Туркистон мухожирларига қарши Бен Ладенлар жосуслиги.
Мадамин Бек.
2024 йил Июл ойи.
Инқилобий харакат тадқиқотлар маркази учун Мадамин Бек халқаро архивларга киришга рухсат олди.
Қуйида унинг тадқиқoтларига асосланган хужжатли мақоланинг биринчи қисмини ёйинламоқдамиз.
(Тахририят)
УСОМА БЕН ЛАДЕН.
Бу инсон қиёфасидаги мураккаб яратиқни Туркистон билан боглиқ жойи хақида биринчи марта уқийсиз.
Дунё бўйлаб 100 ларча соат филим ва десертациялар қилинган.
Бу шахс тўғрисида янгилик айтиш деярли имконсиз.
Барча хаёти ипидан игнасигача тўлиқ ўрганилган.
Бу шахс сабаб қилиб курсатилиб , Афғонистон ва Ироқ 2001 йилдан бошлаб олиб борилган уруш натижалари тулалигича билинмайди. Бу уруш кимгадир сепаратизим , тероризим ўчоғини яратиб берди. Афгонистон ва Ироқ худудидларида портламай қолган снаряд, ракета , мина, қўлбола портловчи моддалар жойлашган худудларни хариталашни ўзига 600 миллиард доллар пул сарф харажат лозим.
Бу портловчилардан тозалаш учун эса 1,4-1,470 триллион доллар сарф харажат лозим.
Бу пулни хеч бир давлат беролмайди. Энг оддий портловчи яна 40 йил портлашга шай холатда тураверади.
" Бир инсон ўлими бу трагедия - миллионлар ўлими бу оддий статистика" И.В. Сталин.
Бу мекиёсдаги урушлар чиқишига битта Усама Бен Ладен-ми сабабчи?
Усама бу Имперялар урушида найза учига тиқилган чучило.
Дастакни қайси имперя тутиб турган эди?
Бу мақола жуда узун бўлади буни аччиқ чой билан барча ўзидан " контрразведка", " разведка" " опер" ясаб олган чаласавод на низом асосида яшашга нада офицер сифатида ғурурга эга бўлмаганлар ўқисин.
1908 йили Жанубий Яман минтақаси Хадармаут минтақасида Мухаммад Бен Ладен дунёга келади.
Унинг отасининг исми турли манбаларда хар хил келади.
Биз шу масала жосусларнинг сирли қолишга харакатига қаратилган ишлигини фарқига борганимиздан кейин, тадқиқот чуқурлашди.
Бу йигитнинг отаси , Қўқон Хонлигидан иттифоқчи ва қурол аслаха сотиб олиш масаласида Яқин Шарқга келганлар атрофида доимий айланиб юрганлиги хақида гувохлар хикоялари бор.
Қўқон Хонлиги аслзодаларини хатти харакатини Рус Империясининг ризиденти билан мухокама қилгани аниқланган.
Ладен аслида Буюк Британия қироллигинг Яқин Шарқдаги хатти харакатини кузатиш учун махсус тайёрланган айғоқчиси бўлган.
Ладен бугунги Яманда бораётган Буюк Британия - Усмонли Халифалиги иккинчи тамондан Франциянинг Мисир учун урушидаги вазиятни Санкт Петербургга этказиб турганлиги хақида малумотлар топилди.
Чор Россиясида хукумат узгариб, истело қилинган Қўқон Хонлигидан чиқиб кетган аслзодаларнинг Усмонли ва Ингилизлар билан алоқаларини аниқлаш топширигини олади.
1917 йил Чор тузими тугатилиб коммунист режими хокимиятга келади.
Саудия Арабистони мустақил давлатга айланади.
1930 йиллари Саудияда Нефт топилиб Эрон аста секинлик билан Британия таьсир доирасига ўта бошлаши ортидан, СССР энг ишончли агентларини Саудияга кўчиришни бошлайди.
Асли Қўқон Хонлигидан бўлган Элчи Нодир бей Москвага чақирилиб ўлдирилиши ортидан Сауд оиласи коммунистлар билан дипломатик алоқаларни узади.
Сауд оиласи ичидаги Қўқон аслзодалари хаётини кузатиш СССР стратегик мақсади бўлади.
Бу сабабдан Мухаммад Бин Ладен Саудияга жойлаша бошлайди.
Яман ахамиятини йўқотади.
