билдирувчиларга қарши хужжат сифатида, олдиндан сизга айрим ҳисоб китобларни келтираман:

Бундан бир неча йил олдин, таминан 2017 бўлиши мумкин Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар аҳоли жон бошига 16 сотхни яъни 0,16гектар ташкил этарди. Ҳозир ҳам бу курсатгичда катта ўзгариш бўлмаган.

Энди, Ўзбекистон ахолисининг тақрибан 50% қисми қишлоқ хўжалигида банд бўлса, юқоридаги кўрсатгич 0,32 гектарни ташкил қилади.
Ўзбекнинг ўртача оиласи 4 ва ё 5 кишидан ташкил этишини ҳисобга олинса, ҳар бир деярли 1.5 гектардан ЕР тегади.
Ака ука, опа сингил, тоға жиянлар бир мақсадга бирлашсалар( бу Ўзбек менталитетига жуда мос) кўрибсизки 5 ёки 6 ва ҳатто 10 гектарли, тўла ҳусусий Ўзбек Фермер хўжаликлари пайдо бўлади.

Миллат ичида, бир неча шартлар асосида Ерни сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқи таъминланса, бу Эркин, миллий Фермер хўжаликларини янада йириклаштириш имкони берилади уларга.
ИСЛОҲОТ амалга оширилганидан ва Халққа тақсим қилинганидан бир икки йил ўтиб ЕР ўзининг ҳақиқий эгаларини топади, ин шаа АЛЛОҲ.

1. ЕР кимларга ва қандай шартлар асосида тақсимланмоғи лозим?
2. ЕР МУНОСАБАТЛАРИ ўзгарганидан сўнг ва балки унгача, ҳозирги ижро органи бўлган Вилоят ва Туман ҳокимларининг, Вазирликларнинг ваколат доиралари қайта куриб чиқилиб, тубдан ўзгартиришлар киритиш.
3. Эркин Фермерлар ўз Ерларида ишларини самарали йўлга қўйишлари учун:
    техника, ёқилғи ва ўғитлар......билан таъминлашни йўлга қўйиш учун бу соҳалардаги аҳволни ҳам Эркинлаштириш;
    қишлоқ хўжалиги замонавий технологияларини мамлакатга киритишни эркинлаштириш;
    Фермернинг тайёр маҳсулотини Дунё бозорига олиб чиқишини ва бундаги транспорт ва молия масалаларини Эркинлаштириш;
4.  Қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш соҳаларининг барчасини Эркин фаолиятини таъминлаш.

Юқорида санаб ўтилган 4 та ва яна шу соҳага тегишли бошқа масалаларни ҳам бирма бир, батафсил кўриб чиқиш лозим бўлади.

Табиийки. буларнинг барчасини бир мақолага сиғдириш қийин.






