воскресенье, 21 июля 2024 г.

Давлат қудрати, аскарига қараб белгиланади.

Давлат қудрати, аскарига қараб белгиланади.



Дунёда 4 тоифа харбийлар бўлади.
1. Харбийлик соха сифатида отасидан ўғлига ўтиши. (харбийлик касбми, алохида тўхталамиз?)
2. Давлатнинг асоси харбий куч. Ватанини душмандан жони эвазига химоя қилувчи харбийлар.
3. Жамиятда ўз ўрнини топа олмай ишсизликдан ёки олган дипломини бирор эрда ишлата олмай, мажбурликдан харбий хизматга кирганлар
4. Қонуний равишда инсонларни ўлдириш, уриб-қийнаш, азоб бериш учун харбий хизматга кирганлар. (хаётдаги аламини қурол кучи билан чиқариш)
Замонавий хокимиятлар жамиятларга курол кучини очиқ курсатишлари тахликалигини хисобга олган холда қуйидаги стандартларда аскарий хизматни ташкил қилишмоқда:
1. Тоифа харбийлар асосан ўрта ва юқори харбий офицерлар фарзрандлари хамда набиралари.
2. Тоифа хақиқий ватанпарварлар энг фанатик ватан химоячилари.
3. Тоифа ғирт сотқин хамда истаган охангга ўйновчи хоинлар тўдаси
4. Тоифа жазо хамда энг шафқациз ноқонуний буйруқларни бажарувчи грухлар.
Собиқ совет иттифоқи сиёсий-иқтисодий, диний жихатлардан ташқи душманлари кўп эди.
Ички душманларини оммавий қатлиомлар қилиб тўхтата олди.
Ички тахдит камайди деди, аммо токи тарқаб кетгунича зулумни давом эттирди.
Совет тизими юқорида кўрсатилган 3-4 тоифа инсонларни асосан ИИБ, ДХХ хизматига олинган. Бу ишга ғоявий фикирдан келиб чиқиб ишга кирганлар , айнан шу ташкилотнинг ишончли одамлари бўла олишмаган. Шу туфайли бу хизмат ичида ўз вазифасини ўтаётган 2- тоифа доимий тайзиқ остида бўлган.
Бугунги Ўзбекистон иқтисодий-сиёсий жихатдан советизм тизимини давом эттирмоқда.
Хозирги чўкишнинг негизида давлатни хавфдан химоя қилувчи , хафсизлик тузилмаси тахдит ва зулум механизмига айланганидир. Куч ишлатар ташкилотлари шафқат сиз , хар қандай ноқонуний буйруқни бажарувчи тоифадаги инсонлар кўпроқ ишлаётганли давлатнинг чўкишини тезлаштирмоқда.
Нима учун шундай имконият табий захира уникал география чексиз инсон захираси билан доимий равишда бу тузум касод бўлди?
Сабаби бу икки тоифа ватанпарварлар бошқарувга келмасин деб биринчи тоифа билан иттифоқ тузиб ўзаро ватанпарварларга қарши жанг қилди.
Жисмоний ва рухий йўқ қилиш учун жанг қилди бу одат удум хамда суннатга айланди.
Қаерда ватанпарвар чиқса , уни кучсиз пайтидаёқ юқ қилиш харати қилинди ва қилинмоқда.
Фарқи йўқ бу ватанпарвар оддий мактаб ўқитувчисими, математик олимми , шифокорми, харбийми, давлат хизматчисими , боғча тарбиячисими , блогерми , диндорлар .....барчасини йўқ қилиниши ташкил қилинмоқда. Уларнинг уринлари хоин , шафқат сиз, қотилликга мойил инсонларга атайин имкон берилмоқда.
Босқинчи болшевеклар тизимидаги халқ душмани, сиёсатига қарши ва хк тамға билан айбловлар халигача давом этмоқда.
Советлар тугади, аммо унинг зехниятининг маҳсули ўзини бошқарув креслосига лойиқлигини исботлаш куч кўратиш ақил қилишдан қийматли хисобланмоқда.
Уинстон Черчел айтган гапи бор
" Катта сиёсатда дўст бўлмайди
Давлатларни дўсти йўқ ,давлатларни фақат манфаати бор"
Давлат деганда ўз шахсиятини тушуинадиганлар Черчелни ўзига мослаб талқин қилмоқда.
Бу каби хоинларнинг Хокимиятда ўтиришидан барча ташку кучлар манфаатдор. Чунки булар ортида минглаб жилд бўладиган компромат, хамда оилавий фисқу фасодлари бошқа давлатлар учун тайёр эрмак хамда босим воситасидир.
Кимдир қизини ХХХХ видеоси чиқмаслиги учун, оддий вилоятимиз иқтисодидан паст иқтисодга эга давлатнинг рахбарини ўзи кутиб олади. Буюк Британия Ташқи ишлар хамда Ташқи Разведка вазири келса вақти бўлмайди кўришгани.
Сабаби Путин акаси шундай буюрган.
Истелочилар вассалларинг узоқроқ хокимиятда ўтириши учун оиласи хамда яқинларини максимал компроматга тўлдиришади. Суний равишда бизнес хамда йирик молиявий оқимлар хосил қилишади глобал масштабда қўллашади. (Гулнора+Лола+Саида+Отабек+Ойбек...)
Сабаб бу хоинлар барча учун керакли соғин сигир.
Путинистлар уз вассаларини халқаро меқиёсда қўллаётган кучлар билан хамкор. Ўзбекистонга катта миқдорда срмоя киритмоқчи булганлар ҳам Москва ҳамда Тошкент билан музокара утказиб келишмоқда эди. Россиянинг ресурси чегараланганлиги сохаларда ривожланган дунёнинг 4.0-5.0 технолгик даврга ўтиши учун 3.0-3.5 технлогик давр махсулотини сотишга бозорни очиб бергани учун коммисион олиб келмоқда эди. Россия Ғарб билан очик уриш холатига кираётган пайтлардан бошлаб биздаги ўрта синиф оммавий йўқ қилинди. Айтганимни қилмасаларинг вассаларимдаги бозорни ёпаман деганини биз билиб турдик.
Амир Темирни хутбада ўқимаган имомнинг орқасида туриб масжидда Жума номози қилганлар биздан эмас. Инқилоб қилиб адолат ўрнатишимизни сўрашмоқда.
Биз хеч кимга инқилоб қилиб бизни Хокимият олиб келинглар демадик.
Инқилоб қилиб, зехниятингизни тузатинг. Шунда хокимиятда ким утирса ҳам сиздан қурқади демоқдамиз.
Халқдан қурқмаган рахбарлар муақақ ўғирликга мойиллашади.
Инқилоб зехнияти мажбурятдан эмас, номус, орият ва иймондан келиб чиқиб шакилланади.
Балким , бу салохиятингизни намаён қила олмаяпган булсангиз сизга имкон берилди.
Мархамат сиёсий майдонга чиқинг!
Туркистон озодлиги ва иттифоқи ташкилоти номидан.
21.07.2024

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...