Бу кўчиб ўтиши стандарт схема, аввал қора ишчи , сўнгра ёнланма қурувчи сўнгра қурилиш компанияси ва хк.
Доналд Трамп хаёти эслатадиган харакат.
1932 йили Сауд хукумати нефт ва газ Геология қидирув қазиб олиш, сотиш, порт инфрасируктурасини қурушга оид шартномасини Стандард Оил оф Шалифорниа ( Шеврон) билан имзолайди.
Бу вақт чет элликлар хамда инвестиция билан бирга юқори технология хам кириб кела бошлайди.
СССР учун нефт қазиб олиш стратегик сектор бўлган.
Чор Россия даврида бу ишни Нобел груп бажарган .
Коментерна барчасини қувиб чиқарган.
Сохта ишчи ниқобида, иш ўрганиш , технологик шпионаж амалга оширишга Саудияга маҳаллий миллатдан чиққанларни танлашади.
Биринчи дунё уруши натижасида советларга келтирилган Курд ва Арман миллатига мансублар Саудияга жойлаштириш плани ишлаб чиқилган.
Бу мақсадда Мухаммад Бин Ладен тезликда қурилиш компанияси ташкил қилади.
Нега Арманлар ва Курдлар, яхудийлар Саудия жойланган?
Чунки улар тил оиласи Араб тилига ўта яқин, ўрганиши , махаллий ахоли ичига сингиб кетиши осонроқ.
Бу ишлар ортидан Мухаммад Ладин жуда бойишни бошлайди ўз навбатида йирик пудрат ишлари ишониб топширилади.
Шахзода Фейсал билан дўст бўлиб олиши ва керакли вақтда унга сарф харажат учун истаганча пул топиб бериши уни мухим одамга айлантирган.
Шахзода Фейсал керакли маьлумотлар , керакли шартномалар олиб беришда Мухаммад бин Ладен Қироллик оиласини ичкаридан кузата оладиган даражага чиқади. Бу ўз навбатида СССР учун уникал агент мақомини олишига сабаб булган.
1964 йили Шахзода Фейсал, қонсиз сарой тўнтариши қилади.
Қиролни тахтдан воз кечишга рози қилганлар орасида Бен ладин ҳам бор эди.
Эвазига , Мухаммад Бин Ладенни Жамоат Ишлари Вазири қилиб тайинланади.
Бу СССР ташқи разведкаси энг гуллаган вақтлари бўлган.
СССР тарафдори бўлган Мисир Президенти Абдул Гамал Нассир майдонга сурилади.
СССР яхудийларга давлат қуриб берган берган. Улар АҚШга хизмат қила бошлади ва уларни ақлини киритиб қўйиш учун уруш бошлайди.
Саудия қироли уруш тарафдорига айланади.
Чунки Сауд подишохи Мухаммад бин Ладен орқали КГБ таьсирига тушган яширин СССР агентидек харакат қилаётган эди.
Барча йирик уй-жой қурилиши проектлари, йирик порт ва нефт заводлари қурилиши барчаси Мухаммад бин Ладен ширкатига автоматик ўтишни бошлайди.
СССР бу билан истаган ишини жуда нозик назорат билан амалга оширади.
Камбағал оиладан чиққан кичик чақимчи агент йирик миллиардер шпион супер агентга айланади.
Бу вақтда Мухаммад бин Ладеннинг 11 хотини 27 фарзанди бўлади.
Лекин уни ишини давом эттира олмайдиган иқтидорсиз фарзандлар.
Бу оддий айгоқчилик иши эмас, КГБ жуда катта капитални ҳам назорат қилаётган эди.
Оиладан биронта одам чиқмаса капитал назорати айгоқчи булмаган фарзандларга утиб кетиши мумкин эди.
Мухаммад Бин Ладенга, Усмонли Халифалигига қарши уруш қилган оилага киёв қилиниши катта ютуқ деб топилади.
Бунинг учун асли Сурия язид арабларидан бўлган , Асад оиласига ўта яқин қариндош қизни хотин қилиб олишини КГБ тавсия қилган. Центр маслахати билан хотин қилинган бу аёлдан 1957 йили Усома дунёга келтиради.
Бу давргача ислом қадирятларига риоя қилган Мухаммад Бин Ладен хаёт шакли ҳам узгаради.
Усома Бин Ладеннинг онасини эвропача кийинишига хамда замонавий Бейрут аёллари каби юришига қаршилик қилмайди.