( ёки Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий инқирози сабаблари таҳлили ва ислоҳоти йўллари ҳақида мулоҳазалар.)
Ўзбекистон янги ривожланиш босқичига қадам қўйди. Ҳукуматнинг янги раҳбари мамлакатни инқироздан олиб чиқиш мақсадида ҳамма соҳада ислоҳотларни амалга оширишга интилмоқда. 
Она Ватан Ўзбекистоннинг ижтмоий иқтисодий инқирозининг сабабларини тубдан таҳлил этиб уларни бартараф этиш йўлларини имкони қадар топишга интилиш нафақат давлат раҳбари, балки, ўзини ўзбек миллатига мансуб санаган ҳар бир инсоннинг бурчидир.
Шундай экан Дунёнинг қайси ерида, қандай ишларда банд бўлмасин ўзбек ватандоши ўзининг илмий салоҳияти, ортирган тажриба ва малакалари ҳамда бошқа имкониятларини ватани олдидаги бурчини адо этишга йўналтирмоғи лозим.
Шундан келиб чиқиб қуйида ўзбек миллатини чорак аср ва ундан ҳам кўп муддатда қийнаб келаётган муаммоларининг ечимини топишга ҳаракат қилинди.
Ўзбекистонда мавжуд ижтимоий иқтисодий қийинчиликларнинг туб негизи нимада? 
Бу муаммоларни ҳал этишнинг энг қисқа ва самарали йўли борми?
Ҳозирги кунда миллатимизнинг кун тартибида турган бу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Ҳаётимиздаги муаммоларни келтириб чиқарувчи сабабларни ҳиссиётларга берилмасдан, илмий таҳлил этиб, бу салбий
омилларни бартараф этиш йўлларини илмий асосда топиб, сўнгра амалиётга тадбиқ этишга киришишимиз ҳаракатларимизнинг мувофақиятини таъминлович йўлдир.
Давлатимиз раҳбарлари ва миллатимиз олдида мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар қуйидагилар:
- халқни тўлиқ иш билан таъминлаш ва бу билан Ўзбекистон равнақи йўлида хизмат қилиши мумкин бўлган миллатнинг ақл-истеъдод бойлиги, тадбиркор ва меҳнат ресурсларини мамлакатдан четга чиқиб кетишининг олдини олиш;
- кейинги йигирма йил мобайнида ҳар хил сабаблар билан четга чиқиб кетишга улгурган, юқорида зикр қилинган миллий “бойликларимиз”ни ватанга қайтариш ва бунинг учун аввалам бор юртимизда муносиб муҳит барпо қилиш;
- чэт эл сармояларини мамлакатимизга энг юқори даражада жалб этиш;
- замонавий чет эл технологияларини олиб келтириш ва шу асосда замонавий махсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
- Ўзбекистон халқининг ярмидан кўпроғи яшаётган ва меҳнат фаолиятида банд бўлган қишлоқ ва қишлоқ хўжалигини инқироздан олиб чиқиш;
- саноатнинг барча турларини ривожлантириш;
- савдо ва хусусан экспорт савдони энг юқори даражаларга кўтариш;
- шулар ва яна бошқа тадбирлар ёрдамида халқимизнинг моддий фаровонлигини ошириш;
- халқни маънавий инқироздан олиб чиқиб маънавий баркамолликка интилтириш;
- мамлакатда ички ва ташқи сиёсий барқарорликни вужудга келишига сабаб бўладиган муҳитни вужудга келтириш.
Юқорида санаб ўтилган масалаларни ҳал этиб, мамлакатда том маънода инқилобий ўзгаришларни амалга ошириш учун мамлакатимиз раҳбари ва миллатимиз юртда инқилобий ислоҳотларни амалга ошириши зарур бўлади.
Миллатимиз, мамлакатимиз ривожланишига йиллар давомида тўғаноқ бўлиб турган муаммоларни келтириб чиқарган сабабларнинг таҳлилига киришамиз. Бунинг учун авваламбор Ўзбекистон ва ўтмиши ўхшаш кечган давлатлар ва миллатларнинг тарихига назар ташламоғимиз лозим бўлади. Чунки бугунги кунларда мамлакатда олиб борилаётган оқилона илоҳотлар келажакда миллатимизнинг фаровон ҳаётига замин бўлиши мумкин бўлгани каби, мамлакат тарихида қилинган нотўғри қарорлар, ислоҳотлар ва сиёсатлар бугунги кунда мамлакатдаги салбий ҳолатларнинг асосий сабабидир. 
Тарихга назар.
Дунёнинг кўплаб халқлари каби Ўрта Осиё миллатлари ҳам ХХ аср бошларида ўлкан сиёсий ўзгаришларни бошдан кечирдилар ва бу ўзгаришлар ўз навбатида халқлар ҳаётида ижтимоий иқтисодий муносабатлардаги ўзгаришларни вужудга келтирди.
Ўтган аср аввалида Ўрта Осиё ҳудуди халқлари Чор Россиясига тобе эди. Бу ҳолат 1917 йилда Россияда бўлиб ўтган Шўролар инқилоби таъсири Ўрта Осиё ҳудудларини ҳам қамраб олишига сабаб бўлди. Чор Россиясига сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қисман тобе бўлиб турган Туркистон халқлари устидан янги ҳукумат тўлиқ ҳукумронлигини ўрнатишга киришди. Шўролар халқлар ҳаётининг ҳамма соҳаларига ўзларининг салбий таъсирларини ўтказа бошладилар.
Европада пайдо бўлиб, Россияда урчиб ривожланган, соф инсоний табиат, соғлом ақл ва мантиққа тамоман зид бўлган коммунистик мафкуранинг жирканч ғояларини шўролар ҳукумати эътиқоди, маънавияти ва тарихи бутунлай бошқа бўлган Ўрта Осиё халқларига зулму зўравонлик, ҳийла, ёлғон ташвиқоту тарғибот йўллари билан сингдира бошлади. Натижада 1922 йили Россия ҳудудида РСФСР ва сўнг 1924 йилда Ўрта Осиёда Ўзбекистон социалистик республикасини ташкил этишди.
Ўзларининг моддий таянчига эга бўлмаган коммунистлар ноинсоний мафкуралари асосида зўравонлик, қатл, сургун қилиш йўллари билан халқларнинг хўжалик юритиш ва ижтимоий иқтисодий тизимларини мамлакатда ўзларининг мутлақ ҳукумронлигини ўрнатиш ва сиёсатини юргизишга қулай шаклга ўзгартирдилар.
Коммунистик мафкура асосчиларидан бўлган В.И.Лениннинг “Кооперациялаштириш ҳақида”ги ва бошқа ғоялари асосида унинг издоши И.В.Сталин ўзининг даврида шакилланиб улгурган Совет иттифоқи ҳудудида колхозлаштириш сиёсатини амалга оширди.
Бу сиёсати орқали улар ўша даврларда мамлакатлар иқтисодиётида энг муҳим ўринга эга бўлган қишлоқ хўжалиги ва хусусан Ер устидан тўлиқ ҳукумронлик ўрнатдилар ва шу йўл билан мамлакат халқларини ўзларига мутлақ муте қилдилар.
“Колхозлаштириш” сиёсати ўтган асрнинг 20 йиллари охири ва 30 йилларни қамраб олди. Бу даврда коммунистик партия золимлари ўз ҳукумронликлари остига кириб бўлан бошқа халқлар каби ўзбек миллатининг ҳам зиёли, тадбиркор, ишбилармон, оқил вакилларини сургун, қатл, қулоқ қилиш йўллари билан жисмонан йўқ қилдилар. Улар бошқариб турган миллатнинг Ер ва моддий бойликларини тортиб олдилар. Оқибатда тортиб олинган миллатнинг мулки “халқ мулки” деб номланган сохта ном билан фақат коммунистик мафкура ғояларига хизмат қилдирилди.
Мислсиз зулмлар билан бу сиёсатлар амалга оширилган давр “қатағон”, “қаҳатчилик” ва миллиёнлаб инсонларни ёстиғини қуритган “очарчилик” йиллари номлари билан тарихда қолди.
Коммунистларнинг “колхозлаштириш” сиёсати оқибатида ўзбек миллати аждодларидан хақли меъроси бўлган Еридан, асосий қисми қишлоқ хўжалигида банд бўлган ўзбек халқи, ўзбек деҳқони ўзининг асосий дастгоҳидан айрилди. Колхоз ва совхозлар ташкил этилиб, ўз мулкидан айрилган халқ шўролар ҳокимиятининг буйруқ, режа ва мажбуриятларини бажарувчи, моҳиятан қул жамоалар шаклига келтирилди.
Коммунистик ғоя тарафдорлари хусусий мулк, миллийлик, ўзгача ғоя ва эътиқодларнинг муросасиз, ашаддий душмани эди. Улар ўзлари ҳукумронлик қилган мамлакатларда ва шулар қатори Ўзбекистонда ҳам иқтисодий ва миллий тараққиётнинг асосий омиллари бўлган хусусий мулкчилик, миллий қадриятлар ва диний эътиқодларга қарши аёвсиз кураш олиб бордилар. Натижада 1960-1970 йилларда тўлиқ социалистик тузум ўрнатилган Совет иттифоқи республикалари, Шарқий Европа, Америка ва Осиёнинг давлатларида миллатларнинг моддий ва маънавий тараққиёти оқсоқланди ва тўхтади. Коммунистларнинг ўзлари ҳам эътироф этган “турғунлик йиллари” бошланди.
Сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бирмунча эркин, маълум харбий қудратга эга, социалистик тузум давлатлари орасидаги Хитой социалистик хўжалик юритиш услубининг хато ва унинг натижаси инқироз эканлигини энг аввал англаб етди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин социалистик йўлга бутунлай юз бурган Хитой 1949-1956 йиллардаги ислоҳотларида халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги бошқарувни социалистик бошқарув услубига ўзгартирган эди. 1958 йилларда Хитой коммунистик ҳукумати қишлоқ хўжалигида ташкилий жиҳатдан Совет иттифоқидаги колхозларга мос келадиган “коммуна”лар шаклида бошқарувни жорий қилди. Хусусий мулкчиликка қарши чоралар кўрилди. Бу ислоҳотлардан Хитой коммунистик ҳокимияти мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан “катта сакраш”ини мақсад қилган эди ва бу йўлда олиб борилган сиёсат даври Хитой тарихида мана шу ном билан муҳирланди. 
“Катта сакраш” ислоҳотларининг натижаси улароқ Хитой иқтисоди оқсоқланди ва 1977 йилларда бутунлай инқирозга учради. Ислоҳотлардан аввалги даврларда ўз эҳтиёжларини таъминлаган мамлакат социалистик ислоҳотлардан бир мунча вақт ўтиб озиқ-овқат маҳсулотларини чет элдан сотиб олишга мажбур бўлди. Хитой ҳукумати мамлакатни социалистик хўжалик юритиш услубларига ўтказиш сиёсатини хато бўлганлигини тан олди ва давлат иқтисодий тизимини бошқарувида туб ислоҳотларни амалга оширишга киришди.
Дэн Сяопин бошчилигидаги Хитой хукумати мамлакатдаги ислоҳотларни хитой халқининг асосий қисми банд бўлган қишлоқ хўжалигидан бошлади. Ўша даврда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалигини социалистик бошқарув услуби-коммуналардан бутунлай воз кечди. Қишлоқ хўжалигини юритиш хитой халқига мос бўлган деҳқон оилаларга ижарага бериш усулига ўтказилди. Бунда деҳқонлар меҳнат фаолиятларида, етиштирган маҳсулотларига нарх белгилаш ва сотишда тўлиқ эркинликка эга бўлдилар.
1978-1984 йилларда Хитой ҳукумати нафақат қишлоқ хўжалиги, балки, халқ хўжалигининг барча соҳаларини бозор иқтисодиёти принципларига йўналтирувчи радикал ислоҳотларни амалга оширишга мажбур бўлди. Бунда ҳамма соҳаларда хусусий мулкчиликни қайта шакиллантириш ва ривожлантириш, деҳкон, ишчи, ҳунарманд ва ходимларнинг ўз меҳтнатлари самараларидан фойдаланиш даражасини кўтариш ва меҳнат фаолиятларидаги эркинлигини кенгайтириш кўзда тутилди.
Оқилона олиб борилган ислоҳотлар қисқа муддатда ўз самарасини берди. 1985 йилдаёқ Хитой дон маҳсулотларини экспорт қилувчи давлатлар қаторига кирди. Ўша даврдаёқ ҳозирда бутун дунёга ривожланишда ўрнак бўлаётган Хитой иқтисодига мустаҳкам пойдевор ўрнатилди.
Шарқий Европа давлатларида Иккинчи жаҳон урушидан сўнг коммунистик партияларнинг ҳукуматга келиши оқибатида ҳар ердаги каби бу мамлакатларда ҳам социалистик ўзгаришлар амалга оширилди ва натижада мамлакат хўжалигини юритиш услублари ва мулкчилик муносабатлари ҳукумрон партиянинг мафкурасига мос тарзда ўзгартирилди. Лекин бу ўзгартиришлар Совет иттифоқидагидан фарқли равшда, репрессиялар, қатллар ва зулмларсиз, анча енгил ва юмшоқ усулларда амалга оширилди. Хусусий ер ва ишлаб чиқариш корхоналари давлат ихтиёрига ўтказилди. Бу мамлакатларда ҳам қишлоқ хўжалигини Совет иттифоқи андозалари асосида, колхоз ва совхозлар шаклида бошқариш жорий этилди. Қишоқ хўжалиги билан бирга халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ҳам хусусий мулкчиликка қарши ташвиқоту тарғибот ва амалий курашлар олиб борилиб, мамлакат халқ хўжалигини бошқариш Коммунистик партиянинг ўта марказлаштирилган, буйруқ асосидаги бошқарилув услубига ўтказилди.
Коммунистик партиянинг соғлом ақл ва мантиқдан йироқ мафкураси каби унинг давлат хўжалигини юритиш услублари ҳам ҳеч ерда ўзини оқламади. Натижада социлистик лагер давлатлари ҳукуматлари ихтиёрий ёки мажбурий тарзда, инқироз ёқасига келган давлат иқтисодини ўнглаш мақсадида тизим ислоҳотларига қўл уришди. 1980 йиллар охирига келиб бутун социалистик тузум давлатларида тизим инқирози юз берди. Хитой бундан мустасно. Чунки хитойликлар, юқорида айтиб ўтилганидек, 70 йиллар охиридаёқ хўжалик юритиш тизимини бозор иқтисодиёти қонунларига мувофиқ тарзда ислоҳ қилишга киришган ва бу даврга келиб анча ижобий натижаларга эришиб бўлган эди.
Замонавий ишлаб чиқариш ҳоҳ у саноат ва ҳоҳ қишлоқ хўжалигида бўлсин, бозор муносабатларисиз мавжуд бўла олмайди. Хақиқий бозор муносабатлари эса қачонки ишлаб чиқарувчи(қишлоқ хўжалигида деҳқон) ўз фоалиятида тўла эркин ва у ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хақиқий мулкдори бўлсагина ривожланиши мумкин!
Бу ҳаётий хақиқатни кеч бўлсада англаб етган Шарқий Европа ва бошқа социалистик давлатлар раҳбарлари халқ хўжалиги бошқарувини бозор муносабатларига мос равшда, тубдан ислоҳ қилишга киришишди.
Хақиқий ва тўлақонли равишда бозор муносабатларига ўтиш, биринчи навбатда мамлакат иқтисодида хусусий мулкчилик устиворлигини таъминлашга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб ўтиш даврида, барча давлатларнинг ислоҳот дастурларида мамлакат иқтисодида хусусий мулкчиликни қайта шакиллантириш ва ривожлантириш устивор вазифа қилиб белгиланди. Бунда, хусусан Шарқий Европа давлатларида аввалам бор, коммунистик режим ҳукуматга келгунга қадар мавжуд бўлган қишлоқ хўжалигида ва Ерда хусусий мулкчиликни қайта ташкил этиш ва ривожлантириш бошланди.
Ислоҳотлар амалга оширилган давлатларда халқ хўжалигида хусусий секторни шакиллантириш уч хил йўл билан:
- янги хусусий ширкат, хусусий корхона ва хусусий компаниялар ташкил этиш;
- давлат мулкини хусусийлаштириш;
- реституция(яъни Ерни ўзининг аввалги эгаларига қайтариш) йўллари билан амалга оширилди.
Собиқ социалистик тузум давлатларида кечган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва мамлакатлар иқтисодларининг кейинги ривожланиш жараёнларини таҳлил этиб шундай хулосага келиш мумкинки, ислоҳотлар даврида мамлакатларда хўжалик юритиш тартиб-қоидалари қанчалик даражада бозор муносабатларига мос равишда ислоҳ қилинган бўлса, шунчалик даражада иқтисодий тараққиётга эришишди.