Усома ёшлик даврида Бейрут , Дамашқ шахарларига жуда кўп марта саёхатга борган. Онаси уни Центр Яқин Шарқ айгоқчилари билан танишиш ва керакли билим кўникмани олишини ташкил қилган.
Усома ёшлик даври Саудия қироллик оиласининг шахзодалари билан бирга ўтказган. У бу вазиятдан фойдаланиб қироллик ички маьлумотларини ургана олган. Усома хеч бир қийинчиликсиз бу маълумотларни центрга берганлиги аниқланди.
17 ёшида Усома олий иқтисодий таьлим олиш учун Джиддадаги Қирол Абдул Азиз унверситети иқтисод факултетига ўқиш учун киради.
Саудия қонунлари бўйича барча олий таьлим диний назария ўқитилади.
Бу ўртада Араб Исроил урушидаги хиссаси учун Мухаммад бин Ладен "тасодифан" авиа халокат сабаб халок бўлади.
Унверситетда Усома Мисирда жуда жиддий янги диний оқим ишлаб чиққан исломшунос тариқатчи
Сайид Иброхим Қутбдан тасирланади. ( бу одам ҳақида иккинчи мақола берилади)
Сайид Иброхим Қутуб укаси Қирол Абдулазиз унверситетида дарс берарди.
Бу Усомани тарбиялайди.
Усома радикаллашишини СССР узоқ йиллар планли равшда олиб борган. Унга энг йирик операцияни амалга ошириши учун алоқалар, пиар ва жуда катта сармоя берилади..
Она тарафидан Усома Бен Ладен КГБда уқитилган Хофиз Асад бўлса ( Башар Асад отаси ) ота тарафидан эса Яман айирмачилар авлоди эди.
Устози Мулулмон биродарлар радикал Ислом тариқати асосчиси Саид Иброхим Қутб бўлди.
"Либераллар символи бу Адам Смитт
Комунистлар символи бу Карл Маркс
Раликаллар символи Сайид Иброхим Қутб.
Унинг китоблари асосий идеология сифатида қолмоқда.
Дунё тизими қоидасини ўзгартириш чақириғини хатто отадан угилга айгоқчиликни мерос олган Генри Киссенджер ҳам қилган.
АҚШ давлат котибининг ҳам узгаришни кутаётгани Усамо Бен ладенни жасоратлантиради.
Бу мухитда тарбия топган Усома вақт ўтиб СССР учун энг катта ишни бошлайди.
1979 йили Афғонистонга бостириб кирган СССР армиясини интервенсия ва аннекцияси легалшиши учун дунёда биринчи марта Ислом Тероризими қуролли жиходга кириши керак эди. Бен Ладин мужохидлар орқали СССР га " Қарши" фронт қўмондони бўлиб даврага киради.
СССР ўзи яратган агент билан келишув, асосида урушади.
АҚШ бу хўракни ютиб уни молялаштиради.
Вақт келиб бу СССР агенти дунёда барча хунрезликларни Ислом номидан амалга оширди.
Миллионларча ёш мусилмонлар унинг давосини хақ дини деб билди ва одам улдириш касбга айлантирилди.
Совет атейизими учун Ислом хал қилинган масалага айлантирилган дек эди. Бу бу динни сақлайман деган даво одами орқали қилган эди.
Бу асли буни Усома бен Ладен билиб қилганми ёки уни йўналтирган центр махсус қилганми билмаймиз. Унга кураторлик қилган ирқчи рус генерали ваколатидан ташқарига чиқиб бошқариб келгани билмаймиз.
Усома ўзи билан бу сирларни олиб кетди.
Бу ўйинни билган хабар топган АҚШ 2021 йилидан бошлаб Саудия , Мисир, Қатар , Қувейт давлатларига босим бошлади.
Ладен орқали қурилган Рус агентурасининг тузоғига авантюрист кичик Джорж Буш туширилди. Стратегик ахамияти советлар пайтида муҳим бўлган Афғонистонга қилинган сарф харажатини англаб этган АҚШ халқаро обрў эьтибор путур кетишига қарамасдан, Афғонистондан чиқиб кетди.
АҚШ разведкаси аламини бошқа йўл билан олишга қарор берди.
Шу кунларда АҚШ Россиянинг юз йилдан ошиқ вақт давомида тарбиялаб ишлатилган агент Ладен аламини олмоқда.
Бундай харакатлар учун олиниши керак бўлган қасди, давлатларнинг махсусан махфий хизматлари ўртасида 100 йил ўт са хам кечирилмайди, унутилмайди.
Путинизм дунё бошқариш вас-васаси Чор Россияси вақтидан бери ўта мухум стратегик нуқтада ишлаб фаолият кўрсатиб келган биринчи рақамли агентни йўқ қилинишига олиб келган.
Биз Ўзбекистон махсус хизматларига "- Француз стилида ишлайсизлар махсус хизматларингиз иш стилини биламиз" деганимизда хазиллашмаган эдик.
Махфий хизмат давлат бошқаруви стратегиясини яратади. Улар, бугун гапирган гапига, бир хафтадан кейин жавоб бера олмайдиган инсонни танқид қилганлар орқасидан қувлав юрадиганлар бирлашмаси эмас.
Махфий хизмат узоқ йиллик агентура яратиш , давлат ичидаги шундай агентураларни топиш, кузатиш исбот далили билан уни 90% чалғитувчи 10% хақиқат маьлумот билан тўйинтириб 100 йиллар давомида сизни кузатаётган давлатни маьлум масофада ушлаб туриш дегани.
Махфий хизмат уруш чиқармасдан дипломатия агентларини ишга сола оладиганлар марказдир. Контр агентлар давлат стратегиясига эришиш учун хизмат қилишдир.
Лайк босганди қамаш бу параноя дейилади. Буни фақат саводсиз орқасига жавоб бера олмайдиганлар қилади.
Орқасига жавоб бера оладиган махфий хизмат бу каби майда ишлар билан шуғилланмайди.
Усома бин Ладен ва у тамсил қилаётган гоя орқали қанча давлатда геополитика шакллантирилди?
Туркистонни озод қилиш учун у пайтдаги ғоя ислом дунёси орқали Ғарб билан муносибат ўрнатиш бошланганини билган НКВД ўзига айғоқчини араблардан танлаган.
Қўқон Хонлиги аслзодаларининг давлатни қайта тиклашга ёрдам олишини йўққа чиқарадиган жосуслик ишида Ладенлар авлодлари, Мақсудийлар 100 йилдан ортзиқ хизмат қилган.
Руслар нима учун хеч қачон Туркистон хокимятларига асл туркий миллат вакили келиб қолишидан қаттиқ қўрқади.
Хатто Бен Ладен вужудга келиши, халқаро ислом радикализми вужудга келиши, ташқил қилишдан кўзланган битта мақсади бор.
Бу ҳам бўлса Туркистонни, жумладан Ўзбекистонни ўз орбитасида ушлаб туриш эканлигини жуда кўп инсон тушинмайди.
Саид Иброхим Кутиб
Мадамин Бек.
2024 йил Июл ойи.
Инқилобий харакат тадқиқотлар маркази учун Мадамин Бек халқаро архивларга киришга рухсат олди.
Қуйида унинг тадқиқoтларига асосланган хужжатли мақоланинг 2 қисмини ёйинламоқдамиз.
(Тахририят)
1906 ыил 9 октяб ( асли 7 октябрь )Мисрда туғулган фалсафа ва диний таьлимот намоёндаси
1966 йил 29 августда Осиб ўлдирилган.
Саид Иброхим Кутбнинг хаёти биографияси Википедияда мавжуд истаган инсон ўқиши мумкин.
Бу ерда Википедияда йўқ маьлумот ёзилаяпди.
Кутб ўз вақтида Миср қиролигига мухолиф, Англия протекторатига қарши ғоя билан курашади (зарарланади).
Гоянинг асосий хомийлари 100 йиллик урушда ютқазган, франция ва Рус империясининг қўлидан хокимиятни тортиб олган Комунистлар эди.
Гоянинг асосий максади сепаратизим хамда айрмачили булишига карамасдан, гоянинг асосий эзгу мақсади бор деган чўпчак билан Мисрни монархиядан Республикага ўтказишгад харкат бошлайдилар.
(Англия монархия, Франция Республика тушинмаганлар учун)
Монархия хеч қачон респулика қуришга харакат қилмайди.
" Султон суягини хор қилмас" хеч бир монарх бошқа монархни ағдариб ўрнида республика ташкил қилмайди!