Собиқ Совет иттифоқи республикаларидан Россия ва Қозоғистон ислоҳотлар нисбатан яхши самара берган давлатлардандир.
Хусусан Россияда (қисман) қишлоқ хўжалиги ерларидан тортиб йирик давлат корхоналаригача хусусийлаштириш, аукцион, ваучер ва бошқа усулларда амалга оширилиб хусусий мулкдорлар қўлига топширилди.
Яқин ўтмишда қўшни ва яқин мамлакатларда кечган тарихий жараёнларни ёдда тутган ҳолда Ватанимиз Ўзбекистонда кечган жараёнларни таҳлил этиб кўрамиз. Чунки юқорида тилга олинган мамлакатлар билан Ўзбекистонни социалистик тузум тарихи боғлайди. 70 йиллик даврда бу давлатлар билан тарихимиз, дарду ҳасратимиз бир эди. Шундай экан дардларимизнинг давоси ҳам бир хил бўлиши мантиққа мувофиқдир.
Совет иттифоқида, қаттий марказдан бошқариладиган тузумда, бошқа иттифоқ республикалари каби Ўзбкистонда ҳам ислоҳотларни амалга ошириш имконсиз эди. Мамлакат, миллат раҳбарлари моҳиятан марказий коммунистик режимнинг қонун ва буйруқларини халқ устига тадбиқ этувчи, ижрочи ҳокимият бўғини эди холос. Коммунистлар йиллар давомида миллий қадриятларга қарши курашиб келиб, ўз ғояларига садоқат билан хизмат қиладиган, байналминал авлодни тарбия қилиб улгурган эди. Бундай холатда Ўзбекистондаги ўзгаришлар Россия ва Москвадаги ўзгаришларга боғлиқ бўлиб қолганди. 
Социалистик услубларда халқ хўжалигини юргизиш, ривожлантириш имконсиз холга келиши оқибатида, 80 йилларнинг иккинчи ярмида иттифоқ раҳбарларининг ислоҳотлари самара бермагач, 90 йиллар аввалида Совет иттифоқидаги иқтисодий инқироз ўз ортидан сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. Иттифоқ парчаланди.
Ҳар бир республиканинг раҳбарлари эркин равишда, ўз мамлакатларида ислоҳотларга киришишди.
Ўша тарихий даврларда Ватанимиз Ўзбекистонда ислоҳотлар қандай кечди?!
Бу саволга қисқа жавоб берсак, бугунги кунга келиб мамлакатимиз раҳбаридан тортиб энг оддий ўзбекистон фуқоросигача 90 йилларда юртимизда кечган “ислоҳотлар”нинг аччиқ меваларини тотияпмиз.
Халқ хўжалигининг деярли барча тармоқлари оғир аҳволда. Миллиёнлаб эркак ва аёл ватандошларимиз дунёнинг кўплаб мамлакатларида энг оғир ва паст қийматли ишларида хуқуқсиз мардикорлар.
Мақолада кўтарилган мавзудан келиб чиқиб диққатни мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига қаратсак.
Ўзбекистон аграр-индустриал давлат. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон халқ хўжалиги тармоқлари ичида меҳнат ресурсларининг бандлиги жиҳатидан биринчи ўринда туради. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 44% қишлоқ хўжалигида банд. Қишлоқ хўжалиги мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 18%га яқинини ишлаб чиқариши билан бирга енгил саноатнинг барча турларига хом ашё етиштириб берувчи, халқ хўжалигининг энг муҳим тармоғи.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиб инқироздан олиб чиқиш бу ҳеч муболағасиз бутун Ўзбекистонни ижтимоий иқтисодий ривожланиш босқичига олиб чиқиш демакдир.
Кейинги, “мустақиллик” деб номлаб келинган йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ислоҳотида нималар амалга оширилди?
Жавоб: деярли ҳеч нарса. 
Бошқа соҳаларга нисбатан қишлоқ хўжалигида “Янги уйни қурмасдан эскисини бузма!” шиёрига ўта қаттиқ амал қилинди.
Янгиси қурилмади ва эскиси бузилмади! Буни кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини энг эски, 90 йиллик қадимги услубларда бошқаришга мажбур этилган давлатимизнинг янги раҳбари ҳам тасдиқласа керак. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини социалистик бошқарув услубидан воз кечилмади. Тарихда, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини социалистик бошқарув тизимида, энг қуйи поғонада, 50-100 гектар майдонни парваришловчи 50-60 кишилик бригадалар бригадир бошқарувида фаолият юритиб, 20 атрофидаги бундай (ҳозирги фермер хўжаликларига мос кеувчи) жамоатлар раис бошқарувидаги бир колхозга бирлашар эди. Бундай 10-15 колхозлар райком раиси бошқарувидаги районларни ташкил этар эди. Райком раиси (ҳозирги туман бошлиғига мувофиқ) обком раиси итоатида ва назоратида иш юритарди. Обком раиси(ҳозирги вилоят ҳокимига муфвофиқ келади,) ўз навбатида Республика марказий бошқаруви идораларининг тўлиқ итоатида эди.
Ҳозирги кунларда ҳам Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги деярли ҳудди шу тартиб асосида бошқарилади:
фермер - туман ҳокими – вилоят ҳокими – вазирлик... .
Бошқарувни соддалаштириш, сарф-харажатларни қисқартириш ва зоҳиран ислоҳот кўринишини бериш илинжида эски бошқарув тизимидаги колхоз раҳбарияти бўғини қисқартирилган холос. Қилоқ хўжалиги ишлари марказдан кучли назорат ва қаттий режали бошқарув асосида олиб борилади.
Қишлоқ хўжалигини бу хилда бошқаруви ғоясини ишлаб чиқилганига(1918 й.) 100 йил бўлди. Бу ғояни ҳаётга тадбиқ этилганига (1928 й.) мана 90 йил тўлди. 
Ўхшатиш жоиз бўлса, 100 йиллик, “Қўқон арава” услубида иш юритилаётган хўжаликдан қандай самара кутиш мумкин. Натижа ҳаммага маълум.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг энг асосий воситаси бўлган Ерга нисбатан социалистик тузум давридаги муносабатнинг Ўзбекистонда, янги даврда ҳам заррача ўзгармаганлигига 1968 йилда Совет иттифоқида қабул қилинган, Ер муносабатларини тартибга солувчи қонун мазмуни ва ҳозирги Ўзбекистон Ер кодекси мазмунинг ҳамоҳанглиги далил бўлади.
Қуйида исбот тарзида бу хужжатлардан иқтибос келтирамиз:
“Закон СССР от 13.12.1968 №3401-VII об утверждении Основ земельного законодательства Союза ССР и союзных республик.
Раздел 1. ОБЩИЕ ПОЛОЖЕНИЯ
....
Статия3. Государственная собственность на землю в СССР
В соответствии с Конституцией СССР земля Союзе Советских Социалистических Республик является государственной собственностью, то есть всенородным достоянием.
Земля в СССР состоит в исключительной собственности государства и предостовляется только в пользование. Действия, прямой или скрытой форме нарушающие право государственной собственности на землю, запрещается.”
Ўзбекистон Ер кодексидан:
“4-БОБ. ЕРГА БЎЛГАН МУЛКЧИЛИК, ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ХУҚУҚЛАРИ
16-модда. Ўзбекистон республикасида ерга бўлган мулкчилик
Ер давлат мулки – умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айрибошланмайди, ҳадия этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон республикаси қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.”
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, мамлакатда ижтимоий иқтисодий муносабатларнинг шакилланишига асосий замин бўладиган Ерга бўлган муносабат заррача ўзгармаган. Фақат “умумхалқ бойлиги” вазият тақозоси билан “умуммиллий бойлик” деб аталувчи мавҳум тушунчага ўзгартирилган холос.
Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий тараққиёти учун энг муҳим бўлган бу тармоқни 90 йил аввал, бутунлай бошқа макон, замон ва мафкура кишилари ишлаб чиққан услубларда бошқарилиши натижасида Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярми(49.4%)ни ташкил этадиган қишлоқ аҳолисининг аксари ишсиз ва тирикчилик илинжида ўзга юртларда дарба-дар. Шу ва яна бошқа сабаблар таъсрири натижасида мамлакат енгил саноати ҳам ривожланмай, бу саноат тури тармоқларида банд бўлиши мумкин бўлган кичик ва ўрта шаҳарлар аҳолисининг ҳам аксари ишсиз.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожланмаганлигининг мамлакат ижтимоий иқтисодий соҳаларига салбий таъсири бундан-да кенг ва чуқур.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги истоҳотини нимадан бошлаш зарур?
Тарихни ўрганиб, ҳозирги мавжуд ҳолатни таҳлил этиб, қўшни ва дунёнинг тараққий топган бошқа давлатлари тажрибаларига таянган ҳолда, ислоҳотни қишлоқ хўжалигининг, ўзбек деҳқонининг асосий дастгоҳи – ЕРдан бошлаш керак!
Ўзбекистон Ери – ўзбек миллатининг ота меъроси!
Ҳақни ўз ҳақдорига қайтариб бериш, тарихий адолатни тиклаш(!) мамлакат ривожининг хайрли боши, ибтидосидир. 
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда ҳукумат раҳбарлиги миллатнинг том маънодаги хақиқий вакили қўлига ўтди.
Ўзбек миллатининг 100 йилга чўзилган забун ҳолини ўнглаш вақти келди!
Ерни хусусийлаштириш замон талаби бўлган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини бозор муносабатларига ўтказишнинг энг аввалги ва энг муҳим босқичидир. Юқорида таъкидланганидек, қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқариш – юқори ҳосилдорлик ва юқори сифатли маҳсулотлар етиштириш бу соҳада бозор муносабатларини тикламасдан амалга ошириш имконсиз. Бозор муносабатлари эса, қачон-ки ишлаб чиқарувчи яъни деҳқон ўз меҳнат фаолиятида эркин ва у қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаларининг энг муҳими бўлган Ернинг ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий мулкдори бўлсагина ривожланади.
Ўзбекистонга ўхшаш тарихий жараёнларни бошдан кечирган давлатларинг бозор муносабатларига ўтиш даврида Ерни хусусийлаштириш тажрибаларини таҳлил этсак, бу жараён асосан икки хил усулда амалга оширилган.
Ерни хусусийлаштиришнинг биринчи тури бу реституция усули.
Реституция(лотин тилидан, restitutio – қайта тиклаш) бу мулкни хужжатлар асосида, мулкдорлик хуқуқини тиклаб, ўзининг аввалги эгаларига қайтариб бериш. Бу турдаги хусусийлаштириш кўпроқ Шарқий Европа ва Болтиқ бўйи республикаларида жорий этилди ва ҳозирга қадар амалда.
Ерни хусусийлаштиришнинг иккинчи турида қишлоқ хўжалигида бевосита банд бўлган аҳоли қатламига бепул улуш(пай) сифатида тақдим этилган. Хусусийлаштиришнинг бу тури Россияда амалга оширилган.
Ўзбекистонда бу борада мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий холати ва ўзбек халқининг миллий менталитетидан келиб чиққан ҳолда, хос усул танлаб, ишни амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Статистик маълумотларга қараганда, айни дамда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар аҳоли жон бошига тақсим қилганда 0.16 гектардан тўғри келади. Миллатимиз мафаатларини инобатга олган ҳолда, хусусийлаштириш жараёнида аҳолининг миллати ва ёши ва бошқа хусусиятларида чекловлар жорий этилса бу улуш миқдорини йириклатиш мумкин. 
Масалан миллий чеклов. Бунда Ердан улуш Ўзбекистон заминида тарихан яшаган халқлар: ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, тожик ва бошқа миллатларгагина тақсим этиш. Бу айни адолатдир.
Ер ўз мулкдорига меърос бериш ва олиш, сотиш ва сотиб олиш хуқуқлари тўлиқ ва кучли таъминланган холда, ҳеч қандай тўловларсиз фақат маълум шартлар билан хусусий мулк қилиб берилиши лозим. 
Янги Ер мулкдорига Ўзбекистон давлатининг равнақи ва миллатимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифа ва шартларни белгилаш мақсадга мувофиқ:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ерлардан фақат шу мақсаддагина фойдаланиш;
- Ер олди-сотди жараёнини фақат Ўзбекистон фуқороси бўлган шахслар ўртасидагина амалга ошириш;
- Ерни ижарага беришда ҳам Ўзбекистон фуқоролигини усувор қилиб белгилаш.
Ерни хусусийлаштиришни қандай шаклда ва қандай шартлар асосида амалга ошириш, бу кенг, баҳс ва мунозарали мавзу.
Миллатимиз оқиллари бу борда фикр юритиб, миллатимиз манфаатларига тўла мос ва Ўзбекистонимизнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишига замин бўладиган, энг муносиб усулларни топиб амалга тадбиқ этиши шатр.
Юртимизда бу шаклда Ер ислоҳотини амалга оширилишининг самараларини Ватанимиз Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий равнақига бефарқ бўлмаган ватандошларимиз, юқорида келтирилган маълумотларни таҳлил этган холда тахмин қилаётган бўлишлари мумкин.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ хусусийлаштириш бу:
- Миллий қадрнинг тикланиши ва миллий онгни ўсиши;
- 10 миллионлаб ишчи ўринлари;
- Ўзбекистон иқтисоди ривожи учун муҳим бўлган қишлоқ хўжалиги тараққиёти учун мустаҳкам замин;
- Енгил саноатнинг барча турлари ривожланишига асос;
- Юқоридагилар асосида ташқи савдонинг ривожига катта туртки;
- Замонавий, қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш технологияларининг мамлакатга келтирилиши;
- Эркин бозор муносабатлари ривожланаётган юртга молиявий оқимнинг кучайиши;
- чет эллардаги меҳнат ресурсларимизнинг ортга қайтиши;
- нафақат мамлакатимиз, балки қўшни давлатлар меҳнат ресурсларини ҳам иш билан таъминлаш имкони;
- халқимиз турмуш фаровонлигининг ошиши;
- ички сиёсий барқарорликка сабаб бўлувчи муҳит;
-......
Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.
Адолат қарор топган юртга Илоҳий барокатнинг ёғилиши тарих қайта-қайта исботлаган хақиқатдир!
Ички сиёсий барқарорлик ҳақида икки оғиз сўз.
Мамлакатимизнинг куч ишлатар тизими ходимлари “ўз уйингни ўзинг асра” шиорини тез-тез миллатдошларимиз ёдига солиб туришади. Мулкий муносабатлар янгича шакилланга муҳитда ўзининг хусусий ерида ҳосилини кутаётган ўзбек деҳқонига, хусусий корхонасида буюрмаларга маҳсулотини ўз вақтида ишлаб чиқариб беришга шошилаётган ўзбек тадбиркорига, чет элда сотишга молини хусусий омборларида тўплаб шайлаётган ўзбек тожирига “Ўз Ерингни, ўз мулкингни, ўз уйингни ўзинг асра!” деб хитоб қилиниши жуда мос ва ўринли бўлади. Бундай муҳитда ўз Ерини, ўз мулкини, ўз мамлакатини ҳар қандай ташқи ва ички хатарлардан сақлашга интиладиган 10, 20, 30 миллионлаб посбонлар вужудга келади. Ўзбек ўз мулкини қўриқловчи хақиқий посбон бўлади!

суббота, 6 июля 2019 г.

Хакнинг, Киёматнинг йулчисиман!



Фаргона вилоятидан Тошкентга чакирилиб,  ширкати оркали унларча устанинг текинга ишлатилишига сабабчи булган ишбилармон йигитнинг видеосини курдим.   Бу видео бахонасида баъзи фикрларимни ёзиш имконим булди. Бу шахсни танимайман. Хакикат,  таниш-билишлар учун , бегоналар учун хам керак. 
Агар шу одамнинг пулини ейишмаса, шахсан бу одамга тузум индамаса; 
"Интернетга чикишга, шикоят килишни хоинлик деб биламан" деб юравераркан-да... 
Аллох узини шундай кунга солганки, инетнетга ёзиш тугул "суривормокчи"ман демокда. 
Четга чикса кулоклардан биттаси: " ватан хоини фалончига" карши курашиб туринг, хамма нарсангизни кайтарамиз,
"кейин кайтасиз" деса хам рози булиб кулоклик киладиган одам тофаси яратилаяпган  эканда ... 
Шахсан бу одамнинг айби  йук. 
Узбекистондан ташкарига чиккан узга давлатларда яшайдиган бунака тушунадиган  "на гушт, на балик" инсонларимиз миллионта. 
Халкмизнинг миясини  ювишаяпди. 
Халкни шу даражада жисмоний, ва аклий зулумда ушлаб туришган-ки, камалмаслмай  яшаб кетишлик  учун, моддият учун инсонлар хар нарсага тайёр!  
Мен Халкимизни бу даражадаги баткокликга ботганлигини куриб исён потенсияли деб айтмокдаман. 
Узбекистонда хукм сураяпган  режим  куркоклар,  тобийлар яратаман деб уйлаган.
Халк авваламбор  узаро адолатли булишни унутган . 
Ким юкори лавозимда ишласа, моддий тарафдан бой-бадавлат булса  узидан пастрок хисобланган табакага зуравонликни оддий холат деб кабул килмокда.
Бу  холат  оммавийлашганлигини тахмин килмаганман.
Кейинги 2-3 йил мен учун афсус ва надоматлар йили булди.
Шавкат Мирзиёев Хокимият минбаридан туриб:

"-давлат уз халкига 27 йил адолат килмади, мана энди адолатни тиклаймиз" деган куни,  Тошкент майдонларида миллионларча инсонни кутгандим.

"-Адолат килmaганлар истифо! " дейишини кутгандим.

Адолатнинг эртаси-кечи булмайди!
Уни хар доин талаб килиш халкнинг айрилмас хукукидир.
Хеч бир куч бу хукукни бекор кила олмаган.

Ноумид шайтондир.
Мен уз Халкига ишонган мусофир сайёхман.
Хакнинг, Киёматнинг йулчисиман!
Халк  ва Хакикат, Адолат  хар кимнинг бурнидек якин  масофада.

Сафар Бекжон Урганжий

пятница, 5 июля 2019 г.

Хазинанинг ва халкнинг пулларини хавога савурмокдасизлар!