Саид Иброхим Қутб асли Ингилиз классик адабиёти ва фалсафаси мутахасиси, АҚШ хаёт тарзини чуқур ўрганган олим бўлиб унинг билми асосида Руслар ва Французлар замонавий бошқарилувчи раликал ислом ғоясини тамаддунини ишлаб чиқишади.
Саид Иброхим Қутб тарафидан ёзилган: " Маалим фи т- Тариқ " яьни " Аллох йўлидаги мухим босқичлар" асари замонавий ислом дини асосидаги; Радикализим ва тероризим "Мусулмон Бродарлиги" тарқиати асосидаги барча терористик ташкилотларнинг асосий низом китобидир.
Бу харакат СССР тарафидан нима учун қилинди ?
Жанубий океанларга чиқиш, Эроннни ва Афғонистонни босиб олиш орзуси сабаб эмас.
Бу харакат Чор Россиясидан меьрос бўлиб қолган.
Марказий Осиё мусулмон давлатларини ва улардан чиққан аслзода оилаларнинг Саудия , Туркия , Афғонистон, АҚШ, Англия худудида таьсири ортиб боришидан хавотирга тушган Москва аналитикларининг аклига 1940 йилда янги ғоя яратиш фикри шакилланади.
1950 йил ўрталарига келиб ғояни амалга ошириш учун йирик Сунний теолог хамда ғарб фалсафаси бўйича билимдон инсонга эхтиёж сезилади.
Француз рразведкаси агенти бўлган инсон кўмагида жуда машхур бўлмаган Саид Иброхим Қутб СССР тарафидан яширинча " вербовка" қилинади.
Сайид Иброхим Кутб ўз навбатида жуда очиқ хамда радикал китоблар ёзишни бошлайди.
Вазият назоратда максимал ушланади, лекин икки тарафга ўйновчи Абдул Насер АҚШ маьлумоти асосида қамаб уни осиб ўлдиради.
СССР хавфни сезиб Саид Қутбнинг укасини сиёсий диссидент ва қочқин сифатида Саудия худудига ўтишга ёрдамчи булиши учун ўзининг энг кучли агенти Мухаммад бин Ладенни тайинлайди.
Теолог олим хозирги кундаги барча Исломий Тероризимнинг гояларини акасининг ёзган китоблари, мақолаларини тахрир килиб Қирол Абдул Азиз Унверситети талабаларга илм сифатида дарс бераяпти.
Бу ёш авлодлар вақт ўтиб дунё бўйлаб СССР ва унинг хамкорлари ташкил қилган ғоя билан сепаратизимни яьни диний бўлиниш, хамда тероризимнинг янги кўринишини молиялаштириб 100 дан ,ортиқ тариқат, жабха ва қотиллар грухини тузди.
ХХ аср совуқ урушда худди Франция 100 йиллик урушда мағлуб бўлгани каби мағлуб бўлган СССР тарқалиб кетди.
Дунёнинг қолган қисмини хам майдалаб ташламаслик (ташлаш) учун СССР меросхўри тероризимни янги кўринишини молялаштириб 100 дан ортиқ тариқат жабха ва хк қотиллар грухини тузади.
ХХ аср совуқ урушда худди Франция 100 йиллик урушда мағлуб бўлгани каби мағлуб бўлган СССР тарқалиб кетади.
Дунё қолган қисмини хам майдалаб ташламаслиги учун СССР меросхўри РФ барча ерда мини макро муаммолар хамда терор ўчоқлари ташкил қилади.
Буни йўлбошчиси бирдан қандайдир мулла одим топилиб қолади.
1992-1994 йиллари Тохир Йўлдош, Жума Намангний чиқиши бирдан ортидан Тожикистонда чиқиши , Қирғизистронда чиқиши , Дудаевга қарши куч сифатида паралел икки имом Шамил Бассаев ва Ахмад Қодиров чиқиши барчаси бу эски проект давомчиларидир.
Сайид Иброхим Қутб хозирги барча радикализим хамда хадис бидат асосдаги диний тероризим асосчиси ғоявий отаси деб билинади.
Лекин бу жараён асли Москвада унга Чор Россияси Марказий осиёни босиб олишда 1750 йиллардан қўллаган усули тажрибаси тарихи асос сифатида олинган.
Хитой мусулмонлари ўртасида бўлиниш диний сепаратизим келтириб чиқариш хам бу процесс бир қисмидир.
Нима учун фақат СССР таьсир доирасида бўлган давлатларда тероризим бор ? Нима учун Малайзия худудида йўқ , ёки индонезиялик терорчи йўқ?