Узбекистонга борди келдиси фош булгандан кейин бошка бир масалани бахона килиш оркали устидан текширув бошланган Швелцария Бош прокурори Michael Lauberнинг адвокатларига рад жавоби берилган.
Швейцария Федерал парламентининг бир неча депутатлари ва мен, Сафар Бекжоннинг талаби билан Бош Прокурорнинг Узбекистон борди келдиси, ёпик шаклдаги текширув давом этадиган булди.
Узбекистон рахбарятига шуни айтишим лозим-ки, Сизлар ёллаган , Тошкентдаги банклардан бирини бошкараётган Швейцариялик шахсиятнинг кули калталик килди.
Бу ишлар советчасига, русчасига битадиган ишлар эмас!
Гулнора Каримова, Лола Каримова, Темур Тиллаев, Рашид Кодиров, Алишер Кодиров, диктатор, мархум Ислом Каримов ва унинг 42 та малайи номидаги бойликлар окланиб-ювилмай колди.
Бу угриларнинг Габрдаги адвокатлари масаланинг хал килинишига эмас, рекламасига 100 минглаган $ олишмокда.
Хазинанинг ва халкнинг пулларини хавога савурмокдасизлар!
Халкаро майдонда коррупцияга карши курашаётагн ташкилотларнинг, "мафия онаси" унвонини берган аёлни камокдан чикариш талабини куядиган Швейцарияни тушингизда курасизлар!
Уз Бош Прокурорини бу ишда ем килишни хам кузда тутган давлатдаги сиёсатчилар билан банклар уртасида доимий кураш бормокда.
Колган барча баёнотлар рекламадир!
Омон булинглар.
Сафар Бекжон Урганжий.
Швайцаря!
 05.07.2019



Давлатчилик асосларини кандай ургангансиз?





Давлатчилик асосларини кандай ургангансиз?
Бу саволга анчадан бери жавоб кутиб юришган мухлислардан узр сурайман.
Интернетдаги блогим 3000 сахифадан ошиб кетган. Ундаги асарларни жой-жойига куйишга вакт булмаяпди. Олдин эълон килинган асарларим, маколаларим тех сабаблардан учиб кетганлигини билмаганман.



Давлатчилик, сиёсат хакида илмий иш килаётган, тадкикот олиб бораётган кишиларга кандай китобларни укишлари кераклиги хакида тавсиялар:
Доимий, кайта-кайта укиб борилиши керак булган китоблар руйхати кийидагича булиши мумкин.
КУРЪОН.
ИНЖИЛ.
ДИНЛАР ТАРИХИ
1. АБУ НАСР ФАРОБИЙ 872-950
2. БЕРУНИЙ (973-1048)
3. ЯССАВИЙ (1103-1166)
4. ARİSTOTELES (MÖ. 384-322)
5. PLATON(EFLATUN)(MÖ.427-347)
6. FRİEDRİCH NİETZSCHE(1844- 1900)
7. IMMANUEL KANT(1724-1804)
8. JOHN LOCKE(1632-1704)
9. KONFÜÇYÜS (MÖ.551 479)
10. SİGMUND FREUD(1856-1939)
Тавсия килинаётган бу китобларни давлат рахбарлик академясига, Харбий укув юртларига кирувчиларни имтихон килиш учун керакли деб хисоблайман.
Давлатнинг мухим лавозимларига сайланадиган сиёсатчилар бу китобларни тахлил кила олишларини жонли ёйинларда исботлай олишлари керак. 
Гарб дунёсининг хар тарафлама ривожланганлигининг асл сабаби шу китобларда.
Давлат рахбарларининг хар кунлик сиёсий-иктисодий фаолиятида бу китоблар мухим урин тутмокда.
Тасодиф вокеликлар оркали, мухим рахбарликларга сайланган одамларни нима килади?
Токи уларнинг узлари, ушбу китобларни тахлил кила олишгунича маслахат берадиган ёрдамчилари булиш мажбуряти бор. 
Менга, интернет оркали давлатчилик асослари хакида дарслар бериш илтимослари купаймокда.
Кундалик сиёсат, хаётимнинг асосий кисмини эгалик килаётганидан узим хам афсусдаман. Гарбда kолиб кетадиган ёшларларга эмас, Узбекистондаги ижтимоий-сиёсий фаол булаётган кишиларга дарс бериш ниятим бор. Менинг сахифаларим ва видео даcтур имконларим Узбекистонда такикланганича колганидан албатда бу дарслар хам кечикмокда.
Омон булинглар.
Сафар Бекжон Урганжий.
05.07.2019
Швейцаря

среда, 3 июля 2019 г.

Autobiography

                                        
                          


                                Biography


Safar Bekjan (Bekchanov Saparbay) was born in 1961, on September 30, in Kharazm region of the Republic of Uzbekistan. His ancestors and family members were persecuted, exiled and murdered as “People’s enemy” by exSoviet government. The repression which has started against his family in 1924 is continued by Islam Karimov’s dictatorial regime so far. His two uncles were shot by Stalin’s “Troyka” and another two had been exiled to Siberia which was fatal for either of them.

He was educated and grown personally by his grandfather Bekjan Bek who was under constant surveillance by Soviet KGB for his ideological enmity to communism. That very man Bekjon Bek played crucial role in Safar’s education and from him he has learnt to be intolerant toward communism and Marxism. His grand grandfather whose name was Nizamiddin Gurganji used to hold the second highest position, Grand Vizier, in Bukhara Amir’s reign.

Safar Bekjan’s loath to former Soviet empire was based on deep knowledge as he was grown and educated under strong influence of literature and materials which described Soviet’s country as “Evil Empire”. Since his early 14s he started to write poetry in which he tried to unveil bloody face of the “Evil Empire”. In 1979 he was accepted to correspondence faculty of journalism of Tashkent State University. He was expelled from that University soon due to his overt criticism of Lenin for his nasty saying about Turkistani people. When Soviets took the power in Russian Empire Lenin said: “Communism brought liberty for Turkistani people who have been living as an animal for centuries” and openly challenging to that words, which were said by the founding father of Soviet’s country, ended for Safar tragically.

In 1983 Safar Bekjan entered the Uzbek Literature Faculty of Pedagogical Institute and in 1985 he publicly supported ethnic Crimean Tartar students’ hunger strike against Soviets at the same Institute. Due to his overt support of anticommunist movement and hunger strike he had been expelled from his Institution for the second time and even his property, including house, had been confiscated. Aftermath he was arrested and accused in supporting and implementing anticommunist propaganda. He was released from confinement with the involvement of his grandfather and under condition of not living nor inhabiting in big cities across the Soviet Union. Virtually, it was an exile of young dissident whose lone challenge to communism was punished ruthlessly. He was pardoned with Gorbachev’s “Glasnost” policy in 1987 and returned to Tashkent from deserted area of inner Central Asia.

From 1988 prominent representatives of Uzbek youth movement for liberty started gathering around him. In 1989 he was offered a position in Youths’ Movement of Uzbekistan and begun working as financial and organizational executive at that Movement. During his years at that Movement he was invited to work for Uzbek government. In 1989’s autumn then first secretary of communist party of Uzbekistan current president/dictator Islam Karimov personally conducted meeting with him and offered position to Safar Bekjan at his administration which was rejected by Mr. Bekjan. After rejecting the offer of most omnipotent person in Uzbekistan he has faced to great obstacles.

He is the co-founder of Birlik Liberation movement and “Erk” Democratic Party of Uzbekistan. Due to his dynamic political activities he was arrested with fabricated case by Uzbek police and intelligence service and severely tortured. Current head of state of Uzbekistan dictator Karimov personally ordered his punishment and even execution and under the pressure and open threat to his life he was compelled to leave Uzbekistan in 1997, February. Mr. Bekjan came to Moscow but Uzbek regime continued to persecute him and he was forced to leave the Russia too. As a well-known writer and member of PEN-International in 1998 he was invited to Lausanne, Switzerland and since then he has been living in Switzerland. For the last decade Karimov’s regime has not stopped persecuting the Mr. Bekjan’s family, his brothers are sentenced for prison with fabricated accusations and his little brother mysteriously died in prison. Although Safar Bekjan is living under constant persecution by Uzbek regime, he managed to write several scientific and literary books and two monographs. He still remains loyal to the principles of liberty, democracy and continues to fight against dictatorial regime in Uzbekistan. Moreover, he worked as an expert for UN’s commission on human rights. In 2010 Mr. Bekjan founded democratic fund of Uzbekistan the “UzDemFund”. In 2011 he made a query to Swiss Prosecution on money laundering matter of Karimov’s family. Today’s widely known money laundering scheme of Karimov family through Switzerland-Sweden-Finland-the UK, which was aired on Sweden National TV, virtually was started by Mr. Bekjan’s query and he is the person who put mile stone to that investigation.


воскресенье, 30 июня 2019 г.

Атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) хотирасига.





Атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) хотирасига.
Хайрулло Исматуллаев - АҚШдаги Висконсин университетининг Осиё тиллари ва маданиятлари бўлими профессори, ўзбек ва инглиз тилларида ўзбек халқи тарихи ва адабиётига оид ўндан зиёд китоб ва юзлаб мақолалар муаллифи.
1990 йили АҚШга кўчиб кетган олим янги мустақилликка эришган Ўзбекистон ва ўзбек халқи тарихи, маданияти, қадриятлари ҳамда ўзига хослиги билан ғарбликларни таништирган инсонлардан бири эди.


"ГУЛАГ" Архипелагининг
Ўзбекистон номли ороли

Юртимиздаги нео-коммунизмнинг салбий томонларини - миршабларнинг манқуртлигини, бошлиқларнинг бебошлигини, давлат арбобларининг ахлоқсизлигини, қонун қўриқчиларининг қонунбузарлигини ўз ҳаётида кўришга, азобларни татишга улгурган бу йигитни мен шахсан кўрмаганман, у билан суҳбатлашмаганман. 1998 йили унинг "Нариги дунё дарчаси олдида" номли китобини Овруподаги халқаро бир ташкилот менинг номимга юборганидан сўнг, бу китобни ўқиб чиқиб, анча ўйга толдим. Эски яраларим янгиланди. 

Китоб муаллифи Сафар Бекжон ўз китобида ўзининг уч йиллик ҳибс сарсонлик-саргардонликларини бирма-бир ҳикоя қилган. Мен кўрган ер ости ва ер усти турмаларининг деярлик ҳаммасида бўлибди. Китобни ўқиб, олдин тақриз ёзмоқчи бўлдим, лекин ёза олмадим. Китобнинг айрим бобларини инглиз тилига таржима қилдим ҳам, бироқ чоп қилдирмадим. Мен учун ўзбекистон қамоқ лагерлари ҳақида ёзиш жуда оғир эди. Сафар Бекжон бу қийноқхоналарда 3 йил бўлибди ҳамда жаҳаннамдан репортаж ёзгандек бир ҳаққоний асар яратибди.

Мен хозирги "Юрт Боши"нинг устози, раҳнамоси, сорбони Шароф Рашидов ва унинг шогирди, ўзбек халқининг жаллоди, Ички Ишлар вазири бўлиб ишлаган Ҳайдар Яҳёев Ватанимизга хўжайинлик қилаётган замонларда ўша қийноқхоналарнинг барчасида бўлганман ҳамда Рашидовнинг ўлиши билан, Олий Совет Президиуми қарори билан озод қилинганман.

1974 йил 14 декабрдан бошлаб 1983 йил 29 ноябргача бўлган бир муддатда (8 йил 11 ой 15 кун) ўзим бўлган "Тош.турма" Биринчи корпусининг ер ости камералари, шу жой ер ости картсерлари, зиёли маҳбусларга мўлжалланган Ҳайдар Яҳёевнинг Тошкент Темирйўл жазолаш изолятори, Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг Тошкент марказида жойлашган марказий биносининг ер ости изолятори, Қўқон турмаси, Қўқон турмасининг махсус маҳбуслар сақланадиган камераси, Тошкент пересилкаси, Махбуслар учун мўлжалланган "Сан.городок" (Тошкент, Қўйлиқ), Наманган вилояти Поп тумани Уйғурсой қишлоғидаги собиқ Уран кони ўрнида жойлашган Кучайтирилган режимдаги лагер, шу ердаги резина-калош заводи-лагери, Қарши шахар четида жойлашган Кучайтирилган режимдаги лагер, Учқудуқ туман Учқудуқ шаҳрида жойлашган Кучайтирилган режимдаги лагер ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган лагерлардан олган таассуротларим, терговчилар бебошлиги, қонунсизлик, коррупция ҳақида ёзганларим турли сабабларга кўра шу кунгача чоп этилгани йўқ.

Сафар Бекжон кейинги даврни - "мустақиллик" деб юритилаётган нео-коммунистик даврни, Самарқанддан чиққан ҳозирги "Бошлиқ" давридаги қамоқхоналар тарихини, маҳбуслар тақдирини, қўриқчилар қаҳри қаттиқлигини, мансабдор шахслар жоҳиллигини ўз китобида батафсил баён қилиб берибди.

С. Бекжоннинг автобиографик характерга эга бўлган бу китоби ҳозирги кунларда ЕВРАЗИЯ ФОРУМИ томонидан рус тилида "У ВХОДА НА ТОТ СВЕТ" номи билан босилиб чиқди ҳамда бир қатор овруполик тадқиқотчилар томонидан юқори баҳоланди. С. Бекжоннинг бу китобида айрим чалкашликлар бўлиши мумкин. Масалан, муаллиф ушбу маьлумотни беради: "Минг тўққиз юз тўқсон учинчи йилнинг йигирма еттинчи сентябри. Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги қамоқхонаси. Бу қамоқхона 1976 йилда қурилган, қурилишни ўша пайтдаги вазир Ҳайдар Яҳёев шахсан назорат қилиб турган" [Шу китоб, 6-бет].

Ҳақиқатда, Ички Ишлар вазирлиги биносининг ер остига, икки қават пастда жойлаштирилган бу қамоқхона-изолятор 1974 йилнинг иккинчи ярмида тайёр бўлган ва ишга тушган. Менинг ўзим 1974 йил 14 декабр куни худди шу ерга олиб келинганман ҳамда Ҳ.Яҳёевнинг биринчи ўринбосари генерал Ткачев сўроқ қилганидан сўнг, шўроларнинг қийнаш усуллари қандай бўлишини худди шу ерда, ертўланинг иккинчи пастки қаватида татиб кўрганман.

Ўзбек ва рус тилларида чоп этилган Сафар Бекжоннинг бу китоби ҳужжат аҳамиятига эга. Муаллиф шу кунги "келажаги порлоқ" режимнинг ҳақиқий башарасини, шакл-шамойилини чизиб бера олган ва унинг турқидаги тиржайиб турган ниқобини юлиб ташлаб, ҳақиқий баджаҳл, раҳмсиз, руҳсиз, иймонсиз башарасини жаҳон афкор оммасига реалист саньаткор сифатида намойиш этиб кўрсатган.

Туркистон зиёлиларида, менимча, битта етишмовчилик бор. Улар ўз ҳаётлари ҳақида деярлик хотира қолдирмайдилар. Шу кунларгача хотира қолдириш бобида буюк Бобурнинг издошлари чиқмади. Шўролар халқимизнинг энг онгли қатламини 20-30-йиллар, шунингдек 50-йилларда қириб ташладилар; 60-70-йилларда эса Рашидов турли бахоналар билан "юристлар иши", "судьялар иши","Олий Суд аьзолари иши", "Раҳмонқул Қурбонов-Ёдгор Насриддиновалар иши" каби атамалар билан вояга етган, оқ-қорани таниб қолган зиёлиларни қамаб йўқ қилди, 80-йилларда "Пахта иши" майдонга чиқди ва яна бир неча ўн минг киши махв этилди. Мустақиллик даврига келиб, "Фундаментализм" деб аталмиш айб йўқ ердан бор қилинди ҳамда бечора ўзбек халқи бошига яна бало ёғилди. Бунинг натижасида, хорижий мухбирларнинг келтирган маьлумотларига қараганда, кейинги вақтларда 40-60 минг киши мана шу тўқима айб билан айбланиб, қамоққа ташланган.

30-50-йилларда қамоққа ташланганларнинг бирортасидан хотира, эсдалик қолдими?! Ўша вақтларда қамалиб, кейинчалик қутулиб чиқишга муваффақ бўлган бир-икки зиёли хам хотира қолдирмай, дунёдан кўз юмиб кетди.

Ҳозирги нео-коммунистик тузумда халқимизнинг минг-минглаб ўқимишли, онгли, жаллодга бош эгмайдиган қисми қамоқхоналарга ташланяпти, топталяпти, майиб қилиняпти, ўлдириляпти. Бўлаётган воқеаларни ҳалол акс эттириш фақат шу кунги ёшларгагина эмас, балки келгуси авлод учун ҳам муҳимдир.

Яратилган бир-икки хотиралар муаллифлари асосан қамоқларга ташланган, айбсиз айбдорлар эди. Биз уларнинг оиласи аҳволини билмасдик, аксарият ҳолларда тасаввур ҳам қила олмасдик.

ЭРК сахифаларида чоп қилина бошланган ҚУРБОНОЙ КАМОЛ қизининг "ҚУЁШ КУЛМАГАН БАҲОР" номли хотиралари мана шу етишмовчиликни тўлдирган ажойиб ҳужжатли бир қиссадир.

Бирор мунавварга қарши қаратилган зулм ҳамиша икки томонлама бўлади. Биринчидан, ўша мунаввар фаолияти, ҳаётига қарши қаратилади. Иккинчидан, шу машҳур фуқаронинг оиласига қарши йўналтирилади. Бирор қамалган киши ҳақида сўз юритилганида, кўпинча шу киши кўрган жабр-зулмлар хусусида гап кетади-ю, унинг оиласи, бола-чақалари ҳақида бир оғиз сўз билан кифояланади. Аслида шўролар ҳужумни ҳамиша бир вақтда икки томонлама олиб борганлар. Бир вақтнинг ўзида қамалган кишининг оиласига ҳам турли йўллар билан тазйиқ қилганлар, зулм ўтказганлар. Кейинги пайтларда И. Каримов режими ҳеч бир айбсиз қамалган кишиларнинг оиласи, бола-чақасидан ташқари яна унинг қариндош-уруғларига ҳам тазйиқ ўтказмоқда, ака-укаларини ҳам ноҳақ турмаларга ташламоқда.

Сафар Бекжоннинг турмуш ўртоғи бўлган Қурбоной Камол қизи хотираларини ўқиган ҳар бир киши бунга амин бўлади.

Сафар Бекжон ва Қурбоной Камол қизи хотиралари бир китобда қайта нашр қилинса, бир фожеанинг икки томони бир ерда аниқ тасвирлаб берилган бўларди. И. Каримов бошлиқ нео-коммунистлар ўзбек халқини қандай мудҳиш йўллар билан маҳв этаётганлигини китобхон тўла тушуниб етарди.

Сафар Бекжон ва Қурбоной Камол қизининг хотиралари - бу ҳукмдир. Бизнинг она-юртимизда ҳокимлик қилаётган шу кунги режим устидан чиқарилган ҳукмдир. Оллоҳга сиғинадиган меҳнаткаш фуқароларни таьқиб этадиган, зиё аҳлининг қаддини букиб, манқурт куйига соладиган, қамоқхоналарининг кўпайиши билан мақтанадиган, ҳар бир меҳнаткаш фуқаро ортидан бир неча миршабни айғоқчи қилиб қўйган, ерли халқ учун бегона бўлган режим устидан чиқарилган ҳукмдир...