Нимага АҚШ лик мусулмон Мисирга келиб ўқимайди?
Нимага Лондонлик мусулмон терорист эмас?!
Сабаб бу Мусулмонлар мияси қатиғи чиқарилиб Иброхим Қутб таьлимоти асосида қайта тарбияланмаган.
СССР ташкил қилган Большевиклар ўз легитимлигини исботлаш доимо танлаган йўллари тўғрилигини асослаш учун Ингилиз бошқарув тизими билан рақобат қилган.
Бу рақобат доим енгилиш билан тугаган.
Сабаби Ингилиз бошқарув тизими тузум қуришда шахсга эмас ўзгармас Процедурага диққат қаратади.
Шахс келади кетади Тузум ва давлат абадий дейди рахбар бу менеджер ишлагани учун хаққини олиб кетувчи ишчи сифатида қарайди мақул келмадими момент ишдан олинади.
Ким бўлса хам.
Француз Рус бошқаруви тузуми бу Шахсга ставка қилади.
Шахс атрофида легенда тўқийди энг заиф ери хам шу.
Бу тузум доим инкубатор товуқлар каби ем бўлади ШМ товуқ боқиши сабаби ўзи инкубаторда етиштирилган.
Саид Иброхим Қутб бу инкубатор товуқлар узоқ ўтириши учун доимий ташқи душман яратиш учун радикалликни асосини теолог сифатида ишлаб чиқиб берди.
Дунёда барча терористлар бу Москва проекти бўйича ташкил қилинган.
Буни асосини москва агенти бўлган ишлаб чиққан.
Молявий асосини ўзини дунё масалаларини хал қилувчи қавм сифатида кўришни орзу қилган Араб нацизми асосидаги араблар пули ташкил қилган.
Барча терористлар бу рус анентлари дунё бўйлаб.
Малида икки агент бир бири билан урушди бошқа хеч нарса бўлмади.
Толибон хам асли Рус агентураси проекти бўлган фақат уни АҚШ тутиб олиб яхшилаб тарбия қилиб мияси чипларини қайта программа қилиб чиқди.
Биргина Бирадар оиласидан 2500 нафари АҚШ да яшайди ...
2001 йилгача Толибон хатти харакати билан ИГИЛ ёки ДАИШ ўртасида кўп фарқ қилмас эди хозирги Толибон фарқи ер билан осмонча.
Энг қизиғи Толибон ичидаги хозирги диний рахнамо Хайбатулла Охунзода бир аёли "тасодифан" Сайид Қутб оиласидан экан...
Хамма тасодифга ишониш мумкин лекин бунга эмас.
Руслар қовун тушурган ери Башар Асад сақлаб қолиш операцияси эди бу билан Саудия орқали ишлаши барча юз йиллар давомида ишлаган агентурасини ошкор қилди.
Бир ахмоқни ем қилмагани барчани холини кўрсатди.
Бу маьлумотлар википелияда чиқмайди.
Барча Мисир Ахзар олий диний маутабида ўқиб келганлар 100% рус агентураси бўлиб келади. Нима сабабдан СССР вақти фақат шу ерда ўқитилган нимага "Мустақил" Ўзбекистон фақат шу ер дипломини қабул қилади?
Савол бериб жавобини излаб кўринглар.
Янги инсоният учун яхшилик мақсадида янгилик ярата олмаган империя хафиқатдан хам " Зулум Имперясидир" буни барча илдизи билан тўлиқ тугатилиши керак.
Рус агентураси бу алохида мавзу зулум учун доим фанатик хоин фанатик терорист фанатик авнтюрист топилади сабаби бу тоифа ақлий рухий омадсиз инсонлар доим кўпчиликни ташкил қилади.
Агар уни ёнига пул ва чиройли қиз ёки супер қоматли жория қўшилса икки марта кўп топилади.
Бу энг нозик ерни ақл билан бошқарса натижа ақлсиз бошқарса СССР ёки Путинизим Рус Империяси келиб чиқади.
Сариқ Товуқ Сомон Сочар ўз айбини ўзи очар.
Исроилга хужумни Хамас айнан Қутб туғулган кунига бағишлаб айнан хақиқий туғулган кунида амалга оширгани бу Ашкиназ рус араб хамкорлиги деб бу хамла амалга оширилган куни айтилганда кулганлар учун бу умумий тадқиқот.
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.