Шу сўзларни ёзиб турган вақтимда ИНТЕРНЕТ саҳифаларида машҳур ўзбек адиби, узоқ йиллардан бери ҳеч бир айбсиз И. Каримов зиндонларида азоб чекаётган МАМАДАЛИ МАҲМУДОВнинг қамоқхонадан йўллаган хати ўзбек, инглиз, турк тилларида эьлон қилиниб қолди. Бу хатдаги ушбу сўзлар менинг эьтиборимни ўзига жалб этди:
"Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган кўргилик бу! Кечмиш кечмиш бўлиб, бундай ... [кўргиликни] кўрмаган. Ёвузлик, зулмнинг энг сўнгги ҳадлари... Миллионлар... миллионлар адоғи! Мен ўз кўзим билан кўрдим барини. Ўзимнинг игналар санчилган, михлар қоқилган, куйдирилган, мажақланган танамда ўтказдим барини. Сўкиш, таҳқирлар... Чексиз таҳқирлар. Булар бари даҳшат!.. Ўлим қоплари кийдирилгандан сўнг, қийноқлар олдида ўлим ҳалво бўлиб қолди... Рухни синдира олмайди. Руҳ унга қарши миллион қатла қайралади. Ўлим гўзал... Буни ёзяпман, қўрқяпман, шошяпман.

Ҳар қадамда айғоқчи... 20 кг озиб кетган эдим. Юз марталаб ҳушсиз йиқилдим. Ўлди деб ўйлашган эди.

Тангрига шукур, тирикман... Мен сизга юз варақ ёзмоқчи эдим. Имконият бўғилган, кўзлар боғланган, тиллар боғланган. Дўстим бизга - йўқликка ёрдам беринг. Аҳвол сўнгги нуқтада. 

Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон).

11 ноябр 2000 йил".
Таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг бу ёзганлари И. Каримов қамоқхоналаридан олиб борилган репортажнинг ўзидир. У бизга кўп нарсани ўргатади. Биз ҳаракат қилмасдан, кимдандир ё нимадандир кўмак кутиб ўтирмаслигимиз, балки ҳаракат қилишимиз, миллатимиз ёғийлари олиб бораётган зулм тарихини Муҳаммад Солиҳ, Сафар Бекжон, Қурбоной Камол қизи, Мамадали Махмудовларга ўхшаб ўзимиз яратишимиз лозим бўлади. Ҳақиқий тарихни фақат Ҳаққа ишонувчилар ярата олиши мумкин. Муҳаммад Солиҳ, Сафар Бекжон, Қурбоной Камол қизи ва Мамадали Маҳмудовларнинг ёзганлари тарихий ва ҳаққоний ҳужжатдир; халқимизнинг барча қатламига таниш бўлган "ГУЛАГ АРХИПЕЛАГИ"НИНГ ЎЗБЕКИСТОН ДЕБ АТАЛМИШ ОРОЛИдан олиб кўрсатилган ҳаққоний лавҳадир.

Бу ҳужжатлар билан танишган ҳар бир китобхон қандай яшаш керак эмаслигини билиб олади ва шунингдек, Туркистон тупроғида ХХII асрда ҳам Сталин ва Берия шогирдлари фаолият олиб бораётганликларидан хабардор бўлади.

Хайрулла Исматуллаев
 профессор

23.01.2001

пятница, 28 июня 2019 г.

Бу алдов кимга керак?





Узбекистон маътбуотининг "эркинлашиб" кетаётганликининг белгиси нимада?
3000 сахифалик адабий-ижтимоий, сиёсий маколалар ва иккита роман жойлашган сахифа Узбекистон худудларида блокланганлигича колмокда.
Сахифадаги битта роман 5 тилга таржима килинган.
Иккинчи роман хакида АКШ Индиана Унверситетида илмий иш килинган.

Сахифани мен , Сафар Бекжон очганман.
Узбек ёзувчилари орасидан "Халкаро Ёзувчилар Парламентоси"га аъзо булган ягона ижодкорман.
Швайцарияга ижодий фаолиятим учун яшашга таклиф килинганман.
"Чегара билмас журналистлар халкаро ташкилоти"нинг, Женева кароргохи билан хамкорликда ишламокдаман.
Узбекистонда блогерларга тула эркинлик берилганлигини иддао килишмокда.
Сиёсий, геополитик манфаатлардан келиб чикиб Узбекистонда экинлик борлиги таргибот килинмокда.
Бу алдов кимга керак?
Сафар Бекжон Урганжий

"Мазлум Гулнора" ташкилоти курилдими?

 

         

    



      Ўзбекистонда сиёсий саҳнасида жамоатчиликни диққатини тортиб турувчи комедиялар қўйилишига давом этилмокда. Аммо бу саҳна асарлари халкимизнинг минталетидан келиб чиқиб драматик  эпизодлар билан тўлдирилмоқда. Лекин ҳамма ҳам бу тамошадаги орқа саҳнада нималар бўлаяпганини илғай олмаяпди.



   Гулнора Каримовага қарши очилган жиноий ишларнинг тагида Шведцариядаги банкларда пул ювилганликдаги гувоҳлик кўрсатмаларига асосланган айбнома турганди.

“Lombard Odier Bank” ходими Александр Кочубей (Alexander Kotchubey)  шахсан Гулнора Каримова билан биргаликда катта микдордаги пулларни ювган. Кочубей бу хақда чин калбдан берган гувоҳлиги халкаро маҳкамадан дарак бермокда эди.

“Telesenora” ишида тўғридан-тўғри пора олгани шахсан исботланмаганди. Бировлар оркали булган бу жиноятларда "крайний"  бошкалар эди.  
“Zeromax” ширкати ишида ҳам имзоси бўлмаган Гулнорани оқлаш осонроқ эди.

   Бу ҳаракатни Ўзбекистон ичкарсида ҳамда ташқарсида ҳам бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши кузда тутилган эди. Ўзбекистондаги мулклари бировлар номида бўлгани учун айбдорлар олдиндан тайёр эди. Ўзбекистондаги иқтисодий ва сиёсий вазиятдан ҳабардор кишилар ворис масаласишу шаклда  Ислом Каримов билан келишган ҳолдагина кизи Гулнорани мазлум килишаяпди деган кайфиятда эдилар.

Ислом Каримовга бу проектни тақдим килишди.

Шведцария Бош прокурори жиноий ишларни Шведция ва Франциядаги ҳамкасблари билан кенгайтирганидан кейин теъатрда ўйналагн ўйин трагедияга айланмокда эканлиги аниқланди.

Катта миқдордаги пул эвазига дунёдаги энг машхур адвaкатлик "ҳолдинги"дан Alexander Troller (LALIVE Rue de la Mairie 35P.O. Box 65691211 Geneva. 6 Switzerland)ни ёллашди. Гулнорага очилган жиноий иш фақат бировларнинг гувохлигига асосланганди.

Lombard Odier Bank ходими Александр Кочубей силлиққина бошқа банкага ишга ўтиб кетди. Гулнорани умримда ҳам кўрмаганман деб қасам ичишага ҳам тайёр эди.



    Халкимиз ҳар томанимиз гуллик-гулистонлик келажагимиз бунданда буюк бўлади деб ўйналаётган теъатр саҳнасининг тилсиз томашабинларидир холос.

Uzdemfundsuisse бу ишнинг асло босди-босди бўлиб кетишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган ҳамма воситалардан фойдаланмокда .

Гулнора Каримованинг жуда кўп давлатларда виллалари бор.

Лекин ҳаммасига ҳам Узбекистон бойликларини цейфларга яшрмаганди.

Гулноранинг эски ёрдамчиларидан бири берган маьлумотларга кўра Женевадаги вилла асосий ҳазина жойлашган марказ эди.

Switzerlandнинг банкалар даҳлсизлиги ҳакидаги ривоят Гулноранинг асосий бойликларини бу ерга ташишига сабабчи бўлган бўлса ажаб эмас.

Uzdemfundsuisse  бу ҳақда калаванинг учини чиқарди ва 2013 йил 7 Декабрь кунги маколасида қуйидаги саволларга Гулнора Каримованинг жавоб беришини истаганди. "...... Гулнора Каримова вилласи остига қурилган яширин ер ости ҳоналарига жим караб турилди. Дипломатик мақоми баҳона килинди.

Гулнора бу ер ости ҳазинасига нималар ташимади дейсиз. " Chopard'"  олтин ва жавоҳирот магазинлари баҳонасида қанча бойлик бу ерларга жойланди. Биз хар доим бу нарсаларга гумонландик. Бундай ҳаракатлар ўзбек халкининг бойликларини ахмақона равишда итга-битга ем бўлажагини вақтида айтдик. Аммо бизни мулоҳазаларимизни бир тийинга олмаган Гулнорахоним мана қай ахволда?...

Очкўзлик оқибатида нафақат ўзи учун ўзлаштирган бойликларини, ҳатто бошқаларниг ҳам пуллари итга-битга ем қиллди.

Шведцария учун вақт келди , ўғирликларни мусодара қилиш имконияти туғулди.

Менда баъзи жавобсиз саволлар бор?...

Нега тинтув қилинган тўрт кун давомида 3-5 машина тўла одам келди?..

Нимага маҳалага кириш -чиқиш , назорат остига олинди?......."

Uzdermfundsuisse  бу саволларни жамотачиликни ҳабардор килиш учун эълон килди.

Биз бу вокеалардан баътафсил ҳабардор эдик.

Бизнинг мақсадимиз халкимиз ва давлатчилигимизни шарманда қилмасдан бойликларимизни гарантия остига олиниши эди.

Гулноранинг шаҳсан (с по личному) ушлаш керак эди.

"Villa Gulnara "   шаҳсан узига оидир.

Ичида Узбекистон давлат ҳазинасига оид бўлган бойлик қўйилганини контрабанда йўли билан Ўзбекистон музейларидан олиб чиқилган миллий асарлар борлигини 2013 йил 23-28 Декабрдаги сиёсий акциямиз билан исботладик.

Виллага кирган кунимизданоқ биринчи қилган ишимиз:

Ўзбекистон халкининг Гулнора Каримова тарафидан ўғирланган хазинаси жойлашган лекин биз кирган маҳал бўм бўш қолган 7 та цейфни расмга ва видеога олиб интернет орқали бутун дунёга эълон килдик.

Орқасидан музейларимиздан тортиб олинган бебаҳо миллий бойликларимизни эълон килдик. Швейцаря Бош прокуратураси, политцияси, жандармаси ходимлари билан инвертаризатция учун тўрт марта учрашув килинди.

Бу ишлар "менинг алоқам йўқ ҳабарим бўлмаган, менинг номимдан ёрдамчилар яширинча амалга оширган" деган юридик жавобгарликдан қочиш имкони бўлмаган жиноятлардир.

Бу яшириш мумкин бўлмаган, келишиш, музокара қилиш орқали босди-босди қилиниши мумкин эмас.

  Гулнорашунос, телесенорашунос гурухлар максади, Узбекистон хазинасидан yмарилган бойликларни Гарблик ширкатлардан олинган пора деб исботлаш.
  Биз бу угирликни фош килишда катнашдик.
Узбек халкига оид бу бойликлар видео фото ва хужжатлар оркали халкаро матбуотда курсатилди. Аммо Узбекистондан чиккан очафатлар бу бойлик пора эвазига йигилган. "-Бизга беринг биз Гарбдан туриб бу бойликни таркатамиз" демокдалар. Бу кишилар собит давлат одамлари ва бойлари. Агар шунчалик адолат тарафдори булсалар Узбекистонда от устида эканлар, бутун бойликларини хайр эхсон килмаганлар. 

  ГУЛНОРА КАРИМОВА ГАРБЛИК ТЕЛЕКОММУНИКАТЦИОН ШИРКАТЛАРИДАН ПОРА ОЛГАНДИР, АММО АЙНАН БУ ПУЛЛАР ГАРБ БАНКАЛАРИДАГИ НАКД ПУЛ ЭКАНЛИГИНИ ТУШИНГЗДА АЁН БУЛДИМИ?


 НЕГА ДУНЁНИНГ 12 ТА ДАВЛАТИДА 27 ТА КИММАТБАХО САРОЙ ВА БУЛИНМАС МУЛКЛАРГА ЭГА ЧИКМАЙСИЗЛАР?  

   НЕГА  ФАКАТ НАКД ПУЛ  СИЗГА КЕРАК?

Узбекистонда бу масалани хал килишга харакат бор. Аммо бу моддий тамони мухим рул уйнагадидан. Адолат ва демократя, иктисодий эркинликлар учун кузга куринарли нарса килингани йук. 
Муаммолар борлиги айтилмокда. Аммо эркин матбуот ва адолатга ишонч тикланмаган.
Гунлра Каримова жиноий иши Узбекистон учун бир синов жараёни булади. Агар адолатли тергов ва махкама буладиган булса халкаро майдонда Узбекистон билан боглик жуда куп коррупция ишлари бор. Бу коррупциялар оркасидан Узбекистон хазинасига кириши керак булган унларча миллиард $ бойликлар турибди. 
Уртада  Гарб махкамаларинг Узбекистон Хукуматига карши ишонмаслик мавжудлигича колмокда.
Бунинг ёнига Хокимиятнинг камчиликларини курсатиб турувчи мухолиф кучлар орасида шахсий манфаатларини кузловчи шахсиятлар жойлашган.

Ахвол шундай давом этадиган булса Узбекистондан умарилган халк бойликлари халк хокимияти урнатилгунича турган жойида тургани яхширок.

Uzdemfundsuisse 
Сафар Бекжон.



17.02.2018  Lausanne . Suisse

Бюжет камомади 20%лиги эканлигa ишонишмайди.



Бюжет камомади 20%лиги эканлигa ишонишмайди.

Бир пайтлар Гулнора Каримованинг ёрдамчиси булиб ишлаган Фарход Иногомбоев кайтадан "уз кобилятини" ишга солмокда.
Узбекистон дунёда коррупция юкори булган давлатлигича колмокда.
Ахвол шундай экан киска ва узун ваъдали халкаро номинад акцияларини (евробонд) чикариш ва биржа савдосига куйилиши иктисодий курликдир.
Келажак авлодлар буйнига куйилган занжирдир.
Хукуматга валюта тушими керак. 
Давлат акциялари (евробонд) чикарилган куниёк ярим нархига сотила бошланганлиги шармандаликдир. 
Йиллик бюжет камомади 20%лиги эканлиги хам ишонишмайди.
Узбекистонда иктисодга давлат аралашуви , 90% сохани копламокда.
Номигагина хусусий мулкчилик мавжуд.
Бу мулкчилик даромадлари кафолатланмаган.
Фарход Иногомбаев АКШ ватандоши. Ширкати,  давлатларнинг акцияларини (евробон) манупулятциа килиш оркали сотиб олишга ихтисослашган.
 Хукуматнинг валютага эхтиёжини билмокда. Валюта тушимлари коррупциа оркали йук булиб кетишини хам билади.
Нимага энди, бу реалликни била туриб халкимиз келажагини карзга ботирмокда?
Узи эмас-ми, Узбекистон мафя давлати эканлигини хужжатлар асосида бутун дунёга исбитлаб берган. У фош килган одамлар хали хам Хукуматдалигини кура била туриб бу ишга шерик булмокда?!
Хукумат бу акциаларни (евробонд) истаган кийматга сотиши мумкин. 20-30 йилдан кейин ким-бор ким йyk.
Ишлаб чикариш оркали валюта топадиган сохалар мафялашган. Даромад офшорларга кетаётгани билишади. Бу хакда халкаро банклар учун шпионаж килувчи ташкилотлар ёзишмокда.

Узбекистонда иктисодий, хамда сиёсий назоратни мафялашган клан уз кулида тутиб турибди.
Узбекистон иктисодига багишланган видедастуримда (https://www.youtube.com/watch?v=hn6Ge-INmpo) коррупция тугатилмас экан халкаро молявий бозорда касод булишлик хакида айтганман.
Худди шундай булди.
Сафар Бекжон Урганжий.
Женева.
14.02.2019

среда, 26 июня 2019 г.

Гулноранинг хусусий муфтийси хам бор.












17 асрнинг энг ноёб Қуърони.
Ҳаттотнинг 7 та нусхадагина ёзган ва бугунгача 3 таси сақланган. Давлат ҳазинасида милий бойлик сифатида сақланган.
Совға қилиш, сотиш . . . қонунан мумкин эмас.
Бизнинг қўлимиздаги ҳужжатда бу миллий бойлик таткиқот макқсадида ҳазинадан олиб совға қилинган.
Кимга?
Гугушага.
Ким совға қилган?
Анвар Қори. . . . . . муфтий. . .
Ҳужжат ёзиб имзо чекиб бенамоз ҳотинга yта ноёб Қуръонни савға қилиш ташаббуси кимдан чиққан?
Битта мана-шу гуноҳ, жиноят. . . . учун камоққа кириши керак Анвар. . . . муфтий деганлари.
Булар МХХ ҳодимлари бўлмаганларида аллақачон Гулнорага қўшилиб қамалишлари керак эди.
Халиям майдонда, диндан иймондан гапириб юрибди булар.

Эй мўминлар бу инсонлар орқасида туриб намоз қилмоқ уларнинг гуноҳига шерик бўлмокликдир.
Мен мана бугундан этиборан бу инсонларнинг кимлигини очиқладим.
Кимга этиб бориб , шундан кейин ҳам орқасида туриб намоз қилса Қиёматда юзлашамиз.
Анвар қори ва шайкаси дарҳол истифо қилсин.
Сиёсий муҳолифат давлат тўнтариши қилмокқчи деб қўркитиб фақкат дўзаҳгача боришади Иншоллох.
Бошқа бу масалада ёзмайман.
Омон бўлинглар.



Сафар Бекжон Урганжий.
16. 09. 2017





17 asrning eng noyob Kuroni. Hattotning 7ta nushadagina yozganli va bugungacha 3 tasi saklangan. Davlat hazinasida miliy boylik sifatida saklangan.
Sovga kilisg, sotish ... konunan mumkin emas.
Bizning kolimizdagi hujjatda bu milliy boylik tatkikot maksadida hazinadan olib sovga kilingan.
Kimga?
Gugushaga.
Kim sovga kilgan?
Anvar Kori...... muftiy...
Hujjat yozib imzo chekib benamoz hotinga ota noyob Kuronni savga kilish tashabbusi kimdan chikkan?

Bitta manashu gunoh, jinoyat.... uchun kamokka kirishi kerak Anvar....muftiy deganlari.
Bular MHH hodimlari bolmaganlarida allakachon Gulnoraga koshilib kamalishlari kerak edi.

Haliyam maydonda, dindan iymondan gapirib yuribdi bular.

Ey mominlar bu insonlar orkasida turib namoz kilmok ularning gunohiga sherik bolmoklikdir.

Men mana bugundan etiboran bu insonlarning kimligini ochikladim.

Kimga etib borib va shundan keyin ham orkasida turib namoz kilsa Kiyomatda yuzlashamiz.

Anvar kori va shaykasi darhol istifo kilsin.

Siyisiy muholifat davlat tontarishi kilmokchi deb korkitib fakat dozahgacha borishadi Insholloh.

Boshka bu masalada yozmayman.
Omon bolinglar.

Safar Bekjon Urganjiy.

16.09.2017


https://members.parliament.uk/member/2534/contact

  To the Members of the Parliament of the United Kingdom Subject: Concerns Regarding Political Repression, Pegasus Surveillance, and Tech Pl...